scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ХИВА – РОССИЯ ДИПЛОМАТИК АЛОҚАЛАРИНИ ЎРГАНИШДА ЭЛЧИ ШАХСИГА МУНОСАБАТ

Холмонова Нодира

Abstract

Мазкур мақолада Хива хонлиги ва Россия дипломатик алоқаларида ўрганишда элчи ва унинг шахсига оид манбалар ҳамда адабиётлар таҳлили берилиб, ўз даврида хонликда дипломатик этикет қоидаларига қай даражада амал қилинганлигини кўриш мумкин.

Full text

219 ХИВА – РОССИЯ ДИПЛОМАТИК АЛОҚАЛАРИНИ ЎРГАНИШДА ЭЛЧИ ШАХСИГА МУНОСАБАТ Холмонова Нодира, PhD, Ориентал Университети E-mail: [email protected] ORCID: 0009-0004-0362-4924 Аннотация Мазкур мақолада Хива хонлиги ва Россия дипломатик алоқаларида ўрганишда элчи ва унинг шахсига оид манбалар ҳамда адабиѐтлар таҳлили берилиб, ўз даврида хонликда дипломатик этикет қоидаларига қай даражада амал қилинганлигини кўриш мумкин. Калит сўзлар: дипломатия, арқиш, амбассадор, ѐрлиқ, ялавоч, элчийи махсус, элчийи кабир – буюк элчи, ишур элчи, ўрта элчи, кичик элчи, йўриқнома, И. Хохлов, С. Горохов, А. Грибов. Annotation This article analyzes the sources and literature related to the ambassador and his personality in the study of Khiva Khanate and Russian diplomatic relations, and you can see to what extent the rules of diplomatic etiquette were observed in the Khanate. Keywords: diplomacy, arkish, ambassador, yarlyk, lalavoch, special ambassador, grand ambassador, ambassador of ishur, middle ambassador, junior ambassador, conductor, I. Khokhlov, S. Gorokhov, A. Gribov. Ўзбек давлатчилиги тарихи жаҳон сиѐсий тарихи жараѐнларининг ажралмас бўлаги сифатида кўп минг йиллик тарихга эга бўлиб, бу жараѐнлар турли давлатлар ва сулолалар бошқарув хусусиятларига боғлиқ ҳолда халқаро сиѐсий ва иқтисодий жараѐнлар билан параллел равишда тараққий этиб борди. Бу жараѐнларда ҳар қандай давлат учун албатта элчилик ишлари ва дипломатик алоқалар ўта муҳим ўрин тутган ва хаттоки айрим ҳолатларда айни бир давлатнинг халқаро майдондаги ва ўзаро мунносабатлардаги мавқеини ҳам белгилаб берган. Бунда эса энг аввало элчилик ишларининг ташкил этилиши, элчи шахси ва унинг дипломатик маҳорати, мулоқот этикасининг қанчалик даражада юқорилигига бевосита боғлиқ бўлган жиҳатларини ҳам эътироф этиб ўтиш ўринлидир. Шу ўринда дипломатия атамаси ва вазифаларига ҳам эътибор қаратиш лозим. Бир қатор илмий адабиѐтларда дипломатия тушунчасига алоҳида тўхталиб ўтилган бўлиб, немис тарихчиларидан бири Л. Ранке [1] тарих фанига таъриф бера туриб, ―тарих бу – дипломатик алоқалар тарихидир‖, - дея дипломатик алоқаларнинг жаҳон сиѐсий тарихининг асоси сифатида кўрсатиб ўтади [2]. Дипломатия ва дипломатик алоқалар тарихининг йирик тадқиқотларидан бирида ўрта аср Европасининг энг йирик давлатлари ташқи сиѐсати ва дипломатияси сиѐсий тарқоқликка барҳам бериш, давлат ҳудудларининг 220 бирлаштирилиши ва кенгайтрилиши, ҳарбий ва иқтисодий устунлик учун рақиблар билан кураш олиб бориш в бу муаммоларнинг ҳал этилиши учун иттифоқчилар қидириш каби масалаларга йўналтирилган бўлиб, дипломатик алоқалар ва уларнинг ташкил этилиши давлат ва ҳокимият фаолиятининг бир соҳасига айланиб борганлиги алоҳида кўрсатиб ўтилган [3]. Дипломатия тарихининг шакланиши ва мукаммаллашиб бориши хам тарихий тадкикотларнинг илк кўринишларида учрайди. Бунда асосан тарихчилар томонидан қироллар, шохлар, хонлар, дипломатлар ва элчиларнинг ўзаро алоҳида музокаралари тарихини ѐритишга асосий эътибор каратилган. Кейинчалик дипломатия тарихи соҳасига аста-секин янги тушунчалар кириб кела бошлади ва энди тадқиқот жараѐнида иктисодий ва ижтимоий аҳволнинг ҳам ҳолатига эътибор қаратила бошланди. Халқаро муносабатлар тарихи шакллангач эса давлатлар тизимига ва тузилиши жихатларига ҳам алохида эътибор қаратила бошланди. XX аср охирларига келиб у ѐки бу халқларнинг ўзига хослиги муаммолари тадқиқотлар жараѐнларига аралаша бошлади. Бунда халқларнинг ўзига хос бебахо тарихий меросини яхши англаш мақсадида уларнинг менталитетига, маданиятига алохида урғу берила бошланди. Халқларнинг ўзаро бир-бирини яхши тушуниши ва англашини кучайтириш максадида тарихчиларнинг тадқиқотлар жараѐнидаги ўзаро ҳамкорлиги ҳам йўлга қўйилган [4]. Элчилик ишлари, дипломатия ва унинг тарихи, дипломатик алоқалар ва уларнинг амалга оширилишидаги кўплаб асосий жиҳатлари, уларнинг тадқиқотига бўлган бундай ѐндашувларни сўнгги бир аср давомида амалга оширилган қатор тадқиқотларда кўриш мумкин. Тадқиқотчилардан Л. Абдуллаева ва Г. Юлдашеваларнинг ишларида элчилик ишлари ва дипломатик муносабатларга давлат ташқи сиѐсатини амалга ошириш усулларидан бири, ноҳарбий зарурий амалий чора-тадбирлар мажмуи сифатида баҳо берилади [5]. Дипломатик алоқалар ва элчилик ишларининг бу каби ўзига хосликлари хақида тадқиқотчи Д. Сайфуллаев ҳам алоҳида урғу бериб, дипломатик жараѐнларда элчилар асосий ва энг муҳим ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланишини кўрсатиб ўтади [6]. Дипломатия тарихи соҳасида изланишлар олиб борган М. Хайруллаев дипломатик муносабатлар қадимдан ―элчилик алоқалари‖ деб юритиб келинганлигини таъкидлайди [7]. Юқорида кўрсатиб ўтилган дипломатия тарихи тадқотларига бағишланган асарда шарқ ва Европа дипломатияси, элчилик ишлари ва элчилар фаолиятининг таҳлили ҳақида сўз юритилиб, Араб халифалиги давридаги элчилар тайинлаш ва уларга вазифаларнинг қўйилиши борасида эътиборга лойиқ маълумотлар келтириб ўтилади. Унда, Абул Фазл Байхақийнинг асарига таянган ҳолда муаллифлар томонидан кўрсатилишича, элчиликка ҳамма вақт камида икки киши тайинланган бўлиб, уларнинг биринчиси сарой амалдорларидан бири бўлса, иккинчиси дин уламоларидан бўлиши шарт бўлган. Элчиларга одатда 4 та ѐрлиқ берилиб, биринчи ѐрлиқ ҳукмдор номидан иккинчи давлат ҳукмдори номига йўлланган бўлиб, унда Қуръондан оятлар, ҳар икки ҳукмдорнинг унвонлари ва даражалари, элчи юбораѐтган ҳукмдор номидан иккинчи ҳукмдорга соғлиқ ва яхши тилаклар, юборилган эчилар ва уларнинг кимлиги, ваколатлари, уларнинг иккинчи ҳукмдорга қандай мактуб ва 221 ҳужжатлар тақдим қилиши ѐки оғзаки тарза баѐн қилиши кабилар баѐн этилган. Иккинчи ѐрлиқ аввалги элчига юборилган, учинчи ѐрлиқ эса музокаралар вақтида давлат манфаатларидан келиб чиқиб тақдим этилган масалаларни қамраб олган бўлса, тўртинчи ѐрлиқда биринчи ҳукмдорнинг иккинчи ҳукмдорга юборган совғалари рўйхати акс эттирилган [8]. Тадқиқотларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, аксарият илмий изланишлар алоҳида олинган давр ѐки давлатларнинг дипломатик муносабатлари масалаларига қаратилган бўлса-да, уларда айни вақтда элчилик ишлари, унинг ташкил этилиши, элчилик ишларига масъул амалдорлар ва лавозим эгаларининг давлат сиѐсатини, унинг халқаро майдондаги сиѐсий ва иқтисодий манфаатлари, геополитик қизиқишлари ва мавқеини, давлатнинг халқаро майдондаги ѐки ўзаро муносабатлардаги обрўсини кўрсатиб бера оладиган иқтидорга эга бўлган элчиларни танлаш ва тайѐрлаш масалалари борасида ҳам қимматли фикрлар кўрсатиб берилган. Шундан келиб чиққан ҳолда илмий адабиѐтлар ва тадқиқотларда элчи ва унинг миссияси, элчилик нима, элчилар қандай фазилатларга, билим ва дунѐқарашга эга бўлиши керак деган саволларнинг турли ѐндашувлар асосида ѐритиб берилганлиги мазку тадқиқот ишида бу масалаларнинг алоҳида тадқиқот муаммоси сифатида белгилаб олинишига асос бўлди. Бу борада М. Хайруллаев, А. Расулов ва А. Исоқбоев, Л. Будагов, Э. Олворт, Аббос Иқбол каби бир қатор тадқиқотчилар ва мутахассисларнинг асарлари ва тадқиқотларидаги фикрлар ва хулосалар алоҳида эътиборни тортади. Хусусан, М. Хайруллаев ―элчи‖ сўзи Хоразмшоҳлардан ануштегинлар (1097-1231) даврида ―ялавоч‖ [9] атамаси билан номланганлигини изоҳлаб, мўғуллар ва хоразмшоҳлар ўртасидаги муносабатларда иштирок этган Маҳмуд Ялавоч (Маҳмуд элчи) намуна сифатида келтирилади. Муаллиф туркшунослуғатшунос Л. Будаговнинг ―элчи‖ атамаси ―эл‖, яъни халқ, қабила, жамоа сўзидан келиб чиққан бўлиб, ―эл бўлмоқ, элланмоқ, эл турмоқ‖ – дўстона, тинч, бўйсуниб яшамоқ, садоқатли бўлмоқ маъноларига эгалигини кўрсатиб [10], элчиларнинг ―элчийи махсус‖, ―элчийи кабир‖ – ―буюк элчи‖, ―ишур элчи‖, ―ўрта элчи‖ ва ―кичик элчи‖ каби вазифаларига қараб ажраладиган кўринишларини санаб ўтади [11]. Худди шу каби маълумотлар А. Расулов ва А. Исоқбоевларнинг ҳаммуаллифликдаги ишларида ҳам учрайди [12]. Америкалик шарқшунос Э. Олворт ўзининг ―Ҳозирги ўзбеклар‖ монографиясида Туркистон дипломатияси тарихига назар ташлар экан, у ҳам ―элчи‖ атамасининг қадимийлигига ва унинг замирида яширинган кенг қамровли маъноларга эътибор беришга ҳаракат қилади. ―Марказий Осиѐда, - деб ѐзади у, - дипломатия ғояси балки чиғатой тилидаги ―элчилик‖ сўзининг таъсири остида пайдо бўлгандир. Бу сўз ―дипломатнинг фаолияти‖ ѐки ―яқин алоқалар‖ ѐхуд ―қабила (эл) ичидаги муносабатлар‖ маъносини англатади‖ [13]. Туркистоннинг ўзидан бошқа давлатларга юборилган расмий вакиллар ҳамма вақт ―элчи‖ ва уларнинг ваколати ―элчилик‖ деб юритилган. Бу ерда шуни ҳам айтиш керакки, айрим ҳолларда форсий тилли юртлардан келган давлат вакиллари ҳам уларнинг ўзлари томонилан ―элчи‖ деб аталганлар. Бу ҳол 222 қадимий Туркистонда қарор топган ―элчи‖ на ―элчилик‖ атамаларининг бошқа минтақаларга ҳам тарқалганлигидан далолат беради [14]. Тадқиқотчи Р. Анѐзов мақоласида ―арқиш‖ (Arqis) атамаси хабар ѐки хабарчи, элчи маъноларини ҳам бериб қадимги туркларнинг минтақанинг ички ва ташқи савдо алоқаларидаги кенг иштирокидан далолат беради, деб қайд этилади [15]. Дипломатия йўналишида тадқиқот олиб борган Д. Сайфуллаев элчи атамасига муқобил сўз Европада ―амбассадор‖ эканлигини қайд этиб, мазкур сўз ―хизматкор, қул‖ маъноларини англатишини қайд этади. Яъни бунда бир давлат ҳукмдори бошқа давлат вакилига музокаралар учун ишонган вакилини, хизматкорини юбораѐтганлигини таъкидлаган. Муаллиф амбассадор тушунчаси илк бор Юлий Цезарнинг (м.авв. 102-44 йй.) ―Галлар уруши тўғрисида‖ номли асарида учрашини таъкидлайди [16]. А. Ахтамзян эса амбассадор (элчи) атамаси XVI асрдан бошлаб Европада кенг қўлланилганлигини, унгача эса элчилар ―нотиқ-резидентлар‖ деб аталганлигини қайд этади [17]. Умуман олганда, ҳар қайси даврда қандай ном билан аталган бўлмасин давлат ташқи сиѐсатида элчиларга алоҳида аҳамият берилган. Манбаларда элчилар эга бўлиши лозим бўлган шахсий ва касбий сифатлар ҳақида маълумотлар келтирилиб, бунга XI асрда яшаб ижод этган Юсуф Хос Ҳожибнинг ―Қутадғу билиг‖ [18] асари ѐрқин намуна бўла олади. Муаллиф келтирган таърифга кўра элчи садоқатли ва кўзи тўқ ва тўғри бўлиши керак. Шу билан бирга унинг ташқи кўриниши ҳам чиройли ва бўйи келишган бўлсин, доно ва ширинсўз, нотиқ бўлиши керак. Ҳаддан ортиқ сергап бўлиши жоиз эмас, деб қайд этади [19]. Бундан ташқари бугунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган Низомулмулкнинг ―Сиѐсатнома‖ асарида ҳам элчилар эга бўлиши керак сифатлар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Жумладан, ―элчи ҳам подшоҳлар хизматида бўлган, сўзлашда жасур, жаҳон кўрган, донишманд, ўткир хотирали, андишали ва чиройли бўлсин. Агарда элчи ѐши улуғ ва олим бўлса яхшидир, юборилган надим шу йўсинда бўлса ишонч уйғотади. Агарда жасур ва қўрқмас кишини элчи қилиб юборсалар ва у одобли, қурол ишлатишни, чавандозликни билса, мубориз бўлса, яхшироқдир. Унда бизнинг ҳақимизда ҳам бошқаларда шундай таассурот қолади. Элчи улуғвор киши бўлса ҳам яхши, чунки унинг ҳурмати ошган бўлиб, унга ѐмонликни раво кўрмайдилар... Элчининг сийрати ва фикризикри подшоҳнинг ақли-заковатидан далилдир‖ [20], дея қимматли фикрлар билдирилади. Асар муаллифи бу билан нафақат элчига балки шу ишга муносиб кишини тайинлайдиган давлат раҳбарига ҳам эслатма тарзида насиҳат қилади. XVII аср муаллифларидан Хожа Самандар Термизий ―Дастур ул-мулук‖ [21] номли асарининг олтинчи фаслида элчининг сифатлари таърифини келтиради. Манба муаллифи биринчи ҳикматда элчи нутқига тўхталиб, агар у ўз нутқида қўрс, кескин сўзлар борлигини билса уни юмшоқлик қайчиси билан кесиб ташласин. Сўзини меҳрибонликни англатадиган гаплар билан якунласин деса, иккинчи ҳикматда тўрт тоифа одамни элчи қилиб тайинламаслик лозимлигини кўрсатади. Биринчиси – шоҳдан жафо кўрган, иккинчиси – молмулки ва ҳурматини йўқотган, учинчиси – ўз амалидан ҳайдалган ва 223 тўртинчиси – ҳукмдор зараридан ўз манфаатини кўзлаган кишиларни назарда тутади. Учинчи ҳикматда эса элчини ҳушѐрликка чорлаб, мамлакат обрўси, номусини сақлаши лозимлиги ва душман макридан доимо огоҳ бўлиши кераклиги уқтирилади. Тўртинчи ҳикмат эса бевосита ҳукмдорларга қаратилган бўлиб, элчини бирон жойга жўнатишдан олдин унга сафар моҳиятини чуқур ва мазмунли қилиб тушунтириш лозимлигини шарт қилиб қўяди [22]. Муаллиф бу борада ўзи ҳам намуна кўрсатиб Бухоро хони Субҳонқулихон томонидан Самарқандда Хўжақулибой бошчилигидаги қўзғалонни бостириш учун икки марта юборилади [23]. Элчилар эга бўлиши лозим бўлган хислатлардан яна бири, бу унинг тадбиркорлик(савдо) қила олиш қобилияти бўлиб, бу борада Г. Аъзамова ўз мақоласида алоҳида тўхталиб ўтади [24]. Бу хислат табиий равишда Хива хонлиги элчилари учун ҳам зарурий бўлиб, хонлик ва Россия ўртасидаги ўзаро дипломатик муносабатларни савдодан айри ҳолда тасаввур қилиш қийин. Эътиборли томони, элчилар орқали ҳукмдорлар томонидан бир-бирига йўлланган маҳсулотлар совға сифатида киритилиб, улардан йўлларда бож тўловлари ундирилмаган. Элчиларга қўйиладиган яна бир асосий талаблардан бири борган мамлакатининг ҳукмдорига унинг унвонини айтиб тўғри мурожаат қилиш бўлиб, бу борада Ф. Фаизова Иван Хохлов (1619-1622), Савин Горохов ва Анисим Грибов (1641-1643), Борис ва Семѐн Пазухинлар (1669-1673) элчилиги мисолида ўз мақоласида кўрсатиб ўтади [25]. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, мазкур тадқиқот иши асосан Россия империяси ва Хива хонлиги ўртасидаги дипломатик алоқалар тарихи ва тарихшунослиги нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда нафақат Хива хонлиги, балки Россия империясида ҳам ҳар икки давлатнинг дипломатик муносабатлари қарор топган вақтларда элчилик ишларига бўлган муносабат ва давлат сиѐсати ҳолати ҳақида ҳам тўхталиб ўтиш лозимдир. Таъкидлаш керакки, Россияда чет эллик элчиларни қабул қилиш жараѐни XV асрда подшо Иван III нинг Софя Палеолог билан никоҳидан сўнг византияча услубга ўзгартирилади. Бу эса ўз навбатида элчиларга бўлган муносабатда ҳам ўз аксини топиб, уларнинг хатти-ҳаракатларини белгилаб берувчи ―йўриқнома‖ (―наказ‖)лар шакллантирилади. Мазкур йўриқномада элчининг фаолияти тўла ѐритилиб, унинг асосий вазифаси ва мақсади, ўзга юртда турли шароитда ўзини тутиш қоидалари, шунингдек, ҳукмдор шаънини ҳимоя қилиш масалалари батафсил кўрсатилган бўлган [26]. Худди шундай ―йўриқнома‖ 1675 йилда Хива ва Бухорога қараб йўлга чиққан элчилар В. Даудов ва М. Қосимовларга ҳам тақдим этилган эди. Бу каби йўриқномалар табиийки элчиларга янада кўпроқ масъулият юклаган. Эътиборли жиҳати рус ҳукумати ҳукмдорларнинг ўзаро бир-бирларига йўллайдиган ѐрлиқлари мақтовлар билан бошланиб худди шундай тартибда якун топишига алоҳида эътибор қаратади. Бу борада эса Хива хонлари ва уларнинг рус элчиларини қабул қилиш жараѐнига нисбатан кўпинча норозилик билан қарашган. Мазкур масала тарихчи олима Н. Аллаеванинг монографиясида ўз аксини топганлиги билан эътиборлидир [27]. 224 Рус дипломатиясида XVIII асрда Пѐтр I даврида ўзгариш содир бўлиб, элчиларни қабул қилиш маросими (церемониал) европача тус олади. Бу масалада В. Зорин, О. Агеева, С. Шарапов ва М. Ниязматовлар тадқиқот олиб борганлар [28]. О. Агеева монографиясидан Россияда элчиларни қабул қилиш маросими давлатлар мақомига кўра амалга оширганлигини кўриш мумкин. Бу ерда мустақил давлатлар, Европа мамлакатлари ва Осиѐ давлатлари назарда тутилган бўлиб, ҳаттоки рус давлати мустамлакасига айланган давлатлар вакилларини кутиб олиш ва мустамлака арафасидаги давлатлар билан бўладиган дипломатик муносабатларга алоҳида боб [29]лар ажратилганлигини қайд этиш лозим. Рус элчилиги моҳиятининг XIX асрнинг 40 йилларидан бошлаб ўзгарганлиги, яъни кўпроқ ҳарбий-илмий мақсадларга йўналганлиги борасида И.Э. Сировегин мақоласида асослаб беришга ҳаракат қилади [30]. Бизнингча эса элчилик ташрифи мақсади ва вазифаларида юзага келган бундай ўзгариш миссия ва экспедициялар характерига эга бўлиб, муаллиф кўрсатган даврдан деярли бир ярим аср олдин XVIII аср бошларида юзага келган. Бу ҳақда диссертациянинг навбатдаги қисмида сўз юритилади. Юқоридаги тадқиқотларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, хонликлар даври элчилик ишлари ва унинг ташкил этилиши, элчилар ва уларга қўйиладиган талаблар ва айни вақтда элчиликка тайинланган шахслар қандай фазилатларга эга бўлишлари, дипломатик муносабатлар ва уларнинг сиѐсий, иқтисодий моҳияти каби масалалар алоҳида тадқиқот объекти этиб яхлит иш сифатида тадқиқ этилмаган бўлсада, бироқ мавжуд амалга оширилган тадқиқотларда, илмий адабиѐтларда бир қатор тарихчилар, тилшунослар ва бошқа мутахссислар томонидан бу борада билдириб ўтган фикрлари мавжудлигини кўриш мумкин. Бироқ бу тадқиқотларда кўрсатиб ўтилган масалаларга аксарият ҳолатларда умумий жиҳатдан ѐндашиб, масаланинг моҳияти маълумот тарзида ѐритиб берилган. Шундан келиб чиққан ҳолда айтиш керакки, ўзбек давлатчлиги тарихида элчилик ишлари, элчилар ва улар билан боғлиқ барча жараѐнлар, айтиш жоиз бўлса ―элчилик мактаблари‖ ҳақида чуқур ва атрофлича илмий тадқиқот олиб бориш зарурлиги кўзга ташланмоқда. Бундай тадқиқотнинг амалга оширилиши ўзбек давлатчилиги тарихининг янада мукаммал ўрганилиши ва ѐритиб берилишига хизмат қилиши шубхасиздир. Адабиётлар 1. Ранке Леополд фон (1795—1886) — немис тарихчиси. Асосан Ғарбий Европанинг XVI—XVII асрлардаги сиѐсий тарихи билан шуғулланган. 2. Илҳомов З.А. Тарих фани методологияси. Тошкент, 2013. D.A.Alimova, Z.A. Ilxamov Tarix fani metodologiyasi . — Toshkent: «O‗zbekiston faylasuflari m illiy jamiyati» nashriyoti, 2018. — 87 b. 3. История дипломатии. Книга в 5 томах. Т.1. М.Политиздат.1959. С. 97. 4. Илҳомов З.А. Тарих фани методологияси (тадқиқот усуллари ва терминларининг изохли луғати. Тошкент, 2013. 20-б. D.A.Alimova, Z.A. 225 Ilxamov Tarix fani metodologiyasi . — Toshkent: «O‗zbekiston faylasuflari milliy jamiyati» nashriyoti, 2018. — 68-69 b. 5. Абдуллаева Л., Юлдашева Г. Терминологогический толковый словарь по дипломатическому и консульскому праву. Тошкент: ТДЮИ, 2005. С. 30. 6. Сайфуллаев Д.Б. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон дипломатиясининг шаклланиши ва ривожланиши. Номзодлик дисс. Тошкент, 2017. Б. 13. 7. Хайруллаев М. Ўзбек дипломатияси тарихидан. Тошкент, 2003. Б. 15. 8. История дипломатии. Книга в 5 томах. Т.1. М.: Политиздат, 1959. Стр.117-119. 9. Хайруллаев М. Ўзбек дипломатияси тарихидан. Тошкент, 2003. Б. 16. Қаранг: Аббос Иқбол. Тарихи мўғил аз ҳамле-йе то ташкил доулате Темури. Теҳрон, 1364(1945), 22-23 бетлар (форс тилида). Муаллиф Маҳмуд Ялавач билан боғлиқ воқеаларни баѐн этар экан, ―Ялавач ‖сўзининг туркий калима эканлигини тасдиқлайди ва унинг маьносини форсча ―феристанде ‖ - ―юборилган ‖, яьни ―элчи ‖ сифатида ишлатилганлигини айтади 10. Будагов Л.З Сровнитемьнмй словарь турецко-татарских наречий. том I, СП6., 1869. с 206. 11. Ўша адабиѐт. Б. 16. 12. Расулов А., Исоқбоев А. Туркистон ва Россия муносабатлари тарихи. Наманган, 2012. Б. 25-26. 13. Ўша адабиѐт. Б. 17. 14. Эдвард Олворт. Ҳозирги ўзбеклар. Ўн тўртинчи асрдан бугунги кунгача. Маданият тарихи. Станфорд, 1990. Б. 80. 15. Анѐзов Р. Марказий Осиѐ карвон йўлларида хизмат кўрсатиш тизимида карвон таркиби ва улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари (Ўрта асрлар даври) // Хоразм Маъмун академияси ахборотномаси, 7/2020. Б. 88-90. 16. Сайфуллаев Д.Б. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон дипломатиясининг шаклланиши ва ривожланиши. Номзодлик дисс. Тошкент, 2017. Б. 10. 17. Ахтамзян А.А. Эволуция основных понятий и терминов дипломатии // Российская дипломатия: история и современность. Москва, РОССПЭН, 2001. С. 387-389. 18. Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. Таржимон Абдуҳамид Парда. Тошкент: ―Ғафур Ғулом‖, 2018. 556 б. 19. Ўша манба. Б. 425-427. 20. Низомулмулк. Сиѐсатнома (Сияр ул-мулук). Тошкент, ―Янги аср авлоди‖, 2008. Б. 97. 21. Хожа Самандар Термизий. Дастур ул-мулук. Таржимон Жаббор Эсонов. Тошкент: ―Шарқ‖, 2001. 354 б. 22. Хайруллаев М. Ўзбек дипломатияси тарихидан. Тошкент, 2003. Б. 331332. 23. Аъзамова Г. Ўрта аср муаллифлари тавсифида элчи образи // Марказий Осиѐ тарихи замонавий медиевистика талқинида (Профессор Р. Мукминова хотирасига бағишланади). Тошкент: ―Янги нашр‖, 2013. Б. 168. Қаранг: Хожа 226 Самандар Термизий. Дастур ул-мулук. Таржимон Жаббор Эсонов. Тошкент: ―Шарқ‖, 2001. Б. 252. Ўша муаллиф. Ўрта аср муаллифлари тавсифида элчи образи.// Марказий Осиѐ тарихи замонавий медиевистика талқинида. (Профессор Розия Мукминова хотирасига бағишланади) – History of Central Asia in Modern Medieval Studies. (In Memoriam of Professor Roziya Mukminova) / Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих ин-ти. – Тошкент: «Yangi nashr», 2013. Б. 163-173. 24. Ўша мақола. Б. 168. 25. Фаизова Ф.Ш. Использование эквивалентов при обозначении титулов правителей в статейных списках Российских посланников в Среднюю Азию 17 в.// Social and Economic Aspects of Education in Modern Society, december 2020. Р. 67-75. 26. Ўша адабиѐт. Б. 24. 27. Ўша адабиѐт. Б. 26. Аллаева Н.А. Хива хонлигининг дипломатияси ва савдо алоқалари. Тошкент: ―Akademnashr‖, 2019. Б. 305. 28. Зорин В.А. Основыд ипломатической службы. – Москва, 1977. 367 с.; Агеева О.Г. Дипломатический церемониал императорской России XVIII век. М., 2012. 891 с.; Шарапов С. История дипломатии. http://nbisu.moy.su/dir/ssylki_internet/istorija_gosudarstva rossiivsemir najaistorijadiplomatii/14-1-0-267.; Ниязматов М. Поиск консенсуса: РоссийскоХивинские геополитические отношения в XVI – начале ХХ в. С.Петербург: Петербургское Востоковедение, 2010. 496 с. 29. Агеева О.Г. Дипломатический церемониал императорской России XVIII век. М., 2012. С. 438-460. 30. Сыровегин И.Э. Дипломатические миссии России в Средней Азии (первая половина 40-х гг. XIX века) // С. 219-221.