ФУРАДРАЗОЛ ДОРИ ВОСИТАСИНИ ЮССХ УСУЛИДА ТАҲЛИЛИ
Full text
299 Volume 5, Issue 10: Special Issue (EJAR) ISSN: 2181-2020 MPHAPP THE 6TH INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “MODERN PHARMACEUTICS: ACTUAL PROBLEMS AND PROSPECTS” TASHKENT, OCTOBER 17, 2025 in-academy.uz ФУРАДРАЗОЛ ДОРИ ВОСИТАСИНИ ЮССХ УСУЛИДА ТАҲЛИЛИ Н.Э. Юнусхожиева Р.А. Хусаинова Тошкент фармацевтика институти, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Республикаси e-mail: [email protected] https://doi.org/10.5281/zenodo.17335184 Мавзунинг долзарблиги: Юқори самарали кўп компонентли дори воситаларини ишлаб чиқиш замонавий фармациянинг асосий амалий вазифаларидан бирига кириб, уларнинг сифат ва миқдорий таркибини аниқ учун муқобил таҳлил усулларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Турли ҳил табиатдаги моддаларни ўз ичига олган кўп компонентли дори моддаларни таҳлил қилиш одатда маълум қийинчиликлар билан боғлиқ. Ҳозирги вақтда юқори самарали суюқлик хроматографияси (ЮССХ) усули мураккаб таркибли дори воситаларини таҳлил қилишнинг асосий усулларидан биридир. Тадқиқот ишимизда фурадонин, метронидазол ва дротаверин асосида олинган мураккаб таркибли цистит касалликларида қўлланиладиган “Фурадразол” капсуласи ишлаб чиқилган бўлиб, унинг сифатини баҳолашда ИҚва УБспектрофотометрик усуллардан фойдаланилган. Лекин айрим камчиликларни ҳисобига миқдорини аниқлашда бу усулларда етарлича аниқ натижалар олиш имконияти бўлмади. Тадқиқотнинг мақсади: “Фурадразол” капсуласи таркибидаги фурадонин, метронидазол ва дротаверин дори моддаларни аниқлаш учун ЮССХ усулида таҳлил олиб бориш ва муқобил шароитларни ишлаб чиқиш. Материаллар ва тадқиқот усуллари.ЮССХ усулида таҳлил олиб бориш учун қуйидаги шароит танланди: хроматограф - Shimadzu (АQSh) LC -2030, заррачалар ўлчами 5 мкм бўлган Zоrbаx Eclipse XDB-C18 сорбент билан тўлдирилган, 4,6150 мм ўлчамдаги колонкада амалга оширилди. Қўзғалувчи фаза ацетонитрил (А) ва бuffер эриtма pH 3 (Б), градиент режимида бажарилди. 1-расм. “Фурадразол” капсуласи хроматограммаси Натижалар: 1-расмда келтирилган хроматограммадаги маълумотларни стандарт эритмалар хроматограммаси билан солиштирилганда метронидазол ушланиш вақти 2,247 дақиқани ташкил этди, миқдори -98,75%, дротоверин гидроҳлорид ушланиш вақти 9,292 дақиқани ташкил этди, миқдори 101,11 % ва фурадонинни ушланиш вақти 3,256, миқдори эса 101,4 % ташкил қилди.
300 Volume 5, Issue 10: Special Issue (EJAR) ISSN: 2181-2020 MPHAPP THE 6TH INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “MODERN PHARMACEUTICS: ACTUAL PROBLEMS AND PROSPECTS” TASHKENT, OCTOBER 17, 2025 in-academy.uz Хулоса. “Фурадразол” капсуласи таркибидаги асосий таъсир қилувчи моддаларни идентификациялаш ва миқдорини аниқлаш учун ЮССХ услуби ишлаб чиқилди ва бу услуб дори воситасиниг фармакопея мақоласига киритилиши учун замин бўла олади.