ИНТЕРНЕТ МУҲИТИДА БИЗНЕСНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ТАШКИЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Abstract
Республикамизда охирги йилларда олиб борилаётган ислоҳот-лар миллий иқтисодиётимизда рақамли технологиялардан кенг ва самарали фойдаланиш учун замин яратиб бермоқда. Бу борада элек-трон тижоратнинг ҳаётимизга кенг кириб келиши, фуқароларимизга катта имкониятларни яратиб бермоқда. Ўзбекистон электрон тижоратни ривожлантиришга ва ундан самарали фойдаланишга тайёрми деган савол табиий ҳолда туғи-лади. 37 миллиондан ортиқ аҳолига эга Ўзбекистон Республикасида Интернет фойдаланувчилари сони 27,2 миллиондан ошган.
Full text
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 476 ИНТЕРНЕТ МУҲИТИДА БИЗНЕСНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ТАШКИЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ Абдусаломов Абдусамад Баходирович Давлат активларини бошқариш агентлиги хузуридаги илмий тадқиқотлар маркази катта илмий ходими, Иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (Phd) https://doi.org/10.5281/zenodo.17270619 Республикамизда охирги йилларда олиб борилаётган ислоҳот-лар миллий иқтисодиётимизда рақамли технологиялардан кенг ва самарали фойдаланиш учун замин яратиб бермоқда. Бу борада элек-трон тижоратнинг ҳаётимизга кенг кириб келиши, фуқароларимизга катта имкониятларни яратиб бермоқда. Ўзбекистон электрон тижоратни ривожлантиришга ва ундан самарали фойдаланишга тайёрми деган савол табиий ҳолда туғи-лади. 37 миллиондан ортиқ аҳолига эга Ўзбекистон Республикасида Интернет фойдаланувчилари сони 27,2 миллиондан ошган. Жаҳонда рақамлаштириш жараёнлари кечмоқда. Бу термин иқ-тисодиётга ҳам кириб келган. Барча соҳалар замонавий рақам-лаштиришга ўтиб боряпти. Баъзи тармоқлар аллақачон ахборот-коммуникация технологияларининг (АКТ) кучли таъсирига учраган бўлса, бошқалари бу йўлнинг бошида турибди. Ўзбекистондаги рақамли иқтисодиёт ривожи эса охирги йилларда сезиларли тарзда жадаллашди. Aйниқса, унинг асосий қисми ҳисобланган электрон тижорат фаол ривожланиш йўлида ҳаракатланяпти. Дунёдаги 10 та энг йирик электрон тижорат бозорлари 2023 йил якуни бўйича қуйидагича бўлган: • Хитой - 2,779 миллиард доллар; • Америка Қўшма Штатлари - 843 миллиард доллар; • Буюк Британия - 169 миллиард доллар; • Япония - 144 миллиард доллар; • Жанубий Корея - 121 миллиард доллар; • Германия - 102 миллиард доллар; • Франция - 80 миллиард доллар; • Ҳиндистон - 68 миллиард доллар; • Канада - 44 миллиард доллар; • Испания - 37 миллиард доллар. Россиянинг янги бошқарув механизмларига ўтиши шароитида мамлакат иқтисодиётини ягона ахборот маконига интеграция қилиш (бирлаштириш) масаласи долзарб бўлиб қолди. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг турли жамоат институтлари ва ишлаб чиқариш тармоқлари фаолиятига кириб бориши билан Интер-нетдан фаол фойдаланишга асосланган тижорат муносабатлари дои-раси сезиларли даражада кенгаймоқда. Бугунданоқ электрон тижо-рат кундалик ҳаётнинг бир қисми, яқин келажакда эса бизнес алоқа-ларини ташкил этишниг бундай шакли оддий ҳолга айланади. Шунга кўра, замонавий иқтисодиёт фанида тушунчаларнинг босқичма-босқич ўзгариши
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 477 кузатилмоқда, бу “электрон тижорат”, “электрон бизнес” каби турли атамаларнинг пайдо бўлишига олиб келмоқда. Бошқача қилиб айтганда, маҳсулот ёки ҳатто хизматларни сотиб олиш учун уйдан чиқиб кетишнинг ҳожати йўқ; • вақтни тежаш. Электрон тижоратнинг афзаллиги шундаки, харидорлар йўлаклар орасида қидириш ёки учинчи қаватга кўтарилиш учун вақтни беҳуда сарфламайдилар. Онлайн дўкон ёрдамида маҳсулотларни топиш осон, шунингдек уларни уйнинг эшигигача бир неча кун ичида етказиб бериш мумкин; • бир нечта танлов. Харид қилиш учун уйдан чиқиб кетишнинг ҳожати йўқ. Сиз нафақат материаллар, балки нархлар бўйича ҳам чексиз кўп вариантларни танлашингиз мумкин. Турли хил тўлов усуллари ҳам таклиф этилади, шунинг учун ҳам барча керакли нарсаларни битта жойда топиш мумкин; • маҳсулотлар ва нархларни таққослаш осон. Маҳсулотлар Интернетда топилганлиги сабабли, улар тавсифлари ва хусусият-лари билан бирга келади, шунинг учун уларни ҳатто икки, уч ёки ундан ортиқ Интернет-дўкон ўртасида ҳам осонликча таққослаш мумкин. Кўп ҳолларда -тўғри фойда олиш учун тижорат операциялари (хизматлар электрон бизнес тушунчаси Интернетда бизнес фаолликнинг умумий тушунчаси сифатида талқин қилинган . Козье Д. электрон тижорат тушунчасини тўғридан ва маҳсулотларни сотиб олиш ва сотиш) билан боғлиқ бизнес операцияларини амалга ошириш жараёни ва фойда олишни қўллаб-қувватлаш (бизнес шериклар ўртасидаги ўзаро муносабатларни осонлаштириш, маҳсулот ва хизматларга талабни яратиш, сотишдан кейинги қўллабқувватлаш ва мижозларга хизмат кўрсатиш в.б.) деб айтади. Муаллиф ўзининг “Электрон тижорат” номли ишида электрон тижорат ананавий тижорат тузилмасига асосланган деган хулосани беради. Электрон тижорат тушунчаси корхоналар ўртасида ёки корхона ва истеъмолчилар ўртасида тижорат операцияларини олиб бориш учун Интернетдан фойдаланиш жараёни каби талқин қилинган. Таъкидланадики, моддий товар ёки хизматлардан фойдаланиш ёки мулк ҳуқуқи узатилишининг бажарилиши бўйича ахбороткоммуникация технологиялари воситасида амалга оширилган ҳар қандай транзакция – бу электрон бизнес. Электрон тижорат фаолияти нуқтаи-назаридан қараганда хулосага қўшилишимиз мумкин, у янги иқтисодий афзалликларни олиб келади, бизнес юритишнинг янги технологияларини ўзида акс эттиради. ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР 1. Котлер Ф. Маркетинг. Менеджмент. Учебник для ВУЗов/Ф.Котлер, К.Л. Келлерер. – Спб: Питер, 2017. 2. Кобелев, О.А. Электронная коммерция [Электронный ресурс]: учебное пособие О. А. Кобелев. 3-е изд., перераб. и доп. - М.: Дашков и К, 2010. 684 с. - Режим доступа: http: // е.lanboоk.com. 3. Жуковская И.Е., Бегалов Б.А. Место и роль информационно-комму-никационных технологий в экономическом росте. Монография. Ташкент: Фан, 2014. - 160 с. 4. Венделева М.А. Информационные технологии в управлении: Учебное пособие/ М.А. Венделева, Ю.В. Вертакова. - Люберцы: Юрайт, 2016. - 462 c. 5. Бегалов Б.А., Жуковская И.Е. Методологические аспекты влияния информационного
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 478 общества на инновационное развитие экономики. Моно-графия. Ташкент: Фан ва технологиялар. 2016. – 134 с. 6. Авдошин, С.М. Информатизация бизнеса. Управление рисками [Электронный ресурс] / С.М. Авдошин, Е.Ю. Песоцкая. - М.: ДМК Пресс, 2011. -176 с. – Режим доступа: http: //с.lanbpok.com. 7. Годин, А.М. Интернет-реклама: учебное пособие / А.М. Годин, В.М. Комаров. М: Дашков и К, 2010. - 168 с. 8. Блюмин, А.М., Феоктистов, Н.А. Мировые информационные ресурсы [Электронный ресурс]: учебное пособие / А.М. Блюмин, Н.А. Феоктистов. - М: Дашков и К. 2011. 296 с. Режим доступа: http: // e.lanbook.com 9. Моро зов. Ю. В. Основы маркетинга [Электронный ресурс]: учебное пособие / Ю.В. Морозов. –М.: Дашков и К. 2011. 148 с. – Режим доступа: http: // е.lanbook.com. 10. Лазарев. И А. Новая информационная экономика и сетевые механизмы развития (Электронный ресурс] / И.А. Лазарев, Г.С. Хижа, К.И. Лазарев М. Дашков и К. 2010. 244 с. Режим доступа: http //е. lanbook.com