scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

УСТРУШОНА ҲУДУДИДАГИ КАМПИРДЕВОР ХАРОБАЛАРИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ.

Холбоев, Зиёдулла

Abstract

Ушбу мақолада Уструшонанинг воҳа мудофаа деворлари – Кампирдеворлари ўрганилиши, уларнинг барпо этишлиш тарихий сабаблари, аҳамияти ҳақида фикр юритилади.

Full text

PROBLEMS AND SOLUTIONS OF SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH Volume 02, Issue 09, 2025 5 PROBLEMS AND SOLUTIONS OF SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH universalconference.us УСТРУШОНА ҲУДУДИДАГИ КАМПИРДЕВОР ХАРОБАЛАРИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ. Холбоев Зиёдулла Тоирович Я.ғуломов номидаги Самарқанд археология институти илмий ходими e-mail: [email protected] Аннотация. Ушбу мақолада Уструшонанинг воҳа мудофаа деворлари – Кампирдеворлари ўрганилиши, уларнинг барпо этишлиш тарихий сабаблари, аҳамияти ҳақида фикр юритилади. Калит сўзлар. Уструшона, Кампирдевор, аҳоли миграцияси, деҳқончилик воҳалари, илк ўрта асрлар, ўрта Сирдарё бўйи, Мохандарё археология отряди, чегара мавзе, Қўшқанд, воҳа мудофаа девори. Уструшона қадимда ва ўрта асрларда бир қанча маданий ўлкалар чорраҳасида жойлашган. Уструшона халқлари моддий ва маънавий маданияти ўзига хос серқирра ва бой бўлиб келган. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ҳудудда асосий археологик тадқиқотлар XX асрнинг бошларида бошланиб бугунга қадар давом этиб келмоқда. Тарихан қисқа вақт ичида бу йўналишда салмоқли ишлар амалга оширилди. Ушбу тадқиқотлар натижасида Уструшонада қайд этилган ва уларнинг мажмуи тузилган археология ёдгорликларининг 60-65% и илк ўрта асрларга оид маконлар ташкил этилиши аниқланди. Ўрт Осиё ҳудудларида Қанғ давлати ва кушон подшолиги равнақ топган даврда бошланган юксалиш мамлакат аҳолисининг ижтимоий. Иқтисодий, маданий ва сиёсий ҳаётида муҳим ўзгаришларга олиб келди. Деҳқончилик воҳаларида шаҳарларнинг сони кўпайиб, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ва маданий ҳаётнинг марказига айланди. Воҳалар бўйлаб, айниқса, серсув азим дарё адоқларида қатор йирик суғориш тармоқлари қазиб чиқарилди. Суғорма деҳқончилик майдонлари кенгайди... орттирилган асрий тажрибалар туфайли деҳқончиликдан мўл ҳосил олинадиган бўлди. Бу даврларда Ўрта Осиёнинг тарихий маданий воҳалридаги шаҳарларда аҳолининг гавжумлашуви, ишлаб чиқариш, ички ва ташқи савдонинг PROBLEMS AND SOLUTIONS OF SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH Volume 02, Issue 09, 2025 6 PROBLEMS AND SOLUTIONS OF SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH universalconference.us ривожланиши билан, деҳқончилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ошиб борди. Натижада, шаҳарлар атрофидаги деҳқончилик ҳудудлари тобора кенгайиб, маданий воҳаларнинг иқтисодий ҳаётида қишлоқларнинг нуфузи ортди. Бу эса ерга эгалик қилиш удумларининг аста-секин ўзгаришига сабаб бўлди. Қолаверса, минтақанинг дашт ва тоғ олди ҳудудларида яшовчи кўчманчи ва ярим кўчманчи аҳолининг ўтроқлашуви обикор ерларга бўлган эҳтиёжни оширди. Бундай вазиятда қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштиришда қишлоқ оқсоқоллари, уруғ ва қабила бошлиқларининг ишбоши сифатида фаолликлари кучайди. Бора-бора янги ўзлаштирилган ерларнинг маълум қисми ишбошиларнинг тасарруфига ўтиб, ворсийлик мулкка айланди. Асосан, ишбоши-саркорлар ерлари сув тўғонларининг бошида бўлиб, сув тақсимоти назорати ҳам уларнинг қўлида эди. Шу тариқа улар қишлоқларда ўз тазйиқ доирасини кенгайтириб,зироаткор аҳоли устидан ҳукумронлик қила бошлайди. Шунинг учун ҳам улар илк ўрта асрларда “деҳқон”, яъни “қишлоқ ҳокими” номи билан шуҳрат топади. Шундай қилиб, милоднинг I минг йиллиги ўрталарида қадимги Турон аҳолисининг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида содир бўлган бундай кескин ўзгариш мамлакатда сиёсий тарқоқликни кучайтириб, ... милодий IV асрдаёқ айрим воҳаларда ҳудуди йирик суғориш тармоқлари кўлами билан чекланган вилоят ҳокимлари ташкил топа бошлайди. Ушбу воҳалар аҳолиси ўзининг гуллаб яшнаган обод қишлоқлари ва шаҳарларининг атрофларини баланд деворлар билан ўраб олиб, воҳани девордан ташқаридаги чўл ва даштларда яшовчи кўчманчилардан мудофаа қилган. Ана шундай мудофаа деворларидан бири “Кампирдевор” бўлиб, бу девор қолдиқлари Самарқанд ва Бухоро Суғди, Хоразм, Жиззах ва Тошкент воҳасида қайд этилган ва ўрганилган (45-расм). Мил. авв. II-I асрларда Сирдарё ҳавзасида вужудга келган “чўл маданияти” кейинги даврларда Ўрта Осий тарихий-маданий воҳаларига ўз маданий таъсирини ўтказа бошлайди. Ушбу илмий масала бўйича фикр билдирган археолог олима М.И.Филанович, ўрта Сирдарё бўйи моддий маданиятига сифат ўзгаришларни Ўрта Осий минтақасига кириб келган хионий, кидарий ва эфталий қабилалари билан боғлиқлиги борлигини айтади. Уструшонанинг шимолий-ғарбий ҳудудида вужудга келган деҳқончилик воҳаси Сирдарё бўйи кўчманчи чорвадор халқлар билан энг яқин “контакт” маконни ташкил этар эди. Муқим ўтроқ ҳаёт бир мунча кенг қарор топган кейинги даврларда ҳам X аср муаллифлари бу ҳудудларни (Уструшонанинг Фекнон ва Зомин рустоқларини) “чегара мавзейи” деб, бежиз аташмаган. Дарҳақиқат, PROBLEMS AND SOLUTIONS OF SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH Volume 02, Issue 09, 2025 7 PROBLEMS AND SOLUTIONS OF SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH universalconference.us воҳанинг шимол, шимолий-ғарб, шарқ томонида чорвадор халқлар истиқомат қилувчи ҳудудлар билан. Жануб ва ғарбидан Моргузар ва Нурота тизмалари билан ўраб турганини ҳисобга олсак, Фекнон ва Зомин рустоқи шимолий ҳудудлари кўчманчи чорвадорлар учун энг қулай иқтисодий. Маданий алоқа макони бўлиб хизмат қилганлигини кўришимиз мумкин. Уструшона воҳаси кўчманчилардан ташқари Суғд учун ҳам қадимдан муҳим ҳарбий стратегик аҳамиятга эга бўлган “шарқий дарвоза” вазифасини ўтаган. Воҳанинг ушбу хусусиятларини тўла англаган академик Я.Ғуломов “Шош ва Фарғона чўлларидан Суғдга талончилик юришларини амалга оширган кўчманчилар фақат икки йўл орқали – Жиззах, Илонўтти дараси билан Зарафшон воҳасига; Жиззах Нурота орқали Бухоро ва Карманага чиқишган”-деб таъкидлаган эди. Ушбу хулосалар Уструшона воҳасининг чўл билан туташ сарҳадларига “Кампирдевор”лар бежиз қурилмаганлигидан далолат беради. 1955-йил кузида Бухоро воҳаси атрофидаги Кампирдевор (46-расм) харобаларини текшириб Тошкентга қайтаётган Мохандарё археология отрядининг бошлиғи академик Я.Ғ.Ғуломов Жиззах вилоятида ҳам Кампирдевор борлигини аниқлади. Академикнинг топшириғига биноан отряд ходимлардан профессор А. Р. Муҳаммаджонов 1957 йил баҳорида Жиззахдан жанубда 18 км масофада жойлашган Такалисой бўйидаги Такалитош деган жойдан тоғ қоятошларга ўйиб ишланган ибтидоий суратларини ва профессор Х.Муҳамедов Кампирдевор харобаларини текшириб ўргандилар. Текширишлар натижасида Жиззахнинг шарқ томонида Сийпанчиқтепа номли тепадан бошланиб то Равот ҳудудида ўрнашган Қўрғонтепа деб аталган тепага кадар, қарийиб 20 км масофада девор харобалари анча яхши сақлангани аниқланди. 1959 йил баҳорида профессор X. Муҳаммедов тарафидан мазкур Кампирдевор харобаларини текшириш давом эттирилиб, девор Равотдан нарида Зомин ва Ўратепа атрофидаги қадимги обод деҳқончилик воҳаларини ўз ичига олган ҳолда Тошкент вилоятининг Янгиер шахрига қарашли Қўшкант қишлоғи орқали Уяс ва бошқа бир неча қишлоқгача давом этиши, Ховос ва Янгиер шаҳри девордан шимол томонда-ташқарида қолиши аниқланди. Деворнинг йўналиши Ўратепа (Тожикистон) атрофи орқали ўтиши ва Фарғона водийсининг ғарб томонидаги қадимги обод воҳаларини ўраган Кампирдеворга бориб туташиши тахмин қилинган, лекин ҳозиргача тадқиқ қилинмаган. Қадим Уструшона воҳасида жойлашган бу Кампирдевор харобалари ҳам узун кетган сунъий кўтарма ҳолда сақланган бўлиб, кенглиги 15-20 метр баъзи жойларда ҳатто 25 метрни ташкил этади. Унинг баландлиги ҳар жойда турлича PROBLEMS AND SOLUTIONS OF SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH Volume 02, Issue 09, 2025 8 PROBLEMS AND SOLUTIONS OF SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH universalconference.us бўлиб, 1 метрдан 3 метргача сақланган, Сийпанчиқтепа, Қўрғонтепа, Қўноқтепа каби девор харобалари бўйлаб, у билан бевосита боғлиқ ҳолда барпо этилган қадимги истеҳком ва работларнинг харобаларидан иборатлилиги шубҳасиздир. Бундан ташқари, девор бўйлаб қурилган кўп сонли бурчларнинг қолдикларнинг ҳам сақлангани кўзатилди. 1959 йил баҳорида ўтказилган теширишлар вақтида Жиззахдан Форишга борадиган йўл ёқасида Куёвбоши қишлоғида Кампирдевор харобаси сақлангани аниқланди. Девор харобаси шимолий-шарқдан жанубий-ғарбга томон йўналишда йўлни кесиб ўтиб 3 км чамаси нарида тоққа кўтарилиб тамом бўлиши кўзатилади. (Деворнинг йўналишига кўра). Куёвбоши қишлоғидан, юқорида кўрсатилган Кампирдевордан ташқари унга яқин масофада жойлашган иккинчи бир девор харобаси ҳам сақлангани аниқланди. Бу девор ҳам Кампирдевор деб аталиб, биринчи деворга параллел ҳолда ўша йўналишда давом этиб, тоққа бориб туташган. Маҳаллий аҳоли маълумотларига кўра, Куёвбоши қишлоғи орқали ўтган Кампирдевор шимолий-шарқ йўналишида яна давом этиб, Жиззахнинг шимол ва ғарб томонларида ўрнашган қишлоқларни ўз ичига олган ҳолда, ёй ҳосил қилиб, Жиззахнинг шарқ томонига ўтиши ва Сийпанчиқ тепага келиб уланиши мумкин. Аммо бу томонларда олиб борилган қидирув-текширув ишлари охирига етказилмаганлиги сабабли девор харобалари ҳам аниқ топилганича йўқ. Шундай қилиб, қадимда Жиззах шаҳри ва унинг атрофидаги обод деҳқончилик воҳалари ҳам атрофдаги чўл ва дашт ҳудудларида яшаган кўчманчиларнинг ҳужумларига қарши мустаҳкам мудофаа деворлари билан ўраб олингани маълум бўлди. Жиззах жануб ва шарқ томонлардан тоғлар билан ўралган. Бу тоғлар Жиззах воҳаси учун табиий тўсиқ бўлиб хизмат қилган. Шимол ва ғарб томонларда эса бундай табиий тўсиқлар бўлмаганлиги сабабли, бу томонлардан чўл ҳудудларида яшовчи кўчманчи қабилалар ҳужум қилиб турган ва бунга қарши воҳанинг шу томонларида девор билан ўраб олинган деган хулосага келиши мумкин. Фарғона водийсида ҳам ғарб томонидан Уструшона воҳалари атрофидаги каби мудофаа деворлари мавжуд. 1958 йил ёзида академик Я. Ғ. Ғуломов бошлиқ археологик гуруҳ аъзолари Фарғона водийсининг ғарбида Кампирдевор деб аталган мудофа деворининг қолдиғи тадқиқ қилинган. Ушбу мудофаа иншооти Ленинобод (ҳозирги Хўжанд) билан Конибодом оралиғида Қароқчиқум чўлида жойлашган. Девор харобаси шимолдан жанубга томон йўналишда бўлиб, PROBLEMS AND SOLUTIONS OF SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH Volume 02, Issue 09, 2025 9 PROBLEMS AND SOLUTIONS OF SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH universalconference.us ҳозиргача жуда яхши сақланган. Деворнинг кенглиги 12-15 метрни, баландлиги эса ўртача 2-3 метрни ташкил этади. Кампирдеворни параллел равишда катта узун йўл ва ундан жанубда Катта Фарғона канали кесиб ўтган. Йўлнинг девор харобасини кесиб ўтган жойидан унинг структураси жуда аниқ кўзга ташланади. Девор илмий текшириш жараёнида катта ҳажмли тошлар, хом ғиштлар ва лойдан уриб чиқилганлиги маълум бўлди. Хом ғиштларнинг катталиги 41(40)х24(23)х14, 34x11(10), 32х23(22)х14(13) см лиги аниқланди. Девор харобаси жануб томон йўналишда Туркистон тоғ тизмасига бориб тақалгани учун девор қурилишида тоғ тошларидан кенг фойдаланилган, деворнинг хом ғиштлари ва лойи шу ернинг майда тошли қумли тупроғидан қилинганлиги ўрганилди. Девор шимол томон йўналишда Сирдарё (ҳозирда Қайроққум сув омбори) нинг чап қирғоғига тақалиб, сўнг унинг ўнг қирғоғидан давом этган. Профессор X. Муҳамедов томонидан Кампирдеворда 20 км шарқда унга параллел ҳолда Конибодом тумани (Тожикистон) даги Ниёзбек қишлоғи орқали ўтган иккинчи бир девор харобаси топиб текширилди. Ушбу Кампирдевор шимолдан жанубга томон йўналишда жойлашган. Бу деворни ҳам Катта Фарғона канали ва ЛенинободКонибодом йўналишидаги асфальт йўл кесиб ўтган. Девор катта ҳажмли тоғ тошлари, хом ғишт ва лойдан қурилган. Хом ғиштларнинг ҳажми 38(37)х27(26)х11 см ни ташкил этади. Ниёзбек қишлоғида жойлашган Кампирдевор яхши сақланган бўлиб, остки қисмининг кенглиги 10-12 метр, устки қисми 5-6 метр, баландлиги 4 метрни ташкил этади. Шимол томонга йўналишда девор Ниёзбек кишлоғи орқали Сирдарёга бориб тақалиши ва деворнинг умумий узунлиги 7 км экани аникланди. Ушбу девор дастлаб 1927 йилда В. А. Шишкин моддий маданият ёдгорликларини рўйхатга олиш чоғида 2 км масофада биринчи бўлиб кўзатган. 1952 йилда бу девор харобаси Б. А. Литвинский тарафидан текширилган. Сирдарёнинг ўнг қирғоғида Оқбел тизма тоғи бўйлаб, дастлаб ғарбдан шарққа йўналишда сўнгра жанубга бурилиб Сирдаёнинг ўнг қирғоғига туташган Кампирдевор харобаси Н. Н. Неъматов томонидан текширилган. Унинг аниқлашича бу девор Ниёзбек қишлоғи орқали ўтган Кампирдеворнинг давомидан иборат экан. 1986-1987 йилларда Ўзбекистон Республикаси ФА Археология институтининг махсус отряди томонидан Сирдарё вилояти Хавос туманининг жанубий қисмидаги “Қизил массив”нинг ўзлаштирилиши муносабати билан Қўшқанд, Қўриқ, Шўрбулоқсой, Учтурган, Сармич, Чангақул қишлоқлари атрофидаги PROBLEMS AND SOLUTIONS OF SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH Volume 02, Issue 09, 2025 10 PROBLEMS AND SOLUTIONS OF SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH universalconference.us ёдгорликлар, жумладан, Кампирдевор харобалари ўрганилган. Илмий гуруҳ раҳбари М.Пардаевнинг таъкидлашича, “Қўшқанднинг шимолий қисмидан ўтган кампирдевор шарқ-ғарб йўналиши бўйича чўзлиб кетган. Унинг кўриниши темир йўл ётқизиш учун махсус қурилган сунъий кўтарма – валга жуда ўхшаш. Деворнинг ҳар 1,5-2 км масофасида дарвоза ва дарвозаларнинг икки ёнида буржлар ўрни яхши сақланган. Деворнинг сақланиб қолган, тепа кўринишидаги эни 8-10-12 метрни, баланлиги 0,7-1,5-2,2 метрни ташкил қилади. Девор милодий VI-VIII асрларда фаолият кўрсатган”. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Уструшона ҳудудидаги Кампирдевор харобалари бўйича олиб борилган тадқиқотлар бу воҳадаги ижтимоийиқтисодий ҳамда ҳарбий-сиёсий жараёнларнинг мураккаб ва кўп қиррали бўлганлигини кўрсатади. Илк ўрта асрлардан бошлаб шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг ўсиши, суғориш тизимининг кенгайиши, ерга эгалик муносабатларининг ўзгариши, ҳунармандчилик ва савдо алоқаларининг кучайиши аҳолини ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун кенг кўламли мудофаа иншоотлари қурилишини тақозо этган. Кампирдеворнинг турли ҳудудларда қайд этилган қолдиқлари (Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Фарғона, Хоразм ва бошқалар) унинг умумшарқ маданиймудофаа тизимининг муҳим элементи бўлганидан далолат беради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Кампирдевор нафақат ҳарбий аҳамиятга, балки иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан ҳам қишлоқ ва шаҳар аҳолиси ҳаётини ташкил этишда катта роль ўйнаган. Археологик материаллар деворларнинг асосан хом ғишт, лой ва маҳаллий тоғ тошларидан қурилганини кўрсатади. Уларнинг айрим қисмлари 20–25 метргача кенглиги ва 2–4 метр баландлиги билан ажралиб туради. Деворлар бўйлаб буржлар, дарвозалар ва ишлаб чиқариш ҳамда ҳарбий-стратегик аҳамиятга эга бўлган ишланмалар мавжудлиги қайд этилган. Шунингдек, Кампирдеворнинг вужудга келиши ва ривожланиши Ўрта Осиёдаги этник ва маданий жараёнлар, хусусан, кўчманчи қабилалар билан алоқалар, деҳқончилик воҳаларидаги сиёсий тизимнинг шаклланиши ва турли тарихий босқичлардаги муҳофаза эҳтиёжлари билан узвий боғлиқ бўлган. Кампирдевор Уструшона ва бутун Ўрта Осиё тарихида деҳқончилик маданиятининг барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг хавфсизлигини кучайтириш ва минтақанинг ижтимоий-сиёсий тараққиётида муҳим ўрин тутган йирик мудофаа мажмуаси сифатида алоҳида илмий ва тарихий аҳамият касб этади. PROBLEMS AND SOLUTIONS OF SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH Volume 02, Issue 09, 2025 11 PROBLEMS AND SOLUTIONS OF SCIENTIFIC AND INNOVATIVE RESEARCH universalconference.us Фойдаланилган адабиётлар. 1.Грицина А.А. Изучение курганов Сырдарьинской объласти. // ИМКУ, №28, 1997. 2.Гулямов Я.Г. Кладбище Кулпи-сар//ИМКУ. Вып. 2. Ташкент, 1961. 3.Мухамедов X., Қадимий мудофаа деворлари. Тошкент, 1961. 4.Муҳаммаджонов А. Ўзбекистон тарихи. Тошкент, Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2004. 5.Пардаев М.Х. Отчет Кизилинского отряда за 1987 год. // ЎзРФА Археология институти архиви. Ф.6. Д. 3-рақам. 6.Пардаев М.Х. Отчёт об археологической изучение памятников истории и материальной культуры в зоне орошения и освоения земель Кизилинского массива за 1985-1987 годы. //Самарқанд археология институти архиви. Ф.6, О.1, Д.16. 7.Филанович М.И. Ташкент: Зарождение и развитие города и городской культуры. Ташкент, 1983.