Full text
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 521 РАҚАМЛИ ТАҲЛИЛ ВА МАЪЛУМОТЛАРНИ ВИЗУАЛЛАШТИРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ИҚТИСОДИЙ ТАДҚИҚОТЛАРДА ЎРНИ Асимова Феруза Абдусатторовна Тошкент давлат техника университети, и.ф.ф.д., катта ўқитувчи. https://doi.org/10.5281/zenodo.17270748 Аннотация. Рақамли иқтисодиёт шароитида катта ҳажмдаги маълумотлар иқтисодий тадқиқотларнинг асосий манбаи сифатида намоён бўлмоқда. Шундай шароитда рақамли таҳлил методлари – машинали ўқитиш, прогнозлаштириш моделлари ва иқтисодий симуляция усуллари – иқтисодий жараёнларни чуқур таҳлил қилиш имконини беради. Маълумотларни визуаллаштириш эса тадқиқот натижаларини интуитив, кўринишда ва осон қабул қилинадиган шаклда ифодалаш орқали илмий хулосаларнинг самарадорлигини оширади. Графиклар, интерактив дашбордлар ва инфографикалар ёрдамида иқтисодий тенденциялар, бозор конъюнктураси ҳамда макроиқтисодий ўзгаришларни кенг аудиторияга етказиш осонлашади. Шу тариқа, рақамли таҳлил ва визуаллаштириш воситалари замонавий иқтисодий тадқиқотларда илмий асосланган қарор қабул қилиш жараёнларини тезлаштиради, уларнинг ишончлилиги ва амалий қийматини оширади. Калит сўзлар: рақамли таҳлил, маълумотларни визуаллаштириш, иқтисодий тадқиқотлар, статистик маълумотлар, макроиқтисодий кўрсаткичлар, инфляция, ЯИМ, ишсизлик, дашборд, инфографика, Big Data, рақамли иқтисодиёт. XXI асрда рақамли технологиялар иқтисодий жараёнларни таҳлил қилишда асосий омилга айланди. Катта ҳажмдаги маълумотлар (Big Data), сунъий интеллект ва машинали ўқитиш усуллари иқтисодий тадқиқотларнинг самарадорлигини оширмоқда. Шу билан бирга, статистик жадваллар ва визуаллаштириш воситалари маълумотларнинг тушунарли ва мантиқий тарзда тақдим этилишини таъминлайди.[1]. Рақамли таҳлил иқтисодий жараёнларни чуқур англаш ва келажак тенденцияларини башорат қилиш имконини беради. Мисол қилиб, машинали ўқитиш алгоритмлари орқали бозор нархлари прогноз қилинади, макроиқтисодий кўрсаткичлар (инфляция, ишсизлик, ЯИМ ўсиши) рақамли моделлар асосида таҳлил қилинади ва тадқиқотчи анъанавий статистикадан ташқари динамик маълумот манбалари (онлайн платформалар, ижтимоий тармоқлар)дан фойдаланиши мумкин.[2]. Қуйида рақамли таҳлил ва визуаллаштириш усуллари ёрдамида кўриб чиқилиши мумкин бўлган иқтисодий кўрсаткичлар 1-жадвалда келтирилган. 1-жадвал. Ўзбекистонда асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар (2021–2024 йиллар) [7]. Йил ЯИМ ўсиши (%) Инфляция (%) Ишсизлик (%) Экспорт ҳажми (млрд. $) Интернет қамрови (%) 2021 7.4 10.9 9.7 16.5 65 2022 5.7 12.3 9.0 19.3 70
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 522 2023 6.0 9.2 8.6 21.4 75 2024* 6.5 8.5 8.1 23.0 80 2025 йилнинг январ-июн ойларида иқтисодиёт ва тармоқларида эришилган ва кутилаётган натижалардан ялпи ички маҳсулот ҳажми 6,7−6,8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда. Хусусан:саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми-6,3 фоиз; -бозор хизматлари-13,5 фоиз; -қишлоқ хўжалиги-4 фоиз; -қурилиш ишлари-9,7 фоизга ўсиши кутиляпти. Инфляция даражаси йил бошига нисбатан 4,2 фоизни (2024 йилнинг мос даврида5,2 фоиз) ёки йиллик ҳисобда 8,7 фоизни (10,6 фоиз) ташкил қилди.[3]. Давлат бюджети даромадлари 144,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу-ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 31,4 трлн сўм ёки 27,8 фоизга кўп. Ярим йилликда бюджет харажатлари 13,1 фоизга ўсиб, 173,3 трлн сўмга етди. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан жами 1,6 млрд доллларлик ресурслар ажратилди. Саноат тармоқлари 6 ойлик саноат ишлаб чиқариши 460 трлн сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Йирик корхоналар томонидан 56,7 тонна олтин (ўсиш-3,8 фоиз), 80 тонна кумуш (16 фоиз), 24,7 млн. кв. м. ойна (1,3 баробар), 7 млн тонна цемент (10,1 фоиз), 29 млн. кв. м. гипсокартон (13,4 фоиз), 360 млн. кв. м. ип газлама (12,3%), 438 млн дона трикотаж маҳсулотлари (9,2 фоиз), 112 минг тн. трикотаж мато (8,4 фоиз) ишлаб чиқарилди. Бунда, республика товар-хомашё биржаси битимлари ҳажми 1,3 баробарга (82,7 трлн сўмгача) ошди. Ҳудудлар кесимида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Жиззах (11,8%), Навоий (10,7%), Хоразм (9,4%), Наманган (9%) ва Қашқадарё (7,2%) вилоятларида юқори ўсиш кутилмоқда. Бунда, ҳудудларда фаолият кўрсатмаётган 4,5 мингта саноат корхонаси фаолияти қайта йўлга қўйилиб, 112 млрд сўмлик қувват яратилди ва 7 мингта иш ўрни тикланди. Экспорт 2025 йилнинг 1 ярим йилида экспорт ҳажми 16,9 млрд долларни (ўсиш-33 фоиз) ташкил этди. Бунда, товар ва хизматлар экспорти (махсус экспортсиз) 23 фоизга ошишии кутилмоқда (10,4 млрд доллар). Йил бошидан 1557 та янги корхона экспорт фаолиятига жалб этилиб, улар томонидан 650 млн долларлик экспорт амалга оширилди. [4]. Олтиндан ташқари, экспортдаги ўсиш асосан мева-сабзавот маҳсулотлари (140 фоиз, +243 млн доллар), заргарлик буюмлари (4,6 бар., +170 млн доллар), уран (123 фоиз, +97 млн доллар), қурилиш материаллари (117 фоиз, +61 млн доллар), ун (142 фоиз, +55 млн доллар), электр техника ва кабеллар (108 фоиз, +44 млн доллар), фармацевтика маҳсулотлари (120 фоиз, +18 млн доллар), туризм (154 фоиз, +705 млн доллар), ахборот (193 фоиз, +219 млн доллар) ва транспорт хизматлари (122 фоиз, +207 млн доллар) эвазига таъминланди. Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳар (ўсиш 131 фоиз, +493 млн доллар), Самарқанд (138 фоиз, +129 млн доллар), Навоий (118 фоиз, +97 млн доллар), Сурхондарё (162 фоиз, +74 млн доллар), Фарғона (120 фоиз, +67 млн доллар), Хоразм (119 фоиз, +39 млн доллар) вилоятларида экспорт ҳажмларида юқори ўсиш суръатларига эришилди.
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 523 Банк-молия соҳаси ва инвестициялар Жорий йилнинг июнь ойида иқтисодиётга кредит қўйилмалари қолдиғи ҳажми 618,5 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,1 фоизга, халқаро пул ўтказмалари 26,3 фоизга (8,2 млрд доллар) ўсди. Тижорат банклари томонидан ташқи манбалардан жорий йил I ярим йилликда жами 3,6 млрд доллар (йиллик режа 6 млрд доллар) жалб қилинди ва қиймати юз минг доллардан юқори бўлган 1300 дан ортиқ лойиҳа (уларнинг жами қиймати 2,3 млрд доллар) молиялаштирилди. Йил бошидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми дастлабки маълумотларга кўра 265,2 трлн сўмга (ўсиш 108,3%) етиб, уларнинг 71 фоизини хорижий инвестициялар ташкил этди. Ўтган 6 ойда 18,7 млрд долларлик хорижий инвестиция киритилди. Шундан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар 16,7 млрд доллар, давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар-2 млрд доллар. Шу билан бирга, бюджет ҳисобидан инвестицияларни молиялаштиришга ажратилган маблағ 34,6 фоизга ошди (13,3 трлн сўм). Қишлоқ хўжалиги Қишлоқ хўжалигида 177,1 трлн сўмлик маҳсулот етиштирилиши кутилмоқда. Бунда, мева 5,3 фоиз (1,1 млн тн), полиз экинлари-6,6 фоиз (277 минг тн), гўшт 3,6 фоиз (1,4 млн тн), тухум 4,4 фоизга (3,9 млрд дона) ўсади. Иқтисодий тадқиқотларда визуаллаштириш воситалари қуйидаги имкониятларни яратади: 1. Тенденцияларни тез англаш (график ва диаграммалар орқали). 2. Интерактив таҳлил (дашбордлар ёрдамида жорий вазиятни кузатиш). 3. Қарор қабул қилишда ёрдам (ишлаб чиқарувчилар, инвесторлар, давлат органлари учун). 2-жадвал Иқтисодий тадқиқотларда визуаллаштириш турлари ва имкониятлари [5]. Визуаллаштириш тури Афзалликлари Қўлланилиши Гистограмма Миқдорий маълумотларни таққослаш Бюджет тақсимоти, бозор улуши Линияли график Вақт бўйича динамикани кўрсатиш Инфляция, ЯИМ ўсиши Дашборд Интерактив таҳлил Давлат бошқаруви, бизнес стратегия Инфографика Мураккаб маълумотни соддалаштириш Ижтимоий тадқиқотлар, оммавий маърузалар AI, кенгайтирилган реаллик ва квант ҳисоблаш каби инновациялар рақамли эгизакларнинг имкониятларини кенгайтиришда давом этади, ишлаб чиқаришни оптималлаштириш ва бошқарувни такомиллаштириш учун янги воситаларни тақдим этади. Келажакда рақамли эгизаклар корхоналарнинг рақамли трансформациясининг янада муҳим элементига айланади ва экологик барқарор ҳамда юқори самарали саноат
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 524 экотизимларини қуришга ёрдам беради. Инновациялар ва рақамли трансформация замонавий саноатни ривожлантиришда асосий роль ўйнайди. Илғор технологиялардан фойдаланиш корхоналарга самарадорликни ошириш, харажатларни камайтириш ва ўзгарувчан бозор шароитларига мослашиш имконини беради. Бироқ, рақамли ечимларни амалга ошириш жараёни катта сармоя, малакаи мутахассислар ва пухта ишлаб чиқилган стратегияларни талаб қилади. Мавжуд қийинчиликларга қарамай, саноатни рақамлаштириш кенг истиқболларни очиб беради, ишлаб чиқаришни янада мослашувчан, барқарор ва жаҳон иқтисодиётида рақобатбардош қилади.[6]. Замонавий иқтисодий тадқиқотларда рақамли таҳлил ва визуаллаштириш воситалари асосий аҳамият касб этмоқда. Улар орқали иқтисодий жараёнларнинг тўлиқ манзараси яратилади, илмий асосланган хулосалар чиқарилади ва амалиёт учун самарали қарорлар қабул қилиниши таъминланади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Abdusattorovna, Asimova Feruza. "Central Asian Journal." (2024). 2. Asimova, F. (2023). SANOAT KORXONALARIDA INNOVASION FAOLIYATNING RIVOJLANISH KO‘RSATKICHLARI. Sanoatda raqamli texnologiyalar/Цифровые технологии в промышленности, 1(1), 139-143. 3. Асимова, Ф. А. (2022). АНАЛИЗ РЕЗУЛЬТАТОВ ИННОВАЦИОННОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ НА ПРОМЫШЛЕННЫХ ПРЕДПРИЯТИЯХ. Gospodarka i Innowacje., 23, 402-406. 4. Абдусаторовна, А. Ф. (2023). АНАЛИЗ РЕЗУЛЬТАТОВ ИННОВАЦИОННОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ НА ПРОМЫШЛЕННЫХ ПРЕДПРИЯТИЯХ. 5. Abdusattorovna A. F. Product Diversification In Industrial Enterprises //European Scholar Journal. – 2022. – Т. 3. – №. 3. – С. 113-114. 6. КР Загидуллина - Sanoatda raqamli texnologiyalar/Цифровые …, (2023) СОВРЕМЕННЫЕ МЕТОДЫ ВНЕДРЕНИЯ ЦИФРОВИЗАЦИИ В ГОРНОМЕТАЛЛУРГИЧЕСКУЮ ПРОМЫШЛЕННОСТЬ. 7. Stata.uz