scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ФИҚРА – КАТТА АСАРНИНГ БИР ПАРЧАСИ

Хўжева, Райҳона

Abstract

Ушбу мақолада фиқра жанрининг маъно-мазмуни, қисқача таърифу тавсифи, белгилари, жанрга хос асосий хусусиятлар ҳақида фикр билдирилган. Шунингдек, ушбу жанрда ижод қилган ёзувчиларнинг баъзи фиқрлари таҳлил қилиниб, мисол сифатида кўрсатиб ўтилган.

Full text

INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 6 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | October, 2025 90 DOI: https://10.5281/zenodo.17344902 ФИҚРА – КАТТА АСАРНИНГ БИР ПАРЧАСИ Райҳона Хўжева “Ўзбекистон бунёдкори” газетаси бош муҳаррир ўринбосари. АННОТАЦИЯ Ушбу мақолада фиқра жанрининг маъно-мазмуни, қисқача таърифу тавсифи, белгилари, жанрга хос асосий хусусиятлар ҳақида фикр билдирилган. Шунингдек, ушбу жанрда ижод қилган ёзувчиларнинг баъзи фиқрлари таҳлил қилиниб, мисол сифатида кўрсатиб ўтилган. Калит сўзлар: фиқра, жанр, парча, бўлак, уят. Фиқра сўзи арабча “парча”, “бўлак” деган маъноларни билдиради. У катта асарнинг бир парчаси, ҳажми ихчам шаклда бўлади. Фиқраларда тушунтириш оддий бўлиб, жуда қадимги адабий жанрлардан бири ҳисобланади. Аммо кўп ҳолларда у айнан фиқра номи билан аталмагани учун кўпчлик қисқа ҳажмдаги мақола, лавҳа, луқма ёки шунчаки оддий танқидий мақола сифатида тушунади. Бу жанрнинг қадимда ҳам мавжуд бўлганлигининг далили сифатида Навоий асарларида ҳам ушбу жанр намуналари борлигидан билишимиз мумкин. Масалан, Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат” тазкирасида 770 нафар шайхлар, ориф инсонлар ҳақида фиқра битилган, шулардан, Шайх Мўмин Шерозий, Шайх Абдулқодир Жилий, Паҳлавон Маҳмуд, Шайх Абу Абдуллоҳ Ҳафифлар ҳаёти, каромати мисолида қатор оналар образи тасвирланган. Улар орқали улуғ шоирнинг тарбия, танбеҳ, огоҳлантиришларидан воқиф бўламиз. Онага ҳурмат, таъзим, мулозамат ҳар бир замонда, маконда, ҳар бир миллатда гўзал бир қадрият эканлигини англаймиз. Авазхан Боранбаевнинг фейсбукдаги саҳифсида (https://www.facebook.com/qarasha?) фиқрага қуйидагича таъриф берилган: Фиқра сўзи ўзбек адабий тилининг расмий луғатларида бор, аммо у кенг оммага эмас, балки адабиётшунослик, публицистика, журналистика соҳаларида фаол қўлланилади. Уни “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси” ва “Адабий терминлар изоҳли луғати”, шунингдек, Абдулла Қаҳҳор, Эркин Аъзам, Ҳайдар Ҳамидов каби ёзувчилар асарларида учратиш мумкин. INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 6 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | October, 2025 91 Фиқра – (арабчада фикр, мулоҳаза) бу жамият ҳаётидаги салбий ҳодиса, иллат ёки муаммони кучли таъсирчанлик, танқид ва ё шўхлик билан очиб берувчи, қисқа ва ихчам шаклда ёзилган публицистик жанр ҳисобланади. Фиқранинг асосий хусусиятлари: -ҳаётий асосга эга; - кўпинча муаллифнинг шахсий мулоҳазаларига суянади; - танқидий руҳда бўлади; - ибратли, тарбиявий мақсадда ёзилади; - кўпинча юмор, ирония, киноя билан бойитилади; - адабий образ ва услуб қўлланилади. Намуналардан: 1.Абдулла Қаҳҳор – “Уят”, “Духан”; 2. Эркин Аъзам – “Уят бўлади” 3. Ғафур Ғулом – “Оч нон”, “Келажакда”. Бу асарлар фиқра жанрининг классик намуналари ҳисобланади. Уларда жамиятдаги камчиликлар қалтис ва таъсирчан тилда очиб берилади. Фиқра сўзи одатда мактабда ўргатиладиган жанрлар ичида эмас, олий таълим ва журналистика соҳасида алоҳида ўрганилади. Шунинг учун кўп кишилар бу атамадан кам хабардор бўлиши мумкин”. Шу ўринда Абдулла Қаҳҳорнинг “Уят” номли (https://ziyouz.uz/matbuot/sovet-matbuoti/abdulla-qahhor-uyat-1966/) фиқрасига тўхталсак. Унда шундай фикрларни ўқиш мумкин: “Уят фақат инсонга хос туйғудир. Ҳайвон уят пайдо қилолмагани учун инсонга яқинлашолмайди, лекин инсон уятини йўқотиб ҳайвонга яқинлашиб қолиши мумкин. Оёғи ёки тили билан гандираклаб юрган мастга, қўлга тушиб ёки қўлга тушишдан қўрқиб эсҳушини йўқотган ўғрига, ҳийла-найранги фош бўлиб безрайиб турган товламачига, дуч келган аёлга “муҳаббат” изҳор қилган махлуққа разм солинг, буларнинг қайси бири ва нимаси ҳайвондан ортиқ? Тил-жағи дейсизми? Шоирдан эшитинг: Қачон одам қаторига санарлар, Бор ўлган бирла эчкунинг соқоли!.. Буларнинг тил-жағи эчкининг соқолидай гап – одамлик нишонаси эмас. Бир донишманд уятни “виждоннинг сиртқи кўриниши” дебди. Демак, уятсизлик билан беадаблик, беадаблик билан ахлоқсизлик, ахлоқсизлик билан жинояткорлик орасида қалин девор йўқ, буларнинг ҳар бири виждонсизликнинг турли босқичидир. Модомики, шундоқ экан, уят жамиятимизни бало-қазодан сақлайдиган буюк посбон, дейиш мумкин. INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 6 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | October, 2025 92 Ёв қалъани олмоқчи бўлса, ҳужумни посбонни босишдан бошлайди. Посбонни қўлга олиш қалъага раҳна солиш демакдир... Уят энг шафқатсиз қонундан ҳам кучлироқ, қудратлироқдир. Қонун фақат кўзи тушганда, шубҳа пайдо қилгандагина жаноятчининг қўлини ушлайди, йўлини тўсади. Уят эса ҳамиша одобсиз, ахлоқсиз жиноятчининг тепасида туриб, ножўя иш қилиш учун қўл кўтаргани қўймайди. Ҳар қандай қонунга ҳам чап бериш мумкин, лекин уятга чап бериб бўлмайди, чунки қонун одамдан ташқарида, уят эса одамнинг кўксида бўлади”. Ёки худди шу мавзуга оид фикрларни Эркин Аъзамнинг “Уят бўлади” номли фиқрасида ҳам ўқиш мумкин. Унда ҳам бугунги жамиятимизда пайдо бўлган турли иллатлар, ёмон хислатлар ҳақида гап кетган бўлиб, ёзувчи ҳаётий мисоллар ёрдамида ўз мулоҳазаларини баён этган. Ушбу фиқра “Уят бўлади” сарлавҳаси остида берилган бўлиб, ундаги айрим фикрларни келтириб ўтамиз. “...Хусусан, сўнгги йилларда уят ҳисси фақатгина ахлоқий тушунча эмаслигига бот-бот амин бўлмоқдаман. Назаримда, бу сўзнинг моҳияти хиралашиб, умуман, шу туйғунинг ўзи сусайиб, гоҳида аҳамияти тамоман йўқолиб ҳам кетаётгандек туюлади. Бўлмаса, кечагина айб саналган унча-мунча қилмишларга бугун фазилат деб қаралмаса-да, ҳарқалай, одатдаги бир ҳол сифатида бепарво муносабат қилинаётганига нима дейсиз! Ваъда берамиз-у, устидан чиқмаймиз. Хижолат чекиш йўқ. Бандасининг кўзига тик қараб ёлғон гапирамиз. Тап тортиш қаёқда! Бировнинг ҳақини паққос урамиз-у, кўзимизни лўқ қилиб тураверамиз. Бор, қўлингдан келганини қил! Ҳар тадбирни қўллаб, ўзганинг тагига сув қуямизу ўрнини эгаллаймиз. Инсоф-андиша – “эскилик сарқити”! Фарзандларимизнинг онасини ҳар турли бозорларга йўллаб, муштипарнинг топиб келганига “иномарка” олиб минамиз. Номусларга ўлмоқ қани? Мол-дунёмиз ўғирлик, ҳаромхўрлик орқасида орттирилганини ҳамма билади, ўзимиз ҳам биламиз. Лоақал, ерга қарамоқ, қизармоқ хаёлимизга келсачи! Кирдикорларимиз оламга овоза, биз эса адлу инсофдан лоф урамиз. Охиратда ҳам бир иложи топилар... Уялмаймиз, уялмаймиз...”. Бу икки адибнинг бошқа-бошқа давларда айнан битта мавзу ҳақида деярли бир хил фикрлаши тасодир эмас, албатта. Зеро, уят тушунчаси танқис бўлиб бораётгани ёзувчилар назаридан ҳам четда қолмаганини кўришимиз мумкин. INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 6 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | October, 2025 93 Шунингдек, Эркин Аъзамнинг “Эрталабки хаёллар” китобидан олинган қуйидаги фиқраси ҳам ўткир танқид руҳида бўлиб, ўқирманни мушоҳадага чорлайди. Билиб гапирганга не етсин Чамаси, Лев Толстой айтган: “Ҳукм қўлимда бўлса, маъносини яхши билмаган сўзини ишлатган ёзувчига минг дарра буюрардим”. Давлат тили жорий этилгач, сархушликданми, янги сўз ясовчилар, уни тушуниб-тушунмай қўлловчилар ҳам кўпайди. Ўйлаймизки, бу ҳол ўткинчи жараён, дарё кўпира-кўпира тиниқади. Лекин бозор иқтисодиёти баҳона тилимизга кириб ўрнашаётган айрим атамалар ҳақида ҳозирданоқ қайғурмасак бўлмайди, акс ҳолда “ғалати машҳур” иборалар урчиб кетади. Бу мулоҳазаларни билгич устозларимиз радио-телевидение орқали, матбуот орқали кўп айтишди, биз ҳам такрорласак зиён қилмас. Масалан, “устувор” сўзини биз кўпинча “приоритетний” маъносида ишлатяпмиз, ҳолбуки буни “биринчи галдаги”, “асосий”, “устун”, “афзал” ва ҳоказо шаклларда ифодалаш мумкин, “устувор” эса – пойдевори маҳкам, мустаҳкам дегани. Ёки “боқимонда” иборасини олайлик. “Боқимонда” – қарзнинг ёки бирон бир молиявий муносабатнинг қолган қисми дегани. Биз эса уни “иждивенц” маъносида ишлатяпмиз, ваҳоланки, ортиқча сўз қидириб юрмай, ўзимиз билган “текинхўр”, “текинтомоқ” сўзларини қўллайверсак бўлади. Бу бари нусха кўчириш иллатининг касри. “Семинар ўз ишини тугатди”, “Қурилиш ишлари бошланиб кетди” каби жумлаларни ҳар куни ўқиймиз, эшитамиз. Русчадан сўзма-сўз таржиманинг ўзгинаси бу. “Семинар тугади, поёнига етди, якунланди” ёки “Қурилиш бошланди” деб қўяқолсак бўлмайдими?! Яна ғашга теккан бир олмош бор – “ўз”. “Ёзувчи ўз асарларида қишлоқ ҳаётини акс эттирди”. Бу ерда “ўз” олмоши шартми? Ахир, биров мақсадини бошқа бировнинг асарида акс эттиролмайди-ку! “У ўз хотинига қаради” (бировнинг хотинига қараб кўринг-чи!), “У ўз ишхонасига етиб келди”, “Ўз ишига масъулият билан қарайди” ва ҳоказо. Ҳаммаси ўша “свой”нинг таржимаси, вассалом! “Муаммо кўтармоқ”, “Бозорга чиқдим”, “лутфан”, “қадамранжида”, “ташриф буюрди” каби ибораларни гапириб ўтирмасак ҳам бўлади – минг марта айтилди, ёзилди, аммо ҳар гал тўйга таклифнома олсангиз, ўша гап – “лутфан таклиф этамиз”, “қадамранжида қилсангиз”!.. “Кейин биз далага ташриф буюрдик” деб ёзади мухбир. “Ёзаётган сўзингизнинг асл маъносини билмас экансиз, қўйинг, далага ташриф буюрманг, у сизга зор эмас!” дегингиз келади. INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 6 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | October, 2025 94 “Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир”, дейди халқимиз. Бу ўгит биз қаламкашларга, радио-телевидение ва матбуот ходимларига ҳам тааллуқлидир”. Булардан ташқари, муаллиф Қувонч Мамиралиевнинг “Истиқлол даври ўзбек шеъриятида индивидуал жанрлар” мавзусидаги илмий мақоласида ҳам фиқра жанрига оид баъзи маълумотларни ўқиш мумкин. Хусусан, мақолада ёзилишича, “Фарида Афрўз ижодида фиқралар алоҳида ўрин тутади. Фиқра арабча “қисм, бўлак” маъноларини англатади. Фиқра-адабий бадиий асардан олинган ҳикматли сўз, гўзал парча. У фирқаларни “Ташбиҳ” китобига киритган. Фиқраларда тасаввуфий қарашлар, диний мулоҳазалар, қалб кечинмалари етакчилик қилади. Қашшоқлик давлатдир Нодонликдан кўра. Сен унчалар бадбахт эмассан Танимайсан Бахтингни холос. Қуюшқонга сиғмас ижодкор Сарҳад унинг ўлими демак Чегарадир унга қабристон. Яна тўлғониш Яна изтироб Соат миллари сайраб толмайди. Шоир – шамолда шам кўтариб кетаётган кимсадир”. Кўриб турганимиздек, фиқраларда мавзу деярли чегара билмайди. Унда инсон қалбидаги изтироблар, тўлғонишлар ижтимоий воқеалар билан қоришиб кетади. Улар ўқирман кўзига кўзгу тутади ва ўзимизни англашга ундайди. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ: (REFERENCES) 1.Авазхан Боранбаев (https://www.facebook.com/qarasha?) 2. (https://ziyouz.uz/matbuot/sovet-matbuoti/abdulla-qahhor-uyat-1966/) 3. Эркин Аъзам “Эрталабки хаёллар” “Ўзбекистон” НМИУ2015 йили. 4. Қувонч Мамиралиев, “Истиқлол даври ўзбек шеъриятида индивидуал жанрлар”.