scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

БЎЛАЖАК ТЕХНОЛОГИЯ ВА КАСБ ТАЪЛИМИ ЎҚТУВЧИСИНИ МАЛАКАВИЙ ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ ТИЗИМИ

Шермухамедов Рахматулла Садикович, Эркинова Нилуфар, Жалғасова Д

Abstract

Мазкур ишда бўлажак технология ва касб таълими ўқтувчиларини малакавий педагогик амалиётини самарали ташкил этиш ва бошқариш тизими назарий ҳамда амалий жиҳатдан ёритиб берилган. Педагогик амалиёт жараёнида талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш, инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш ҳамда устоз-шогирд анъаналари асосида амалий фаолиятни йўлга қўйиш масалалари таҳлил қилинган. Шунингдек, амалиётни бошқаришда таълим муассасаси, ишлаб чиқариш корхоналари ва олий таълим ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик механизмлари, методик раҳбарлик тизими ҳамда мониторинг усуллари илмий асосда ёритилган. Тадқиқот натижалари бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёргарлигини такомиллаштиришга, уларда амалий кўникмаларни шакллантириш ва педагогик фаолиятга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилади.

Full text

INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1407 БЎЛАЖАК ТЕХНОЛОГИЯ ВА КАСБ ТАЪЛИМИ ЎҚТУВЧИСИНИ МАЛАКАВИЙ ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ ТИЗИМИ Шермухамедов Рахматулла Садикович¹, Эркинова Нилуфар², Жалғасова Д3 ¹ ЧДПУ профессори, 2,3 ЧДПУ талабалари https://doi.org/10.5281/zenodo.17448665 Аннотация. Мазкур ишда бўлажак технология ва касб таълими ўқтувчиларини малакавий педагогик амалиётини самарали ташкил этиш ва бошқариш тизими назарий ҳамда амалий жиҳатдан ёритиб берилган. Педагогик амалиёт жараёнида талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш, инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш ҳамда устоз-шогирд анъаналари асосида амалий фаолиятни йўлга қўйиш масалалари таҳлил қилинган. Шунингдек, амалиётни бошқаришда таълим муассасаси, ишлаб чиқариш корхоналари ва олий таълим ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик механизмлари, методик раҳбарлик тизими ҳамда мониторинг усуллари илмий асосда ёритилган. Тадқиқот натижалари бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёргарлигини такомиллаштиришга, уларда амалий кўникмаларни шакллантириш ва педагогик фаолиятга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилади. Калит сўзлар: Бўлажак ўқитувчи, касб таълими, технология фанлари, малакавий амалиёт, педагогик амалиёт, бошқариш тизими, инновацион таълим, касбий компетенция, устоз-шогирд анъанаси, ҳамкорлик механизми. Бўлажак технология ва касб таълими ўқитувчиларини тайёрлаш тизимида талабаларнинг ўрта махсус таълим муассасаларида ўтадиган педагогик амалиёти алоҳида ўрин тутади. Мустақил Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида бўлгани каби таълим соҳасида ҳам туб ўзгаришлар жараёни кечмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» таълим тизими жумладан, олий педагогик таълим муассасалари олдига педагогик кадрларни тайёрлашни тубдан яхшилаш вазифасини қуймоқда. Бўлажак касб таълим ўқитувчиларини тайёрлашнинг муҳим босқичларидан бири педагогик амалиёт саналади. Олий таълим муассасаси аудиториясида эгалланган назарий билимлар, малака ва кўникмалар махсус таълим муассасаларида амалиёт давомида синовдан ўтади, ривожлантирилади. Педагогик амалиёт талабаларнинг касб-ҳунар мактаблари, коллежлари, академик лицей ва умумий ўрта таълим мактабларида ўқув тарбиявий ишларга касбий педагогик ва психологик тайёрлаш, ижодий фикрлаш, касбий маҳорат ва қобилиятларни ривожлантириш мақсадида ташкил этилади. Педагогик амалиётнинг вазифалари: - талабаларда касбий ишонч ва барқарор педагогик қарашларни шакллантириш; INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1408 - талабаларнинг педагогик-психологик фанлар ҳамда махсус фанлар бўйича назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш; - бўлажак ўқитувчиларни амалий кўникма ва малакалар билан, зарурий ҳолатларда умумий психологик-педагогик қонуниятларни қўллаш малакалари билан таъминлаш; - талабаларни мактаб, лицей ва кабс-ҳунар коллежларидаги ўқув-тарбиявий ишларнинг замонавий аҳволи, илғор педагогик тажрибалари билан таништириш; - ўқитувчиларнинг муҳим касбий ва шахсий хислатларини ривожлантириш; - талабаларда педагогик касб ва технологияга ҳурмат ва муҳаббат уйғотиш; - талабаларни бевосита педагогик-психологик фаолиятда қатнашишларига эришиш; - талабаларни мактаб, лицей, касб-ҳунар коллеж ўқувчиларини педагогик касбга йўналтириш ва тарбиявий тадбирларни ўтказишга ўргатиш; - педагогик фаолиятнинг синфдан ва мактабдан ташқари ишларини жорий ва истиқболли режалаштиришни ўргатиш; - талабаларда ўқитувчининг иш режасига асосланиб, касб таълими йўналишни ҳисобга олган ҳолда, касб ҳунар коллежи ўқувчилари билан тарбиявий ишларни олиб бориш малакасини шакллантириш; - таълим тарбиявий ишларнинг асосий шакллари (дарс, суҳбат, ўйин ва бошқалар)ни амалиётга тадбиқ қилишни ўргатиш; - талабаларда касб-ҳунар мактаблари хамда коллежи ўқувчиларини ўрганиш кўникмаларини шакллантириш; - замонавий ўқитиш методларини қўллаб дарс ўтишни ўрганиш кабилардан иборат. Таълим жараёнида талабаларга берилаётган билим, кўникма ва малакалар чуқурроқ пухтароқ ўзлаштирилиши учун янги педагогик технологиялар таълимининг техник воситалари: мультимедия воситалари, компьютерлар, кинодиапроекторлар, кино-видеоаппаратуралардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Педагогик амалиётни тайёрлаш, ташкил этиш ва ўтказиш борасидаги тажрибаларимиздан қуйидаги муаммолар мавжудлиги аниқланди; 1. Педагогик амалиётни ташкил қилиш ва ўтказиш ҳақидаги Низомда кўрсатилган талаблар даражасида педагогик амалиётни ўтказиш муаммога айланган. Бунинг асосий сабабларидан бири вазифалар ҳажми ва мазмунининг кенглиги, талабаларнинг методик таъминоти етарли эмаслиги; 2. Талабанинг ақлий, ижодий ва коммуникатив билимининг ривожланувчи хусусиятларини ҳисобга оладиган педагогик амалиётни тайёрлаш ва ўтказиш; 3. Талабалар малакавий амалиётини ташкил этиш ва бошқариш тизими мукаммал эмаслиги; 4. Малакави амалиётни объектив баҳолаш тизими ишлаб чиқилмаганлиги каби муаммолар. Бўлажак касб таълими ва мехнат таълими ўқитувчиларнинг таълим муассасаларида ўтказиладиган педагогик амалиётида ўқувчиларнинг машғулотларни самарали ўтказиш учун тавсия қилинаётган электрон ўқув қўлланмалар мавжуд эмас. Бу муммоларни ечимини янги авлод дарсликлари (маъруза матнларининг электрон версиялари, электрон дарслик ва электрон ўқув қўлланмалар (ЭЎҚ), мультимедиа дастурлари, масофавий таълим, интернет хизмати) билан таъминланиши, таълим жараёнининг илғор педагогик технологиялар билан бойитилиши билан хал қилиш INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1409 мумкин. Улар ишчи дастур ва режа, машқ ва масалалар тўплами, электрон слайдлар мажмуаси, маълумотлар тўплами, энциклопедия, «электрон репетитор» шаклларида бўлиши мумкин. Муаммоли вазиятлар 2 кўринишда берилган: матнли ва видеороликли. Видеороликли муаммоли вазиятлар топшириғида муаммо сахна кўриниши тарзида берилади. Жавоблар варианти матни кўринишида берилади. Технология ва касб таълими йўналишлари бўйича малакавий педагогик амалиётни такомиллаштириш мақсадида қуйидаги таклифлар тайёрланди ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда. ✓ Назорат натижалари асосида талабалар томонидан кам ўзлаштириш кўрсатгичига эга бўлган фанлари ва соҳалар бўйича методист ўқитувчиларга қўшимча чора тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда талабалар билан индивидуал ишлаш жараёнини ташкил этиш; ✓ Педагогик амалиёт ўтказилиши режалаштирилган (шартнома тузилган таълими муассасалари) таълим муассасаларининг моддий техник базаси ва илмий педагогик салоҳиятини ўрганган холда доимий мониторингини олиб бориш; ✓ Бакалаврият босқичида мутахассислик фанларидан умумкасбий ва ихтисослик фанларини интеграция қилиш ва соатларни ихчамлаштириш лозим. Бунинг натижасида бўш қолган юклама вақтини педагогик амалиёт жараёнига қўшиш лозим. ✓ Талабаларнинг педагогик амалиёт жараёнидаги фаолиятини самарали бўлиши учун 1-курсдан бошлаб узлуксиз педагогик амалиёти тизимини кучайтириш зарур; ✓ Ўқув, ишлаб чиқариш ва малакавий педагогик амалиётга юқори малакага эга бўлган тажрибали профессор-ўқитувчилар жалб этилиши лозим; ✓ Педагогик амалиёт давомида ўзаро талабалар ўртасида энг намунали очиқ дарслар кўрик танловини ўтказишни йўлга қўйиш лозим; ✓ Намунали тарзда ташкил этилган педагогик амалиёт жараёнини ОАВда ёритиш ва талабалар ва амалиёт рахбарларини моддий ва маънавий рағбатлантириш лозим. Малакавий педагогик амалиётнинг тўғри ва самарали ташкил этилиши бўлажак ўқитувчиларда технология таълими ўқитувчиси ва синф раҳбари вазифасини бажариш, амалиёт жараёнида ўқувчиларни тарбиялашга, ўқув ва тарбиявий жараёнларни узвий бирликда амалга оширишга, талабаларни ғоявий-сиёсий, ақлий, аҳлоқий, технология, жисмоний ҳамда эстетик жиҳатдан тарбиялашнинг бирлигини таъминлашга доир кўникмалари шакллантирилади. Фойдаланилган адабиётлар 1. Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонуни // Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. –Тошкент: Шарқ, 1997. – 31–61 б. 2. Сайидаҳмедов Н. Педагогик амалиётда янги технологияларни қўллаш намуналари. – Т.: РТМ, 2000. – 46 б. INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1410 3. Тайлақов Н.И. Узлуксиз таълим тизими учун информатикадан ўқув адабиётлари янги авлодини яратишнинг илмий–педагогик асослари. – Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2005. – 160 б.