scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

МУСИҚА ТАЪЛИМИ ВА ТАРБИЯ ЖАРАЁНИГА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Лутфуллаев Анвар Қудратович

Abstract

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Янги Ўзбекистон концепцияси ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда. Бунда 2023 йил апрел ойида халқ референдуми асосида қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси асос бўлмоқда. Шу жиҳатдан Янги Ўзбекистон – бу ижтимоий, дунёвий, демократик, ҳуқуқий ва халқпарвар давлат бўлиб, унинг мақсад – муддаоларини бозор иқтисодиётига асосланган демократик фуқаролик жамиятини барпо этиш, халқ фаравонлигини таъминлаш ва глобаллашув шароитида дунё мамлакатлари билан тенг ҳамда стратегик ҳамкорлик қилиш ташкил қилади.

Full text

INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1227 МУСИҚА ТАЪЛИМИ ВА ТАРБИЯ ЖАРАЁНИГА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ Лутфуллаев Анвар Қудратович Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети «Мусиқий таълим» кафедраси мудири, профессор https://doi.org/10.5281/zenodo.17447029 Аннотация. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Янги Ўзбекистон концепцияси ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда. Бунда 2023 йил апрел ойида халқ референдуми асосида қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси асос бўлмоқда. Шу жиҳатдан Янги Ўзбекистон – бу ижтимоий, дунёвий, демократик, ҳуқуқий ва халқпарвар давлат бўлиб, унинг мақсад – муддаоларини бозор иқтисодиётига асосланган демократик фуқаролик жамиятини барпо этиш, халқ фаравонлигини таъминлаш ва глобаллашув шароитида дунё мамлакатлари билан тенг ҳамда стратегик ҳамкорлик қилиш ташкил қилади. Шу сабабли 2023-2030 йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон - 2030” стратегияси амалга ошириш жараёнида, мазкур стратегиянинг асосий йўналишларидан бири бўлган мусиқа санъатини замонавий даражада ривожлантириш муҳим ҳисобланади. Бунда миллий мусиқа меросини чуқур ўрганиш, замонавий мусиқа санъати асарларини ўзлаштириш ва дунё халқлари мусиқа санъатининг нодир намуналаридан баҳраманд бўлиш муҳим ўрин тутади. Шу маънода 2023 – 2025 йиллар давомида Ўзбекистон кўпмиллатли халқининг мусиқий тафаккури ва маданияти янгиланиб, унинг маънавияти ва маданиятида концептуал мусиқа асослари таркиб топди. Янги Ўзбекистонда тараққиётнинг муҳим омилларидан бири сифатида мусиқа санъати белгиланган. Таянч тушунчалар: Янги Ўзбекистон ва тараққиёт, мусиқа ва маданият, таълим ва санъат, Устоз ва шогирд, анъанавийлик ва янгилик, чолғу ва профессионаллик, муаллим ва талаба. Abstract. The concept of New Uzbekistan has been developed and implemented by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev. The new version of the Constitution of Uzbekistan adopted on the basis of a popular referendum in April 2023. In this regard, New Uzbekistan is a social, secular, democratic, legal and people-friendly state, the goals of which are to establish a democratic civil society based on the market economy, to ensure the well-being of the people, and to have equal and strategic cooperation with the countries of the world in the context of globalization. Therefore, the "Uzbekistan 2030" strategy for 2023-2030 is being implemented. One of the main directions of this strategy is the development of the art of music at a modern level. It is important to study the national musical heritage in depth, master the works of modern music art and enjoy the rare examples of the music art of the people of the world. In this sense, in 2023-2025, the musical thinking and culture of the multi-ethnic people of Uzbekistan was renewed, and the foundations of conceptual music were formed in its spirituality and culture. In this work, we draw your attention to the analysis of trends in the development of musical art in New Uzbekistan. INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1228 Key concepts: New Uzbekistan and development, music and culture, education and art, master and learner, tradition and innovation, instrument and professionalism, teacher and student. Ўзбек халқининг мусиқа мероси жуда бой ва қадимий тарихга эга. Унинг ажойиб анъаналари ҳозирги кунда ҳам ўз бадиий ва эстетик қийматини сақлаб келмоқда. Халқ мусиқа меросидан, куй ва қўшиқларидан илҳом олмаган мусиқа санъатининг бирор-бир соҳасини топиш қийин. Мусиқашунос олимлар, тарихчи – археологларнинг илмий изланишлари ва Ўрта Осиё заминидан етишиб чиққан қомусий олим ва мутафаккирларнинг илмий-тадқиқотларининг далолат беришича қадимий Хоразм, Бақтрия ва Сўғд заминида эрамиздан бир неча аср олдин ниҳоятда бой ва ранг-баранг мусиқа санъати мавжуд бўлган. IХ асрдан бошлаб Ўрта Осиё ва умуман ўрта ва яқин Шарқда ижтимоий ва аниқ фанларни ривожланиш жараёни буюк мутаффаккир олимлар Абу Наср Фаробий, Абу Али ибн Сино ҳамда уларнинг издошлари Сафиуддин Урмавий, Абдуқодир Мароғий, Аз Замахшарий, Мавлоно Кавкабий, Дарвеш Али Чангий, Абдураҳмон Жомий ва бошқа ўнлаб ажойиб мусиқашуносларнинг номлари билан боғлиқ. Улар бошқа фанлар қатори мусиқа илмини илғор ғоялар билан бойитиб, ажойиб кашфиётлар қилдилар, ҳатто кўплаб мусиқа чолғуларини яратдилар, уларни такомиллаштирдилар ва шу билан жаҳон мусиқа илмига жуда катта ҳисса қўшдилар. Мусиқа илми масалаларини атрофлича чуқур ёритиши жиҳатидан ўз даврида тенгсиз бўлган Фаробийнинг «Мусиқа ҳақида катта китоби», (Китаб-ул мусиқа ал-Кабир) жаҳон мусиқа илмининг шоҳ манбаларидандир. Бу асар орқали Фаробий мусиқани мустақил илм даражасига кўтарган. Китоб икки қисмдан иборат бўлиб, 1-қисмида мусиқа илмининг назарий ва амалий асослари ёритилган, иккинчи қисми эса ўтмиш олимларининг мусиқий илм ҳақидаги маълумотларига “изоҳ”лар берилган. Шарқ алломаларининг юқорида келтирилган бетакрор асарлари тарихий бугунги кун мусиқа илми мутахассислари учун жуда муҳим манба сифатида хизмат қилмоқда ва уларнинг рисолаларидаги қимматли маълумотлари асосида ривож топмоқда. Мусиқа илмини янада чуқур ўрганиш ва уни ўзлаштириш масаласи бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон-2030” стратегиясида таълим тизимини мақсадли ва замонавий талаблар асосида ривожлантириш вазифалари белгиланган. Ўзбекистонда мусиқа таълими ва тарбия жараёнига ёндашувнинг долзарб масалаларини идрок этиш тақозо этилади. Уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат: Биринчидан, мамлакатимизда мусиқа таълими ва мусиқа тарбияси жараёнини инновацион ривожлантиришга асослаб, “Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси”да сифатли таълимга эришиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган таълим тизимида Мусиқа таълимини ривожлантиришнинг устувор вазифаларига асосланади. Бунда мусиқа таълими ва мусиқа тарбияси жараёнида таълим олувчиларнинг чолғу ижрочилиги, хонандалик ҳамда рақс санъати ижрочилиги бўйича кўникмаларини ривожлантириш ва уларнинг лаёқатини таркиб топтириш устувор вазифалардан ҳисобланади. INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1229 Иккинчидан, мусиқа таълими ва мусиқа тарбияси жараёнида таълим олувчиларнинг камида 3 миллий чолғуда мусиқа ижро эта олиш кўникмасини шакллантириш ҳамда мусиқа ўқитувчиларининг камида 3 та миллий чолғуларда ижрочилик кўникмасини ривожлантириш, хонандалик йўналишида халқ қўшиқлари ижрочилиги, анъанавий, мақом ва эстрада ашулалари ижрочилиги бўйича маҳоратини таркиб топтириш муҳим ҳисобланади. Бунда умумий ўрта таълим мактабларининг 1-7 синф ўқувчиларининг мусиқа, ашула ва рақс санъати йўналиши бўйича ижрочилигини таркиб топтиришда Болалар мусиқа санъати жанрининг талабларига таяниш тақозо этилади. Шу сабабли бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг болалар мусиқа санъати ижрочилиги асослари бўйича маҳоратини шакллантириш долзарб бўлиб турибди. Учинчидан, мазкур муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг ечими бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш бугунги куннинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Бунинг учун асосан қуйидаги йўналишлар бўйича аниқ фикрларга келишимиз керак: 1)Мусиқа таълим тизимидаги замонавий муаммоларни идрок этиш. Бу йўналишда рақамли таълим муҳитида мусиқа ўқитувчиларини тайёрлашнинг замонавий технологиялари ва сифати мезонларини белгилаб олишимиз керак; 2)Профессионал мусиқа таълими тизимида замонавий ижрочилик санъати муаммоларини ҳал этиш. Бу ўринда “Профессионал мусиқа таълими тизими” деганда болалар мусиқа ва санъат мактаблари, мусиқа академик лицейи ва педагогик коллежлари ҳамда олий мусиқа таълими муассасаларини назарда тутиб, таълим муассасаларида профессионал мусиқа таълими тизимида замонавий ижрочилик санъатининг муаммоларига ечим топиш керак; 3)Иқтидорли болалар билан ишлашда янгича ёндашувлар. Мамлакатимизда барча соҳалар қаторида мусиқа таълими, ижрочилиги ва маданияти бўйича иқтидорли талабаларни аниқлаш, тарбиялаш ҳамда уларнинг қобилиятларини ривожлантириш устувор вазифалардан ҳисобланади. Бунда мусиқий иқтидори мавжуд болаларни аниқлаш, уларнинг қобилиятларини ривожлантириш масалан, эшитув қобилияти, ҳис қилиш қобилияти, ижрочилик қобилияти ривожлантириш ҳамда мазкур қобилиятлар даражасини ташхисларнинг замонавий механизмларини ишлаб чиқишимиз керак. Бугунги кунда мусиқа таълимига оид янгича ёндашувларга эҳтиёж сезилмоқда. Бунинг сабаби шундаки, Ўзбекистоннинг ҳозирги ривожланиш жараёнида инновацион жамият барпо этиш муҳим ҳисобланади. Бу борада “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да “ақлли таълим”ни вазифаси белгиланган. 1 Унга кўра, “ақлли таълим”, яъни таълим жараёнини рақамли технологиялар асосида ривожлантириш вазифаси қўйилган. Шу жиҳатдан мамлакатимиз мусиқа таълими жараёнида рақамли технологияларга асосланган инновацион ёндашувларни ўрганиш, ўзлаштириш ва амалиётга жорий этиш муҳим ҳисобланади. Шу сабабли миллий ва жаҳон халқлари мусиқасининг уйғунлаштириш тамойили мазкур муаммони ҳал этишнинг амалий масалаларидан биридир. Унга кўра, мусиқа таълимида миллий ва жаҳон халқлари мусиқасини уйғун ўрганиш анъанаси таркиб топди. Бу борада муайян халқнинг мусиқа таълими тажрибаси ўзга халқлар таълими жараёнига қабул қилиниб, асосий эътибор 1 “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”. // www. Google.uz. INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1230 мусиқа таълими бўйича таълим олувчиларнинг саводхонлигини юксалтиришга қаратилмоқда. Мисол учун, бу борада қуйидаги тажрибалар кузатилмоқда: а) Европа мамлакатлари ва АҚШда мусиқа таълимини амалга оширишда асосий эътибор амалий ўзлаштиришга қаратилади. Бу тажриба Осиё мамлакатлари, жумладан мамлакатимизда эътироф этилаётганлигини эслатиб ўтиш жоиз; б) Осиё мамлакатларида мусиқа таълимини амалга оширишда асосий эътибор назарий билимларни беришга қаратилади. Бундай тажриба Европа мамлакатлари мусиқа таълими жараёнида қизиқиш билан муносабатда бўлаётганлигини таъкидлаш керак; в) Африка, Океания ва Австралия мамлакатларида мусиқа таълимини амалга оширишда миллий мусиқий меросга устувор муносабатда бўлинмоқда. Бунинг натижасида мазкур қутб мамлакатларининг мусиқа таълимида миллий ижрочиликнинг ривожланганлиги эътироф этилмоқда. Буларнинг барчаси мусиқа таълимида миллий ва жаҳон халқлари мусиқасини нисбатан уйғунлашиб боришига асос бўлмоқда. Кези келганда таъкиддлаш лозимки, муайян халқнинг миллий мусиқа таълимида ўзига хос тажрибалар мавжуд бўлади ва уларни ўрганиш ижобий натижалар бериши мумкин. Ушбу келтирилган йўналишдан маълум бўладики, мамлакатимизда мусиқа таълими ва мусиқа тарбияси жараёнига ёндашувнинг шаклларини ишлаб чиқиш имкониятлари мавжуд. Таълим тизимининг асосий мақсадларидан бири мусиқа таълими ва мусиқа тарбияси жараёнига замонавий ёндашувлар воситасида иқтидорли талабалар ҳамда маҳоратли таълим берувчиларни аниқлашдан иборат. Кейинги ўн йиллар давомида ўзбек мусиқа маданияти жадал ривожланиб бормоқда. Бунда мусиқа асарларининг фақат сон жиҳатдан кўпайиши эмас, балки сифатининг ҳам яхшиланиб бораётганлиги назарда тутилади. Ҳозирги замон ўзбек мусиқаси тараққиётининг даражаси қанчалик юксак бўлса, халқимизнинг нафақат мақомга, балки ўтмиш меросига қизиқиши шунчалик кучли бўлади. Бу борада санъатшунослик фанлари доктори, профессор Ф.М.Караматов шундай ёзган эди: “Ҳар бир халқнинг мусиқа мероси алоҳида ифтихорга, авайлаб асраш ва ўрганишга лойиқ бўлиб қолмасдан, балки ўзининг энг яхши намуналари орқали бугунги кунда ҳам катта эстетик завқ беришга ва шу билан бир қаторда унинг ғоявий, бадиий мослиги мойиллигига кучли таъсир кўрсатишга қодирдир”. Бироқ бизнинг кузатувларимиз шуни кўрсатадики, ҳозирги замон ёшларининг кўпчилиги мақом ва фольклор мусиқасига етарли даражада қизиқмайдилар. Улар халқ мусиқасини идрок этишга тайёр эмас. Бинобарин, ўзбек миллий мусиқаси гўё тарбиявий восита тизимидан тушиб қолгандай. Эътибор берилса, мусиқа тарбиясини амалга оширишнинг янги шакллари ва инклюзив таълим жараёнида мусиқа тарбиясини амалга ошириш методикаси бўйича янги авлод ўқув адабиётларини ишлаб чиқиш тақозо этилади. Бу борада Ўзбекистон Миллий педагогика университети, Жиззах давлат педагогика университети, Чирчиқ давлат педагогика университети ва вилоятлардаги мавжуд педагогика институтлари мусиқа таълим йўналиши профессор-ўқитувчилари ҳамда мутахассисларининг ҳамкорликдаги тадқиқот ишларини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади. Улуғ файласуфлардан Афлотуннинг “Давлатнинг қудрати қандай мусиқа тингланаётганлиги билан белгиланади” мазмунидаги фикрини унутиб бўлмайди. Чунки қандай мусиқа тингланаётганлиги мамлакат фуқароларининг давлатга муносабатини INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1231 белгилайди. Бу муаммони ҳал этиш профессионал мусиқа ўқитувчиларини тайёрлаш ва мусиқа тарбиясини амалга оширишга янгича ёндашувлар билан амалга ошади. Мамлакатимиз мусиқа таълими ва тарбиясининг янгиланиш жараёнида бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, амалий ва методик тадбирларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бундай тадбирларда долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни ечимларини топиш ва ривожлантириш бўйича таклифлар мажмуини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу борада мамлакатимиз мусиқа санъати вакилларининг маҳорати, мусиқа таълими ва тарбияси анъаналари ҳамда жаҳон мусиқа санъати таълимининг тажрибаларига уйғун ёндашиш кутилган самарани беради. Зеро, жамиятимиз ривожида мусиқий маданиятнинг аҳамияти ўзига хос катта ўринга эга. Бас шундай экан, келажакда турган муҳим вазифаларимизни саралаб, ҳар биримизнинг олдимизда турган маъсулиятли вазифаларни бажаришда ҳаммамиз бирдек фаол бўлишимиз, талаба-ёшларимизни ёт ғоялардан асраш, маънавий дунёсини юксалтириш учун уларнинг бўш вақтларини тўғри йўналтиришимиз зарур. Янги Ўзбекистонда мусиқа санъатини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари ана шундай муҳим тамойиллар ва ёндашувлардан иборат. Мазкур таянчларга асосан мамлакатда мусиқа санъатини ривожлантиришнинг янги босқичи амалга оширилмоқда. АДАБИЁТЛАР 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича “Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. // “Халқ сўзи” газетаси 2017 йил 8 февраль сони 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони. // “Халқ сўзи” газетаси 3. “Ўзбекистон - 2030” стратегияси. – Тошкент, 2023 4. Абдурауф Фитрат. Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи. – Тошкент, 1993 5. Лутфуллаев Анвар. Халқ чолғуларида ижрочилик: тарихийлик ва замонавийлик. – Тошкент, 2022 6. Лутфуллаев А.К. Халқ чолғулари ижрочилиги: манбалар, тажрибалар ва замонавий ёндашувлар. – Тошкент, 2023