scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

АДАБИЙ МАНБАЛАРДА ЖАҲОН ТИЛЛАРИНИНГ ТАРҚАЛИШИ ХУСУСИДА

Жасурбек Маҳмудов

Full text

94 АДАБИЙ МАНБАЛАРДА ЖАҲОН ТИЛЛАРИНИНГ ТАРҚАЛИШИ ХУСУСИДА Жасурбек Маҳмудов филология фанлари доктори, ЎзДЖТУ Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси профессори в.б. DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17450488 Слава слову! (Cўзга шон-шарафлар!) Сўзки инсонни айлади жудо ҳайвондин, Билки, шарифроқ гуҳар йўқдир ондин (Алишер Навоий) Аннотация: Модар, die Mutter, Mather, Mama…Она. Эътибор берилса, баъзи тушунчаларни ифодаловчи сўзлар бир бирига яқин бўлиб, худди қариндошдек туюлади. Бу эса маълум гуруҳга мансуб тилларнинг бир оиладан тарқалганини англатади. Тилларнинг оилаларга ва гуруҳларга ажралгани ҳақида турлича талқинлар мавжуд. Адабий манбаларда ҳам бу борада кўплаб маълумотлар берилган. Ушбу мақолада адабиётимиз тарихидаги муҳим манбалар асосида тилларнинг тарқалиб кетиш ҳодисаси ҳақида сўз юритилди Шартли равишда ғарбий ва шарқий версия сифатида олинган мулоҳазаларнинг тагзаминида айнан бир даврда яшаган бир хил шахслар ётгани ҳар икки версиянинг бир тарихий даврга бориб тақалганидан далолат беради. Бир ота ва бир онадан тарқалган одамизотнинг тиллари қачонгача бир хил эдию, нега ўзгариб кетган, деган саволлар ҳар бир тил вакилини ўйлантиради ва ушбу мақолада айни шу масалага адабий манбалар асосида тўхталиб ўтилди. Калит сўзлар: Одам ота, Момо Ҳавво, тиллар, оилалар, туркумланиш. Асосий қисм: Маълумки, башарият бир ота ва бир онадан, яъни Одам ота ва Ҳаво момо тарқалишган... Бироқ уларнинг фарзандларининг аксарияти бутун дунёни сув босган пайтда ҳалок бўлишган. Шу сабабдан дастлабки одамзотнинг қайси тилда сўзлаганию, қандай муомалада бўлгани ҳақидаги маълумотлар фақат археологларнинг топилмаларида узуқ юлуқ ҳолда учрайди холос. Кейинги бани башар Иккинчи одам деб номланган (Одами соний) Нуҳ а.с.дан тарқалгани ҳақидаги ақидалар кўплаб илмий ва манқабавий манбаларда учрайди. Жумладан, Алишер Навоийнинг икки тил муҳокамасига бағишланган “Муҳокаматул луғатайн” асарида ўқиймиз: “Мундин сўнгра уч навъ тилдурким, асл ва муътабардур ва ул тиллар иборати гавҳари билан қойилининг адосиға зевар ва ҳар қайсининг фуруи бағоят кўптур. Аммо туркий ва форсий ва ҳиндий асл тилларнинг маншаидурки, Нуҳ пайғамбар салавотуллоҳи алайҳнинг уч ўғлиғаким, Ёфас ва Сом ва Хомдур етишур. Ва бу мужмал тафсили будурки, Нуҳ алайҳиссалом тўфон ташвиридин нажот ва анинг маҳлакасидин ҳаёт топти, олам маъмурасида башар жинсидин осор ва инсон навъидин намудор 95 қолмайдур эрди. Ёфасники, таворих аҳли Абут-турк битирлар, Хито мулкига йиборди ва Сомники, Абул-фурс битирлар, Эрон ва Турон мамоликининг васатида волий қилди ва Ҳомники, Абул-ҳинд дебдурлар, Ҳиндистон билодиға узатти. Ва бу уч пайғамбарзода авлоду атбои мазкур бўлғон мамоликда ёйилдилар ва қалин бўлдилар. Ва Ёфас ўғлонники, Абут-туркдур, тарих аҳли иттифоқи била дебдурларки, нубувват тожи билан сарафроз ва рисолат мансаби била қардошларидин мумтоз бўлди. Ва уч тилки, туркий ва форсий ва ҳиндий бўлғай, бу уччовнинг авлод ва атбои аросида шоеъ бўлди. Чун Хом Нуҳ алайҳиссаломға беадаблиқ қилғон жиҳатдин анинг муборак тилига Хом баросида қарғиш ўтуб эрди, бу сабабдин анинг ранги баёзи саводға мубаддал бўлуб, тили шикасталик зоҳир қилиб, фасоҳату балоғат ҳулясидин орий қолди ва авлоду атбоъики, Ҳинд кишвари аҳли бўлғайлар, лавнлари мактаб аҳли машқи варақидек шабранг, балки шабгун ва тиллари атфолнинг учи ушалғон қаламидек ўзгача адо била таҳриру тақрир зеваридин ожизу забун қолдилар. Онсиз ҳам бўлмагайким, бирор варақ юзини мураккаб қароси била ўз юзлари сафҳасидек қаро қилмағайлар ва ўз тилларидек шикаста қалам тили била адо этмагайлар. Аммо ул сафҳа рақамин ўзларидин ўзга киши билмас ва ул калоғполарни ул савод аҳлидин ўзга биров ўқумас ва фаҳм қилмас. Чун арабий тил ва мақол била калом ва ҳиндий алфоз била музаҳрафоти нофаржом, бири ғояти шараф ва улувви манзаладин ва бири ниҳояти наҳусат ва дунувви мартабадин орадин чиқтилар. Қолди туркий алфоз била мақсуд адоси ва форсий иборат била калом маъноси... 1 ” Демак, Иккинчи Одам саналган Нуҳ пайғамбардан кейин 3 та ирқ ва учта тил асосий тиллардан ҳисобланган ва улар: туркий, форсий ва ҳинд тиллари бўлган. Шу сабабдан дунё тилшунослигида қариндошлиги жиҳатидан Ҳинд Европа оиласи, Олтой тиллари оиласи сингари машҳур ва кўплаб шохаларга ажралган катта тил оилалари мавжуд. Лекин, бу тиллар қачон шохаларга ажралди, деган савол туғилади. Тиллар тарқалишининг икки хил версияси мавжуд. Булар ғарбий (мифологик) ва шарқий (теологик). Дунёнинг етти мўъжизасидан бири “Вавилонская столпотворения” (Бобил ...минораси) ҳақидаги афсона айни ғарбий версия деб олишимиз мумкин. Шарқий версияга кўра тилларнинг тарқалиши шундай ифодаланади: “Тақи бир ривоятда келмиш, Намруд манорадин Иброҳимни кўрди, ўт ичинда чечаклар очилмиш. Ўт қизил чечак бўлмиш, яшил сориғ. Ўт ўртасинда йўл 1 Навоий Алишер. Асарлар. 15 т. Т.14. Т., Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти. 1967. –Б. 106-107. 96 чиқмиш, хурмо йиғочи унмиш. Намруд айди: “Эй Иброҳим, ўт сани куюрмасми?”. “Йўқ”. Яна айди: бу ўтни санинг уза ким совутди?” Айди: “Ул ким эрсаким, ўтға кивурди”. Намруд айди: “Ема яхши Тангри турур санинг тангринг”, теб мусулмон бўлғуға кўнгулсинди. Қотиндақилар унамадилар. Анда кезин тутун бирла ҳалок қилалинг, теюшдилар. Лут алайҳиссалом келиб Иброҳимға хабар қилди, кенддин тунда қаронғуда қочиб чиқдилар. Намруд йўлда соқчилар қўзиб турур эрди. Иброний тиллик ким эрса йўлуқса тутунг, теб. Ул тунла қамуғ тиллар мавло қудрати бирла булғашди, тиллар айнади. Аймишлар, етмиш ики турлук тил бўлди. Ўн секиз тил Хом уруғи ҳиндулар олдилар, ўн секиз Сом уруғи араб ва ажам олдилар. Ўтуз олти тил Ёфас уруғи турклар олдилар. Иброҳим бирла Лут йўл соқчилариндин ўттилар. Кечарда сўрдилар: “Кимларсиз”, теб. Айдилар: “Биз Иброҳим тақи Лут икагумиз”. Андин ўфкаладилар. “Уларни сақлаб турурмиз, сиз бизни фусус тутиб, Иброҳим, Лут теюрсиз”, тедилар. Мавло таоло улардин сақлади. Азин вилоятға бориб ўрнадилар...” 2 “Бобил минораси” ҳақида шундай дейилади: Бобил минораси бу афсонавий минора бўлиб, Библияда келтирилган. Одамлар унинг баландлигини осмонгача етказии, Худонинг ҳузуригача бориш ниятида қура бошлашган. Худо эса уларнинг тилларини аралаш қилиб ташлаб, бино қурилишини тўхтатган ва одамлар ҳар томонга тарқалиб кетишган. Бу воқеа турли тиллар ва элатларнинг келиб чиқишини ифодалайди. Бобил минораси воқеаси шунингдек, одамларнинг димоғдорлиги, виқор ҳамда Худога нисбатан қўзғолон кўтариш мазмунларини кўриш мумкин... Манбаларга кўра, Бобил минораси қурилишини Хом сулоласидан бўлган Нимрод бошқарган.. 3 . Агар эътибор берилса, ҳар икки манбанинг асосидаги шахслар битта, яъни Иброҳим а.с. ва уни оловга отган золим шоҳ Намруд образлари турибди. Демак, бу икки версиянинг ҳам асоси битта воқеа ва давр бўлган. Айни шу даврдан бошлаб эса ер юзига турли тиллар тарқалган. Уларнинг энг кўпи туркийларники бўлиб, 36 шохага эга бўлгани юқорида келтирилди. Бундан дастлабки тилларнинг бўлиниш ҳодисаси Иброҳим а.с. даврига бориб тақалиши маълум бўлади. Яна Алишер Навоий асарига мурожаат этамиз: “Ва Нуҳ а. с. кемаси Мўсулда Жуди тоғи устида қарор тутти. Ва Нуҳ а. с. муҳаррам ойининг ўнида кемадин чиқиб, ҳамул ерда таскин тутуб, ул эл била бир кент ясадилар. Ва Нуҳ а. с. умри минг олти юз йил бўлғондин сўнг оламдин ўтти. Ва ривоят 2 Рабғузий, Носируддин Бурҳонуддин. “Қисаси Рабғузий”. К.I. – Т.Ёзувчи, 1990. –Б. 67-68. 3 https://ru.wikipedia.org/wikiE%D0%BF%D0%B0 97 будурким, Одам замонидин Нуҳ а. с. замониғача ики минг беш юз йилдур (2500) ва Нуҳ давридин Иброҳим Халил салавотурраҳмон алайҳ давриғача минг беш юз йил (1500) ва - Иброҳим а. с. аҳдидин Мусо а. с. аҳдиғача тўрт юз олтмиш йил (460) ва Мусо а. с. чоғидин Исо а. с. чоғигача минг тўқуз юз ўтуз (1930) йил ва Исо а. с. айёмидин Ҳазрат Рисолат с. а. в. фархунда айёмиғача юз сексон йил (180) воқеъдур. Олам аҳли аксари Нуҳ наслидиндур. Бу жиҳатдин ани икинчи Одам дебдурлар... 4 ” Агар Алишер Навоий келтирган ушбу йилларни ҳисоблаб чиқилса, тахминий бўлса ҳам тилларнинг тарқалиши келиб чиқади. Яъни, Пайғамбаримиз с.а.внинг туғилган йилларидан Иброҳим а.с. давригача бўлган мазкур саналар олиб ташланади: (570-180-1930-460-1500= -3500). Демак, Навоий берган ҳисоб китобга кўра, эрамиздан аввалги 3500 йил олдин тилларнинг тарқалиши юз берган. (Агар ҳозирги давримизгача ҳисоблайдиган бўлсак, бу ҳисоб 4955 йилни ташкил этаси (2025-570=1455). Хулоса қилиб айтганда, ҳозирда биз қариндош тиллар сифатида ўрганадиган тиллар оиласининг пайдо бўлиши бундан 5000 йил олдинги даврларга тўғри келади. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Навоий Алишер. Асарлар. 15 т. Т.14. Т., Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти. 1967. 272 бет. 2. Рабғузий, Носируддин Бурҳонуддин. “Қисаси Рабғузий”. К.I. – Т.Ёзувчи, 1990. -240 б. 3. https://ru.wikipedia.org/wikiE%D0%BF%D0%B0 4. Навоий Алишер. Асарлар. 20 т. Т.16. Т.: “ФАН” нашриёти. 2000. 4 Навоий Алишер. Асарлар. 20 т. Т.16. Т.: “ФАН” нашриёти. 2000.