scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ЖАДИДЛАР СИЁСИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҚАРАШЛАРИДА ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ОРҚАЛИ ҲУҚУҚИЙ ЖАМИЯТ ҚУРИШ ҒОЯСИ

Мухитдинова Фирюза Абдурашидовна; Мухитдинова Дилёра Шерзод қизи

Abstract

Мақолада Жадидлар ҳаракатининг ижтимоий-ҳуқуқий ғоялари таҳлил қилиниб, таълим ва тарбия орқали адолатли ва ҳуқуқий жамият қуриш ғояси ёритилган. Жадид мутафаккирлар таълимни фақат педагогик эмас, балки ҳуқуқий ва фуқаролик институт сифатида ҳам баҳолаганлар. Улар очган янги усул мактаблари, яратган дарсликлари ва Европа ҳамда Туркия таълим тизими тажрибасини ўрганиш орқали маърифатли ва ҳуқуқий жамият пойдеворини яратишга интилишган. Шу билан бирга, мақолада Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги замонави

Full text

4 SHARQ FALSAFASI 10-SON 1-JILD OKTABR 2025 1-QISM ЖАДИДЛАР СИЁСИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҚАРАШЛАРИДА ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ОРҚАЛИ ҲУҚУҚИЙ ЖАМИЯТ ҚУРИШ ҒОЯСИ Мухитдинова Фирюза Абдурашидовна — Юридик фанлар доктори, профессор, Давлат ва ҳуқуқ назарияси кафедраси, Тошкент давлат юридик университети. E-mail: feruza.mukhitdinov[email protected]m ORCID: 0000-0003-1721-0189 Мухитдинова Дилёра Шерзод қизи — Миробод тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 31-умумтаълим мактаби ўқитувчиси. E-mail: [email protected] Аннотация Мақолада Жадидлар ҳаракатининг ижтимоий-ҳуқуқий ғоялари таҳлил қилиниб, таълим ва тарбия орқали адолатли ва ҳуқуқий жамият қуриш ғояси ёритилган. Жадид мутафаккирлар таълимни фақат педагогик эмас, балки ҳуқуқий ва фуқаролик институт сифатида ҳам баҳолаганлар. Улар очган янги усул мактаблари, яратган дарсликлари ва Европа ҳамда Туркия таълим тизими тажрибасини ўрганиш орқали маърифатли ва ҳуқуқий жамият пойдеворини яратишга интилишган. Шу билан бирга, мақолада Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги замонавий ислоҳотлар жадидлар ғояларининг давоми сифатида таҳлил этилади. Калит сўзлар: Жадидчилик, ҳуқуқий маданият, фуқаролик таълими, ҳуқуқий онг, Президент Шавкат Мирзиёев, ёшлар сиёсати, Туркия, Германия, таълим тизими. Кириш XIX асрнинг охири ва XX аср бошларида Туркистонда пайдо бўлган Жадидчилик ҳаракати халқнинг сиёсий, ҳуқуқий ва маданий онгини юксалтиришга қаратилган тарихий ҳаракат бўлди. Унинг асосчиларидан бўлган Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Мунавварқори Абдурашидхонов, Исмоил Гаспринский каби зиёлилар таълимни халқни озод ва ҳуқуқий жамият аъзоси сифатида тарбиялашнинг асосий воситаси деб ҳисобладилар. Бугунги кунда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли таълим ва инновация соҳасидаги ислоҳотлар ана шу ғояларнинг мантиқий давомидир. Давлат раҳбари таъкидлаганидек: “Ислоҳотлар бошланган илк кунларданоқ ‘илм – тарбия – инновация’ занжирини яратишга киришдик ва бу ҳаракатлар бугун аниқ натижалар бераётганини кўриб турибмиз.” Бу фикрлар Жадидлар илгари сурган таълим орқали ҳуқуқий жамият қуриш ғоясининг замонавий шаклда ҳаётга татбиқ этилаётганини кўрсатади. 5 SHARQ FALSAFASI 10-SON 1-JILD OKTABR 2025 1-QISM 1. Жадидлар таълимни ҳуқуқий институт сифатида кўриши Жадидлар таълимни миллатни ҳуқуқий ва маънавий жиҳатдан уйғотиш воситаси сифатида баҳоладилар. Уларнинг фикрича, жамиятдаги қонунга ҳурмат, фуқаролик бурчи ва адолат туйғуси билим орқали шаклланади. Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Тарбияи атфол” асарида таълим ва тарбияни боланинг шахсий масъулиятини, ҳуқуқ ва бурчини англатадиган восита сифатида талқин этилган. Абдурауф Фитратнинг “Оила” асарида эса ҳуқуқий муносабатлар заминида одоб ва маърифат ётгани таъкидланади. Мунавварқори Абдурашидхонов эса янги усулдаги мактаблар очиб, фанлар билан бирга ҳуқуқ, ахлоқ ва жамиятшуносликни ўқитиш орқали илк бор ҳуқуқий онгли авлодни тарбиялашга ҳаракат қилди. Жадидлар очган мактаблар ва Туркия ҳамда Германия тажрибасининг таъсири Жадидчилик ҳаракатининг энг муҳим жиҳатларидан бири — таълим соҳасида амалга оширган ислоҳотларидир. XIX аср охири – XX аср бошларида Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Мунавварқори Абдурашидхонов, Исмоил Гаспринский каби зиёлилар Туркистоннинг турли шаҳарларида “усули жадид” мактабларини очдилар. Бу мактабларда ўқув жараёнида янги фанлар – арифметика, география, тарих, ҳуқуқ асослари, фуқаролик маърифати ва она тили каби фанлар жорий этилди. Мактабларда ўқитиш илк бор замонавий дастур ва ўқув адабиётлар асосида амалга оширилди. Масалан, 1901 йилда Мунавварқори Абдурашидхонов Тошкентда илк жадид мактабини очди, 1913 йилда Беҳбудий Самарқандда янги мактаб қурди, Фитрат эса Бухорода таълим соҳаси ислоҳотига раҳбарлик қилди. Улар таълимни фақат билим бериш эмас, балки ҳуқуқий, фуқаролик ва ахлоқий онгни шакллантириш воситаси сифатида кўрдилар. Туркия тажрибаси Жадидлар Туркия ислоҳотларидан, айниқса Мустафо Камол Ато Турк раҳбарлигидаги давлат қурилиши ва таълим сиёсатидан илҳом олдилар. Туркияда 1920–1930-йилларда амалга оширилган таълим ислоҳотлари — “миллий таълим тизими” давлатчиликнинг асосий пойдевори сифатида белгиланди. Жадидлар ҳам таълимни миллий уйғониш, фуқаролик масъулияти ва қонун устуворлигининг асоси сифатида кўрдилар. Улар Туркия мисолида жамиятда эркин фикр ва ҳуқуқий маданиятни тарғиб этиш йўлини танладилар. Германия тажрибаси 6 SHARQ FALSAFASI 10-SON 1-JILD OKTABR 2025 1-QISM Жадидлар Германиядаги таълим тизимини ҳам чуқур ўргандилар. Германияда таълим нафақат илм олиш, балки интизом, қонунга итоат, фуқаролик бурчи каби қийматлар асосида ташкил этилган эди. Шу сабабли, жадидлар бу моделдан илҳомланиб, ёшларда ҳуқуқий онг, виждон ва масъулият туйғусини шакллантиришга эътибор қаратдилар. Бу ғоялар жадидчилик таълим фалсафасига ҳамоҳанг бўлиб, “илм – тарбия – қонун” уйғунлигини таъминлашга қаратилган эди. Жадидлар фаолиятининг тўхтатилиши ва оқланиши Агар жадидлар фаолияти давом этганида, Ўзбекистон бугун иккинчи эмас, балки учинчи Ренессансга илгарилаб етиб борган бўлар эди. Улар фақат маориф эмас, балки давлат бошқаруви, ҳуқуқшунослик, фуқаролик онги соҳаларида ҳам асос солган пойдеворни яратган эдилар. Бироқ 1930-йиллар сиёсий қатағонлари бу жараённи кескин тўхтатди. Жадид зиёлилар — Беҳбудий, Фитрат, Чўлпон, Қодирий ва бошқалар “миллатчи” ёки “буржуа мафкураси тарафдори” деб айбланиб, жисмонан йўқ қилинди. Бу нафақат зиёли қатламни, балки миллатнинг ҳуқуқий ва маънавий тараққиётини ҳам бир неча ўн йилга ортга сурди. Фақатгина мустақиллик йилларида жадидлар номи тикланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йилдаги фармонига асосан улар оқланди, асарлари қайта нашр этилди, мактаб ва кўчаларга уларнинг номи берилди. Бу адолат тикланиши жадидлар ғояларининг бугунги кунда янада қадр топишига хизмат қилмоқда. Жадидлар очган мактаблар, улар ўрганган Туркия ва Германия тажрибалари, шунингдек, миллий қадриятлар уйғунлиги — бугунги Ўзбекистонда амалга оширилаётган “таълим–тарбия–инновация” сиёсати учун илмий ва маънавий пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Уларнинг таълим орқали ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ғояси — бугун Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган учинчи Ренессанс ислоҳотларида ўзининг янги ҳаётини топди. 3. Замонавий Ўзбекистонда Жадидлар ғояларининг идомийлиги Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар Жадидлар ғояларининг замонавий идомидир. Давлат раҳбари таъкидлаганидек: “Кейинги йилларда иқтисодиётимиз тез суръатлар билан ўсиб, барча соҳаларда имкониятларимиз ортиб бораётганида, ҳеч шубҳасиз, сиз ёшларнинг ҳам муносиб ҳиссангиз бор... Катта-катта давлатлар бугун бизга ишонмоқда, чунки ёшларимиз илм, фан, IT ва маданиятда улкан ютуқларга эришмоқда.” 7 SHARQ FALSAFASI 10-SON 1-JILD OKTABR 2025 1-QISM Президент таъкидлаган “илм – тарбия – инновация” занжири бугун реал натижа бераётганини қуйидаги рақамлар тасдиқлайди: 30 нафар ёшларимиз дунёнинг ТОП-10 талик университетларида, 500 нафар ёшларимиз ТОП-100 университетларда,1 500 нафар ёшларимиз эса ТОП-300 нуфузли олийгоҳларда таҳсил олмоқда. 2024 йилда Ўзбекистон ёшлари дунёнинг ТОП-500 университетларига кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллаган. Бу натижалар мамлакатдаги таълим тизимидаги модернизациянинг самарасини ва жадидлар орзуси — маърифатли миллат ғоясининг амалга ошганини кўрсатади. 4. Таълим ва ҳуқуқий маданият — давлат барқарорлиги пойдевори Жадидлар таълим орқали ҳуқуқий маданиятни шакллантиришни жамиятнинг барқарорлиги ва қонунийликнинг кафолати деб билдилар. Улар учун қонунга итоат этиш — фақат жазодан қўрқиш эмас, балки маънавий онг ва виждон масаласи эди. Бугунги кунда Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, техникум ва лицейлар айнан шу ғоянинг амалий ифодаси бўлиб хизмат қилмоқда. Бу таълим муассасалари замонавий билим, ахлоқ ва ҳуқуқий онг уйғунлигидаги авлодни тарбиялашга қаратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бугунги кунда Ўзбекистон жамияти учун долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. “Таълим тўғрисида”ги Қонун (янги таҳрири, 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган) 3моддасида таъкидланганидек, таълим соҳасида давлат сиёсатининг асосий тамойилларидан бири — фуқароларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришдир. Амалда эса айрим ёшлар ўқув машғулотларига масъулиятсизлик билан ёндашиши, дарсдан қочиши ёки бекорчиликда вақтини ўтказиши таълим-тарбия жараёнидаги ҳуқуқий ва маънавий тарбиянинг етарлича самарали бўлмаётганини кўрсатади. Бу ҳолат, ўз навбатида, “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасида белгиланган таълим олиш мажбуриятига хилофлик ҳисобланади. Ёшларда ҳуқуқий саводхонлик паст бўлса, улар ўз ҳуқуқ ва бурчларини, давлат қонунларига итоат этиш заруратини тўлиқ англай олмайдилар. Шунинг учун ҳуқуқий таълим ва маърифий тарбияни чуқур интеграция қилиш зарур. Мактаб, оила ва жамоатчилик ҳамкорлигида фуқаролик масъулияти, қонунга ҳурмат, виждон ва масъулият туйғусини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Ҳуқуқий саводхонлик — бу фақат ҳуқуқий билим эмас, балки ёшнинг фаол фуқаролик позициясини белгилайдиган, унинг жамиятда ўз ўрнини англашга ёрдам берадиган маданиятдир. Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Ёшларимизнинг ҳуқуқий онгини оширмасдан, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг иложи йўқ.” 8 SHARQ FALSAFASI 10-SON 1-JILD OKTABR 2025 1-QISM Шу нуқтаи назардан, учинчи Ренессанс остонасида турган бугунги Ўзбекистонда таълим-тарбия тизимини ҳуқуқий маданият билан чамбарчас боғлаш замон талаби ҳисобланади. Илмга интилиш, қонунга ҳурмат ва маърифатли фуқаролик онги — давлат барқарорлиги ва ҳуқуқий демократик жамиятнинг асосидир. Хулоса Жадидлар илмий ва сиёсий мероси – бу миллий ҳуқуқий онг, фуқаролик масъулияти ва маърифатпарварлик ғояларининг чуқур манбаи ҳисобланади. Улар таълим орқали қонунга ҳурмат, адолат ва маънавиятга асосланган жамият яратишни орзу қилдилар. Бугунги Ўзбекистонда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири – айнан шу ғояларнинг амалий ифодасидир. Президент Шавкат Мирзиёевнинг “илм – тарбия – инновация” тамойили ва ёшлар салоҳиятини қўллаб-қувватлаш сиёсати жадидлар орзусини ҳаётга татбиқ этмоқда. Натижада, таълим ва тарбия ҳуқуқий маданият пойдеворига айланмоқда, маърифатли ва қонуний жамият қуришда бош омилга айланмоқда. Адабиётлар рўйхати 1. Беҳбудий М. Тарбияи атфол. – Самарқанд, 1913. 2. Фитрат А. Оила. – Тошкент: Туркистон нашриёти, 1918. 3. Абдурашидхонов М. Жадид мактаблари тарихи. – Тошкент, 1925. 4. Гаспринский И. Рус мусульманлыгы. – Бақчасарой, 1907. 5. Мухитдинова Ф.А. Сиёсий-ҳуқуқий таълимотлар тарихи. – Тошкент: ТДЮУ, 2012. 6. Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2021. 7. Mirziyoyev, Sh. M. (2024). Speech at the Youth Meeting. Official website of the President of Uzbekistan. 8. Ergashev, B., & Mukhitdinova, F. (2020). Legal Education and Civic Awareness in Uzbekistan: Historical Continuities. Eurasian Journal of Legal Studies, №4. 9. Fitrat A. The Nation’s Awakening. – Istanbul, 1922. 10. UNESCO. Global Education Report 2024: Central Asia. – Paris: UNESCO Publishing, 2024.