МАНЗАРАЛИ ВА ИСТИҚБОЛЛИ АЙРИМ ДАРАХТЛАРНИНГ БИОЭКОЛОГИЯСИ ВА ҲАЛҚ ТАБОБАТИДАГИ АХАМИЯТИ
Abstract
Ушбу мақолада ўсимликлар атроф-муҳитнинг санитар-гигиена ҳолатини яхшилаши, шамол кучини пасайтириши, шовқинни камайтириши, ҳавони тозалаши, ҳароратни мўътадиллаштиришб ҳамда кўкаламзорлар инсонинг рухий холатига яхши таъсир кўрсатиш баён қилинган. Ҳар бир дарахтлар ўзига хос гўзаллиги манзара хосил қилиши билан бирга шохланиш шакллари, барг ва гуллари хилма-хиллиги, ҳушбўй ҳиди билан инсонларни ўзига жалб қилиб қилиш билан бир қаторда ҳалқ табобатида шифобахшлик хусусиятлари ҳақида маълумотлар келтирилиб ўтилган.
Full text
IZLANUVCHI Vol. 2 No. 1 ILMIY-METODIK JURNALI WWW.PHOENIXPUBLICTAION.NET 387 МАНЗАРАЛИ ВА ИСТИҚБОЛЛИ АЙРИМ ДАРАХТЛАРНИНГ БИОЭКОЛОГИЯСИ ВА ҲАЛҚ ТАБОБАТИДАГИ АХАМИЯТИ Юлдашева С.Ш. Б.ф.ф.д. (PhD) Эргашев Б. 2-магистр Тошкент давлат аграр университети Аннотация. Ушбу мақолада ўсимликлар атроф-муҳитнинг санитар-гигиена ҳолатини яхшилаши, шамол кучини пасайтириши, шовқинни камайтириши, ҳавони тозалаши, ҳароратни мўътадиллаштиришб ҳамда кўкаламзорлар инсонинг рухий холатига яхши таъсир кўрсатиш баён қилинган. Ҳар бир дарахтлар ўзига хос гўзаллиги манзара хосил қилиши билан бирга шохланиш шакллари, барг ва гуллари хилма-хиллиги, ҳушбўй ҳиди билан инсонларни ўзига жалб қилиб қилиш билан бир қаторда ҳалқ табобатида шифобахшлик хусусиятлари ҳақида маълумотлар келтирилиб ўтилган. Калит сўзлар: манзарали дарахтлар, жўка, оддий каштан, оддий эман, шифобахш хусусиятлари, санитар-гигиена, атроф-муҳит, кўкаламзорларю Кириш. Ўзбекистон иқлими иссиқ ўлка эканлиги боис, яшил ўсимликларсиз аҳоли учун қулай шароит яратиб бўлмайди. Ўсимликлар атроф-муҳитнинг санитар-гигиена ҳолатини яхшилайди, шамол кучини пасайтиради, шовқинни камайтиради, ҳавони тозалайди, ҳароратни мўътадиллаштиради. Кўкаламзорлар инсонинг рухий холатига яхши таъсир кўрсатади. Ҳар бир дарахтлар ўзига хос гўзаллиги манзара хосил қилиши билан бирга шохланиш шакллари, барг ва гуллари хилма-хиллиги, ҳушбўй ҳиди билан инсонларни ўзига жалб қилади. Бизнинг махалий иқлим шароитда атроф-муҳитни соғломлаштириш ҳам шаҳар ва қишлоқ кўркини очишда ҳам манзарали дарахтлар экиб кўпайтирилмоқда. Манзарали дарахтлар атроф-муҳитга эстетик завқ берибгина қолмасдан балки шифобахш хусусиятларига ҳам эгадир. Бу манзарали ва шифобахш дарахт турларининг айримлари билан танишамиз. Энг кучли биоэнергияга эман дарахти хос, эман инсон кўнгилни тинчлантиради,унга куч ато этади, бардамлик бахш этади.Эманзорларда сайр қилиш қон босимини маромига келтиради, юрак ва асаб тизим фаолиятига яхши таъсир қилади. Эман дарахти қорақайиндошлар оиласининг эман тукумига киради. Оддий эманQuercus robur L.-Қайиндошлар - Fagaceae оиласига киради Одий эман бўйи 40-50 м етадиган дарахт. Эман дарахтининг шохлари ёрилмаган кумуш рангли, танаси эса ёрилган қўнғир-кулранг тусли пўстлоқ билан қопланган. Барги патсимон бўлакли, умумий кўриниши чўзиқ тескари
IZLANUVCHI Vol. 2 No. 1 ILMIY-METODIK JURNALI WWW.PHOENIXPUBLICTAION.NET 388 тухумсимон бўлиб, пояди қисқа банди билан кетма-кет жойлашган. Гуллари бир уйли, бир жинсли. Оталик гулари сийрак, ингичка кучалага тўпланган. Гулқўрғони 5-9 та чизиқсимон-ланцетсимон бўлакка қирқилаган оталиги 5-10 та. Оналик гуллари 1-3 тадан бўлиб, уларнинг гулқўрғони яхши тараққий этмаган 6 бўлакли оналик тугуни уч хонали, пастга жойлашган. Меваси гулқўрғониниг қолдиғига жойлашган, узун бандли чўзиқ ёнғоқча. Апрел-май ойларида гуллайди, меваси сентябр-октябрда пишади. Қишки эман-оддий эмандан мевасининг бандсиз баргнинг узунроқ бандли бўлиши билан фарқ қилади.Эман дарахти Украина, Болтиқ бўйи давлатлари Росияни Европа қисмидаги сербарг япроқли ва аралаш ўрмон зонасида кенг тарқалган. Баъзан тоза эман ўрмонлари барпо этилади.[1] Эман пўстлоғидан тайёрланган доривор препарат буруштирувчи ва анспектик модда сифатида оғиз бўшлиғи касалликларида гангивит, стоматит ва томоқ шиллиқ пардасининг яллиғланишида милкда қон оқганда ҳамда оғизда ҳид пайдо бўлганда чайиш учун ишлатилади. Баъзан 20% ли қайнатма терининг куйган ерларини даволашда қўлланилади.Эман дарахтининг ёғочлари қаттиқ махкам, чидамли бўлганлиги учун турли сохаларда яъни кемасозликда, самалётсозликда, уй-жой қурилишларида уй анжамларини тайёрлашда ишлатилади. Эманнинг қобиқлари, барглари тиннин моддага бойлиги сабабли у тери ошлашда фойдаланилади. Тиннин моддаси 15-35 ёшли дарахтлар шоҳ қолдиқларида кўп бўлади. Бундан ташқари саноатда эмандан тиқин пўкак ҳам таёрланади. Бу соҳада Кавказ махсус пробка эмани экилади. Ўрта ер денгизи атрофидаги мамлакатларида ўсадиган эман дарахтининг ёнғоқчаларида кишилар озиқ сифатида ишлатилади. Хитойда эманнинг бир туридан етиладиган ёнғоқчаларидан миллий таом “до-фун” тайёрланади. Майдаланган ёнғоқчаларидан кофе, кофе, пудра тайёрлашда ишлатилади. Эман дарахти барглари атроф-мухитга турли микробларнинг йўқолишига сабаб бўладиган фитонцитлар чиқаради. Эманнинг куп турлари гўзал, манзарали бўлибгина қолмай хўжаликнинг турли сохаларида кенг фойдаланилади. Ҳавони тозалаш бўйича эманга етадигани йўқ. Ҳар туп эман ис газини кислородга айлантиради. Унинг барча туралари узоқ умр кўради. Кўркамлиги, ноқулай шарт шароитларга нисбатан чидамлиги боис шаҳарларни кўкаламзорлатиришда кенг фойдаланилади. Кўкаламзорлаштириш мақсадида жўка дарахти ҳам кўпайтирилиб экилмоқда. Жўка дарахти соя-салқин ва турли газларга чидамли. Юракбарг жўка, Сибир жўкаси ва Амур жўкаси қишки совуққа чидамлидир. Жўка дарахти майда баргли жўка Tilia cordata Mill ва йирик баргли жўка Tilia platyphyllos scop. Жўкадошлар -Tiliaceae оиласига киради. Майда баргли жўка бўйи 25 см га етадиган дарахт. Барги тезда тўкилиб кетадиган қўшимча баргли узун бандли кетма-кет жойлашган, қийшиқ юраксимон ўткир учли, аррасимон қиррали
IZLANUVCHI Vol. 2 No. 1 ILMIY-METODIK JURNALI WWW.PHOENIXPUBLICTAION.NET 389 бўлиб, юқори томони туксиз пастки томонидаги томирлари бурчагида тўп-тўп жойлашган сариқ қўнғир рангли туклар бўлади. Гуллари 5-11 тадан ярим соябонга тўпланган. Меваси тухумсимон шарсимон мўрт, туксиз, текис бир уруғли ёнғоқча. Йирик баргли жўка барги пластинкасининг пастки томони туташ туклари билан қоплагналиги, гул тўпламида 2-5 та йирикроқ гуллари борлишги, меваси йирик, тукли, қаттиқроқ ва 5 қиррали ёнғоқча бўлиши билан майда баргли туридан фарқ қилади. Жўка июнь ойининг охирларидан бошлаб июлгача гуллайди, меваси август-сентябрда етилади. Майда баргли жўка Украина, Болтиқ бўйи давлатлари, Ғарбий Сибирда, Кавказ баргли жўка эса ёввойи ҳолда фақат Картап учрайди. Жўка.боғ ва паркларда ҳамда кўчатларда кўп экиладиган манзарали дарахтларга киради.[2] Жўка гуллари жуда чиройли очиқ рангли бўлиб кўп миқдорда ўзидан шира ажратилганлиги сбабли жўка дарахти гуллаган вақтида унга 70 дан ортиқ ҳар хил хашорат турлари келиб чангланишни таъминлаш билан бирга шира ҳам йиғилади. Жўка асали жуда яхши асал ҳисобланади ва турли касалликларга шифобахш омил сифатида бундан 6000 йил илгари ишлатилиши маълум бўлган. Жўка гулларининг таркибида 0,05% эфир мойи, 0,6-1,09 % флавоноидлар, сапонинлар, ошловчи ва шиллиқ моддалар, каротин ҳамда аскорбин кислота бўлади. Жўка меваларидан кофе талқони тайёрланади. Мевасида ёғ, баргларида “С ва А” дармондори борлиги аниқланган. Жўка гуллари шамоллашда дамлама, қайнатма қилиб бериладиган ажойиб дориворлик хусусиятга эга. Жўка гулларидан тери хайдовчи дори сифатида турли шамоллаш касалликларида ишлатилади. Шунингдек бактерицид таъсирига эга бўлганлиги учун оғиз ва тамоқ шамоллаш касалликларида оғиз бўшлиғини чайқашда қўлланилади. Гулининг ҳиди яхшилигидан турли виноларга ёқимли ҳидбериши учун ишлатилади. Жўка дарахтининг ёғочларидан турли буюмлар, идишлар, фанер, гугурт, мусиқа асбоблари ўйинчоқлар тайёрланади. Жўка катта-ю кичикка хурсанд кайфият боғишлайди. Ҳозирги кунга келиб жўка дарахти кўпайтирилиб атроф-мухитни манзарали қилиш мақсадида экилмоқда.[3] Сохта каштан шаҳар кўркини очувчи ўсимликларнинг ажойиб турларидан бири ҳисобланади. У гуллаган пайтида жуда манзарали бўлади. Сохта каштан сохта каштандошлар оиласига мансуб дарахт бўлиб, унинг мавжуд 25га яқин туридан Ўзбекистонда сохта каштан кенг тарқалган. Бу дарахт баландлиги 25-30 м бўлади, қуюқ кенг ёйиқ тухумсимин шаклда. Баргларнинг узунлиги 25-30 см гача етади, мураккаб бармоқсимон барглари 5-7 та тескари тухумсимон жойлашаган баргчалардан иборат.гуллари тик турувчи супургисимон 20-30 см узунликдаги оқ, қизил доғли гуллардан иборат, меваси қалин этли, тукдор, айланаси 6 см атрофидаги бир ёки икки уруғини ўз ичига олган кўсакчалардан иборат. Апрел-май ойларида, барг ёзгандан кейин гуллайди. Мевалари сентябр ойида пишиб етилади.Таббий шароитда сохта каштанлар 400-500 йил яшаса
IZLANUVCHI Vol. 2 No. 1 ILMIY-METODIK JURNALI WWW.PHOENIXPUBLICTAION.NET 390 шаҳар шароитида 300 йил ва ундан узоқроқ вақт ҳам яшайди. Ахоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштиришда манзарали соя салқин жойлар ҳосил қилишда бошқа дарахтлар қаторида сохта каштан муҳим ўринда туради.Каштан дарахти турли касалликларга чидамилиги, совуқ ва иссиқ вақтида қурғоқчилликка анча чидамли намликда ўсади, барглари доим тўқ яшил туради. Каштан уруғлари таркибида 8-10% сапонинлар, флавоноидлар, эскулин ва фроксин кумарин гликозидлар, 0,9% ошловчи моддалар, 6-8% ёғ, 5% крахмал, витамин В,С ва К, 8-10% оқсил моддалар бўлади. Мева қолдиқлари танид моддаларга тўйинган, таркибида бўйёқлар ҳам бор. Барг ва гулида кверцитрин, кверцетин, рутин, изковер цитрин ва бошқа флавоноидлар ҳамда каратиноидлар бор. Сохта каштан дарахтининг доривор препаратлари бавосил, атресклероз, трамбофлебит, вена қон томирлари ялиғланишининг тромбоз, варикоз касалликларида даволлашда ишлатилади.[1,4] Хулоса қилиб айтганда, манзарали бу дарахтлар шаҳар кўркини кўрк қўшиб қолмасдан балки атмосфера ҳавосини тозалашда турли хил бактерияларни кўпайишини олдини олишди дориворлик хусусиятлари билан биргаликда кишиларга эстетик зақ бериб келмоқдалар. Бу тур дарахтларни кўпайтириб муҳофаза қилишимиз керак. Йўл четларга экилган бу манзарали дарахтларни доривор препарат сифатида фойдаланиб бўлмайди, чунки транспортлардан чиққан газларга туйинган бўлади. Бу дарахтларни боғларда ховлиларда экилган турларидан доривор сифатида фойдаланса мақсадга муовиқ бўлади. Фойдаланган адабиётлар 1. А.Эргашев ., Р.Яруллин «Узбекистон табиатидаги ноёб биологик ёдгорликлар ва уларни мухофаза килиш». Тошкент “Укитувчи”1995 Б56-81 2. Х.Х.Холматов., У.А. Ахмедов “Фармакогонозия”.тошкент. 2014 Б403 ва 496 3. Каландаров М.М “Манзарали богдорчилик” Тошкент. 2014. Б85 4. Каландаров М.М. “Кукаламзорлаштириш ишлари”файласуфлар жамияти. Тошкент. 2013.Б 66