scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ЭРТАГИ ЭКИШ МУДДАЛАРИДА БОШ САЛАТ НАВЛАРИДА ТОВАРБОП ҲОСИЛДОРЛИКДАГИ КЎРСАТГИЧЛАРИ

Жамшид Шералиев

Abstract

Мақолада бош салат экини дунё бўйича этиштириши, унинг халқ хўжалигидаги аҳамияти, ўрганганлиги ҳақида, ҳамда муҳим хўжалик белгилари ҳақида маълумотлар берилган.

Full text

IZLANUVCHI Vol. 2 No. 1 ILMIY-METODIK JURNALI WWW.PHOENIXPUBLICTAION.NET 460 ЭРТАГИ ЭКИШ МУДДАЛАРИДА БОШ САЛАТ НАВЛАРИДА ТОВАРБОП ҲОСИЛДОРЛИКДАГИ КЎРСАТГИЧЛАРИ Жамшид Шералиев қ.х.ф.ф.д., Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти ORCID: 0009-0007-6239-151X Аннотация Мақолада бош салат экини дунё бўйича этиштириши, унинг халқ хўжалигидаги аҳамияти, ўрганганлиги ҳақида, ҳамда муҳим хўжалик белгилари ҳақида маълумотлар берилган. Калит сўзлар: Бош салат, умумий ҳосилдорлик, товарбоп ҳосил, экиш муддатлар. Аннотация В статье представлена информация о выращивании салат в мире, его значении в народном хозяйстве, его изучении и важных экономических характеристиках. Ключевые слова: Салат кочанный, общая урожайность, товарная урожайность, сроки посадки. Annotation The article provides information about the cultivation of салаd in the world, its importance in the national economy, its study and important economic characteristics. Keywords: Head lettuce, total yield, marketable yield, planting dates. Кириш Салат ёввойи ўсимлик сифатида ўрта Осиё, Кавказорти, Шимолий Африка, Ғарбий Европа мамлакатларида, шунингдек Алжир, Шимолий Италия, Канар ороллари ва бошқа мамлакатларда кенг тарқалган. Салат экини ҳозирги пайтда айниқса Франция ва АҚШ ҳудудларида кенг тарқалган, шунингдек юқори таъм хусусиятлари сабабли ер шарининг деярли ҳамма минтақаларида парваришланади [1; 7; 8.]. Бутун дунёда яшил сабзавотлар етиштиришда бош ўрайдиган салат энг катта салмоққа эга. Масалан, АҚШда у яшил нўхот ва помидордан кейинги 3-ўринни эгаллайди, Россияда эса ушбу экинлардан сўнг 4ўринни эгаллайди [2; 6]. Салат турларининг классификацияси. Сабзавот экинлари сирасига бир гуруҳ кўкат экинлар, хусусан маданий салат ҳам киради. Кўкат сабзавотлар – бу асосан янги узилган пайтида истеъмол қилинадиган экинлар ҳисобланади [9; 3; 4; 10; 5]. Эртаги экиш муддаларида (2020-2022 йилларда) бош салат навларида товарбоп салатбоши ҳосилни умумий ҳосилдорликдаги улуши аниқланганда, Крупнокачанный навини (2020 йилда) назорат 01/III экиш муддатида товарбоп ҳосил – 18,3 т/га бўлиб, унга нисбатан 10/III ва 20/III экиш муддатларида (22,6 IZLANUVCHI Vol. 2 No. 1 ILMIY-METODIK JURNALI WWW.PHOENIXPUBLICTAION.NET 461 ва 20,7 т/га) 4,3-2,4 т/га ёки 23,6-13,3 % юқори товарбоп ҳосил олинганлиги аниқланди. Аксинча, 20/II, 01/IV, 10/IV, 20/IV ва 01/V экиш муддатларида назорат 01/III экиш муддатига нисбатан (мутаносиб равишда) 1,5; 3,5; 8,9; 11,7 ва 13,4 т/га ёки 8,4-73,0 % кам шаклланганлиги маълум бўлди 1-жадвал Эртаги экиш муддаларида бош салат навларида товарбоп салат боши ҳосилни умумий ҳосилдорликдаги улуши (2020–2022 йй.) Экиш мудддатлари Умумий ҳосилдорлик, т/га Шундан, товарбоп ҳосил, т/га Товарб оп ҳосилни умумий ҳосилдор лик-даги улуши, % 2020 йил 2021 йил 2022 йил ўртача назоратг нисбатан, % Крупнокачанный нави 20/II 19,2 16,8 16,4 17,0 16,7 91,3 87,0 01/III (наз.) 21,3 18,3 18,1 18,4 18,3 100,0 85,8 10/III 25,6 22,6 23,2 22,6 22,8 124,7 89,1 20/III 25,3 20,7 20,8 21,2 20,9 114,3 82,7 01/IV 18,8 14,8 12,8 13,0 13,5 74,0 72,0 10/IV 15,7 9,4 10,1 10,5 10,0 54,6 63,6 20/IV 12,5 6,6 6,8 6,6 6,6 36,3 53,2 01/V 10,9 5,0 5,3 5,3 5,2 28,3 47,5 Русский размер нави 20/II 24,2 22,2 21,6 21,5 21,7 96,2 89,9 01/III (наз.) 25,7 22,9 21,9 23,0 22,6 100,0 87,9 10/III 30,0 27,4 26,9 28,5 27,6 122,0 91,9 20/III 29,7 25,4 25,6 25,3 25,4 112,5 85,6 01/IV 26,9 21,2 18,4 18,4 19,4 85,6 71,9 10/IV 23,2 15,1 14,4 14,8 14,8 65,4 63,8 20/IV 17,3 9,1 9,2 9,3 9,2 40,8 53,3 01/V 15,6 7,2 7,7 7,4 7,4 32,9 47,6 1-жадвалдаги маълумотларга кўра, (2020 йилда) умумий ҳосилдорликдаги юқори товарбоп ҳосил улуши 10/III экиш муддатида 88,0 % бўлган бўлса, аксинча, турли экиш муддатларида Крупнокачанный навида умумий ҳосилдорликдаги энг кам товарбоп ҳосил улуши 20/IV ва 01/V экиш муддатларида шаклланганлиги маълум бўлди (52,0 ва 45,0 %). Бош салатнинг Русский размер навини назорат 01/III экиш муддатида умумий ҳосилдорликдаги товарбоп ҳосил – 22,9 т/га бўлиб, юқори товарбоп ҳосилни 10/III ва 20/III экиш муддатлари намоён қилиб (27,4 ва 25,4 т/га), назорат 01/III экиш муддатида нисбатан 19,5-11,0 % ёки гектаридан 4,5-2,5 т юқори бўлганлиги аниқланди. Бироқ, Крупнокачанный нави каби Русский размер навида назорат 01/III экиш муддатига нисбатан 20/II, 01/IV, 10/IV, 20/IV ва 01/V экиш муддатлари 3,0-68,8 % ёки майдон бирлигидан (мутаносиб равишда) – 0,7; IZLANUVCHI Vol. 2 No. 1 ILMIY-METODIK JURNALI WWW.PHOENIXPUBLICTAION.NET 462 1,7; 7,8; 13,8 ва 15,7 т кам товарбоп ҳосил олинди. Бунда, умумий ҳосилдорликдаги энг юқори товарбоп ҳосил улуши 20/II ва 10/III экиш муддатида – 91-90 % ни ташкил қилган бўлса, 01/III (наз.), 20/III, 01/IV ва 10/IV экиш муддатларида (мутаносиб равишда) – 88,0; 85,0; 78,0 ва 65,0 % ни намоён қилди. Аксинча, 20/IV ва 01/V экиш муддатларида 52,0 ва 45,0 % га энг кам товарбоп ҳосилни шаклланганлиги аниқланди. Бош салатнинг Крупнокачанный навида (2021 йилда) умумий ҳосилдорликдаги назорат 01/III экиш муддатида товарбоп ҳосил – 18,1 т/га бўлиб, унга нисбатан 28,2-15,1 % юқори товарбоп ҳосилни 10/III ва 20/III экиш муддатлари (23,2 ва 20,8 т/га) шакллантирганлиги аниқланди. Бунда, умумий ҳосилдорликдаги 91,0 % га юқори товарбоп ҳосил улушини 10/III экиш муддатида эканлиги маълум бўлди. Крупнокачанный навида назорат 01/III экиш муддатига нисбатан 20/II, 01/IV, 10/IV, 20/IV ва 01/V экиш муддатларида 9,6-70,7 % га паст товарбоп ҳосил шаклланганлиги аниқланди (мутаносиб равишда: 1,7; 5,3; 8,0; 11,4 ва 12,8 т/га). Ушбу экиш муддатларида умумий ҳосилдорликдаги товарбоп ҳосил улуши – 88,0; 70,0; 62,0; 54,0 ва 50,0 % ни ташкил қилди. Бош салатнинг Русский размер навини 10/III ва 20/III экиш муддатларида энг юқори товарбоп ҳосилга (26,9 ва 25,6 т/га) эга бўлиб, назорат 01/III экиш муддатига нисбатан 5,0-3,7 т/га юқори товарбоп ҳосил шаклланганлиги аниқланди. Аксинча, 20/II, 01/IV, 10/IV, 20/IV ва 01/V экиш муддатларида назорат 01/III экиш муддатига нисбатан майдон бирлигидан (мутанносиб равишда) – 0,3; 3,5; 7,5; 12,7 ва 14,2 т кам товарбоп ҳосил аниқланди. Ушбу экиш муддатларида умумий ҳосилдорликдаги товарбоп ҳосил улуши – 70,0; 62,0; 54,0 ва 50,0 % ни ташкил қилди. (2022 йилда) умумий ҳосилдорликдаги товарбоп ҳосил миқдори бош салатнинг Крупнокачанный навида назорат 01/III экиш муддатида – 18,4 т/га бўлиб, 10/III ва 20/III экиш муддатларида эса – 22,6 ва 21,2 т/га ни ташкил қилди. Ушбу экиш муддатлари назорат 01/III экиш муддатига нисбатан – 4,2-2,8 т/га ёки 22,9-15,0 % юқори товарбоп ҳосилни шаклланганлиги аниқланди. Шунингдек, Крупнокачанный навида назорат 01/III экиш муддатига нисбатан 20/II, 01/IV, 10/IV, 20/IV ва 01/V экиш муддатларида 7,8-71,3 % га кам товарбоп ҳосил берганлиги аниқланиб (мутаносиб равишда: 1,4; 5,4; 7,9; 11,8 ва 13,1 т/га) умумий ҳосилдорликдаги товарбоп ҳосил улуши – 68,0; 64,0; 54,0 ва 48,0 % ни ташкил қилди. Шу билан бирга, 10/III ва 20/III экиш муддатларида бош салатнинг Русский размер навида 28,5 ва 25,3 т/га энг юқори товарбоп ҳосил бўлиб, назорат 01/III экиш муддатига нисбатан 5,5-2,3 т/га ёки 23,8 ва 9,9 % га юқори товарбоп ҳосил шаклланганлиги маълум бўлди. Бироқ, 20/II, 01/IV, 10/IV, 20/IV ва 01/V экиш муддатларида назорат 01/III экиш муддатига нисбатан (мутанносиб равишда) – IZLANUVCHI Vol. 2 No. 1 ILMIY-METODIK JURNALI WWW.PHOENIXPUBLICTAION.NET 463 1,5; 4,6; 8,2; 13,7 ва 15,6 т/га кам товарбоп ҳосил аниқланди. Ушбу экиш муддатларида умумий ҳосилдорликдаги товарбоп ҳосил улуши – 68,0; 64,0; 54,0 ва 48,0 % ни ташкил қилди. Эртаги экиш муддаларида бош салат навларида (2020-2022 йиллар) бўйича ўртача товарбоп салатбоши ҳосилни умумий ҳосилдорликдаги улуши ҳисобланганда Крупнокачанный ва Русский размер навларини назорат 01/III экиш муддатида – 18,3 ва 22,6 т/га ни ташкил қилиб, ушбу назорат экиш муддатига нисбатан 10/III ва 20/III экиш муддатларида Крупнокачанный навида – 24,7-14,3 % (4,5-2,6 т/га) ҳамда Русский размер навида эса – 22,0-12,5 % (5,02,8 т/га) юқори товарбоп ҳосил берганлиги аниқланди. Умумий ҳосилдорликдаги товарбоп улуши эса 10/III экиш муддатида Крупнокачанный навида – 89,1 % ҳамда Русский размер навида эса – 91,9 % ни ташкил қилди. (2020-2022 йилларда) умумий ҳосилдорликдаги энг кам товарбоп салат боши ҳосил 01/III экиш муддатига нисбатан 20/II, 01/IV, 10/IV, 20/IV ва 01/V экиш муддатларида Крупнокачанный навида (мутаносиб равишда) – 1,6; 4,8; 8,3; 11,7 ва 13,1 т/га, шунингдек, Русский размер навида – 0,9; 3,2; 7,8; 13,4 ва 15,2 т/га кам бўлганлиги аниқланди. Турли экиш муддатларини бош салат навларининг хўжалик белги-ларини ва биокимёвий таркибига боғлиқлигини ўрганишда лаборатория шароитида 4 та кўрсаткич асосида таҳлил қилинди. Крупнокачанный навида қуруқ моддалар миқдори 20/II экиш муддатида – 5,6 % ни бўлган бўлса, назорат 01/III экиш муддатида – 5,7% ни ташкил этди. Ушбу навда энг юқори қуруқ модда миқдори 10/III (5,9 %) ва 20/III (5,8 %) экиш муддати қайд этилиб, қолган экиш муддатларда (01/IV, 10/IV, 20/IV ва 01/V) 5,4–4,7% ни ташкил этди. АДАБИЁТЛАР: 1. Бунин М.С. Новые овощные культуры России – М.: ФГНУ «Росинформагротех», 2002. – С. 21-48 2. Бунин М.С. Салат – латук незаменимая для рынка культура // Журнал «Картофель и овощи». – Москва, 1991. – №4. – С. 13-16 3. Boukema I.W., Hazekamp Th., Hintum Th.J.L Van. The CGN Collection Reviews: The CGN Lettuce Collection // Wageningen, Centre for Genetic Resources, 1990. – Р. 2-5. 4. Гомер К.С. Овощные культуры. – М.: Сельхозиздат, 1990. – 476 с 5. Кочанный салат // https://iplants.ru/garden/lactuca-sativa-capitata/ 6. Кочанные и полукочанные салаты: особенности выращивания и лучшие сорта // https://www.ogorod.ru/ru/ogorod/grass/14149/kochannye-i-polukochannyesalaty-osobennosti-vyrashhivaniya-i-luchshie-sorta.htm 7. Лудилов В.А. Семеноведение овощных и бахчевых культур. – М.: ФГНУ IZLANUVCHI Vol. 2 No. 1 ILMIY-METODIK JURNALI WWW.PHOENIXPUBLICTAION.NET 464 «Росинформагротех», 2005. – С. 8-154 8. Лудилов В.А., Иванова М.И. Все об овощах (полный справочник). – М.: ЗАО «Фитон+», 2010. – С. 289-295 9. Мерзляков Л.И. Влияние схемы посева на урожайность кочанного салата // Сборник научных трудов Международного конференции «Наука на службе сельском хозяйстве». – Тюмень, 2007. – С. 178-190 10. Завьялова Т.И. Влияние некоторых перспективных пленочных материалов на рост, развитие и урожайность кочанного салата и огурца при выращивании в весенних теплицах на солнечном обогреве // Автореферат диссертации на соискание ученой степени қандидата сельскохозяйственных наук. – ЛенинградПушкин. – 1982. – 17 с.