scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДЛАРИНИ КАДАСТР БЎЙИЧА БЎЛИШ ҲАМДА ЕР УЧАСТКАЛАРИ, БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАРНИНГ КАДАСТР РАҚАМЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА БЕРИШ ТАРТИБИ

Норқобилов Исроил Шерқул ўғли, Мамаюсупов Жалолиддин Урозали ўғли, Тошпўлатов Шерзод Шуҳрат ўғли

Abstract

Ушбу тадқиқотда Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш ва бериш тартиби тўғрисида изланиш олиб борилган бўлиб, кўчмас мулк, кадастр рақами ва мазкур соҳага оид нормативлар – ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилган.

Full text

INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “THE IMPACT OF ECONOMY, TOURISM AND BUSINESS MANAGEMENT ON THE DEVELOPMENT OF THE COUNTRY”, MAY 23, 2025 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДЛАРИНИ КАДАСТР БЎЙИЧА БЎЛИШ ҲАМДА ЕР УЧАСТКАЛАРИ, БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАРНИНГ КАДАСТР РАҚАМЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА БЕРИШ ТАРТИБИ Норқобилов Исроил Шерқул ўғли1, Мамаюсупов Жалолиддин Урозали ўғли2, Тошпўлатов Шерзод Шуҳрат ўғли3 Кадастр агентлигининг Фазовий маълумотлар инфратузилмаси геодезия кадастр йўналишида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази Ўқувуслубий ишларни ташкил этиш бўлими бош мутахассиси, Тошкент Гидрометеорология Техникуми махсус фан ўқтивчиси, “ТИҚХММИ” МТУ ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази бўлим бошлиғи, Аннотация. Ушбу тадқиқотда Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш ва бериш тартиби тўғрисида изланиш олиб борилган бўлиб, кўчмас мулк, кадастр рақами ва мазкур соҳага оид нормативлар – ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилган. Калит сўзлар. Кадастр рақами, бино, иншоот, кўчмас мулк ва нормативлар – ҳуқуқий ҳужжат. Аннотация. В данном исследовании проведен анализ кадастрового деления территорий Республики Узбекистан и порядка формирования и присвоения кадастровых номеров земельным участкам, зданиям и сооружениям, а также изучены объекты недвижимости, кадастровые номера и нормативно-правовые документы, относящиеся к данной сфере. Ключевые слова. Кадастровый номер, здание, сооружение, недвижимость и нормативно-правовые документы. Abstract. This study investigates the cadastral division of the territory of the Republic of Uzbekistan and the procedure for forming and assigning cadastral numbers to land plots, buildings, and structures. Additionally, it examines real estate, cadastral numbers, and the relevant regulatory legal documents in this field. Keywords. Cadastral number, building, structure, real estate, and regulatory legal documents. Ҳудудларни кадастр бўйича бўлиш (зоналаштириш), давлат ер, шаҳарсозлик ҳамда бино ва иншоотлар давлат кадастрларини юритишдаги энг муҳим босқичлардан бири ҳисобланади. Ер участкалари, бинолар ва иншоотлар чегараларининг ва кадастр бирликлари рақамларининг барқарорлиги, ер участкаларини рўйхатга ва ҳисобга олиш вақтида бериладиган кадастр рақамлари, олди-сотди, мерос қилиб қолдириш каби ер ва шаҳарсозлик ҳамда бино ва иншоотлар кадастрлари бўйича бажариладиган муолижаларни амалга оширилишида уларни ўзгартириш, ер участкаларининг ўрнашган ўрнини аниқлаш амалларининг мураккаблиги сингари тадбирлар кадастр бўйича бўлиш ва кадастр рақамларини бериш усулларига кўп жиҳатдан боғлиқ. INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “THE IMPACT OF ECONOMY, TOURISM AND BUSINESS MANAGEMENT ON THE DEVELOPMENT OF THE COUNTRY”, MAY 23, 2025 Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидаги ер участкалари, бинолар ва иншоотларга, уларнинг турларидан қатий назар, уларнинг ҳар битталарига кадастр рақамлари берилади. Ҳудудларни кадастр бўйича бўлиш, кадастр рақамларини бериш ва ҳисобга соҳасида бир қанча меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳатларга мувофиқ мазкур қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда ҳамда янгилари қабул қилинмоқда. Ҳусусан, Қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқ солиш тизимини такомиллаштириш учун бинолар ва иншоотларни баҳолаш ҳамда қайта баҳолаш ишларини жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 январьдаги “Жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган бинолар ва иншоотлар бўйича рўйхатга олиш-баҳолаш ишларини амалга ошириш тўғрисида”ги 35-сон қарори қабул қилинган. Ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ҳисобга олиш ҳамда уларга эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2001 йил 31 декабрда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 492-сон қарори қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом ушбу қарорга илова сифатида тасдиқланган. Шунинг билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 январдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган схема бўйича берилган кадастр рақамлари ҳақиқий деб ҳисобланиб ва кўчмас мулк бўйича операцияларнинг амалга оширилишига кўра янги рақамлар билан алмаштириб борилиши белгиланган. Сўнги йилларда бу соҳада кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, соҳага ахборот коммуникация тизимини жорий этиш ва мавжудларини яънада модернизациялаш ишлари жадал амалга оширилмоқда. Ҳусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 ноябрьдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги ЎРҚ-803-сонли Қонунига мувофиқ, шунингдек, кўчмас мулк объектларини ҳисобга олиш ҳамда уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2024 йил 9 сентябрьда “Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ва кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 555-сонли қарори қилади. Мазкур қарорда Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ва кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган бўлиб, унда: кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизимида (UZKAD тизими) кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш; кадастр рақамларини кўчмас мулк объектлари бўйича тоифалаштириш орқали уларни ҳисобга олиш ва ҳисобини юритиш ишлари белгиланган. Шунинг билан бирга қуйидагилар ҳам белгиланган: ҳудудларни кадастр бўйича бўлиш ҳамда кўчмас мулкларнинг кадастр рақамларини ўзгартириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “THE IMPACT OF ECONOMY, TOURISM AND BUSINESS MANAGEMENT ON THE DEVELOPMENT OF THE COUNTRY”, MAY 23, 2025 вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (Кадастр агентлиги) бюджетдан ташқари жамғармаси ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади; кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига тегишли ўзгартиришлар киритиш натижасида илгари берилган кадастр рақами кўчмас мулкнинг мулк тарихига оид маълумотларда сақлаб қолинади. Кадастр агентлиги: а) 2024 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликларини тузиш, тугатиш ва уларнинг чегараларидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда: ушбу қарорнинг талабларидан келиб чиқиб, ҳудудларни кадастр бўйича тўлиқ қайтадан бўлинишини; кўчмас мулкларнинг янги кадастр рақамларини шакллантириш учун UZKAD тизимига техник тузатишлар киритилишини таъминлаш; б) 2024 йил 31 декабрга қадар: манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда кадастр рақамларидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб, тегишли ахборот тизимларидаги маълумотларга тузатишлар киритиш; Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда «davreestr.uz» веб-сайти орқали юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк объектларининг ўзгартирилган кадастр рақамларини аниқлаш ва маълумотларни олиш имкониятини яратиш. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2024 йил 1 декабрга қадар ҳудудларни кадастр бўйича бўлиш ҳужжатларини тегишли қарорлари билан тасдиқлаш вазифалари белгиланган. Кадастр рақами ер участкаси, бино, иншоотга кўп йиллик дов-дарахтга тегишли Ўзбекистон Республикаси ҳудудида такрорланмайдиган рақамдир, у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уни шакллантиришда берилади ва у рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқнинг ягона объекти сифатида мавжуд бўлгунига қадар сақланиб қолади. Қуйидагилар ер участкаси, бино ва иншоот кадастр рақамининг мажбурий элементларини ташкил этади:  минтақа (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) рақами;  минтақа таркибидаги туман ёки вилоятга бўйсунувчи шаҳарнинг рақами;  кадастр зонаси рақами;  кадастр массиви рақами;  кадастр мавзеси рақами;  ер участкаси рақами;  кўп йиллик дов-дарахтлар эгаллаган ер участкаси рақами;  бино ёки иншоотнинг рақами;  бино ёки иншоот бир қисмининг рақами. Кўчмас мулк объектларини Ўзбекистон Республикасида идентификация қилиш тизими қуйидаги тамойиллар асосида шакллантирилади: а) ер участкалари қуйидаги кадастр рақами тузилмасига эга бўлади: AA : VV : SS : DD : EE : FFFFF/ZZZZ бунда: INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “THE IMPACT OF ECONOMY, TOURISM AND BUSINESS MANAGEMENT ON THE DEVELOPMENT OF THE COUNTRY”, MAY 23, 2025 AA — минтақанинг рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон; VV — минтақа таркибидаги маъмурий-ҳудудий бирликнинг (туман ва шаҳар) рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон; SS — кадастр зонаси рақами (коди)ни билдирувчи икки разрядли ўнли сон; DD — кадастр зонаси доирасида кадастр массиви рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон; EE — кадастр массиви доирасида кадастр мавзеси рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон; FFFFF — кадастр мавзеси доирасида ер участкаси рақамини (кодини) билдирувчи беш разрядли ўнли сон; Бунда ер участкаси умумий фойдаланишда бўлган тақдирда: ZZZZ — кадастр мавзеси доирасида ер участкаси рақамига (кодига) «/» белгиси ва ер участкаси доирасидаги тўрт разрядли ўнли сон қўлланилади; б) қуйидагилар бино ёки иншоот кадастр рақамининг мажбурий элементларини ташкил этади ва кадастр рақами тузилмасига эга бўлади: АА : VV : SS : DD : ЕЕ : GGGGG/ННН бунда: АА — минтақанинг рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон; VV — минтақа таркибидаги маъмурий-ҳудудий бирлик (туман ёки шаҳар)нинг рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон; SS — кадастр зонаси рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон; DD — кадастр зонаси доирасида кадастр массиви рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон; EE — кадастр массиви доирасида кадастр мавзеси рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон; GGGGG — кадастр мавзеси доирасида бино, иншоот рақамини (кодини) билдирувчи беш разрядли ўнли сон; HHH — бино ёки иншоотлар бир қисми рақамини (кодини) билдирувчи уч разрядли ўнли сон; в) қуйидагилар кўп квартирали турар жойдаги квартира кадастр рақамининг мажбурий элементларини ташкил этади ва кадастр рақами тузилмасига эга бўлади: АА : VV : SS : DD : ЕЕ : GGGGG : HHH бунда: АА — минтақанинг рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон; VV — минтақа таркибидаги маъмурий-ҳудудий бирлик (туман ёки шаҳар)нинг рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон; SS — кадастр зонаси рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон; DD — кадастр зонаси доирасида кадастр массиви рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон; EE — кадастр массиви доирасида кадастр мавзеси рақамини (кодини) билдирувчи икки разрядли ўнли сон; GGGGG — кадастр мавзеси доирасида кўп квартирали турар жой рақамини (кодини) билдирувчи беш разрядли ўнли сон; HHH — кўп квартирали турар жойдаги квартиранинг рақамини (кодини) билдирувчи уч разрядли ўнли сон. INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “THE IMPACT OF ECONOMY, TOURISM AND BUSINESS MANAGEMENT ON THE DEVELOPMENT OF THE COUNTRY”, MAY 23, 2025 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 ноябрьдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги ЎРҚ-803-сонли Қонуни. 2. Вазирлар Маҳкамаси 2024 йил 9 сентябрьда “Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ва кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 555-сонли қарори 3. А. Ашуров, М. Усманов, Б. Успанкулов., “Бино ва иншшоилар давлат кадастри”, Еошкент-2018. 4. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрьдаги “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги Қонун.