scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ИҚТИСОДИЁТНИ РАҚАМЛАШТИРИШДА P2PНИНГ АХАМИЯТИ ВА ГЛОБАЛ ЎЗГАРИШЛАРГА ТАСИРИ

Исламов, Кудратилла Суннатович

Abstract

Ушбу мақолада, P2P-ўзи нима, P2P қайси йил ва кимлар томонидан яратилганлиги, P2P-қандай ўтказма, жисмоний шахсдан жисмоний шахсга пул ўтказиш, савдода P2Pни афзаллиги ёки уни зарарли оқибатлари, P2Pни замонавий усуллари пайдо бўлиб бораётганлиги ва ривожланиш босқичлари, P2Pни савдосини бошқа малакатларда ривожланиш кўлами, Ўзбекистонда P2P ўтказмасининг тартибга солиниши унинг ЯИМга таъсири, P2P ўтказмалари солиққа тортиш базасига тасир этиши ёки уни акси, P2P солиқ жаннати ҳудудларда савдо айланмасига ва унинг тезлигига таъсири бўйича таклиф ва тавсиялар келтириб ўтилган.

Full text

INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 6 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | October, 2025 52 DOI: https://10.5281/zenodo.17344850 ИҚТИСОДИЁТНИ РАҚАМЛАШТИРИШДА P2PНИНГ АХАМИЯТИ ВА ГЛОБАЛ ЎЗГАРИШЛАРГА ТАСИРИ Исламов Кудратилла Суннатович Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети мустақил изланучиси ORCID:0009-0000-8005-0777 E-mail: [email protected] АННОТАЦИЯ Ушбу мақолада, P2P-ўзи нима, P2P қайси йил ва кимлар томонидан яратилганлиги, P2P-қандай ўтказма, жисмоний шахсдан жисмоний шахсга пул ўтказиш, савдода P2Pни афзаллиги ёки уни зарарли оқибатлари, P2Pни замонавий усуллари пайдо бўлиб бораётганлиги ва ривожланиш босқичлари, P2Pни савдосини бошқа малакатларда ривожланиш кўлами, Ўзбекистонда P2P ўтказмасининг тартибга солиниши унинг ЯИМга таъсири, P2P ўтказмалари солиққа тортиш базасига тасир этиши ёки уни акси, P2P солиқ жаннати ҳудудларда савдо айланмасига ва унинг тезлигига таъсири бўйича таклиф ва тавсиялар келтириб ўтилган. Таянч сўзлар: P2P, P2P савдо (Peer-to-Peer Trading), Napster, BitTorrent, Bitcoin, LocalBitcoins, Paxful, Tim Berners-Lee, Shawn Fanning, Click, Payme, Apelsin, ЯИМ (Ялпи Ички Маҳсулот), солиқ, солиқдан қочиш, солиқ жаннати ҳудудлари ва ҳуфиёна иқтисодиёт деган жумлалар ишлатилган. ЗНАЧЕНИЕ P2P В ЦИФРОВИЗАЦИИ ЭКОНОМИКИ И ЕГО ВЛИЯНИЕ НА ГЛОБАЛЬНЫЕ ИЗМЕНЕНИЯ Исламов Кудратилла Суннатович Ташкентский государственный Экономический унверситет независимый исследователь E-mail: kudratilla.isla[email protected]u INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 6 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | October, 2025 53 THE IMPORTANCE OF P2P IN THE DIGITALIZATION OF THE ECONOMY AND ITS IMPACT ON GLOBAL CHANGES Islamov Kudratilla Sunnatovich Tashkent State University of Economics independent researcher kudratilla.i[email protected] КИРИШ Дунёдаги мамлакатлар иқтисодиётини тубдан ўзгаришига сабаб бўлган товарлар учун тўловларни ҳисоб китоб қилиш жараёнида P2P (Peer-to-Peer) картадан-картага пул ўтказмаларини амалга ошириши кучайиб бормоқда. Бу холат эса хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларида пул маблағларини айланмаслигига сабаб бўлиб у эса солиқ манбасини яширилишига, солиқ базасини йўқ бўлиши мумкин бўлади. Мақолани ёзишдан асосий мақсад бугин кунда нафақат картадан-картага пул ўтказмалари балки маълумотлар алмашинуви, бирзадаги олди соттилар, криптовалюта ва қимматли қоғозлар айри боланиши ҳам шахслар учрашмасдан масофадан туриб айри бошланишини амалга ошрирмоқда яъни бу жараёнлар эса на мамлакатлар, на давлатлар балки қиталарни ҳам ажратиб ўтирмай масофадан туриб барча ишлар амалга оширилаётган ушбу мақолани ёзиш учун сабаб бўлди. МЕТОДОЛОГИЯ Погудин Сергей ўзининг “P2P савдоси нима” номли илмий мақоласида, Молия бозори иштирокчиларининг аксарияти биржа савдоси тамойилларига ўрганиб қолганлиги, бунда битимлар воситачи (брокер ёки дилер) орқали амалга оширилаини ва савдо ташкилотчиси (маркет-мейкер, марказий контрагент) уларнинг бажарилишини кафолатлайди. Криптовалюта савдоси баъзи фарқларга эгалигини: масалан, марказлаштирилган биржалар одатда брокерларсиз ишлашини, марказлашмаган биржалар эса ҳатто ҳисоб рақамини очиш ёки фойдаланувчи рухсатини талаб қилмаслигини. Харидорлар ва сотувчиларга ўз шартлари бўйича битимлар тузиш имконини берувчи peer-to-peer савдо технологияси ҳам катта мувофақиятга эришганлигини такидлайди. 1 (Погудин, 2024) Аммо бизнинг фикримизча ушбу илмий мақолада фақат бир томонлама яъни P2P савдони амалга ошираётган битимни воситачилари учун манфатли ёзлган деб ҳисоблаймиз, аммо давлат бюджети учун тўланиши лозим бўлган солиқлар ва бошқа тўловларнинг манбааси бу ҳисоб рақамига келиб тушадиган 1 Что такое P2P-трейдинг, плюсы и минусы — Финансовый журнал — Финам.Ру INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 6 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | October, 2025 54 пул маблағларга боғлиқлиги инобатга олинмаган. Аммо тўловларни амалга ошириш борасидаги P2P тўлови каби қулайликни хеч бир тўловни амалга оширувчи воситаларга тенглаштириб бўлмайди. Интернет-банкинг мижозга ўзининг иш жойидан турган ҳолда интернет орқали керакли банк сайтига уланиб, ўз ҳисоб-рақамидан пул ўтказмаларини тайёрлаб банкка узатиши ва ўз ҳисоб-рақамига тушаётган пулларни кўриши мумкин бўлади. Банк тизими глобаллашув жараёнларига дучор бўлиб, унга қарши ахборот технологияларидан фойдаланишнинг ортиши кузатилмоқда ва банкнинг рақобатбардошлик даражаси бунга бевосита боғлиқ. Банклар мижозларга хизмат кўрсатиш учун энг замонавий ва қулай интернет технологияларини жорий этишга эътибор қаратган (Моисеева, 2018). Ҳозирги кунда аҳоли тижорат банкларининг мобил илова дастурлари орқали реал вақт режимида картадан-картага пул ўтказиш (P2P) операцияларини бажариш, солиқ, бюджет, коммунал ва бошқа тўловларни амалга ошириш, микроқарз олиш ва кредитларни сўндириш, онлайн омонатларни расмийлаштириш, депозит ҳамда ссуда (кредит) ҳисобварақларини масофадан очиш, халқаро банк карта ҳисобварағидан тўловларни амалга ошириш, онлайн конверсия операцияларини амалга ошириш ва бошқа масофавий банк хизматларидан кенг фойдаланмоқда. Ўз навбатида, корхона ва ташкилотлар учун банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимлари орқали реал вақт режимида банк ҳисобварақларидаги маблағларни тасарруф этиш ва тўловларни амалга ошириш, валюта маблағлари сотиб олиш (конвертация) учун буюртманомани электрон шаклда хизмат кўрсатувчи банкка юбориш, ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ўтказиш учун электрон қайдномани банкка узатиш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш бўйича имкониятлар яратилди. 1 (Махаматова, 2025) Яшил инвестициялар: Тижорат банклари экологик тоза лойиҳаларни молиялаштириш орқали барқарор тараққиётга ҳисса қўшмоқда. НАТИЖАЛАР P2P (Peer-to-Peer) — бу бир даражадаги (тенг ҳуқуқли) тармоқ технологияси, яъни маълумот ва ресурсларни алмашувчи марказий серверсиз амалга оширилиши тушунилади. Бу тизимда ҳар бир қатнашчи ҳам мижоз, ҳам сервер вазифасини бажаради. P2P (Peer-to-Peer) савдо аниқ бир шахс томонидан “Ўйлаб топилган” технология эмас, балки компьютер тармоқ ва марказлаштирилган тизимлар ривожланиши натижасида шаклланган тушунчадир. Унинг илк асослари 1990-йиллар охирида ва 2000-йиллар бошида пайдо бўлганларда айниқса дастурлар орқали файл алмашиш натижасида пайдо 1 https://bfa.uz/files/Konferensiyalar/yashil-iqtisodiyotga-otish-sharoitida-ozbekiston-bank-moliya-tiziminirivojlantirishning-dolzarb-masalalari-mavzusidagi-xalqaro-ilmiy-amaliy-konferensiya.pdf INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 6 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | October, 2025 55 бўлди. P2P савдоси (Peer-to-Peer Trading)нинг технологик ривожланиш тарихи кўриб чиқсак. P2P савдо (Peer-to-Peer Trading) тушунчаси криптовалюта дунёсида кенг тарқалган бўлса-да, унинг илк асослари 1990-йиллар охирида ва 2020-йиллар бошида пайдо бўлган. Буни технология аввало файл алмашиш тармоқларида (масалан, Napster, BitTorrent) ишлатилган. Кейинчалик, блокчейн ва криптовалюта ривожланиши молиявий соҳада ҳам кенг қўлланила бошлади. Tim Berners-Lee интернетнинг асосчиси, маълумотни узатишда тенг ҳуқуқли алоқа ғоясини илгари сурди. Shawn Fan 1999 йилда Napster дастурини яратиши натижасида P2P савдо (Peer-to-Peer Trading) файл алмашиши илк оммалашди. Bram Cohen 2001 йилда BitTorrent тармоқдаги ресурсларни тенг тақсимлаш ва P2P (peer-to-peer) технологиясини яратди. Satoshi Nakamoto ва уни таклиф қилган шахс (ёки гуруҳ) томонидан 2008 йилда Bitcoin’нинг яратилиши P2P тармоқни криптовалютани қўллаш натижасида молиявий савдога йўл очилди. Jeremias Kangas 2012 йилда LocalBitcoins ҳамда Ray Youssef 2015 йилда Paxfu ва Artur Schaback томонидан P2P крипто платформалар ташкил этилди. 2020 йилдан глобал миқёсда ривожланиб, P2P савдо Африка, Осиё ва Лотин Америкасида оммалашди ҳамда кенг тарқалди. 2025 йилда эса барча банк ва хусусий P2P иловасини тайёрлаб уни хизматини кўрсатувчилар орқалий ўтказмалларнинг сони, тури ва сифати такоммиллаши бормоқда. Бу криптовалюта ҳамда P2P савдонинг асосий ривожланиш даври ҳисобланади. P2P савдоси кенг тарқалган ва ривожланган дунё мамлакатлар рўйхатига қуйидагиларни киритиш мумкин бўлади. Яъни: • Нигерия Африкадаги энг йирик крипто бозорларда молиявий хизматлардан бири. Банк хизматлари чекланганлиги сабабли, P2P савдоси кенг тарқалган хизмат ҳисобланади; • Кения ва Гана Африкадаги бошқа етакчи мамлакатлар каби, Мобил илова орқали тўлов тизимлари ва рақамли ҳамёнлар P2P савдосини осонлаштирган; • Россия Криптовалютага қизиқиш юқори даражада бўлганлиги сабабли, P2P иловалари орқали савдо қилиш кенг тарқалган; • Ҳиндистон Криптовалютага бўлган талаб юқори шу сабабдан P2P савдоси орқали фойдаланувчилар марказлашмаган усулда савдо қилишни афзал кўрадилар; • Бразилия ва Аргентина 🇧🇷🇦🇷 Инфляция ва иқтисодий беқарорлик сабабли, криптовалютага бўлган талаб ортиб борди ҳамда бунинг ечими сифатида P2P савдоси ривожланган; • Индонезия ва Филиппин 🇮🇩🇵🇭 Жанубий-Шарқий Осиёдаги етакчи бозорлардан бири бўлиб P2P савдоси сабаб криптовалютага кириш бир мунча осонлашган; • Туркия ва Эрон 🇹🇷🇮🇷 Маҳаллий валютадаги беқарорлик сабабли, криптовалютага талаб юқори даражага етиб, P2P савдоси кенг тарқалди. Юқорида келтириб ўтилган мамлакатларда P2P савдони ривожлаишига қуйдаги омилларнинг тасири кўрсатди: • Банков хизматлар чекланган ёки ишончсиз бўлганлиги. INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 6 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | October, 2025 56 • Инфляция юқори, криптовалютага талаб ортиб бориши. • Криптовалютада марказлашмаган савдо усуллари орқали шахсийлик ва хавфсизликни таъминлаш учун шароитлар яратилганлиги сабаб бўлди. 1-жадвалда, P2P савдонинг энг яхши манбалар бўйича қуйидаги турларга ҳуқуқий, технологик ва иқтисодий жиҳатларга ажратиб ўрганиш мумкин бўлади масалан: №1-жадвал. № P2P савдо турлари Манбалар 1. Криптовалюта P2P савдоси учун манбаалар • Bitcoin, Ethereum, USDT ва бошқа криптовалюталарни тўғридан-тўғри шахслар ўртасида алмашиш. • Платформалар: LocalBitcoins, Paxful (савдонинг амалиётдаги усуллари ва фойдаланувчи тажрибалари), Binance P2P, Cryptomus (крипто савдо, хавфсизлик ва эскроу тизими), CoinDesk ҳамда CoinTelegraph (крипто бозордаги P2P тенденциялар ва таҳлиллар) ва ҳ.к. • Эскроу хизматлари орқали хавфсизлик таъминланади. 2. Товар ва хизматлар P2P савдоси учун манбаалар • Иккинчи қўл товарлар, хизматлар ёки шахсий буюмларни тўғридан-тўғри сотиш. • Платформалар: OLX, Craigslist (P2P товар савдосининг амалиётдаги механизми), eBay Community ва Reddit’даги P2P савдо форумлари (фойдаланувчи тажрибаси ва хавфлар) Avito ва ҳ.к. • Кўпинча нақд тўлов ёки картадан картага ўтказма орқали амалга оширилади. 3. P2P кредитлаш учун манбаалар (Peer-to-Peer Lending) • Физик шахслар ўртасида тўғридан-тўғри қарз бериш. • Платформалар: LendingClub, Prosper, Mintos P2P қарз бериш платформалари (фоиз ставкалари ва хавфни баҳолаш усуллари). • World Bank ва IMF тадқиқотлари (P2P кредитлашнинг глобал таъсири ва молиявий инклюзия). • Фоиз ставкалари ва шартлар шахслар ўртасида келишилади. 4. NFT ва рақамли активлар P2P савдоси учун манбаалар • NFT, ўйин ичидаги активлар, лицензиялар ва рақамли контентни тўғридан-тўғри сотиш. • Платформалар: OpenSea, Rarible, Steam Marketplace (NFT савдоси, блокчейндаги P2P механизмлар). • Ethereum Foundation (смарт-контрактлар ва марказлашган савдо ҳақида техник кўрсатгич маълумотлари). • Кўпинча криптовалюта орқали амалга оширилади. 5. Маълумот ва ресурслар алмашинуви • Файллар, маълумотлар, ҳисоблаш ресурслари (масалан, BitTorrent, IPFS). • Бу турда савдо тўловсиз, лекин ресурс алмашиш асосида амалга ошади. P2P савдонинг афзалликларига тўхталиб ўтсак, бу иловаларни технологик жиҳатидан марказлашмаганлиги ва воситачисиз ҳамда тўғридан-тўғри маълумотларга асосланган имконияти туфайли юзага келади. Ундан турли соҳаларда масалан: криптовалюта, товар алмашинуви, кредитлаш ва рақамли INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 6 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | October, 2025 57 ресурслар савдоси каби жараёнларда кенг қўлланилади. 2-жадвалда, унинг энг муҳим афзалликлари билан танишамиз, улар қуйидагилар: №2-жадвал. P2P савдони афзалликлари № Йўналиш Натижа 1. Марказлашмаган тизим o Савдолар воситачиларсиз амалга ошади, бу эса харажатни камайтиришга сабаб бўлади; o Бу жараёнда иштирок этаётган ҳар бир мижоз ҳам, сотувчи ҳам тенг ҳуқуқли. 2. Паст комиссия ва харажатлар o Банк ёки платформа орқали ўтадиган маблағлар учун хизмат ҳақи паст ёки мавжуд эмас. o Савдо тўғридан-тўғри амалга ошгани учун ортиқча тўловлардан озод. 3. Шахсийлик ва махфийлик o Фойдаланувчилар шахсий маълумотларини камроқ ошкор қилади. o Кўпинча KYC (Know Your Customer), яъни Мижозингизни танийсизми" деган талабларни камлиги ёки умуман мавжуд эмас. 4. Тезкор ва глобал алоқа o Савдони дунё бўйлаб амалга ошиши мумкинлиги, географик жихатдан чегараларга чеклов мавжуд эмас. o Тўловлар ва алмашинувлар қисқа мудатда амалга ошиши. 5. Ишончлилик ва хавфсизлик (эскроу орқали) o Кўплаб P2P иловаларида эскроу хизматлари мавжуд бўлиб пуллар шарт бажарилгунча сақланади. o Низо пайдо бўлганда фойдаланувчи ҳимояси таъминланади. 6. Ресурсларни самарали ишлатиш o Ҳар бир иштирокчи ўз ресурсини (маълумот, ҳисоблаш қуввати, актив) тўғридан-тўғри тақдим этади. o Бу тизимда марказий сервер йўқ, шундай экан, тизим кенгайиши осон бўлади. 7. Инновация ва рақамли иқтисодиётни рағбатлантиради o Криптовалюта, NFT (Non-Fungible Token), яъни Алмаштириб бўлмайдиган токен ва рақамли активлар орқали бизнеснинг янги моделлар пайдо бўлади. o P2P савдо рақамли молияни оммалаштиради. INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 6 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | October, 2025 58 P2P савдони зарарли оқибатлари мавжуд бўлиб, булар иловаларни технологик жиҳатидан марказлашмаганлиги ва воситачиларсиз тўловни амалга ошириш имкони мавжудлиги сабабли юзага келадиган хавфлар ва муаммоларни ўз ичига олади. 3-жадвалда, P2P савдонинг энг муҳим зарарли оқибатлар билан танишиб чиқсак. №3-жадвал. P2P савдосининг ЯИМ (Ялпи Ички Маҳсулот)га таъсири мураккаб ва кўп қиррали бўлиб бунга, P2P савдонинг натижаси расмий статистикада тўлиқ кўринмаслиги мумкин, лекин унинг иқтисодиётга таъсири эса аниқ ва сезиларли бўлади. 4-жадвалда P2P савдосини ижобий ва салбий жиҳатларини таҳлил қилганимизда, қуйдагилар аниқланди: P2P савдони зарарли оқибатлари № Йўналиш Натижа 1. Солиқдан қочиш ва яширин иқтисодиёт • P2P савдо кўпинча расмий ҳисоботлардан четда қолади. • Давлат бюджетига тушум камаяди, солиқ базаси заифлашади. • Яширин иқтисодиёт ўсади, бу ЯИМни нотўғри акс эттиради. 2. Пул ювиш ва ноқонуний фаолиятлар • Марказлашмаган платформада шахсни аниқлаш (KYC) талаб қилинмаслиги мумкин. • P2P орқали ноқонуний товарлар, наркотик моддалар ёки терроризмни молиялаштириш хавфи юзага келади. 3. Хавфсизлик муаммолари • Эскроу ёки кафолат механизми йўқ бўлса, фойдаланувчи алданиши мумкин. • Зарарли дастурлар ва киберҳужумлар P2P тармоқларда тез тарқалади. 4. Молиявий шаффофликнинг йўқолиши • Корхоналар ва шахслар P2P орқали амалга оширилган операцияларни молиявий ҳисоботда акс эттирмаслиги мумкин. • Бу кредит рейтинг, инвестиция ишончини ва банк муносабатларини заифлаштиради. 5. Марказий назоратнинг йўқлиги • Давлат органлари P2P операцияларни тўлиқ назорат қила олмайди. • Бу валюта назорати, капитал оқими ва молиявий барқарорликка хавф туғдиради. INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 6 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | October, 2025 59 №4-жадвал. Ижобий таъсирлар: Салбий таъсирлар: № Йўналиш Натижа № Йўналиш Натижа 1. Иқтисодий фаолликни оширишда ✓ P2P савдо орқали шахслар ўртасида товар ва хизматлар учун пул ўтказади, бу эса ички истеъмолни оширади. ✓ Кичик тадбиркор ва фрилансерлар учун муқобил даромад манбаи яратилади. 1. Солиқ базасини яшириш ортади ✓ P2P савдо кўпинча расмий ҳисоботлардан сояда қолади, бу эса давлат бюджетига тушумни камайтиради. ✓ Солиқдан қочиш ҳолати кўпаяди. 2. Инновация ва рақамли иқтисодиётни ривожланишида ✓ Криптовалюта, NFT ва рақамли активлар орқали P2P савдо ўтказмалар сонини оширади. ✓ Ягона тизимга бирлашмаган P2P иловаси ишбилармон-лар ўртасида ресурс тенг тақсимланмайди. 2. Яширин иқтисодиёт ўсади ✓ Ягона тизимга ўтказилмаган ва яширин айланмалар ноқонуний фаолият учун шароит яратиши мумкин. ✓ Бу ҳолат ЯИМнинг расмий натижасини пасайтириб кўрсатади. 3. Ишсизликни олдини олишда ✓ P2P иловасидан фойдаланувчи эркин савдони амалга оширади ва ўзини-ўзи банд қилади. 3. Молиявий назоратнинг сусаяди ✓ Давлат ташкилоти P2P айланмасини тўлиқ назорат қила олмаса, валюта чиқиб кетиши ва пул айланишида ноаниқлик юз беради. Амалмий натижалари бўйича мисол келтириб ўтсак, Нигерияда P2P крипто савдоси расмий банк тизимини четлаб ўтгани сабабли, валюта назорати сусайган ва ЯИМдаги расмий кўрсаткичлар камайган. Ҳиндистонда эса P2P савдо орқали солиқдан қочиш ҳолатлари кўпайганлиги сабабли давлат қўшимча манбаа сифатида 30%лик солиқ жорий қилди. Табиий савол туғилади. Мамлакатимизда P2P савдоси йўлга қўйилганми, агар йўлга қўйилган бўлса қачондан ривожланган? мамлакатимиз қонунчилигида P2P бўйича меёрий ҳужжатлар мавжудми? тадбиркорлик субъектлари билан ҳаридорлар ўртасида, P2P савдо жараёни қандай кечади? P2P орқали савдони амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш жараёни қандай кечади. Бу саволларни ечими сифатида қуйидагиларни такидлаб ўтишимиз мумкин бўлади. Ўзбекистонда P2P (Peer-to-Peer, шахсдан-шахсга, тўғридан-тўғри тўловлар ва алмашинув) савдоси ривожланиши, асосан 2020 йилдан кейин фаол ривожлана бошлади. Бунинг ривожланишга рақамли тўлов иловаларининг оммалашиши, криптовалютага қизиқишнинг ортиб бориши ва банк тизимини тўлиқ рақамлашуви сабаб бўлди деб ҳисоблаймиз. Ривожланиш босқичлари тўхталиб ўтсак: 2018–2019 йиллар. • Электрон тўлов иловалари (Click, Payme, Apelsin) кенг тарқала бошлади. INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 6 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | October, 2025 60 • P2P тўловлар — яъни шахслар ўртасидаги картадан картага пул ўтказмалари — оммалашди. 2020–2022 йиллар. • Криптовалютага қизиқиш ортиши билан P2P крипто савдоси пайдо бўлди. • Binance, Cryptomus каби халқаро платформалар орқали ўзбекистонликлар P2P крипто савдосини бошлади. 2023 йилда. • Президент қарорига мувофиқ, P2P тўловлар учун электрон ҳисобварақалар (ESF) жорий этилди. • Бу орқали давлат P2P операцияларни солиқ ва молиявий назоратга олишга ҳаракат қилди. 2025 йилга келиб. Нафақат хусусий пул ўтказмаларини амалга ошириш учун иловалар балки банк иловалар ҳам P2P айрибошлашни тезлаштириб юборганлиги 5-жадвалда келтирилган бўлиб қуйидаги маълумотлар асосида кўриб чиқамиз. №5-жадвал. № Илова номи Бепул лимит 1. Hambi (янги фойдаланувчилар учун) 20 млн 2. Chakana Pay 10 млн 3. Xazna 5 млн 4. SQB Mobile 5 млн 5. Smartbank 5 млн 6. Hamkor 5 млн 7. Davr Mobile 2.0 3,5 млн 8. Mavrid 3 млн 9. Sello Super App 3 млн 10. Milliy 2.0 3 млн 11. Paynet 3 млн 12 Alifmobi 1 млн P2P савдони ривожланиши банк иловаларидан фойдаланишга қизиқтириш мақсади кўра юқорида келтирилган банклар ҳар бир ўтказмада тўланиши лозим бўлган фоизли даромадидан вос кечиш орқали ўз мижозлари сонини кўпайтирди. Ўзбекистонда P2P савдони тартибга солиш ҳали тўлиқ шаклланган ҳуқуқий базага эга эмас, лекин айрим қонунлар ва иқтисодий сиёсатлар орқали умумий савдо фаолияти назорат қилинади. P2P савдо, айниқса криптовалюта билан боғлиқ бўлса, ҳозирча аниқ тартибга солинмаган, аммо қуйидаги маълумотлар асосида амалдаги ёндашув ва тавсияларни кўриб чиқиш мумкин: INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 6 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | October, 2025 67 P2P даромадни қайд этиш бўйича амалий тавсиялар: • P2P савдо орқали криптовалюта ёки товар сотилган бўлса, олинган фойда суммаси декларацияланиши керак. • Даромад тури сифатида “бошқа манбалардан олинган даромад” ёки “ишбилармонлик фаолиятидан ташқари даромад” деб белгиланиши мумкин. • Электрон декларация Soliq иловаси орқали топширилса, электрон рақамли имзо талаб этилади. Ўзбекистонда P2P савдо билан боғлиқ масалаларда бир нечта давлат органлари турли йўналишларда жавобгар ҳисобланади. Улар қуйидаги тавсияларни келтириб ўтсак: Солиқ қўмитаси: • Даромадларни декларация қилиш, солиқ тўлаш ва фискал назорат учун жавобгар бўлиб P2P савдони амалга оширишда электрон кошелёк жорий этиш ёки уни яратилиш. • P2P операциялар учун электрон ҳисобварақ-фактура бериш тартибини ишлаб чиқиш. Марказий банк • Тўлов тизимлари ва банк операцияларини назорат амалга оширилиши. • Тадбиркорлик субъектлари нақд пулга савдо қилса уни банкка топшириш учун нақд пулни фото орқали юборилса банк уни ўзига кирим қилиди деб ҳисоблаб ўша захоти уни чиқим далолатномаси билан тадбиркорга қайтариш тизимини ишлаб чиқилиши. • P2P тўлов иловалари (Click, Payme ва ҳ.к.) орқали амалга оширилган операциялар устидан техник ва молиявий назоратни амалга оширилиши. • Мамлакатимизда криптовалюта билан боғлиқ фаолиятни ҳозирча расман тан олмаган, аммо валюта сиёсатида муҳим роль ўйнашини ва унга банклар ўз тизимини мослаб бориши. Молия вазирлиги: • Солиқ сиёсати ва молиявий ҳисоботлар учун қонунчилик асосини ишлаб чиқиш жараёнида P2P тўлов айланмасини тадбиркорлик субъектлар ҳисоботида акс этиши учун таклифларни кўриб чиқиш амалиётга тадбиқ этишни қўллаш. • P2P савдодан олинган даромадларнинг бюджетга тушишини таъминлашда иштирок керак бўлган барча қонуний чораларни мослаш. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги: • P2P савдо ташқи савдо ёки инвестиция билан боғлиқ бўлганда, ушбу вазирлик ташкилий ва ҳуқуқий асосларни белгилаши. Таклифлар INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 6 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | October, 2025 68 P2P (Peer-to-Peer) савдонинг замонавий усуллари жуда кўп ва турли соҳаларда ривожланиб бормоқда. Бу усуллар анъанавий P2P моделини кенгайтириб, технологик, молиявий ва рақамли инновацияларни ўз ичига олади. Смарт-шартномалар асосида P2Pни амалга ошириш • Ethereum, Solana, ва бошқа блокчейнлардаги смарт-шартномалар орқали шартнома бажаришни таъминлаш. • Фойдаланувчилар шартларни код орқали белгилаши, воситачи талаб қилинмаслиги. • Афзалликлари: хавфсиз, автоматлаштирлганлиги ва шаффофлиги. Мобил алоқалар воситалари орқали P2P тўлов иловалари • Venmo, Cash App, Payme, Click каби иловалар орқали шахслар ўртасида пул ўтказмаларини амалга ошириш. • QR-код, телефон рақами ёки карта орқали тезкор тўловни ўтказиш. • Афзалликлари: қулайлик, оммавийлик ва тарафда қисқа вақт ичида тўловни кўриниши. Криптовалюта орқали P2P платформаларидан фойдаланиш • Binance P2P, Paxful, Cryptomus каби платформаларда крипто савдони амалга ошриши. • Эскроу тизими, KYC, ва рейтинглар орқали хавфсизликни таъминлаш. • Афзалликлари: оммавий алоқа, хизматлар учун қам комиссиянарх белгиланганлиги ҳамда валюта эркинлиги мавжудлиги. Бошқарув органиларини молияни (DeFi) P2P кредитлаш орқали • Aave, Compound, MakerDAO каби DeFi иловаларда крипто активлар орқали қарз бериш ва олиш. • Смарт-шартномалар орқали автоматик фоиз ҳисоблаш ва қайтариш. • Афзалликлари: банксиз кредитлашни амалга оширишнинг йирик имкониятлари мавжудлиги. • Даромадларни декларация қилиш, тадбиркорлик субъекти бўлган солиқ тўловчилар P2P савдони амалга ошириш жараёнида электрон кошелёк жорий этиш. • P2P операциялар учун электрон ҳисобварақ-фактура бериш тартибини ишлаб чиқиш. • Тадбиркорлик субъектлари нақд пулга савдо қилса уни банкка топшириш учун нақд пулни фото орқали юборилса банк уни ўзига кирим қилиди деб ҳисоблаб ўша захоти уни чиқим далолатномаси билан тадбиркорга қайтариш тизимини ишлаб чиқилиши. INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 6 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | October, 2025 69 NFT ва рақамли активлар P2P савдоси орқали • OpenSea, Rarible, Blur каби иловаларда санъат, ўйин активлари ва лицензиялар савдоси амалга оширилади. • Блокчейндаги эгалик қилишни тасдиқловчи токенлар орқали P2P алмашинуви амалга ошириш. • Афзалликлари: рақамли мулкни тўғридан-тўғри сотиш ва роялти механизмини мавжудлиги. P2P маълумот ва ресурс алмашинуви орқали • BitTorrent, IPFS, Filecoin каби иловаларда маълумотни марказлашмаган тарзда тарқатилиши. • Файлларни, ҳисоблаш қуввати, интернет трафикини P2P асосида тақсимлаш. • Афзалликлари: оммалашиши, барқарорлиги ҳамда марказий хизматларни ишлаши. P2P тизимларини ривожлантириш бўйича таклифлар Хавфсизликни кучайтиришда: • Криптография ва шифрлаш усулларини такомиллаштириш ва уни амалиётга жорий этиш; • Тузилмалар орасида аутентификация ва авторизацияни таъминлаш чораларини кўриш; • Кибер хужумларни аниқлаш ва блоклаш алгоритмларини ишлаб чиқиш. Тармоқ самарадорлигини оширишда: • Маълумотларни тақсимлаб бориш ва кэшлаш механизмларини такомиллаштириб бориш; • Трафикни самарали бошқариш учун унга зарур бўлган ахборот манбааларини йўналтириш алгоритмларини жорий этиш; • Қисқа вақт ичида тезкор маълумотлар тизимини янгилаб боришини таъминлаш. Қонунчилик ва ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаб боришда: • P2P орқали амалга ошириладиган айланмалар учун қонуний ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва яратиш; • Интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш механизмларини жорий этиш; • Фойдаланувчи махфийлигини таъминлаш бўйича талабларни ишлаб чиқиш. Иқтисодий ва инвестициявий таклифлар: • P2P ўтказмалари учун лойиҳаларга грантлар ва солиқ имтиёзлари бериш; • Йирик инвестиция лойиҳаларини P2P моделини ишлаб чиқиш ва уни амалиётда қўллашни рағбатлантириш (масалан, инвестиция танловлари орқали); INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 6 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | October, 2025 70 • Технологик стартапларни қўллаб-қувватлаш учун махсус жамғармалар ташкил этиш. Оммавий таълим ва фойдаланувчи хабардорлигини оширишда: • P2P технологиялари бўйича онлайн курслар ва вебинар дарслар ташкил этиш; • Фойдаланувчиларга хавфсизлик ва самарали фойдаланиш бўйича қўлланма ҳамда йўриқномалар тақдим этиш; • Илмий жабхада, академик ва амалий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаб бориш. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ: (REFERENCES) 1. Что такое P2P-трейдинг, плюсы и минусы — Финансовый журнал — Финам.Ру 2. https://bfa.uz/files/Konferensiyalar/yashil-iqtisodiyotga-otish-sharoitidaozbekiston-bank-moliya-tizimini-rivojlantirishning-dolzarb-masalalari-mavzusidagixalqaro-ilmiy-amaliy-konferensiya.pdf 3. file:///C:/Users/User/Downloads/Telegram%20Desktop/To‘lov_tashkilotlarining_ mobil_ilovalari_reytingi_2025_08.pdf Маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.