ЎЗБЕКИСТОНДА БАЛАНД ҚАВАТЛИ БИНОЛАР ҚУРИЛИШИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МУАММОЛАРИ ВА ЕЧИМЛАРИ
Abstract
Mақолада Ўзбекистон Республикасида баланд қаватли бинолар қурилиши жараёнида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари таҳлил қилинган. Амалдаги миллий меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг халқаро тажриба билан уйғунлиги ўрганилди. Шаҳарларда қурилаётган замонавий кўпқаватли уйлар ва жамоат биноларида кузатилаётган ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар мисоллар орқали кўрсатилди. Корея, Япония ва Европа мамлакатлари тажрибаси асосида миллий қонунчилик ва амалиётни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар берилди.
Full text
Educational Research in Universal Sciences ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | SPECIAL ISSUE 12 | 2025 https://t.me/Erus_uz Multidisciplinary Scientific Journal October, 2025 194 DOI: https://10.5281/zenodo.17448545 УДК 614.84:699.814 ЎЗБЕКИСТОНДА БАЛАНД ҚАВАТЛИ БИНОЛАР ҚУРИЛИШИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МУАММОЛАРИ ВА ЕЧИМЛАРИ Ахраров Бобирходжа Баходирович ТДТУ “Хает фаолияти хавфсизлиги” кафедраси т.ф.д (PhD), доцент в.б АННОТАЦИЯ Mақолада Ўзбекистон Республикасида баланд қаватли бинолар қурилиши жараёнида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари таҳлил қилинган. Амалдаги миллий меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг халқаро тажриба билан уйғунлиги ўрганилди. Шаҳарларда қурилаётган замонавий кўпқаватли уйлар ва жамоат биноларида кузатилаётган ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар мисоллар орқали кўрсатилди. Корея, Япония ва Европа мамлакатлари тажрибаси асосида миллий қонунчилик ва амалиётни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар берилди. Калит сўзлар: баланд қаватли бинолар, ёнғин хавфсизлиги, норматив ҳужжатлар, эвакуация тизими, халқаро тажриба, штаб-квартира, цокол, ситилобат. ПРОБЛЕМЫ И ПУТИ РЕШЕНИЯ ОБЕСПЕЧЕНИЯ ПОЖАРНОЙ БЕЗОПАСНОСТИ ПРИ СТРОИТЕЛЬСТВЕ ВЫСОТНЫХ ЗДАНИЙ В УЗБЕКИСТАНЕ АННОТАЦИЯ B статье проанализированы вопросы обеспечения пожарной безопасности в процессе строительства высотных зданий в Республике Узбекистан. Изучены действующие национальные нормативные документы и их соответствие международному опыту. На примерах показаны проблемы, связанные с пожарной безопасностью, наблюдающиеся в современных многоэтажных домах и общественных зданиях, строящихся в городах. Были даны научно обоснованные предложения по совершенствованию национального законодательства и практики на основе опыта Кореи, Японии и европейских стран.
Educational Research in Universal Sciences ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | SPECIAL ISSUE 12 | 2025 https://t.me/Erus_uz Multidisciplinary Scientific Journal October, 2025 195 Ключевые слова: высотные здания, пожарная безопасность, нормативные документы, система эвакуации, международный опыт, штаб-квартира, цокол, ситилобат. PROBLEMS AND SOLUTIONS OF ENSURING FIRE SAFETY IN THE CONSTRUCTION OF HIGH-RISE BUILDINGS IN UZBEKISTAN ABSTRACT This article analyzes fire safety issues during the construction of high-rise buildings in the Republic of Uzbekistan. Current national regulations and their compliance with international best practices are examined. Examples are provided to illustrate fire safety issues encountered in modern multi-story buildings and public buildings under construction in cities. Scientifically based proposals for improving national legislation and practice are presented, drawing on the experience of Korea, Japan, and European countries. Keywords: high-rise buildings, fire safety, regulations, evacuation systems, international best practices, headquarters, basement, utility room. КИРИШ Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида қурилиш соҳаси жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Айниқса, пойтахт Тошкент ва йирик шаҳарларда 20–50 қаватли биноларнинг қурилиши шаҳар инфратузилмасини янгилаш ва инвестицияларни жалб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бироқ, баланд қаватли биноларнинг кўпайиши уларда ёнғин хавфсизлиги ва аҳолини фавқулодда вазиятларда эвакуация қилиш масалаларини долзарб муаммога айлантирмоқда. Мақоланинг мақсади – Ўзбекистонда баланд қаватли биноларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича мавжуд ҳолатни таҳлил қилиш, хорижий тажрибани ўрганиш ва илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш. Сўнгги йилларда мамлакатимизда баланд қаватли биноларни барпо этиш жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Баланд биноларни қуриш учун ҳозирги кунда NFPA – National Fire Protection Association (Миллий ёнғиндан ҳимоялаш ассоциацияси) норматив ҳужжатидан кенг фойдаланилмоқда [1]. Мазкур ҳужжат АҚШ Савдо-саноат ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Ассоциация АҚШ ҳамда бошқа давлатларнинг ёнғин хавфсизлиги, электр хавфсизлиги ва қурилишдаги хавфсизликни таъминлаш бўйича мутасадди
Educational Research in Universal Sciences ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | SPECIAL ISSUE 12 | 2025 https://t.me/Erus_uz Multidisciplinary Scientific Journal October, 2025 196 органлари вакилларидан ташкил топган. Ташкилотнинг штаб-квартираси Массачусеттс штатининг Куинси шаҳрида жойлашган. Бугунги кунда республикамиз ҳудудида баланд биноларни қуриш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг 2020 йил 22 январь кунидаги 28сонли бўйруғи билан амалга киритилган ШНҚ 2.01.02-04: “Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги” норматив ҳужжатига киритилган 1-сонли ўзгартиришнинг 1-иловасига асосан махсус техник шартлар ишлаб чиқилиши лозим [2, 3]. Ҳозирги кунда республика ҳудудида жами 511 та кўп қаватли уйлар ва баланд қаватли бинолар қурилмоқда. Жумладан: баландлиги 28 метрдан 50 метргача бўлган 16 қаватли бинолар – 441 та; баландлиги 50 метрдан 100 метргача бўлган 16-33 қаватли бинолар – 63 та; баландлиги 100 метрдан юқори бўлган 33-51 қаватли бинолар – 6 та. Юқоридаги жами 510 та баланд қаватли биноларнинг 458 таси турар-жой, 52 таси эса жамоат биноларидир. 1-жадвал. Ўзбекистонда қурилаётган баланд қаватли бинолар тақсимоти Бино тури Қаватлар сони / Баландлиги Миқдори (дона) Умумий улуши (%) 16 қаватли 28–50 м 441 86.3 16–33 қаватли 50–100 м 63 12.3 33–51 қаватли 100 мдан юқори 6 1.4 Жами 510 100
Educational Research in Universal Sciences ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | SPECIAL ISSUE 12 | 2025 https://t.me/Erus_uz Multidisciplinary Scientific Journal October, 2025 197 1-расм. Ўзбекистонда қурилаётган баланд қаватли биноларнинг улуши (%) ШНҚ 2.01.02-04: “Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги” норматив ҳужжатига киритилган 1-сонли ўзгартиришнинг 1-иловаси 3.7-бандига асосан, баланд бинолар уларнинг баландлигидан (метр) келиб чиқиб, тўрт синфга бўлинади [4]: 1-синф – 100 метргача; 2-синф – 100 метрдан 150 метргача; 3-синф – 150 метрдан 200 метргача; 4-синф – 200 метрдан ортиқ. Баландлиги 100 метргача бўлган биноларни жанговар ҳисобида юқори босимли автонасос ва баландлиги камида 50 метрдан кам бўлмаган автонарвон (тирсакли кўтаргич) мавжуд ёнғин-қутқарув деполаридан 2 км.дан кўп бўлмаган, баландлиги 100 метрдан юқори бўлган биноларни эса 1 км.дан кўп бўлмаган масофада жойлаштирилган шароитда лойиҳалаштиришга рухсат этилади. Кўрсатиб ўтилган масофаларга риоя қилишнинг имкони бўлмаса, лойиҳалаштирилаётган бинолар таркибида кам сонли ёнғин-қутқарув бўлинмасини ташкил этишни назарда тутиш лозим. Ушбу бўлинманинг шахсий таркиби сони, шунингдек ёнғин-қутқарув техникалари ва бошқа воситалар билан таъминлаш Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилади. Ҳозирги кунда республикамизда барпо этилаётган баланд қаватли, умумий фойдаланиш учун мўлжалланган биноларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар ва фавқулодда вазиятларда одамларнинг хавфсизлигига жиддий таъсир этадиган бир нечта омиллар мавжуд. Жумладан [5]: баланд қаватли биноларнинг ёнғиндан ҳимоя қилиш тизимлари захираси билан қай даражада таъминланганлиги; ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг ёнғинни ўчириш ва қутқариш ишларини амалга оширишдаги ҳаракатларининг қай даражада ишончлилиги; баланд биноларнинг ерости, цокол ва ситилобат қаватларида ташриф буюрувчилар ва ишчи-хизматчиларининг автомобиллари учун ерости автотураргоҳлари яратилганлиги; баланд биноларда фавқулодда ҳолатда ёхуд ёнғин содир бўлганда бинонинг юқори қаватларидан одамлар ва моддий бойликларни эвакуация қилиш учун махсус ёнғин-қутқарув техникалари биноларнинг ён-атрофида жойлаштирилганлиги;
Educational Research in Universal Sciences ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | SPECIAL ISSUE 12 | 2025 https://t.me/Erus_uz Multidisciplinary Scientific Journal October, 2025 198 баланд биноларда фавқулодда ҳолатлар ва ёнғинлар содир бўлганда одамлар ва моддий бойликларни эвакуация қилиш учун ёнғинга қарши лифтларнинг мавжудлиги ва уларнинг сони. Ривожланган хорижий давлатлар, яъни Корея Республикаси, Япония, Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси каби давлатларнинг баланд биноларни барпо этишдаги илғор тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасида баланд қаватли биноларни лойиҳалаштириш ва қуришда қуйидаги жиҳатларни инобатга олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади: бинонинг ёнғин хавфсизлигини таъминловчи барча тизимлар электр таъминоти ишончлилиги бўйича 1-тоифадаги алоҳида гуруҳи бўйича асосий манбадан захирадаги манбага автоматик равишда ўтказиладиган иккита мустақил электр энергияси манбаларидан электр энергияси билан таъминланишини, учинчи манба сифатида дизель электростанциясини назарда тутиш; тегишли меъёрий ҳужжатлар, ўқув адабиётлари ишлаб чиқиш, мунтазам равишда махсус-тактик, амалий ва назарий машғулотлар ўтказиш орқали ёнғинқутқарув бўлинмаларининг ёнғинни ўчириш ва қутқариш ишларини амалга оширишдаги ҳаракатларининг ишончлилигини янада ошириш; ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг ёнғинни ўчириш ва қутқариш ишларини амалга ошириш вақтида фойдаланишлари учун бинолар орасида пиёдалар йўлакларидан ташқари, кенглиги камида 6 метр бўлган қаттиқ қопламали йўлларни яратиш; СНиП 2.99-21 – “Автотураргоҳлар” (Россия Федерацияси)га мувофиқ, баланд биноларнинг ерости, цокол ва ситилобат қаватларида ташриф буюрувчилар ва ишчи-хизматчиларнинг автомобиллари учун ерости автотураргоҳларни яратиш ҳамда уларни ёнғинга қарши отсекларга бўлиш; бинолар атрофида ер усти автотураргоҳларини жойлаштиришда бино ва иншоотлардан 15 метрдан кам бўлмаган ўлчамда ёнғинга қарши оралиқ масофани сақлаш; баланд биноларда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолат ва ёнғинларда одамлар ва моддий бойликларни эвакуация қилиш учун ёнғинга қарши лифтларнинг энг юқори қаватдан биринчи қаватгача етиб келиш вақтининг 60 сониядан ортиб кетмаслигини таъминлаш (Жанубий Корея, Япония, Европа кодлари ва стандартлари EN, EC, ISO, IBC, IRC, IEBC, NFPA, IAMPO ва бошқалар).
Educational Research in Universal Sciences ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | SPECIAL ISSUE 12 | 2025 https://t.me/Erus_uz Multidisciplinary Scientific Journal October, 2025 199 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 мартдаги ПФ-5963сонли Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солишга доир миллий норматив ҳужжатлар билан бир вақтда қуйидаги давлатларнинг норматив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсат этилади [6]: Давлатлар Норматив ҳужжатлар номи Европа Иттифоқи Еврокодлар (European Codes, EС) Буюк Британия Британия стандартлари (British Standards, ВS) Хитой Халқ Республикаси Хитой миллий қурилиш стандартлари (GB, CJ, JC, JG ва бошқалар) Корея Республикаси Корея қурилиш кодлари (Korean building code, KBC) Россия Федерацияси Қурилиш меъёрлари ва қоидалари (СНиП) Америка Қўшма Штатлари АҚШ халқаро қурилиш кодлари (International building code, IBC, NFPA) Япония Япония миллий стандартлари (Japanese Industrial Standards, JIS) Баланд қаватли биноларни лойиҳалаштириш, қуриш, ва фойдаланишга топширилган баланд қаватли биноларни эксплуатация қилиш билан боғлиқ қуйидаги муаммолар кўзга ташланмоқда: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5963-сонли Фармони талабига асосан, республика ҳудудида қурилиш соҳасида хорижий норматив ҳужжатларнинг қўлланилишига рухсат этилган бўлиб, мазкур ҳужжатларни республика бўйлаб Қурилиш вазирлиги томонидан амалиётга тадбиқ этиш чоралари кўрилмаётганлиги (янги таҳрирдаги Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари – ШНҚ ишлаб чиқилмаётганлиги) сабабли, ҳозирда Тошкент шаҳрида қурилаётган замонавий типдаги кўпқаватли уй-жойларни қабул қилиш комиссияси фаолиятида бир қатор қийинчиликлар юзага келмоқда. Жумладан: ҳозирда кўпқаватли уйларнинг ертўла қисми амалдаги ШНҚ талабларига зид равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун юридик ва жисмоний шахсларга берилмоқда; хорижий инвесторлар томонидан қурилаётган янги объектларни хорижий нормаларга мослаштириш ҳамда республика норматив-ҳуқуқий
Educational Research in Universal Sciences ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | SPECIAL ISSUE 12 | 2025 https://t.me/Erus_uz Multidisciplinary Scientific Journal October, 2025 200 ҳужжатларининг талабларига асосан қабул қилиш жараёни лойиҳачилар ҳамда пудратчи ташкилотларнинг кўплаб эътирозларига сабаб бўлмоқда. 2. Тошкент шаҳри ҳудуди катталиги, ижтимоий соҳадаги объектлар, аҳоли истиқомат қилувчи кўпқаватли уйлар, турли ишлаб чиқариш объектлари кўпайганлиги сабабли, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тасарруфидаги мавжуд 21 та ёнғин-қутқарув қисмларининг хизмат кўрсатиш доиралари кенгайиб, ШНҚ 2.07.01-03 “Шаҳарсозлик” меъёрий ҳужжатининг 109-банди талабларига номувофиқ келиб қолмоқда [7]. Ёнғин содир бўлаётган жойларга етиб бориш вақти узайиб, ёнғинларнинг катта майдонларга тарқалишига, инсонлар ҳамда моддий бойликларни ўз вақтида қутқаришда муаммолар юзага келишига сабаб бўлмоқда [8]. Тошкент шаҳри ҳудудида янги ёнғин-қутқарув қисмлари қурилиши учун босқичма-босқич ер майдонларини ажратиш ҳамда уларнинг қурилишини маҳаллий ёки давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш чораларини кўриш. “Тошкент Сити”, “Акай Сити”, “Юнусобод Бизнес Сити” ва бошқалар ҳудудида меъёрдан келиб чиққан ҳолда махсус техника ва замонавий автонарвонлар билан жиҳозланган ёнғин-қутқарув қисмларини қуриш ишларини ушбу муаммонинг ечими сифатида кўриш мумкин. 3. Маълумотлар таҳлилига кўра, Самарқанд шаҳрида янгидан қурилаётган “Қорасув Сити” ҳамда “Самарқанд Сити” мажмуаларидаги замонавий кўпқаватли уйларнинг қурилиши жараёнида, мазкур ҳудудларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг инобатга олинмаётганлиги келгусида кўплаб талофатларни ва оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин [9]. “Қорасув Сити” мажмуасида 24 та беш, 45 та етти, 4 та ўн икки, 5 та ўн тўрт, 37 та ўн олти, 2 та йигирма беш қаватли тураржой бинолари, 2 та уч ва тўрт қаватли умумтаълим мактаблари, 3 та уч қаватли савдо марказлари, кинотеатр бинолари қурилмоқда. Хорижий давлатларда қурилаётган замонавий кўпқаватли уйлар қурилишида тез ёнувчи қурилиш материалларидан фойдаланилиши оқибатида тўсатдан содир бўлган ёнғин майдони бир неча дақиқа ичида кескин кенгайиб кетиши кузатилмоқда. Оммавий ахборот воситаларининг маълумотларига кўра, 2015 йил 19 май куни Баку шаҳридаги 16 қаватли тураржой биносида ёнғин содир бўлган. Юзага келган ёнғин оқибатида 15 нафар фуқаро вафот этган, 63 нафар фуқаролар турли хилдаги тан жароҳати олишган. Мутахассислар томонидан ёнғин сабаби
Educational Research in Universal Sciences ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | SPECIAL ISSUE 12 | 2025 https://t.me/Erus_uz Multidisciplinary Scientific Journal October, 2025 201 ўрганилганда, бинонинг фасад қисмига тез ёнувчи алюминий плофил қопланганлиги, бинонинг пастки қаватларидаги ташқи фасадда бошланган ёнғин қисқа муддатда бинонинг юқори қисмига ўтиб кетганлиги аниқланган [10]. 2017 йил 4 август куни Дубай шаҳридаги 87 қаватли энг баланд “The Torch” биносининг 64-қавати тўлиқ ёнғин ичида қолган. Содир бўлган ёнғин мутахассислар томонидан ўрганилганда, бинонинг ташқи фасадига қопланган алюкобонд қопламаси жуда тез ёнганлиги аниқланган. 2021 йил 9 март куни Хитойнинг Шицзячжуан шаҳрида жойлашган, баландлиги 110 метрдан ошиқ бўлган бинонинг биринчи қаватида юз берган ёнғин бир неча дақиқалар ичида бутун осмонўпар бино бўйлаб тарқалиб кетган. Ҳозирда Самарқанд шаҳри ҳудудида ШНҚ 2.07.01.-03* “Шаҳарсозлик: шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишни режалаштириш” шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг айрим бандлари ижроси таъминланмаётганлиги кузатилмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Самарқанд шаҳрида қурилаётган “Қорасув Сити” мажмуаси (тахминан 100 минг аҳолига мўлжалланган) ҳозирда мавжуд энг яқин ёнғин-қутқарув қисмидан 10-12 км. масофада жойлашган, лекин ШНҚ 2.07.01-03* нинг 109-банди талабига асосан, ёнғин ўчириш қисмининг хизмат кўрсатиш радиуси 3 км.дан ошмаслиги кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари, ШНҚ 2.07.01-03* нинг 21.1-банди талаблари бўйича “Микрорайонларда уй-жойлар оралиқларида ҳар қандай мақсадга мўлжалланган объектларни жойлаштиришга йўл қўйилмаслиги, махсус иншоотлар (болалар учун ўйин майдончалари, спорт майдончалари, кир ёйиш, автомобилларни вақтинча сақлаш учун майдончалар) бундан мустаснолиги” белгиланган бўлсада, амалиётда Шаҳарсозлик кодекси нормаларига зид равишда, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган жисмоний ва юридик шахсларга уй-жойлар оралиқларидан тикувчилик цехлари, савдо дўконлари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, гўзаллик салонлари ва шу каби бинолар қурилиши учун ер майдони ажратиб берилиши ҳолатлари учрамоқда. Самарқанд шаҳрининг маъмурий ҳудуди катталиги, ижтимоий соҳадаги объектлар, аҳоли истиқомат қилувчи кўпқаватли уйлар, турли хилдаги ишлаб чиқариш объектлари кўпайганлиги сабабли, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тасарруфидаги ёнғин-қутқарув қисмларининг хизмат кўрсатиш доиралари кенгайиб, йўллардаги тирбандликлар сабабли содир бўлаётган ёнғинларга етиб бориш вақти узайиб, ёнғинларни катта майдонларга тарқалиши
Educational Research in Universal Sciences ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | SPECIAL ISSUE 12 | 2025 https://t.me/Erus_uz Multidisciplinary Scientific Journal October, 2025 202 натижасида кўплаб инсонларга моддий ва маънавий зарар етказиш билан бир қаторда, уларнинг ўлимига ҳам сабабчи бўлиши мумкин. 4. Андижон вилояти ҳудудида кундан-кунга қурилиш ишлари жадал равишда ривожланиб, шаҳар ва туманлар марказларида кўплаб баланд кўпқаватли бинолар қад ростламоқда. Жумладан, Андижон шаҳри ҳудудида бугунги кунда 6 та 16 қаватли, 13 та 12 қаватли, 10 та тўққиз қаватли, 18 та етти қаватли турар жой бинолари қад ростлаган. Ушбу кўпқаватли турар жойларда ёнғин содир бўлса, фуқароларни қутқаришда, моддий бойликларини сақлаб қолишда ва ёнғинлар кўлами кенгайиб кетишининг олдини олишда махсус ёнғин-қутқарув автонарвонлари муҳим ўрин тутади. Бошқарма тасарруфида ҳозирги кунда фақатгина АЛ-30 русумли 30 метрли автонарвонлар мавжуд бўлиб, улардан фақатгина тўққиз қаватгача бўлган биноларда содир бўлган ёнғинларни ўчиришда фойдаланиш мумкин. ХУЛОСА Юзага келган ёнғинлар ва фавқулодда вазиятлар таҳлили шуни кўрсатадики, 50 метрдан баланд биноларда эвакуация жараёни кўплаб хавф омиллари билан боғлиқ. Зина катаклари, узун йўлаклар ва турли коммуникация шахталари тутун билан тез тўлиб, ёнғиннинг қаватлар бўйлаб тарқалишини жадаллаштиради. Бу эса аҳолининг хавфсиз эвакуация қилинишига жиддий тўсиқ бўлади. Тажрибаларга кўра, 20 қаватли биноларда эвакуация вақти ўртача 15–18 дақиқа, 30 қаватли биноларда эса 25–30 дақиқагача чўзилади, бу эса баъзи фуқаролар учун амалий жиҳатдан имкони бўлмаган йўл ҳисобланади. Шу сабабли, юқори қаватли биноларда одатий зина катаклари билан чекланиб қолиш хавфли ҳисобланади. Шунинг учун баланд биноларда ёнғинга қарши замонавий лифтлар, тутун кирмайдиган зина катаклари, хавфсиз майдонлар ва махсус эвакуация хоналарини ташкил этиш муҳим вазифа ҳисобланади. Умуман олганда, Ўзбекистонда баланд қаватли бинолар қурилишида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги асосий муаммолар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг етарли уйғунлаштирилмаганлиги, техник воситаларнинг чекланганлиги ва эвакуация тизимларининг ривожланмаганлиги билан боғлиқ. Хорижий тажрибани миллий амалиётга интеграция қилиш эса аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодий зарарларни камайтириш ва барқарор шаҳар инфратузилмасини шакллантиришда ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ: (REFERENCES)