ЎҚИТИШ ҚУРОЛЛАРИНИНГ СИНФЛАНИШИ ВА ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ТАЪЛИМ ВОСИТАЛАРИ
Abstract
Ушбу мақолада таълим воситалари шу билан бирга унинг мазмуни, услублари, ташкилий шакллари ўқитиш тизимини лойиҳалаштирилган ва ўкув-тарбиявий жараённинг таркибий бўлимлари ҳакида тушунчалар берилган.
Full text
RESEARCH AND EDUCATION ISSN: 2181-3191 VOLUME 4 | ISSUE 8 | 2025 Multidisciplinary Scientific Journal October, 2025 4 DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17405122 ЎҚИТИШ ҚУРОЛЛАРИНИНГ СИНФЛАНИШИ ВА ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ТАЪЛИМ ВОСИТАЛАРИ И.Мурадов., магистрлар С.Ш.Шарифова., Ж.М.Матевосян КДТУ АННОТАЦИЯ Ушбу мақолада таълим воситалари шу билан бирга унинг мазмуни, услублари, ташкилий шакллари ўқитиш тизимини лойиҳалаштирилган ва ўкувтарбиявий жараённинг таркибий бўлимлари ҳакида тушунчалар берилган. АННОТАЦИЯ В статье рассматривается система образования, включая ее содержание, методы и организационные формы, а также даются понятия о структурных компонентах образовательного процесса. Илмдаги ва ишлаб чиқаришдаги ўзгаришларга қарамай, келажак авлодни ўқитиш усуллари унчалик ўзгармайди. Асрлар давомида китоб илм олишда асосий ёрдамчи бўлиб қолаверади. Албатта, ўқитувчилар доска, глобус кабилардан авваллари хам фойдаланганлар. Лекин синф хоналарини ҳақиқий механизациялаш XX асрнинг иккинчи ярмидан амалга оша бошлади. Янги Ўзбекистонда ёшлар масаласига давлат даражасида стратегик ёндашув шаклланмоқда. Сўнгги йилларда ёшларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, тадбиркорлик ва ижодий фаолият билан шуғулланиши учун яратилаётган шартшароитлар кенгаймоқда. Мактабгача таълимдан тортиб олий таълимгача бўлган тизимда баркамол авлод тарбиясига хизмат қилувчи педагогик ва маънавий тамойиллар кучайтирилмоқда. Амалий жиҳатдан олиб қаралганда, қуйидаги муҳим натижаларга эътибор қаратиш лозим: “Ёшлар дафтари”, “Темурбеклар мактаби”, “Ёшлар технопарклари” каби ташаббуслар орқали ёшларнинг ижтимоий қўллаб-қувватланиши ва касбий йўналтирилишига эришилмоқда. Замонавий ахборот технологиялари асосида таълим бериш, ёшларнинг рақамли саводхонлигини оширишга қаратилган ИТ парклар ва робототехника марказлари фаолият кўрсатмоқда. Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб
RESEARCH AND EDUCATION ISSN: 2181-3191 VOLUME 4 | ISSUE 8 | 2025 Multidisciplinary Scientific Journal October, 2025 5 қилиш, спорт билан шуғулланиш ва маданиятга қизиқишни кучайтириш орқали уларнинг жисмоний ва руҳий саломатлиги мустаҳкамланмоқда. Талабаёшларнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги ортиб бормоқда. Улар ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали ўз фикрини эркин билдирадиган, масъулиятли фуқароларга айланмоқда. Муҳокама жараёнида яна бир муҳим жиҳат аниқланадики, ёшларнинг ривожи фақат таълим билан чекланмайди. Ўқитиш жараёнини жадаллаштириш ва оптималлаштириш деганда ўқувчи ва педагогнинг меҳнат самарадорлигини оширувчи, вақт бирлиги ичида ўқув информацияси миқдорини ўқувчиларга етказишни кўпайтирувчи ва уни яхши ўзлаштиришга имкон берувчи тадбирлар назарда тутилади. Таълим жараёнида иштирок этувчи ўқитиш қуролларини таълим воситалари, таълимнинг техник воситалари, ёрдамчи қурилмалар ташкил этади. Ўқитиш қуролларининг синфланиши: 1.Таълим воситалари 2. Таълимнинг техник воситалари 3. Ёрдамчи қурилмалар Таълим воситалари Таълим воситалари турлича бўлиб, уларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: — ҳажмли табиий объектлар (ҳакикий тоғ жинслари, қазилма бойлик намуналари, ўсимликлар, машиналар, машина деталлари, материаллар); — объектларнинг тасвири (маълумки, ҳамма табиий объектларни аудиторияда намойиш қилиб бўлмайди. Масалан, самолёт, тепловоз, катта ҳажмдаги дастгоҳлар, иншоотлар. Ўқитиш жараёнида уларнинг макетлари, моделлари, расмлари намойиш килинади. Технологик жараёнлар, иншоотлар, машиналарнинг тузилиши ва ишлаши диафильмлар, кинофильмлар, видеофильмлар орқали тушунтирилади. Турли товушлар, масалан, созланган двигател ёки созланмаган двигателдан чиқадиган товушлар магнитофонга ёзиб олиниб, уларнинг фарқи тингловчиларга эшиттирилади. Шундай эшиттиришлар бир неча марта такрорлангандан сўнг улар товушга қараб двигателларнинг қайси қисмида носозлик вужудга келганини айтиб бера олишлари мумкин); — босма визуал воситалари (чоп этилган дарсликлар, маълумотномалар, луғатлар, методик кўрсатма ва методик қўлланмалар). .[1,2]. Таълимнинг техник воситалари таълим воситалари мазмунини ўқувчиларга етказиб берувчи ўқитиш қуролидир. Бу техник воситалар таълим воситалари билан биргаликда ишлатилади. Агар таълим воситалари бўлмаса, кўп сонли таълим техник воситаларидан хеч
RESEARCH AND EDUCATION ISSN: 2181-3191 VOLUME 4 | ISSUE 8 | 2025 Multidisciplinary Scientific Journal October, 2025 6 кандай наф бўлмайди, аксинча, таълим техник воситаларисиз улар учун мўлжалланган таълим воситаларини хам ишлатиб бўлмайди. Таълимнинг информацион техник воситалари ўқув информацияси бўйича ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши керак бўлган маълумотларни етказиб берувчи техник воситалардир. Информацион техник воситаларга турли электромеханик асбоблар, ўлчов асбоблари, турли хил намойиш стендлари, шунингдек, магнитофонлар, диапроекторлар, графопроекторлар, видеопроекторлар, телевизор ва видеомагнитофон аппаратларини киритиш мумкин. Ёрдамчи қурилмалар таълимнинг техник воситаларини қўллашда қулай шароит яратиб бериш учун хизмат қилади. Ёрдамчи қурилмалар экран, синф доскаси, мебеллар, техник воситаларни олисдан бошқариш пультларидан иборат. Мебеллар билан кабинетлардаги, устахоналардаги ўқитувчи, ўқув ишлаб чиқариш устаси ва ўқувчиларнинг иш жойлари педагогик меҳнатни илмий уюштириш талабларига мувофиқ жиҳозланади. Ўқув мебелларига столлар, шкафлар, стеллажлар, тумбочкалар киради. Ўқув кабинетлари стационар қурилмалар билан жиҳозланган бўлиб, маълум фан буйича ўқитувчи ва ўқувчининг ўқув-тарбия фаолиятини амалга оширишга мўлжалланган. Кабинетларнинг жиҳозланиши ўқитувчи учун ўқувчилар фаолиятини кузатиш ва бошқариш, кўп вақт сарфламай юқори самарадорликда ўқув қуроллари ва таълимнинг техник воситаларидан фойдаланишга қулай шароит туғдириши керак. Синф доскаси, экран, кўргазмали қуролларнинг жойлаштирилиши ундаги ёзув, чизма, тасвирларнинг равон, қулай ва яққол кўринишини таъминлаши зарур. Ўқув кабинетларини жиҳозлашда санитария меъёрларини қўллаш ва унга риоя қилиш таълимнинг техник воситаларини қўллаб машғулот ўтказишда ўқувчиларнинг иш қобилиятларини оптимал даражада сақлашда катта ахамиятга эга. [3] Ўқувчиларнинг диафильм, видеофильм, телетасвирлар намойиш қилинаётганда кўзларини зуриқтирмаслик учун томошабиндан экрангача булган масофани тўғри танлаш, тасвирнинг сифати ва хонанинг ёритилишига аҳамият бериш керак. Кўзнинг алохида хусусиятларига кўра томобашин экрандаги тасвир деталларини етарли даражадаги катталикда бўлганда ва етарли даражада ёритилгандагина яхши кўра олади. Шунинг учун экрандаги тасвир ўлчовини тўғри аниқлаш мақсадида тасвир деталининг (масалан, ҳарфнинг) миллиметрда ўлчанган баландлигини аудиториянинг метрда ўлчанган узунлигига тенг қилиб олиб, унга кўпайтириш керак. Санитария ва гигиена талабларига кўра кабинетга
RESEARCH AND EDUCATION ISSN: 2181-3191 VOLUME 4 | ISSUE 8 | 2025 Multidisciplinary Scientific Journal October, 2025 7 ўрнатиладиган экран полдан 1,8-2 м баландликда, биринчи қаторда ўтирган ўқувчидан бир ярим экран кенглигига тенг масофада жойлаштирилади. Бўр доска энг қадимги, арзон ва бошқа доскаларга нисбатан кўпроқ, ишлатиладиган восита. У ҳар бир ўқув хонасида мавжуд. Доскадан маълумотларни тақдим килиш, ёзувлар ёзиш, расм ва графикларни кўрсатиш, математик амалларини бажариш ҳамда диққатни жалб қилиш мақсадида фойдаланилади. Доскадан фойдаланиш камчиликлари — доскага ёзилган маълумотларни сақлаш, қайта қўллаш мумкин эмас. Янги материални тушунтириш учун доскага ёзилганларни ўчиришга тўғри келади. Доскага диққат билан ёзиш ўқитувчидан доскага қарашини талаб килади, бунинг учун у ўқувчиларга орқаси билан ўгирилишга мажбур бўлади. Доскага ёзиш кўп вақтни талаб қилади. Доска махсус материалдан тайёрланган бўлиб, унга маълумотлар маркер билан ёзилади.[4] Магнит доскалари, одатда, ўртача қалинликда металл қопламалардан тайёрланади. Кўргазмали материаллар пластмасса ёки пахтадан тайёрланади, уларнинг орқа қисмига магнитлаштирилган дисклар киртирилади. Пинборд доскасидан ўқув мунозаралари, ақлий ҳужум, муҳокама натижаларини ҳужжатлаштиришда фойдаланилади. “Пинборд” инглизча сўз бўлиб, (пин-маҳкамлаш, борд-доска), доскага маҳкамлаш деган маънони англатади. Қоида бўйича пинборд доскаси устига ўраш қоғози тортилади. Унга қўшимча материал сифатида турли ранг ва шаклдаги карточкалар игналар билан маҳкамланади. Ишни тугатгандан сўнг карточкаларни ўраш қоғозига ёпиштириш ва уларни навбатдаги тадбирлар учун қўллаш мумкин. Карточкалар ранг-баранг фломастер билан ёзилади. Бу воситанинг афзаллиги карточкалар (схемалар, тузилмалар, шарҳлар ва ҳ.к) жойлашувини хоҳлаган вақтда ўзгартириш имконияти мавжуд, қисқа вақт ичида тингловчиларнинг фикр-мулоҳазаларини билиб олиш мумкин. Флипчарт ёки “доска-блокнот” — бу варақланадиган қоғозли доска бўлиб, унга маркер билан ёзилади. Флипчарт доскага жуда ўхшашлигига қарамасдан, кўпгина фарқлари ҳам бор. Унинг асосий қулайлиги матнни ўчирмасдан қоғозларни варақлаб ёзиб кетавериш имкониятининг мавжудлиги, яъни жой етишмаслигидан ёзилган ёзувларни ўчиришга ҳожат қолмайди. Барча фикрмулоҳазаларни сақлаш, ҳатто бир неча ҳафталик танаффусдан сўнг бу қоғозни яна осиб қўйиш ва мунозаларни давом эттириш мумкин.[5] Флипчартдан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади: • Гуруҳ баҳс-мунозараларини, натижаларини сақлаш, уларни келажакдаги тадбирларда ишлатиш.
RESEARCH AND EDUCATION ISSN: 2181-3191 VOLUME 4 | ISSUE 8 | 2025 Multidisciplinary Scientific Journal October, 2025 8 Жараённинг босқичларини ва унинг асосий қисмларини ажратиб курсатиш. Флипчартлар қўллашнинг афзаллиги — доскани хоҳлаган жойга силжитиш мумкин, фойдаланиш қулай. Флипчартлар қўллашнинг камчилиги — ёзувларни хатосиз, тушунарли қилиб ёзиш керак, акс ҳолда ҳамма тўғриланган жойлар кўриниб туради. Варақларни нусҳалаштириш мумкин эмас, фақат кўчириб ёзиш ёки фотосуратга олиш мумкин. Таълим воситалари бу моддий ва теварак-атроф, табиий объектлар, бундан ташқари инсон томонидан ўқув-тарбиявий жараёнида ахборот олиб юрувчи педагог ва ўқитувчилар фаолиятида ўз олдига қўйган ўқитиш, тарбиялаш ва ривожланиш учун қўлланиладиган қурол сифатида яратилган суъний объектлардир.[6] Таълим воситалари шу билан бирга унинг мазмуни, услублари, ташкилий шакллари ўқитиш тизимини лойиҳалаштирилган ва ўқув-тарбиявий жараённинг таркибий бўлимларидан биридир. Бундан ташқари ҳар бир ўқув-тарбиявий муассасанинг энг муҳим таркибий қисмидир. Педагогика фани ва амалиётида қўлланиладиган турли хил тизимларнинг бўлимларида бўлаётган моддий ўқитиш воситалари ҳозирги пайтда жорий қилинган тизимларнинг ҳаракатланиши, қайта қурилиши ва бир-бирлари билан боғлиқлигини назарда тутган ҳолда бошқа таркибий қисмларга бевосита таъсир кўрсатади. Таълим воситалари – ўқув материалини кўргазмали тақдим этиш ва шу билан бирга ўқитиш самарадорлигини оширувчи ёрдамчи материаллар ҳисобланади. Таълим воситалари: 1) таълим беришнинг техник воситалари; 2) ёрдамчи таълим воситалари; 3) ўқув-услубий материаллар. Таълимнинг техник воситалари – ўқув материалини кўргазмали намойиш этишга, уни тизимли етказиб беришга ёрдам беради, талабаларга ўқув материалини тушунишларига ва яхши эслаб қолишларига имкон беради. Ёрдамчи таълим воситаларига – графиклар, чизмалар, намуналар ва бошкалар киради. Ўқув-услубий материаллар – ўқув материаллари, ўзлаштирилган ўқув материалларини мустаҳкамлаш учун машқлар. Булар талабаларнинг мустақил ишларини фаоллаштиришга ёрдам беради. Талабаларни билиш фаолиятларини жадаллаштиришга ёрдам берувчи ҳар турдаги таълим воситаларини танлаш ва улардан фойдаланиш қуйидагиларга боғлик;
RESEARCH AND EDUCATION ISSN: 2181-3191 VOLUME 4 | ISSUE 8 | 2025 Multidisciplinary Scientific Journal October, 2025 9 1) мақсадни белгилаш; 2) асосий билим манбаига; 3) таълим усулига; 4) ўқув материалининг янгилиги ва мураккаблигига; 5) талабаларнинг ўқув имкониятларига.[7] ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Баркамол авлод — Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Т.: “Шарк”, 1997. 2. Талызина Н. Ф. Управление процессом усвоения знаний. М.: 1975. 3. Мунавваров А. К. Педагогика. Т. 1996. 4. Еляков А. Современное информационное общество. “Высшееобразование в России” 2001, №4. 5. Вадюшин В. А., Пальчевский Б. В. и др.Технические средства обучения (пособие к лабораторным работам). Минск: “Высшая школа”, 1987. 6. Коджаспирова Г. М., Петров К. В. Технические средства обучения и методика их использования. М.: “Академия”, 2002. 7. Дустов М. Х., Маханов К. С. “Гуманитар фанларни укитишда мультимедиа технологияларидан фойдаланиш”. Узбекистон Республикаси мустакиллигининг 10 йиллигига ва кадрлар тайёрлаш миллий дастури ижросига бағишланган Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. ТИК.ХМИИ, Т., 2001