ЗАМОНАВИЙ ТУРК РОМАНЛАРИДА РУҲИЙ ТАҲЛИЛ ВА АХЛОҚИЙ МУНОСАБАТЛАР МУШТАРАКЛИГИ
Full text
301 ЗАМОНАВИЙ ТУРК РОМАНЛАРИДА РУҲИЙ ТАҲЛИЛ ВА АХЛОҚИЙ МУНОСАБАТЛАР МУШТАРАКЛИГИ Дониёров Шокиржон Худойбердиевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори ( PhD), Бектемир тумани 289-сонли идум директори DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17272084 Аннотация. Ушбу мақолада Аҳмад Лутфи Қозончининг “Ўгай она” романидаги ёзувчи услуби ҳамда бадиий психологизм масаласига ойдинлик киритилди. Ёзувчи Исмоил образига ёндашувда ҳар бир характерни чуқур таҳлил қила олиш маҳорати талқин этилди. Калит сўзлар: психологизм, роман поэтикаси, сюжет, характер, образ ва услуб. Аннотация. В статье рассматривается проблема стиля и художественного психологизма романа Ахмада Лютфи Казанчи «Мачеха». Показана способность писателя к глубокому анализу каждого персонажа в его подходе к образу Исмаила. Ключевые слова: психологизм, поэтика романа, сюжет, персонаж, образ и стиль. Abstract. The article examines the problem of style and artistic psychologism of Ahmad Lutfi Kazanchi's novel "Stepmother". The writer's ability to deeply analyze each character in his approach to the image of Ismail is shown. Keywords: psychologism, poetics of the novel, plot, character, image and style. Бадиий асарнинг структурасида инсон феномени акс этади. Бу феномен асрлар давомида миллат сажияси ва маънавияти учун бетимсол хизмат қилиб келмоқда. Тарихга назар ташлар эканмиз, биргина Алишер Навоий ижодиётида ахлоқ, дин, эстетик идеал ва комил инсон орзуси борасида юзлаб ибратли ҳаётимизга татбиқ қилувчи масалаларни кўришимиз мумкин. Ахлоқ ҳар бир инсоннинг шахсияти билан такомиллашади, улғаяди, баркамоллашади. Чунки инсон ҳамиша ўз характерини ахлоқ мезонлари, тартиботлари, тажрибалари билан тўйинтириб боради. Бусиз инсоннинг ҳар бир хатти-ҳаракатида нуқсонлар кўзга ташланиши табиий. Фалсафий-тасаввуфий қайдномаларда адиб инсон психикасини шу қадар ичдан туриб ёритадики, унинг натижасида ғаройиб ҳаёт манзараси кўз ўнгимизда жонланади. Масалан, турк ёзувчиси Аҳмад Лутфи Қозончининг “Ўгай она” романи ҳам фольклор анъаналари таъсирида юзага келган бўлиб, жамиятдаги баъзи салбий иллатлар қораланади. Унда бош қаҳрамон Исмоилнинг етимликнинг азобу уқубатлари – она томонидан камситилган, таҳқирланган воқеалар қаҳрамонимизни руҳан ва маънан катта бўлиб ўсишига олиб келади. Етимлик жуда оғирлигини ёш Исмоил нуқтаи назаридан талқин
302 этаркан, одамзод ботинидаги хилма-хил кечинмалар билан омухталаштириб, янада эстетик жиҳатдан кенг қамровда ифодалашга диққат қаратади. Психологик конфликт ҳақида сўз юритганда Аҳмад Лутфи Қозончи ҳар бир асарида ўзи суйган қаҳрамоннинг жамият ҳаётида тутган ўрнини эъзоз билан тилга олади. Ёлғизлик гирдобида ўтаётган қаҳрамонлари “Сўнгги тўфон” романида Ҳасан, “Ўгай она” романида эса Исмоил образлари билан уйғун ҳолда тасвирлашни биринчи планга чиқаради. Ҳар иккала асарда диний саводхонлиги кучли, зийрак, эътиқоди, иймони бутун персонажлар сажияси инкишоф қилинади. Мунаққид Ҳотам Умуров бадиий конфликт ҳақида сўз юритаркан шундай ёзади: “Психологизм асар бадиийлигининг асосий кўрсаткичларидан, ёзувчи услубининг ўзига хослигини таъминловчи бош воситалардан биридир. Чунки одам адабиётнинг тасвир предметидир. Одам тасвири йўқ жойда бадиий адабиёт йўқ, шу билан бирга “одам тасвири” демак – одамнинг ички дунёси, унинг кечинмалари тасвири демакдир. Ёзувчининг ўзи тасвирлаётган оламда яшаши – ўзга кишилар қалбига кира билиши ва улар руҳи билан яшай олиш санъати туфайли биз турли-туман одамлар тақдири билан танишамиз, уларнинг орзу-интилишлари, ўй ва кечинмалари билан ошно бўламиз”[2: 7]. Келтирилган манбада бадиий конфликт қаҳрамон руҳий тўлғонишлари билан содир бўлади. Адабиётда бундай конфликтлар қаҳрамоннинг ўз-ўзи билан тинимсиз олишуви, кураши, кутилмаган бурилишлар негизида рўй беради. Аҳмад Лутфи Қозончининг “Ўгай она” романида бош қаҳрамон Исмоилнинг мутазам ўгай онаси томонидан таъқиб этилиши, қўниқўшниларининг норозилигини келтириб чиқаради. Бундай дейишимизга сабаб, Исмоил ҳамиша ўткир зеҳнияти, Аллоҳни таниши, одоби ва бошқаларга ўрнак бўладиган тарбияси билан таҳсинга сазовор. Роман муқаддимаси жуда оддий тасвирлар билан бошланади. Баҳор ва куз қуёшининг тафтини интиқлик билан кутган одамнинг қувончи доим бир-бирига ўхшаши-ю, ундан баҳра олишнинг ўзига хослигини тайин этади. Масалан, Исмоил синглиси Салмани доим ҳимоя қилиб юради. 6 ёшга тўлган Исмоил ҳамма вақт зикру хаёли синглисида. Агар унга бирор нарса бўлиб қолса Саниҳа хоним, яъни ўгай онаси уни ер билан битта қилиб калтаклайди. Ўша куни унга на овқат узатади, на бир ширин сўз айтади. Ўзбек адабиётидаги сеҳрли эртаклардан “Зумрад ва Қиммат”нинг қисматини ёдимизга солади. Мана шу икки қарама-қаршиликлар орасида қолган Исмоил ўз қисматини нима билан тугашини ёшлигидан, болалигидан билгандек гўё. Буни қуйидаги тасвирларда ҳам кўрамиз:
303 “Йўл ўртасига келганда қизалоқнинг оёғи қайрилиб, йиқилиб тушди. Бола уни дарҳол турғаздию, фарёдини тўхтата олмади. У қизалоқни қучиб, четга етаклади, кийимларини қоқа бошлади. Қизча йиғидан тинмасди. Қарши томондан очилган эшикдан бир аёлнинг боши кўринди. Атрофга аланглади, болаларни кўрди. Йўлда эркак йўқлигини билгач, тезроқ юрди: – Разил, яна болани йиғлатдинг, ҳозир сенга кўрсатиб қўяман. Юқоридан очилган деразадан ёш қиз овоз берди: – Саниҳа хола, Исмоилнинг айби йўқ. Бола ўзи йиқилди. Ўз кўзим билан кўрдим. Саниҳа ҳоним, унинг бу аралашувидан маъмнун эмаслигини таъкидлаган оҳангда жавоб берди: – Яхши қараса йиқилармиди синглим? Кўр бўлғур ҳеч қарамайди гўдакка. Сўнг болаларга ўгрилди юқоридаги қиз: – Аллоҳ ҳаққи, у айбдор эмас! – дея бақирди. Лекин Саниҳа хоним қулоқ солмади, каттасини бир-икки шаполоқлаганча, кичигини қучоғига олди. – Кел қизалоғим, ягонам! Сўнг Исмоилга ўгрилди: Уялтирма, икки тарсаки нима деган гап? Нақ оёғимнинг остига олиб тепкилардимку... – дея ўдағайлаб, боласини етаклаб, уйи томонга юрди...” [1: 1-2] Мана шу концептуал яхлитлик ҳар бир лавҳада алоҳида бадиий чизгилар билан ёндашувни далолатлайди. Инсоннинг руҳий тушкунлиги, зиддиятлар, асар муқаддимасидаги ҳаётий воқеалар ўша даврниннг эмас, ҳамма замоннинг долзарб муаммоси эканлигини кўрсатиб турибди. Шуни қайд этиш лозимки, ёзувчи Исмоил бошига тушган болаликдаги кўргуликларни, тўйиб овқат ейиш у ёқда турсин, тайинли шафқат, муҳаббат кўрмаслигини, инсоний муносабатлар ипи узилган замон қиёфасини кўз ўнгимзида жонлантиради. Ёзувчи ҳар бир эпизодда мана шу концепцияга амал қилган: ўгай онанинг қилмиш-қидирмиши, ҳали бу дунёда, тириклигида жавоб бериши, у дунё охиратда эса жазоси муқаррарлигини ҳам рўй-рост изчилликда талқин этиб боради. Исмоил ўртоқлари билан тузукроқ ўйин ҳам ўйнамайди. Чунки укаси Салмага қараш, унинг тарбияси билан шуғулланишдан сира ортмасди. Романда тасвирлар худди бир эртак ўқигандек таассурот қилдиради. Қўшниларнинг Саҳина хонимга бўлган нафрати кундан-кун ортиб борар, бечора таёқнинг зўрлигидан беллари қақшаб оғрийдиган Исмоилга жони ачиб, уни ҳимоялашга тушишарди. Романдаги психологик конфликт шу қадар чуқур маъно касб этганки, ёзувчи ўқувчини беихтиёр асар ичкарисига олиб кетади. Кунларнинг бирида қўшни қиз, яъни опадек тутинган Фотима хоним Исмоил билан суҳбатлашиб қолади:
304 “– Сизга бир гап айтайми? – Айт, Исмоил! – Кечқурун мени отам мозорга олиб борди. Менга онамнинг қабрини кўрсатди. “Қара ўғлим, бу ерда онанг ётибди, ўқи” – деди. – Ўқидингми?! – “Фотиҳа”ни ўқидим, опа, “Алҳам”ни. Аммо, роса йиғладим. У Фотимага бу гапларни айта туриб, кўзларига келган ёш томчиларини тўхтатолмади. Кетмоқчи бўлиб, ўрнидан турди. Фотима дарҳол қўлларидан тутди. – Қаёққа борасан Исмоил? Менинг билан шунчагина ўтирасанми? Одам опасининг ёнидан ҳам шунча тез кетадими? Исмоил Фотима опасининг кўнглини кўтариш учун яна қайтиб ўтирди. Сал фурсат ўтгач: – Энди кетай, опа, – деб қўзғалди. – Майли бор, аммо яна кел, кутаман” [1: 3-4]. Роман поэтикасида Фотима ва Исмоилнинг ўзаро муносабати опа-ука сифатида сюжет воқелигини ривожлантириб, ёзувчи ижодий концепциясининг муҳим қирраларини акслантиради. Ёзувчи бола Исмоилнинг руҳиятидаги узилкесил ўзгаришлар яширинча мозорга бориб, ухлаб, она қабри тупроғида бир зум ором олишини катта изтироб билан тасвирлайди. Ҳақиқий онанинг тафтидан маҳрум бўлган Исмоил қалбида бир парча матоҳ – бўз кўйлагининг қисмида яширин. Ана шу тасвирлар ўқувчини роман ичкарисига беихтиёр жалб қилади. Исмоил ҳам болалигининг рангин лаҳзаларини кўриб яшашини жудажуда хоҳлайди. Бироқ ўгай она Саҳина хонимнинг тошбағирларча муносабат кўрсатиши унинг қалбида атрофга, жамиятга нисбатан нафрат туйғуси билан катта бўлишини эмас, билакс меҳр-муҳаббатли ва шафқатли бўлиб улғайишини ёзувчи энг бирламчи вазифа деб билади. Чунки Исмоил ўзгаларнинг айбу нуқсонини қидирмас, билгани ичида, билмагани ташида бўлган бу бўз йигит бўлиб улғая бошлаган, дилида-ю, тилида Аллоҳ зикри бўлган боланинг қалбини янада ўткирлаштиради. Турк адабиётида шариат нуқтаи назаридан мусулмон биродарларининг бир-бирларига шафқатсиз муносабати мавжуд тузумнинг ичидан емирилишини ҳам далолатлайди. Эслайлик, Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” қиссаси, Ойбек, Абдулла Қаҳҳорнинг автобиографик йўналишда ёзилган асарларида етимликнинг азобу уқубатлари нечоғли оғир эканлигини кўрсатиб берганлигини ҳис этамиз. Демак, жамиятдаги катта-кичик ўзгаришлар ҳар бир
305 одамнинг муносабатида, етимликнинг оғирлигини, унинг жавбогарлиги икки дунёда ҳам муҳимлигининг шоҳиди бўламиз. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Аҳмад Лутфи Қозончи. Ўгай она. –Т: “Янги аср авлоди”. 2008. 2. Умуров Ҳ. Рисолалар. 1-жилд. –Т: “ФАН”. 2007.