ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИДА СУД ҲАРАЖАТЛАРИ
Abstract
Ушбу мақолада суд харажатлари тушунчаси, суд харажатининг турлари ва стафкалари, Иқтисодий судлар томонидан давлат божи ундирилишининг ўзига хос хусусиятлари, суд харажатларининг тақсимланиши ва тўлашдаги имтиёзлар, давлат божини қайтариш шартлари келтирилган. Бундан ташқари чет давлат судлари ўртасидаги фарқлар мавжуд.
Full text
JOURNAL OF INTERNATIONAL SCIENTIFIC RESEARCH Volume 3, Issue 4, October 2025 Online ISSN: 3030-3508 https://spaceknowladge.com =============================================================== =============================================================== Volume 3 Issue 4 [October 2025] Pages | 401 ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИДА СУД ҲАРАЖАТЛАРИ Мардонова Азиза Жамоловна Термиз давлат университети Юридик факултети талабаси Э-маил: [email protected] Тел: +998 95 433 46 40 ИНФОРМАЦИЯ О СТАТЬЕ АННОТАЦИЯ: ИСТОРИЯ СТАТЬИ: Ушбу мақолада суд харажатлари тушунчаси, суд харажатининг турлари ва стафкалари, Иқтисодий судлар томонидан давлат божи ундирилишининг ўзига хос хусусиятлари, суд харажатларининг тақсимланиши ва тўлашдаги имтиёзлар, давлат божини қайтариш шартлари келтирилган. Бундан ташқари чет давлат судлари ўртасидаги фарқлар мавжуд. Received:18.07.2025 Revised: 19.07.2025 Accepted:20.07.2025 КЛЮЧЕВЫЕ СЛОВА: суд харажатлари, давлат божи, суд чиқимлари, суд харажатларини тўлашдаги имтиёзлар. Нафақат Фуқаролик судларида балки Иқтисодий судларда хам ишларни кўриш муайян харажатларни талаб қилади. Қонунчиликда ишда иштирок этувчи шахслар томонидан мазкур харажатларни қопланиши белгилаб қуйилган. Суд харажатлари-ишда иштирок этувчилардан давлат фойдасига ва бошқа харажатлар ўрнини қоплаш учун ундириладиган тўлов хисобланади. Давлат божиюридик ахамиятга молик харакатларни амалга оширганлик ва бундай харакатлар учун ваколатли муассасалар ва мансабдор шахслар томонидан хужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир. Суд чиқимларисуд хабарномалари ва суд хужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатларидан, суд тайинлаган експертизани ўтказиш, гувоҳни
JOURNAL OF INTERNATIONAL SCIENTIFIC RESEARCH Volume 3, Issue 4, October 2025 Online ISSN: 3030-3508 https://spaceknowladge.com =============================================================== =============================================================== Volume 3 Issue 4 [October 2025] Pages | 402 чақириш, далилларни жойида кўздан кечириш, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўказиш билан боғлиқ харажатлардан, шунингдек ишни кўриш билан боғлиқ бошқа харажатлар учун ундириладиган тўловдир. Суд харажатларини тўлашдаги имтиёзларсудларга мурожаат қилиш чоғида судга мурожжат қилаѐтган шахсга нисбаттан давлат божини тўлашдаги имтиѐз тушунилади. Асосий қисм: Суд харажатлари икки қисмдан ташкил топади булардавлат божи ва суд чиқимларидир. Давлат божи стафкалари қонун билан, почта харажатлари ва суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси Иқтисодий суд томонидан белгиланади. Иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқиладиган мулкий тусдаги талаблардан даъво бахосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Миллий қонунчилигимизга кўра давлат божининг енг минимал суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаслиги керак. Иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқиладиган номулкий тусдаги талаблардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
JOURNAL OF INTERNATIONAL SCIENTIFIC RESEARCH Volume 3, Issue 4, October 2025 Online ISSN: 3030-3508 https://spaceknowladge.com =============================================================== =============================================================== Volume 3 Issue 4 [October 2025] Pages | 403 Ўзбекистон Республикаси Олий судининг электрон тўлов тизими (billing.sud.uz) 2019 йилнингапрель ойидан бошлаб судлар фаолиятига Олий суднинг Интерактив хизматлар порталида (my.sud.uz) жойлаштирилган “Электрон тўлов тизими” рукни орқали давлат божлари ва судга мурожаат қилишдаги бошқа ҳаражатлар суммасини онлайн тарзда тўлаш учун ягона биллинг тизими яратилган. Ушбу расмда шу ҳақида. 56 Иқтисодий судларга бериладиган давлат божларининг қиймати: а) мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда; 56 https://billing.sud.uz
JOURNAL OF INTERNATIONAL SCIENTIFIC RESEARCH Volume 3, Issue 4, October 2025 Online ISSN: 3030-3508 https://spaceknowladge.com =============================================================== =============================================================== Volume 3 Issue 4 [October 2025] Pages | 404 б) номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан - БҲМнинг 10 баравари; в) тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги аризаларданБҲМнинг 3 баравари; г) хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ѐки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризалариданБҲМнинг 10 баравари; д) апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятлардан - биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи; е) суд ҳужжатларининг дубликатларини ҳамда тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра иқтисодий суд томонидан ишлардан бошқа ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини берганлик учун-ҳужжатнинг ҳар бир бети учун БҲМнинг 2 фоизи; ж) ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги, шунингдек ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан-БҲМнинг 2 баравари; з) чет давлат судлари ва арбитражлар қарорларини тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги аризалардан-БҲМнинг 2 баравари; 57 Пул маблағлари мавжуд бўлмаган ва бу хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга суднинг ажримига кўра давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши мумкин. Банк тасдиғида судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан 3 кун олдинги санада қайд етилган бўлиши керак. Давлат божидан хеч қандай шахс озод қилинмайди бироқ Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” ги Қонунида белгиланган 26 та тоифадаги давлат органлари бундан мустасно. Аммо амалдаги қонунчилигимизга кўра кичик тадбиркорлик субектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилганларида белгиланган стафканинг 50 фоизи 57 “Давлат божи тўғрисида”ги қонун.
JOURNAL OF INTERNATIONAL SCIENTIFIC RESEARCH Volume 3, Issue 4, October 2025 Online ISSN: 3030-3508 https://spaceknowladge.com =============================================================== =============================================================== Volume 3 Issue 4 [October 2025] Pages | 405 миқдорида давлат божи тўлайдилар бу пасайтирилган давлат божи стафкаси дейилади. 58 Шундан келиб чиққан ҳолда хулоса беришимдан олдин қонунчилик билан таклифларимни баҳам кўрмоқчиман: 1. Давлат божининнг нархларини босқичма-босқич кўтариш. Бу албатта бошида ноўрин туйилади лекин биз яна 30 йил утиш холатида туролмаймиз. Мамлакат билан бирга аҳоли хам шунингдек судлар ҳам ўсиши керак. Ушбу таклифим асосида судларга қилинадиган асоссиз мурожаатлар сони кескин камаяди ва судлар бир иш устида ярим соат емас камида икки кунлаб ишлаш имкониятига эга бўлади. 2. Ушбу 26 та давлат органлари(сунгги малумотларга қараганда 30 тага ѐтган) тадбиркорлар кўзида “давлат божидан озод булишдаги бир йўл” сифатида гавдаланиябди. Аслида бу органларнинг асосий вазифаси ташкилотларнинг муаммо-масалаларини судгача ҳал қилиш бўлса булар айни дамда судда ташкилотлар номидан давлатга ҳеч қандай бож тўламасдан иштирок етишмоқда. Ушбу давлат органларининг қиладиган бошқа вазифалаги кўплигини ва ташкилотлар номидан судда иштирок етиб бошқа ишларига улгурмасдан қолишларини олдини олган холда уларга хам ишда иштирок етишмоқчи бўлишса давлат божини ўз хисобларидан тўлаши кераклигини аниқлаштириб олишимиз даркор. 3. Ёки бўлмаса қуйидаги давлат органларининг буйнидан судда ташкилот номидан иштирок этиш масьулиятидан озод қилиш керак. Бу давлат органларини ташкилотнинг турли бўғинлари билан ишлашлари учун фаолиятига қараб ажратиб чиқиш ва ташкилот масалаларини судгача ҳал қилишдек катта масьулият юклатилсин. 4. Енг асосий таклифим хар битта ташкилот узининг фаолиятидан келиб чиқиб муаммони ҳал қиладиган алохида уюшма очсин, ташкилот ичида. Бу ташкилотга ўзлари билимли ва малакали деб билан, мидиатив келишувлар олиб 58 Иқтисодий процессуал ҳуқуқ. Дарслик. Муаллифлар жамоаси-Тошкент: Yuridik adabiyotlar Publish. 2022-y, 128-131 бетлар
JOURNAL OF INTERNATIONAL SCIENTIFIC RESEARCH Volume 3, Issue 4, October 2025 Online ISSN: 3030-3508 https://spaceknowladge.com =============================================================== =============================================================== Volume 3 Issue 4 [October 2025] Pages | 406 бороладиган, томонлар уртасидаги шартнома ва битимларда муросасизлик юзага келса уни судга олиб бормасдан ҳал қиладиган, шунингдек молиявий ва шартномавий холатларни тушунадиган шахслардан уюшма тузишсин. Ўзлари уни молиялаштириб, судда хам ташкилот номидан давлат органлари эмас ташкилотнинг ҳақиқий холатини биладиган ва ишни ўз номига ҳал қилоладиган шахслардан давлатга ѐтарлича бож тўлаб иштирок этишсин. Юқорида айтиб ўтганимиздек суд харажатларининг 2 гурухи мавжуд давлат божлари ва ишни кўриш билан боғлиқ бўлган чиқимлар. Иккала суд харажатларининг хам ўз мақсадлари бор. Давлат божларини ундиришдан мақсад давлат ғазнасини бойитиш деб ўйласангиз адашасиз албатта чунки давлат ғазнасига келиб тушадиган тушумларни олдида сизнинг давлат божингиз хеч қанча эмас ва давлат бу божлар билан бойиб кетмайди. Шундай экан давлат божининг асосий мақсадлари судга қилиниши мумкин бўлган асоссиз мурожаатларнинг олдини олиш, шахсларни ўз мажбуриятларини ихтиѐрий бажаришга даъват этиш ва судларда иш юритиш харажатларини маълум маънода қоплашдан иборат ишни кўриш билан боғлиқ чиқимларда суд ишини юритиш, ариза талабини ѐхуд низоли ҳолатни, қарши тарафнинг ѐътирозларини аниқлаш учун жалб қилинган воситалар учун қилинган харажатларни қоплаш ҳисоланади. Давлат божлари қанча юқори бўлса ахолининг судларга мурожаат қилиши камаяди ва фуқоролар арзимаган масалалар бўйича хам судларга мурожаат қилавермасдан ўзлари масалани ечимини қидиришади ѐки тарафлар бир-бирилари билан келишишади. Асосийси судлар асоссиз ишларга вақт сарфлашмайда ва мураккаб ишларни чуқурроқ тахлил қилишлари учун имкон бўлади. Қонунчилигимизда хам давлат божларини ундириш қатъий белгиланган ва хеч ким давлат божидан озод қилинмайди. Аммо юқоридаги 26 та давлат органи давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини билдик.
JOURNAL OF INTERNATIONAL SCIENTIFIC RESEARCH Volume 3, Issue 4, October 2025 Online ISSN: 3030-3508 https://spaceknowladge.com =============================================================== =============================================================== Volume 3 Issue 4 [October 2025] Pages | 407 Фойдаланилган адабтётлар 1. Иқтисодий процессуал ҳуқуқ. Дарслик. Муаллифлар жамоаси-Тошкент: “ Yuridik adabiyotlar Publish”, 2022-y. 2. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” ги қонун. 3. https://lex.uz 4. https://billing.sud.uz