ЖАМИЯТНИНГ ЯНГИ ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧИДА ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ТРАНСФОРМАЦИЯСИНИНГ ДЕТЕРМИНИСТИК ЖИҲАТЛАРИ
Full text
7 ЖАМИЯТНИНГ ЯНГИ ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧИДА ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ТРАНСФОРМАЦИЯСИНИНГ ДЕТЕРМИНИСТИК ЖИҲАТЛАРИ Ҳакимов Назар Ҳакимович, Тошкент амалий фанлар университети “Тарих ва ижтимоий фанлар” кафедраси профессори, Фалсафа фанлари доктори DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17444921 Аннотация. Мақолада янги Ўзбекистон шароитида яшил иқтисодиётни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришнинг долзарб масаллари ва иннновацион механизмлари тадқиқиқ қилинган. Муаллиф яшил иқтисодиёт тушунчаси мазмуни, моҳияти ва уни амалга ошириш амалиёти, бевосита жамиятда олиб борилаётган ислоҳатлар трансформациясининг детерминистик жиҳатларини таъкидлайди. Фуқоралик жамияти юксалиши давом этаётган даврида, ижтимоий иқтисодий жараёнларда экологик мувозанатни сақлаш жараёни, бевосита инсон фаолияти демократик ислоҳатларни амалга ошириш, мустақил, дунёвий, ижтимоий давлат қуриш стратегияси амалиётига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам инсон экологик муҳофазаси жамиятда институционал тизимнинг мунтазам такомиллашувини вужудга келтиради. Калит сўзлар: Экология, яшил иқтисод, инсон, ёшлар, экологик таълим, стратегия, атроф муҳит, трансформация. Мамлакатимизнинг янги тараққиёт босқичида яшил иқтисодиёт, яъни инсон экологик хавфсизлигини таъминлаш бевосита ислоҳатлар мақсади билан боғлиқдир. Бундай стратегик аҳамиятга молик ишларни амалга оширишда ер ва сув ресурсларидан унумли фойдаланиш масалаларининг ечимида, атмосфера ҳавосининг тозалигини сақлаш, минерал хом ашё захираларимизнинг Ватанимиз бугуни ва келажаги учун фойдаланишда жонкуярлик ишларини амалга оширишда ѐшларнинг ўрни муҳимдир. Ҳозирги даврда экологик ҳолатнинг асосий қисмларидан бири мавжуд минерал хом ашё, шу жумладан, газ, нефть ресурсларидан тежамли фойдаланишни ташкил этишдан иборат. Масаланинг аҳамияти фақат унинг тарбиявий томонида эмас, балки юртимизнинг ижтимоий иқтисодий тараққиѐти билан чамбарчас боғлиқлигидадир. Глобаллашув жараёнида, давлатлар орасида иқтисодий, маданий алоқалар кенгайиб бораётган ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ҳамжамияти, шу жумладан, Ўрта Осиёдаги тутган ўрни, халқаро обрўси муттасил ошиб бормоқда. Бундай имкониятларнинг қўлга киритилишида ѐшларимизнинг бевосита ҳиссаси бор. Мамлакат халқаро нуфузининг ошиб бораѐтганлиги умумбашарий, минтақавий, ҳудудий экологик муаоммаларнинг ечимини топиш учун урунишларида, ушбу соҳада амалга
8 ошираѐтган тадбирларида, экологик муҳитни соғломлаштириш учун бажараётган ишлари, глобал, минтақавий, ҳудудий экологик тангликларни бартараф этиш учун давлат бюджетидан ажратилаётган катта миқдордаги маблағларида ҳам намоѐн бўлаяпти. Таъкидлаш лозимки, юртимиздаги экологик муҳит, вазиятнинг долзарб масалаларини илмий асосда чуқур ўрганиш, экологик мазмундаги лойиҳалар тузиш, илмий ишлар кўламини кенгайтириш учун халқаро ҳамжамиятга мансуб ташкилотлар билан ҳамкорлик кенг йўлга қўйилди. Бундай вазиятда инсон экологияси имоясини янада такомиллаштириш, унинг институционал асосларини мустаҳкамлашни чуқурлаштириш вазифасини илгари суради. Яшил иқтисодиёт, яъни инсон экологияси мустақил фан сифатида шаклланишида экология мавзуида тадқиқотлар ва уларнинг амалиётга жорий этилиши муҳим аҳамият касб этган. Тирик организмларнинг, шу жумладан инсон экологияси ҳақидаги илмий хулосалар ва қарашларнинг умумлаштирилиши натижасида инновацион назариялар вужудга келган. Жумладан, эколог олим А. Ф. Миддендорф 1 ҳайвонларнинг климатик шароитларда яшаши тўғрисидаги ғояларни илгари суради. Геккель, Эрнст. 2 экологиянинг амалий аҳамияти тўғрисида ва унинг назарий жиҳатларини тадқиқ қилган. К. Мебиус -биоценоз тўғрисидаги тушунчани фанга олиб кирган 3 . Таъкидлаш лозимки ўсимликлар экологияси тўғрисидаги тушунчалар илмий ѐндашувлар, ўсимликлар физиологияси ва фитогеография атрофида шаклланган. Ҳозирги даврда экологиянинг ривожланиш босқичида олиб борилаѐтган илмий тадқиқотлар, кўп жиҳатдан биосферанинг ҳозирги ҳолатига бағишланган. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг соҳа институтлари ёш тадқиқотчилари, университетларда фаолият кўрсатаѐтган докторантлар, ёш педагоглар, докторантларнинг илмий тадқиқотларининг маълум қисмида экологик муаммоларнинг ечими изланмоқда. Ёш илмий тадқиқотчиларга халқаро, республикамиз даражасидаги илмий амалий конференцияларда иштирок этиш, экологияга бағишланган илмий мақолалар 1 Миддендорф А. Ф. Путешествие на Север и Восток Сибири. Ч. 2. Север и Восток Сибири в естественноисторическом отношении/ Репринтное воспроизведение изданий 1869 и 1878 годов. Отдел V. Сибирская фауна. Отдел VI. Коренные жители Сибири. - СПб.: ООО Изд-во ГеоГраф, 2006. - 850 с., ил. 2 Геккель, Эрнст. Красота форм в природе. - СПб.: Издательство Вернера Регена, 2007. - С. 144. - ISBN 5903070-08-6.Геккель, Эрнст. Мировые загадки. Общедоступные очерки монистической философии. - М.: Либроком, 2012. - С. 256. - ISBN 978-5-397-02200-2. 3 Мёбиус Карл Август // Большая советская энциклопедия: [в 30 т.] / под ред. А. М. Прохоров ғ 3-е изд. - М.: Советская энциклопедия, 1969.
9 тўпламларида чоп этишга амалий ёрдам қилмоқда. Энг муҳим натижалардан бири ёш олимларнинг мустақил тадқиқотлари натижасида қўлга киритган илмий хулосалари, мустақил илмий ишлари туфайли қўлга киритган натижалари асосидаги таклифларининг экологик тизимда амалиётга киритилишига ҳам ёрдам бермоқда. Мавзу тадқиқи давомида Ҳакимов Н.Ҳ. Зулфикоров Ш.Х. Қодиров Н.Н.Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида экологик муаммоларнинг вужудга келиши сабабларини, Ҳакимов Н.Ҳ. инсон экологиясининг моҳияти ва унингн ислоҳатлар кўлами билан боғлиқлигини ўрганган 4 . Алихонов Б. Жакбаров С. Биохилмахилликни сақлаш - барқарор ривожланиш омили эканлигини 5 , тадқиқотчи Бозорова Н.Ш. Талабаларда экологик маданиятни ривожлантиришнинг илмий-педагогик асослари (олий ўқув юрти мисолида) тадқиқ қилган 6 . Маликова А.Р. Педагогика олий ўқув юрти талабаларида экологик маданиятни шакллантириш масалаларини 7 , Мамашакиров С. Экологиянинг амалий жиҳатларини 8 , Нишонова Н.Ў. Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг экологик маданиятини ривожлантириш жиҳатларини таҳлил қилган. 9 Янги тараққиѐт босқичида экологиянинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради. Биринчидан, табиий ва сунъий (инсон томонидан яратилган) тизимлар тузилиши ва фаолияти ҳақидаги тадқиқотлар. Иккинчидан, турларнинг жойлашиш ҳудуди, ѐши, жинси, ҳақидаги маълумотлар ва уларнинг кўпайиши. Учинчидан, биоценнозларнинг яшаши тизимлари умумий сонига нисбатан кўпайиш қонуниятлари тўғрисидаги илмий қарашлар. Тўртинчидан, турли экотизимлар орасидаги модда ва энергия алмашинуви ҳақидаги илмий хулосалар. Бешинчидан биосферадаги жараѐнлар ҳақидаги умумлаштирилган тушунчалар ҳамда биосферада биоген элементларнинг айланиши, уларни ҳисоблаш методи баҳоланиши тўғрисидаги инновацион фикрлар. Шунинг учун ҳам экология биологик фан сифатида инсон ва биосфера ва атроф-муҳит орасидаги муносабатларни унинг ташкилий 4 Ҳакимов Н.Ҳ. Зулфикоров Ш.Х. Қодиров Н.Н.Ўзбекистон янги тараққиёт босқичида. Тошкент, Иқтисодиёт, 2022.Бет. 365. Хакимов Н.Ҳ. Инсон экологияси. Тошкент, Иқтисодиёт, 2021.Бет. 345. 5 Ҳуррият, 23 май 2012 йил. http://parliament.gov.uz/upload/iblock/fad/jojtgejkabldbsionxbpjwijpslnutde%20hmxnrhyrijuk-bcyoaaejwmtmee.pdf 6 Бозорова Н.Ш. Талабаларда экологик маданиятни ривожлантиришнинг илмий-педагогик асослари (олий ўқув юрти мисолида) тадқиқ қилган 6 . Пед. фан. ном...дисс. – Т. 2006. -9 б. 7 Маликова А.Р. Педагогика олий ўқув юрти талабаларида экологик маданиятни шакллантириш: 7 Пед.фан.номз ... дисс. – Т.: 2010. -8 б. 8 Мамашакиров С.Ваҳимами ѐки ҳақиқат.Тошкент, ―Иқтисодмолия‖, 2012.Б.8. 9 Нишонова Н.Ў. Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг экологик маданиятини ривожлантириш жиҳатларини таҳлил қилган (адабий таълим мисолида): Пед. фанл, номз. ... дисс. – Т.: 2001. -4 б.
10 жиҳатларини ўрганади. Ҳозирги даврда ижтимоий экология фан сифатида умумий экологияга ва хусусий экологияга бўлинади. Умумий экология, ўз навбатида, аҳоли экологиясини, жамият экологиясининг экотизимини ўрганади. Хусусий экология, ўз навбатида, ўсимликлар экологияси, ҳайвонлар экологияси, бактериялар экологияси ва замбуруғлар экологиясига бўлинади. Инсон экологик хавфсизлигини таъминлаш институционал тизими такомиллаштирилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 октябрдаги қарори стратегик аҳамиятга эга бўлди. Қарорда таъкидланганидек, сўнгги йилларда республикада экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирининг олдини олиш, шунингдек, ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида техник ва технологик жараѐнлар оқибатида юзага келаѐтган муаммоларни ҳал этишга янги ёндашувларни жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Жамият тараққиётининг янги босқичида экологик мувозанатни уйғунлаштириш ғоясини амалиётида ва унинг институционал асосларини мустаҳкамлашда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси муҳим роль ўйнайди. Мамлакатимиз асосий қомусининг 62 моддасида “Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар”деб белгилаб қўйилган 10 . Янги Ўзбекистонда Республика шаҳар ва туманларида санитария жиҳатидан тозалашнинг мутлақо янги тузилмаси яратилди. Барча жойларда давлат-хусусий шериклик шароитида замонавий технологияларни қўллаган ҳолда чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва қайта ишлаш кластерларини ташкил этишни назарда тутувчи чиқиндиларни комплексли бошқариш тизими жорий этилмоқда. Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил давомида белгиланган вазифаларнинг тегишли даражада амалга оширилишини, экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ислоҳотларни белгиланган суръатларда ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи қатор омиллар мавжудлиги аниқланди, хусусан: биринчидан, давлат экологик инспекциявий фаолиятининг ягона вертикали мавжуд эмаслиги ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан 10 Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси. 62 модда. https://lex.uz/docs/6445145
11 ноқонуний фойдаланишга қарши курашишни самарали олиб бориш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш имконини бермаяпти; иккинчидан, санитария жиҳатидан тозалаш соҳасидаги субъектларнинг ташкилий, техник, иқтисодий ва ишлаб чиқариш фаолияти етарли даражада мувофиқлаштирилмаяпти; учинчидан, экологик тарғиботни ташкил этиш ва олиб бориш бўйича самарали механизмларнинг йўқлиги мазкур йўналишда ижтимоий реклама ва амалга оширилаётган ахборот-тушунтириш ишларининг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда; тўртинчидан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимига, шу жумладан, атроф-муҳит ҳолатини моделлаштириш ва прогнозлаштиришда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари етарли даражада жорий этилмаяпти 11 . Шунинг учун ҳам мамлакатимизда янги ривожланиш босқичида, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, бу борада ўтказилган таҳлил натижалари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат функцияларини амалга оширишда комплекс ѐндашув ва стратегик режалаштиришнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек, қўйилган вазифаларни самарали бажариш учун табиатни муҳофаза қилиш органининг ваколатлари етарли эмаслигидан далолат беради. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари профилактикаси, уларни аниқлаш ва олдини олишнинг самарали механизмларини жорий этиш, республика аҳоли пунктларининг санитария ва экологик ҳолати учун давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва фуқароларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш, шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифаларга эришишни таъминлаш мақсадида: а) 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атрофмуҳитни муҳофаза қилиш концепцияси тасдиқланди ва унда қуйидаги чоратадбирлар назарда тутилган: 11 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 3 октябрдаги қарори. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2018 й., 07/18/3956/1994-сон; 21.03.2019 й., 07/19/4247/2801-сон; 22.07.2020 й., 06/20/6031/1088-сон.
12 атроф-муҳит объектларини (атмосфера ҳавоси, сув, ер, тупроқ, ер қаъри, биохилмахиллик, қўриқланадиган табиий ҳудудлар) антропоген таъсир ҳамда бошқа салбий таъсир қилувчи омиллардан сақлаш ва сифатини таъминлаш; экологик жиҳатдан энг кам хавф туғдирувчи материаллардан, маҳсулотлардан, ишлаб чиқариш объектлари ва бошқа объектлардан устувор даражада фойдаланиш; қўриқланадиган табиий ҳудудларни кенгайтириш; заҳарли кимѐвий ва радиоактив моддалардан экологик хавфсиз фойдаланишни таъминлаш; чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг экологик хавфсиз тизимини такомиллаштириш; аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат органлари фаолиятининг шаффофлик даражасини ошириш ва фуқаролик жамиятининг ролини кучайтириш; б) 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атрофмуҳитни муҳофаза қилиш концепциясини амалга ошириш бўйича Йўл харитаси тасдиқланди. Концепция эришилган натижалар мақсадли кўрсаткичлар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли даврга мўлжалланган асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан уч йил муддатга алоҳидаалоҳида тасдиқланадиган Йўл хариталари асосида босқичма-босқич амалга оширилади. 12 Фуқоралик жамияти шароитида экологик хавфсизликни таъминлаш учун давлат бошқарувини такомиллаштиришни талаб қилади. Шунинг учун ҳам республикада атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик шароитни яхшилаш, чиқиндиларни атроф-муҳитга зарарли таъсирини олдини олиш ва аҳоли саломатлиги, аҳоли турмуш тарзи сифати ва даражасини ошириш учун қулай шароит яратиш жараёнини таъминлаш мақсадга мувофиқ. Экологик масалларнинг долзарблигини, унинг инсон саломатлиги билан боғлиқлиги, демократик ислоҳатларга алоқадорлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 2023 йил 31 майдаги “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш 12 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони.‖2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси” https://uza.uz/oz/documents/2030-yilgacha-blgan-davrda-zbekiston-respublikasining-atrof-31-10-2019
13 ва иқлим ўзгариши вазирлиги тузилди 13 . Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади: а) табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш ва иқлим ўзгариши соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; б) табиатни муҳофаза қилиш, жумладан, атмосфера ҳавоси, ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда давлат экологик назоратини юритиш; в) ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш; г) гидрометеорология хизматини ташкил этиш, иқлим ўзгариши ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторингини юритиш; д) табиатни муҳофаза қилиш борасида фуқаролик жамияти институтлари ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликни ривожлантириш, экологик тарбия, тарғибот, таълим ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ишларини тизимли ташкил этиш; е) «яшил» ўсиш тамойилларини жорий этиш, атроф-муҳитга зарарли ташланмаларни қисқартириш ҳамда инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирини камайтириш ва бошқалардан иборатдир. 14 Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикаси Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат органи ҳисобланади. Вазирлик қошида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ташкил қилинди. Университет тасаруфига Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти,Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази,«Экоэнергия» илмий татбиқ этиш маркази,Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот 13 Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида. https://lex.uz/docs/6479134#6482680 14 Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида. 1илова.https://lex.uz/docs/6479134#6482680
14 институти (филиали, 5 та илмий-тажриба станциялари, Чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази, Ўрмон хўжалигини ривожлантириш инновацион маркази),Ўрмон хўжалиги техникуми, Тошкент гидрометеорология техникуми, Гидрометеорология илмий тадқиқот институти ўтказилди. Вазирлик хузурида ташкил қилинган давлат экологик назорат инспекциясининг асосий вазифалари қуйидагича белгиланган. Мамлакатимизда инсон экологияси ечимидаги масалларга ёрдам беришда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ташкил этилиши ҳам муҳим аҳамият касб этди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиѐт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг тузилганлигини ҳам таъкидлаш лозим. Чунки камбағалчиликнинг мавжудлиги экологик мувозонатнинг бузилишига олиб келадиган сабаблардан биридир. Шу борада қўриқланадиган ҳудудларда, баъзи ҳолларда флора ва фаунанинг ноёб турларининг инсон антропологик фаолияти туфайли нобуд қилиш ҳолатлари мавжуд. Инсон экологияси моҳияти, мазмуни ва унинг жамият ривожидаги ўрнини аҳолига тушунтиришда оммавий ахборот воситалари муҳим ўрин эгаллайди. Шунингдек, экологик таълимнинг оммалашувида, бўлажак бакалаврлар экологик маданиятининг юксалишида ҳам оммавий ахборот воситаларининг роли каттадир. Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, жамоат ташкилотлари, олий таълим муассасалари, мутахассислар иштирокида Ўзбекистон телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда юртимиздаги мавжуд экологик вазият, ҳудудларда ёки локал ҳолатда вужудга келаётган экологик тангликларга бағишланган радиоэшиттиришлар, телевизион кўрсатувлар уюштирилиши йўлга қўйилган. Ижодий гуруҳлар томонидан мамлакатимизнинг ранг-баранг бетакрор табиати, табиий ресурсларининг умумий ҳолати, инсон ва табиат муносабатларини тараннум этувчи телевизион фильмлар суръатга олинмоқда. Ҳозирги даврда республикамизда 1500 дан зиѐд оммавий ахборот воситалари фаолият кўрсатмоқда. Биргина Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидаги телеканалларнинг бир сутка давомидаги умумий эфир вақти 616 соатни ташкил этмоқда. Ҳолбуки, мустақилликдан олдин бу рақам бор-йўғи 48 соатга тенг эди, холос 15 . 15 Шавкат Мирзиѐев.Миллий тараққиѐт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.Том 1, Тошкент, -Ўзбекистон‖.2017, Бет498.
15 Республика телерадиокомпаниясининг Ўзбекистон 24, Ўзбекистон, Ёшлар, Тошкент, Оилавий, Маданият ва маърифат , Уз. репорт, Севимли, Спорт, Маҳалла, Ўзбекистон тарихи, ЗўрТВ каналлари ва вилоятлар телевидениеси, мустақил хусусий телевидение каналлари орқали экология масалаларига бағишланган семинарлар, симпозиумлар, илмий конференциялар иши кенг ёритилмоқда, ижтимоий-иқтисодий тармоқларда мавжуд бўлган, шунингдек инсон фаолияти томонидан вужудга келаѐтган янги экологик тангликлар моҳияти, оқибатлари тасвирларга туширилиб намойиш этилмоқда ва бундай кўрсатувлар, тадбирлар экологик таълимда, бўлажак бакалавр ва магистрларнинг экологик маданиятининг ривожланишида муҳим роль ўйнамоқда. Таъкидлаш лозимки, экологик муаммолар таҳлилида ва унинг ѐшлар тафаккурига таъсирида радио ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун Ўзбекистон радиоси, FM радиоси, Ўзбегим таронаси, Махсима радиоси, Ориат доно, Маҳалла, Водий садоси ва бошқа каналларда экологик вазиятга доир эшиттиришлар мунтазам олиб борилмоқда. Экологик муаммоларнинг объектив мазмунда ѐритилишида хусусий ахборот воситалари муҳим роль ўйнамоқда. Эътиборга молик жиҳати шундаки, оммавий ахборот воситаларининг таркиби ҳам тубдан ўзгариб бормоқда. Буни юртимиздаги барча телеканалларнинг қарийиб 53 фоизи, радиоканалларнинг эса 85 фоизи нодавлат оммавий ахборот воситалари экани ҳам тасдиқлайди 16 . Шунингдек, мамлакатимизда нашр қилинаѐтган газеталарда, яъни Янги Ўзбекистон, Ўзбекистон овози, Халқ сўзи, Правда Востока ва бошқа нашрларда, журналларда экологияга доир мақолалар эълон қилинмоқда. Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтида ѐшлар муҳим ўрин эгаллашини ҳисобга олиб, Ўзбекистонда ёшларнинг ахлоқий, экологик тарбияси, уларнинг бугунги кун талабларига жавоб берадиган даражада, юқори малакали мутахассислар ѐрдамида замонавий, дунѐвий билим олишлари учун барча имкониятлар яратилган. Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган, дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилган Ўзбекистон Республикасини тараққиёт стратегияси ёшларнинг экологик таълим-тарбиясида алоҳида аҳамият касб этмоқда. Янги Ўзбекистон даврида ёшлар камолотини таъминлашга қаратилган кенг қамровли давлат сиёсати туфайли юртимизда миллий кадрлар тайѐрлашнинг хуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий асоси такомиллаштирилди. Давлатимиз 16 Шавкат Мирзиѐев.Миллий тараққиѐт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.Том 1, Тошкент, -Ўзбекистон‖.2017, Бет498..