ЎЗБЕКИСТОН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА ЭМИССИОН ОПЕРАЦИЯЛАРИ
Abstract
Ушбу мақолада тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозорида эмиссион операцияларининг мазмунига доир назарий ёндашувлар, иқтисодчи олимларнинг қарашлари ва амалдаги муаммолар таҳлил қилинган. Шунингдек, мазкур бозорда банкларнинг эмиссион операциялари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Full text
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 471 ЎЗБЕКИСТОН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА ЭМИССИОН ОПЕРАЦИЯЛАРИ Абдукаюмов Абдувахид Абдувасикович Тошкент давлат иқтисодиёт университети, мустақил тадқиқотчи https://doi.org/10.5281/zenodo.17270598 Аннотация. Ушбу мақолада тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозорида эмиссион операцияларининг мазмунига доир назарий ёндашувлар, иқтисодчи олимларнинг қарашлари ва амалдаги муаммолар таҳлил қилинган. Шунингдек, мазкур бозорда банкларнинг эмиссион операциялари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: тижорат банки, қимматли қоғоз, инвестиция, эмиссия, диверсификация, андеррайтинг, акция, облигация, депозит сертификати. Бугунги замон иқтисодиёт шароитида тижорат банклари қимматли қоғозлар бозорнинг асосий иштирокчиларидан бири ҳисобланади. Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозорида бевосита эмитент, инвестор ва молиявий воситачиликни амалга ошириб, иқтисодиёт субъектларининг капитал ресурсларга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади. Хусусан, қимматли қоғозлар бозори банкларнинг молиявий барқарорлиги ва даромадлилигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида иқтисодиётда молиявий ресурсларни кўпайтириш мақсадида, келгуси 5 йилда фонд бозори айланмасини 200 миллион АҚШ долларидан 7 миллиард АҚШ долларига етказиш, мамлакатимизда капитал ҳаракатини босқичма-босқич эркинлаштириш ҳамда йирик корхоналарни ва улардаги улушларни (акцияларни), шу жумладан фонд биржаси орқали хусусийлаштириш, давлат улушига эга тижорат банкларида трансформация жараёнларини якунлаб, 2026 йил якунига қадар банк активларида хусусий сектор улушини 60 фоизгача етказиш мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг зарурий шартлари сифатида эътироф этилган[1]. Бу эса, ўз навбатида тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги операцияларининг янада такомиллаштириш заруратини келтириб чиқаради. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки тижорат банкларидаги давлат улушлари қимматли қоғозлар бозорида ўзининг эмиссион функциялари билан қатнашиш зарурлигини намоён қилади. Охирги йилларда иқтисодиётнинг кескин ўзгарувчанлигида тижорат банкларининг эмиссион операцияларининг хусусиятларини ўрганиш бўйича хорижий иқтисодчилар ва бир қанча маҳаллий иқтисодчи олимлар илмий изланишлар олиб борганлар. Жахонга машхур иқтисодчи олим Ф.Мишкиннинг фикрича банкларнинг эмиссион операцияларини капитал бозоридаги молиявий воситачиликнинг асосий турларидан бири сифатида таърифлайди. У банклар томонидан чиқариладиган облигациялар орқали ликвидликни сақлаш ва молиявий барқарорликни таъминлаш муҳимлигини таъкидлайди[2]. Молия бозорлари ва қимматли қоғозлар соҳасида етакчи рус олимларидан Я.Миркин банкларнинг эмиссион фаолиятини қуйидагича изоҳлайди. Банк эмиссияси —
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 472 бу банкнинг молия бозорида мустақил субъект сифатида ресурсларни жалб этиш воситасидир. Облигациялар ёки бошқа қимматли қоғозларни чиқариш банкнинг ликвидлигини оширади, капиталга эга бўлиш имкониятини кенгайтиради ва бозордаги мавқеини мустаҳкамлайди. Бу фаолият бозордаги рақобатни кучайтиради ва банкларни молиявий муҳитга мослашувчан қилади[3]. Мамлакатимиз олимларидан И.Бутиковнинг илмий изланишларида “Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни эмиссия қилиш — бу капитал бозори орқали ресурсларни жалб қилишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Бундай эмиссион операциялар банклар учун ликвидликни таъминлаш, молиявий барқарорликни сақлаш ва инвестиция фаоллигини ошириш имконини беради. Бу жараён, айниқса, молия бозори ривожланаётган давлатлар учун стратегик аҳамиятга эга.”[4] дея таъкидланади. Молия бозорлари ва қимматли қоғозлар соҳасида етакчи ўзбек олими Ш.Шохаъзамийнинг фикрига кўра “Қимматли қоғозларнинг эмиссияси банкларнинг ички ва ташқи ресурсларини жалб қилишда муҳим восита бўлиб, бу орқали банклар кредитлаш ҳажмини оширади ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда фаол иштирок этади.” [5] дея эътироф этган. Юқоридаги фикрларга асосан Ўзбекистонда тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги эмиссион операцияларини ривожлантириш масаласи мамлакатда банк тизимининг долзарб йўналиши эканлигини кўриш мумкин. Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини таҳлил қилишда уларнинг ушбу бозордаги ролини аниқ белгилаш муҳим аҳамият касб этади. Илмий манбалар ва амалий тажриба асосида, банкларнинг фонд бозоридаги фаолиятини шартли равишда тўрт асосий йўналишга бўлиш мумкин. Бу йўналишлар банклар томонидан қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларда уларнинг турли вазифаларини ва функцияларини акс эттиради. - анъанавий банк операциялари билан боғлиқ фаолият бўлиб, унда банклар қимматли қоғозлардан асосан ликвидликни бошқариш ёки ўз маблағларини жойлаштириш мақсадида фойдаланади. - қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси сифатидаги фаолият – бу ҳолда банклар брокерлик, дилерлик, кастодианлик ва андерайтинг каби хизматларни кўрсатади; - инвестор сифатидаги фаолият – банклар ўз маблағларини даромад олиш мақсадида қимматли қоғозларга инвестиция қилади; - эмитент сифатидаги фаолият – банклар ўзлари қимматли қоғозлар (облигациялар, акциялар) чиқариш орқали маблағ жалб қилади. Жахон амалиётида тижорат банклари ўз қимматли қоғозларини эмиссияси – бу банклар учун стратегик молиявий восита бўлиб, банкларнинг капитал базасини мустаҳкамлаш, узоқ муддатли инвестицион лойиҳаларга молиялаштириш учун маблағ жалб қилиш, ликвидлик муаммоларини ҳал қилиш ва капитал бозорида ўз мавқеини оширишда муҳим аҳамиятга эга Тижорат банкларининг эмиссия фаолиятининг асосий мақсадлари: 1. Капитал базасини мустаҳкамлаш; 2. Узоқ муддатли инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш; 3. Ликвидлик муаммоларини ҳал қилиш; 4. Бозордаги рақобатбардошликни ошириш.
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 473 Республикадаги тижорат банкларининг аксарияти акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган бўлса-да, уларнинг фаолиятида акцияларни оммавий эмиссия қилиш ва улгуржи бозорда жойлаштириш амалиёти чекланган миқиёсда амалга оширилади. Бу, аввало, ички фонд бозорининг етарлича ликвид эмаслиги, инвесторлар доирасининг чекланганлиги, шунингдек, эмиссия жараёнларига нисбатан қатъий ҳуқуқий ва ташкилий талаблар билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам, Ўзбекистонда банкларнинг эмиссион фаолиятини ривожлантириш учун ҳуқуқий базани такомиллаштириш, инвестицион муҳитни яхшилаш ҳамда профессионал бозор иштирокчиларини кўпайтириш каби чоралар муҳим аҳамият касб этади. 1-жадвал 2024 йил “Тошкент” РФБда сохалар кесимида битимлар сони ва хажми бўйича маълумот 1 Соҳа Сохалар бўйича битимлар сони Сохалар бўйича битимлар хажми(млн.сўм) Сохалар бўйича битимлар сони % Сохалар бўйича битимлар хажми % Банклар 10 946 970 564,93 43,6 90,7806 Бошқалар 7 088 93 397,64 28,2 8,7358 Энергетика 1 534 2 643,74 6,1 0,2473 Саноат 1 439 787,74 5,7 0,0737 Суғурта 1 122 635,83 4,5 0,0595 Қурилиш 1 047 470,69 4,2 0,0440 Алоқа 1 009 441,3 4,0 0,0413 Агросаноа 496 124,05 2,0 0,0116 Транспорт 360 65,81 1,4 0,0062 Лизинг 54 0,49 0,2 0,0000 ЖАМИ 25 095 1 069 132 100 100 2020–2024 йиллар давомида “Тошкент” Республика фонд биржасида (“Тошкент” РФБ) банклар томонидан акция эмиссияси фаоллиги босқичма-босқич ўсди. Бу жараён давлат томонидан хусусийлаштириш ва капитал бозорини ривожлантириш сиёсати билан боғлиқ бўлиб, айрим банклар акцияларини оммавий савдога чиқариш орқали инвестиция жалб қилишга ҳаракат қилдилар. Ўзбекистонда тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги эмиссион операциялари мамлакат молия тизимини барқарорлаштириш ва инвестиция муҳитини яхшилашда муҳим аҳамият касб этаётганини кўриш мумкин. Банклар эмитент сифатида капитал базасини мустаҳкамлаш, ликвидликни таъминлаш, рақобатбардошликни ошириш ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда фаол иштирок этмоқда. Юқоридагиларга асосан қуйидаги таклифларни келтириш мумкин: • Ҳуқуқий базани соддалаштириш ва такомиллаштириш, яъни банклар томонидан қимматли қоғозлар эмиссиясини амалга ошириш жараёнидаги тартибга солувчи талабларни қайта кўриб чиқиш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш; • Инвесторлар доирасини кенгайтириш, яъни жисмоний шахслар, суғурта 1 https://uzse.uz/ маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 474 компаниялари ва пенсия жамғармалари каби институционал инвесторлар иштирокини рағбатлантириш; • Ички бозорда ликвидликни ошириш, яъни банклар эмиссия қилган акция ва облигациялар учун иккиламчи бозор (secondary market) механизмларини такомиллаштириш; • Халқаро молия бозорларига чиқишни қўллаб-қувватлаш, яъни Еврооблигация ва бошқа ташқи эмиссия турларини кўпайтириш учун халқаро рейтинг агентликлари билан ҳамкорликни кучайтириш; ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли «2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони //www.lex.uz. 2. Mishkin, F. S. The Economics of Money, Banking and Financial Markets. Pearson Education. – 2016. [ISBN: 9780133836790] 3. Миркин Я.М. Финансовые рынки: Учебник. — М.: Юрайт, 2-е изд. — 2013 г. С. 412– 415. [ISBN: 978-5-9916-2530-6] 4. Бутиков И.Л. Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлашда инвестиция сиёсатининг ўрни. // “Иқтисодиёт ва таълим” журнали, №4 (86), 2021 й. бет: 102–106. – [ISSN: 2181-9491] 5. Шохаъзамий Ш.Ш. Банклар ва молия институтларининг бозор иқтисодиётидаги роли. — Тошкент: “Fan va texnologiya”, 2-нашр. — 2020 й. Бет: 189–192. ISBN: 978-99436164-45-5 6. https://lex.uz 7. https://cbu.uz/ 8. https://uzse.uz/