Full text
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 86 ЁШЛАР ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИГА ОЛИБ КЕЛУВЧИ САБАБ ВА ШАРТ-ШАРОИТЛАРНИНГ КОМПЛЕКС ТАҲЛИЛИ: ИЖТИМОИЙ, ПСИХОЛОГИК ВА ҲУҚУҚИЙ ОМИЛЛАР ЎЗАРО ТАЪСИРИ Арипов Акмал Хусниддинович, мустақил тадқиқотчи Аннотация: Мақолада ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқишида таъсир этувчи асосий сабаб ва шарт-шароитлар таҳлил қилиниб, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий моҳиятига баҳо берилган. Айниқса, таълимтарбиядаги камчиликлар, оиладаги назоратсизлик, ишсизлик, ҳуқуқий маданиятнинг етарли эмаслиги, ахборот оқими ва интернет таъсирига алоҳида урғу берилган. Маҳаллий ва халқаро олимлар фикрлари асосида таҳлилий хулосалар берилган ҳамда ҳуқуқбузарликларни камайтиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Мақола ёшлар жиноятчилигини олдини олишда мустаҳкам илмий-амалий асос сифатида хизмат қилади. Калит сўзлар: Ёшлар ҳуқуқбузарлиги, сабаб ва шартлар, оила назорати, ҳуқуқий онг, ижтимоий омиллар, таълим, ахборот таъсири, профилактика, жиноятчилик. ПРИЧИНЫ И УСЛОВИЯ МОЛОДЕЖНЫХ ПРАВОНАРУШЕНИЙ: ТЕОРЕТИКО-ПРАКТИЧЕСКИЙ АНАЛИЗ Аннотация: В статье анализируются основные причины и условия, способствующие совершению правонарушений среди молодежи. Особое внимание уделено недостаткам в системе образования и воспитания, отсутствию семейного контроля, безработице, низкому уровню правовой культуры и влиянию информационного пространства. Представлены научные взгляды отечественных и зарубежных исследователей, а также обоснованы
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 87 конкретные предложения и рекомендации по снижению уровня правонарушений среди молодежи. Работа служит теоретической и практической основой для совершенствования профилактики молодежной преступности. Ключевые слова: Молодежное правонарушение, причины и условия, семейный контроль, правосознание, социальные факторы, образование, влияние информации, профилактика, преступность. CAUSES AND CONDITIONS OF YOUTH DELINQUENCY: THEORETICAL AND PRACTICAL ANALYSIS Abstract: This article examines the primary causes and conditions influencing youth delinquency, with a focus on legal and social factors. It highlights key issues such as deficiencies in education and upbringing, lack of family supervision, unemployment, insufficient legal awareness, and the influence of digital information. The article incorporates both national and international scholarly perspectives and puts forward practical recommendations for reducing youth offenses. It aims to serve as a solid theoretical and practical basis for the development of effective juvenile crime prevention strategies. Keywords: Youth delinquency, causes and conditions, family supervision, legal awareness, social factors, education, information influence, prevention, juvenile crime. Охирги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланиш ва ислоҳотлар шароитида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларни турли салбий таъсирлардан ҳимоя қилишга қаратилган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида комплекс ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жамоат хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида мутлақо янги институтционал ва ҳуқуқий механизмлар
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 88 жорий этилмоқда. Шу билан бирга, ҳуқуқбузарликларнинг юзага келишида асосий рол ўйнаётган ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф этиш мақсадида манзилли профилактик чора-тадбирлар тизими шакллантирилмоқда. Амалий таҳлиллар ёшлар жиноятчилигининг ривожланишига таъсир этувчи қатор омилларни — хусусан, таълим соҳасидаги тизимли муаммолар, ишсизлик даражасининг юқорилиги, оилавий муҳитдаги низолар, ахборот маконидаги хавфсизлик камчиликлари, шунингдек, маҳалла ва жамоаларда ижтимоий назоратнинг етарли даражада ташкил этилмаганлигини — аниқ кўрсатмоқда. Мазкур омиллар ёшларни ҳуқуқбузарликка мойилликка олиб келаётган асосий таҳдидлар сифатида эътироф этилмоқда.Шу муносабат билан, 2023 йил 11 сентябрда қабул қилинган ПФ–158-сон “Ўзбекистон — 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармон 1 ва ундан келиб чиқадиган ҳолда 2025 йилда қабул қилинган “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори 2 ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга қаратилган. Ушбу норматив ҳужжатлар маҳаллалардаги профилактик фаолиятни қайта ташкил этиш, аҳолида шахсий хавфсизлик туйғусини шакллантириш ва жиноятчиликка олиб келувчи омилларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этишга йўналтирилган. 1 Мирзиёев Ш.М. “Ўзбекистон — 2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ–158-сон Фармон // Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси // https://lex.uz/ru/docs/6600413 2 Мирзиёев Ш.М. // “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси // https://lex.uz/docs/7330260
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 89 Хусусан, мазкур қарорларда “маҳалла–профилактика инспектори– ёшлар етакчиси” ўзаро ҳамкорлик модели асосида ҳар бир ёш шахс билан индивидуал профилактик ишлар олиб бориш, “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар мониторинг жадвали” каби ахборот тизимлари орқали назорат ва кўмакни кучайтириш, таълим муассасаларида ҳуқуқий онгни юксалтиришга доир тарғибот ишларини мунтазам йўлга қўйиш белгиланган. Шунингдек, жиноятчилик хавфи юқори бўлган ҳудудларда видеокузатув, рақамли таҳлил ва ахборот платформаларидан самарали фойдаланиш орқали хавф гуруҳига кирувчи ёшларнинг хатти-ҳаракатини барвақт таҳлил қилиш механизми яратилмоқда. Шу тариқа, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2025 йилги Президент қарори ёшлар ҳуқуқбузарликларини олдини олишда нафақат ҳуқуқий, балки ижтимоий, маънавий ва ахборот-коммуникациявий ёндашувларни ҳам қамраб олган мукаммал тизимни шакллантиришга асос бўлиб хизмат қилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, ёшларнинг ҳаётида ҳуқуқий маданият ва фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга, жамиятда барқарор хавфсиз муҳитни таъминлашга хизмат қилади. Дарҳақиқат, ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар мураккаб ижтимоийҳуқуқий муаммо сифатида криминология фанининг марказий тадқиқот йўналишларидан бири саналади. Криминолог олимлар жиноятчиликни умумий ижтимоий муаммо сифатида баҳолар экан, унинг ёшлар орасидаги шакли алоҳида эътибор талаб этади. Криминология фанида ёшлар ҳуқуқбузарлигининг сабаблари ва шароитлари, жиноятчи шахсининг хусусиятлари ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмлари таҳлил қилинади.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 90 Шу ўринда, М.Ш. Холмирзаевнинг илмий назарий қарашича 3 , ҳуқуқбузарликни самарали профилактика қилиш учун, энг аввало, уни келтириб чиқарувчи ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва ҳуқуқий омилларни аниқлаш ва таҳлил этиш зарур. У ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар кўп ҳолларда жамиятдаги ижтимоий тенгсизлик, оиладаги муаммолар, таълим тизимидаги камчиликлар ва бўш вақтни мазмунли ўтказиш имкониятларининг йўқлиги билан боғлиқлигини таъкидлайди. Қ.Р.Абдурасулованинг таърифича 4 , криминология фани ёшлар томонидан содир этиладиган жиноятларни ижтимоий-ҳуқуқий хулқ-атвор сифатида ўрганади. Унинг таъкидлашича, ҳуқуқбузарликка мойиллик шахсдаги маънавий, руҳий ва ижтимоий қарама-қаршиликлардан келиб чиқади ва бу жараённи жиноятчиликнинг ижтимоий-психологик механизмлари доирасида таҳлил қилиш лозим бўлади. А.Ташпулатов 5 бўлса, ёшлар ҳуқуқбузарлигини шахснинг ижтимоий муҳитдаги носоғлом таъсирлар натижасида вужудга келадиган ҳуқуққа қарши фаолияти сифатида таърифлайди. Унинг фикрича, таълим ва тарбия тизимидаги етишмовчиликлар, оиладаги низолар, назоратнинг йўқлиги ёшларни ҳуқуқбузарликка мойил қилади. Шунингдек, Ташпулатов ёшларнинг турмуш даражаси паст бўлган маҳаллаларда кўпроқ ҳуқуқбузарликка қадам қўйишини таъкидлайди. З.Абдураҳмонов 6 эса ҳуқуқбузарликни ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражасининг пастлиги билан боғлайди. Унинг таҳлилида, ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот 3 Холмирзаев М.Ш. Жиноятчиликни криминологик прогнозлаш: муаммо ва ечимлар. – Т.: Магистрлик диссертацияси. 2022 й. 47-бет. 4 Абдурасулова Қ.Р. Криминология. – Тошкент: ТДЮИ, 2008. – 305 б. 5 Ташпулатов А. “Ёшлар ҳуқуқбузарлиги: назария ва амалиёт”. – Т.: “Адолат”, 2018. – Б. 46–49 6 Абдураҳмонов З. “Жиноятчиликка қарши курашишнинг назарий-ҳуқуқий асослари”. – Т.: Юриспруденция, 2020. 103–106-бетлар.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 91 ишларининг самарасизлиги ва ҳуқуқий хабардорликнинг етишмаслиги муҳим омил сифатида қайд этилган. А.А.Абдилҳамедов 7 бўлса, ёшлар жиноятчилиги мураккаб ижтимоий-ҳуқуқий муаммо бўлиб, унинг илдизлари жамиятдаги сиёсий, маънавий, иқтисодий ва ҳуқуқий жараёнлар билан чамбарчас боғлиқ. А.А.Абдилҳамедовнинг таъкидлашича, ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бевосита уларнинг таълимтарбия даражаси, ҳаётий мақсадлари ва бандлик имкониятлари билан узвий боғлиқдир. Шунингдек, муаллиф ўз мақоласида ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, таълим-тарбия тизимидаги сифат ва назоратнинг кучайтирилиши ҳуқуқбузарликлар профилактикасида муҳим омил ҳисобланади дейди. Бундан ташқари у, Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим соҳасига қаратган эътибори, “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ёшлар масаласига устувор ўрин берилиши бу соҳадаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигига алоҳида урғу беради. Шу билан бирга муаллиф ёшлар ҳуқуқбузарлигига таъсир этувчи асосий омиллар сифатида қуйидагилар кўрсатиб ўтади. Буларга: оиладаги носоғлом ижтимоий-руҳий муҳит; таълим муассасаларида назоратнинг сусайиши; тарбия ва ҳуқуқий онг етишмовчилиги; жиноятчи шахслар таъсири; ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этмаслик; ишсизлик ва иқтисодий ночорлик. Муаллиф ёшлар билан ишлашда тарбиявий таъсирни кучайтириш, тарбияси оғир ўсмирлар билан индивидуал ёндошувни шакллантириш ва оилавий муносабатларни соғломлаштиришга доир таклифлар илгари суради. Бундан ташқари, жиноят содир этган ёшларни фақат жазолаш эмас, балки 7 Абдилҳамедов А.А. “Ёшлар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишда таълим ва тарбиянинг ўрни ҳамда бандлигини таъминлашнинг долзарблиги” // 2024 йилда “Oriens” журналининг 4(21)-сони / https://oriens.uz/media/conferencearticles/75
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 92 уларни жамиятга қайтариш, қайта тарбиялаш ва ижтимоий адаптациялаштириш йўлларини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидлайди. Марказий Осиё минтақаси олимларидан Қозоғистонлик С.Жуманалиев 8 ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар сабабини жамиятдаги ижтимоий тенгсизлик, ишсизлик ва маънавий қадриятларнинг инқирози билан боғлайди. Унинг фикрича, давлат органларининг ёшларга доир профилактик фаолияти етарлича самарали йўлга қўйилмаган. Шунингдек, Россиялик олимлар ҳам ушбу муаммони ҳар томонлама таҳлил қилган. Хусусан, В.Н.Кудрявцев ёшлар жиноятчилигини жамиятдаги умумий криминоген муҳит, ноқонуний фаолиятнинг ижтимоий тўсиқларсиз тарғиб қилиниши, ва ҳуқуқбузарликларга жазо муқаррарлигининг пастлиги билан изоҳлайди 9 . В.И.Шульга 10 эса ўзининг дарслигида жиноятчи шахсининг шаклланишига таъсир этувчи омиллар қуйидагича таснифлайди: ижтимоий муҳит (оила, дўстлар, таълим муассасалари), иқтисодий аҳвол, шахсий психологик хусусиятлар ва оммавий ахборот воситалари орқали таъсир кўрсатувчи маданий қадриятлар. Ушбу мулоҳазалардан келиб чиқиб, ёшлар ҳуқуқбузарликларини тушунишда шахснинг ижтимоий муҳит билан ўзаро таъсири алоҳида ўрин тутади. Шунингдек, Л.М. Прозументов ва А.В.Шеслернинг 11 илмий назарий қарашича, ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар турли даражадаги криминоген детерминантлар таъсирида юзага келади. Улар умумижамият (масалан, ишсизлик, камбағаллик), 8 Жуманалиев С. “Молодежь и преступность: социологический анализ”. – Алматы: 2017. – С. 87–90 9 Кудрявцев В.Н. “Социология преступности”. – Москва: НОРМА, 2009. – С. 134–138 10 Шульга В.И. Криминология: Учебное пос. – Владивосток: ВГУЭС, 2008. - 132 с. 11 Прозументов Л.М., Шеслер А.В. Криминология (Общая часть). – Томск: ТГУ, 2017. – 284 с.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 93 ижтимоий-психологик (масалан, назардан четда қолиш, тушкунлик), ҳамда шахсий (маънавий ва руҳий ҳолатлар) сабабларга бўлинади. Европа олимлари эса ҳуқуқбузарликнинг асосий сабаблари сифатида ёшларнинг ижтимоий адаптация жараёнидаги муаммоларини таъкидлашади. Масалан, Германиялик Э.Келманинг 12 фикрича, ёшлар учун таълим тизимидаги рақобатбардошлик босими, иш ўрни топишдаги қийинчилик ва индивидуалистик қарашларнинг устуворлиги уларнинг анти-ижтимоий хулқини шакллантиради. Шунингдек, АҚШ олимлар Т.Хирши ва Т.Шавингерлар томонидан ишлаб чиқилган “ижтимоий боғлиқлик назарияси”га кўра, ёшлар ҳуқуқбузарлик содир этишига сабаб бўлувчи асосий омиллардан бири – уларнинг жамиятнинг расмий институтлари (оила, мактаб, иш жойи ва бошқалар) билан боғлиқлигининг заифлигидир 13 . Бундан ташқари, UNESCO ва UNODC каби халқаро ташкилотлар 14 томонидан ўтказилган тадқиқотлар ёшлар ҳуқуқбузарлигига олиб келадиган сабаблар ичида ижтимоий адолатсизлик, гендерга оид камситишлар, интернетдаги зўравонлик тарғиботи ва миграцион омилларни ҳам қайд этади. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил январьиюнь ойлари бўйича расмий маълумотлари 15 мамлакатимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, айниқса ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши профилактик тадбирларни амалга оширишда муайян самараларга 12 Kellmann, E. “Youth Crime in Europe: Causes and Interventions.” – European Journal of Criminology, Vol. 12, No. 2, 2016. – pp. 122–126 13 Hirschi T. “Causes of Delinquency”. – Berkeley: University of California Press, 1969. 14 UNODC. "Global Study on Children Deprived of Liberty". – Geneva, 2019. // UNESCO. "Youth and Violent Extremism on Social Media". – Paris, 2017. 15 Ўзбекистон Республикасининг 2024 йилнинг январь-июнт ойиларидаги ҳуқуқбузарликлар ҳолати // https://stat.uz/img/chorak_natijalar/yanvar-iyun/uz/ 17_khuubuzarlik_p15960.pdf
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 94 эришилаётганини кўрсатади. Жумладан, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятга мойил ёшлар билан манзилли ишлар олиб бориш, уларни спорт, маданият ва ижтимоий ҳаётга фаол жалб қилиш борасидаги чоратадбирлар ижобий натижаларни бермоқда. Шу билан бирга, жиноятчилик кўрсаткичларининг таҳлили ҳуқуқбузарликлар муаммоси тўлиқ бартараф этилмаганини ва айрим ёш гуруҳларида жиноий фаоллик юқорилигича қолаётганини ҳам кўрсатмоқда. Хусусан, 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида жиноят содир этган шахсларнинг ёш тоифалари бўйича тақсимотини таҳлил қилиш шундан далолат берадики, умумий жиноятчилар орасида энг катта улуш 31 ёш ва ундан катта фуқаролар ҳиссасига тўғри келиб, улар 56,8% ёки 11 006 нафарни ташкил этган. Бундан кейинги ўринни 18-30 ёшли ёшлар эгаллаб, улар жиноятчилар умумий сонининг 38,0%ини, яъни 7 362 нафарни ташкил қилган. Шунингдек, 15-17 ёшли ўсмирлар орасида жиноят содир этганлар 4,7% (904 киши), 13-14 ёшли ноболиғлар эса 0,6% (120 киши)ни ташкил қилгани қайд этилган. Жиноят турлари бўйича таҳлил шуни кўрсатмоқдаки, 31 ёш ва ундан юқори ёшдаги фуқаролар орасидаги жиноятларнинг асосий қисмини ўғрилик (13,4%) ва фирибгарлик (7,5%) ташкил этган. 18-30 ёшли ҳуқуқбузарлар ўртасида эса ўғрилик 20,5%, фирибгарлик 6,3% ва безорилик 5,8% кўрсаткичга эга бўлган. Бу кўрсаткичлардан маълумки, ушбу ёш тоифасида моддий манфаат орттиришга қаратилган жиноятлар билан бир қаторда оммавий тартибсизлик ва безорилик ҳолатлари ҳам кенг тарқалган. Айниқса, ўспиринлар — яъни 15-17 ёшлилар орасида жиноят турларининг таҳлили қайд этилишича, жиноятларнинг катта қисмини ўғрилик (41,0%), безорилик (12,7%) ва зўравонлик хусусиятига эга бўлган талончилик ва босқинчилик (7,6%) ташкил этган. Бу эса, ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарбия
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 101 тўртинчидан, ёшлар бандлигини таъминлаш учун ҳудудий интеграция марказларини ташкил этиш (Франция); бешинчидан, махсус тарбия муассасаларида жиноят содир этган ёшлар учун реабилитация-психологик ёрдам дастурларини ишлаб чиқиш (Канада, АҚШ).