ТЕХНОЛОГИК ТАЪЛИМ ЙУНАЛИШИ ТАЛАБАЛАРИДА ТАЯНЧ, КАСБИЙ ВА МАХСУС КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Abstract
Мазкур мақолада технологик таълим йўналиши талабаларида таянч, касбий ва махсус компетенцияларни ривожлантириш имкониятлари ёритилган. Таълим жараёнида компетенциявий ёндашув асосида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш, уларнинг ижодкорлик, мустақил фикрлаш ва амалий кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган методик тавсиялар берилган. Шунингдек, технологик таълим йўналишида ўқитиладиган фанлар мазмунини замонавий инновацион технологиялар билан уйғунлаштириш орқали талабаларнинг таянч компетенцияларини мустаҳкамлаш йўллари таҳлил қилинган. Тадқиқот натижалари талабаларни меҳнат бозорига мос касбий компетенциялар билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Full text
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1476 ТЕХНОЛОГИК ТАЪЛИМ ЙУНАЛИШИ ТАЛАБАЛАРИДА ТАЯНЧ, КАСБИЙ ВА МАХСУС КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ Лухманов Дилшод Бахтиёрович1, Хаитова Фарида Мирзамахмуд қизи2 ¹ ЧДПУ катта ўқитувчиси, 2 ЧДПУ талабаси https://doi.org/10.5281/zenodo.17451936 Аннотация. Мазкур мақолада технологик таълим йўналиши талабаларида таянч, касбий ва махсус компетенцияларни ривожлантириш имкониятлари ёритилган. Таълим жараёнида компетенциявий ёндашув асосида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш, уларнинг ижодкорлик, мустақил фикрлаш ва амалий кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган методик тавсиялар берилган. Шунингдек, технологик таълим йўналишида ўқитиладиган фанлар мазмунини замонавий инновацион технологиялар билан уйғунлаштириш орқали талабаларнинг таянч компетенцияларини мустаҳкамлаш йўллари таҳлил қилинган. Тадқиқот натижалари талабаларни меҳнат бозорига мос касбий компетенциялар билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Калит сўзлар: технологик таълим, компетенция, касбий компетенция, махсус компетенция, тайёргарлик, инновацион таълим, амалёт, касбий фаолият, методика, педагогик технология. Таълимнинг устувор вазифаларидан бири, бу таълим олувчи онгу шурида миллий ва умуминсоний кадриятларни қарор топтириш, унда келажакда жамиятда уз муносиб урнини топиши учун амалий хаётий куникмаларни шакллантириш билан ўқувчи ёшларнинг ижтимоий-иктисодий муносабатларга фаол киришишига замин хозирлашдир. Шу нуқтаи назардан, таълим-тарбия жараёнини нафақат таълим олувчиларга фанлар бўйича билим бериш, балки эгаллаган билим ва малакаларини амалга татбиқ этиш, улардан маиший хаётда фойдаланиш куникмаларини шакллантиришга йуналтириш хам асосий вазифалардан биридир. Бугунги кунда таълим тизими тадқиқотчилар томонидан турлича талкин этилаётган компетенция тушунчаси ва унинг мазмуни, чегаралари, унинг таркибий қисмларининг тузилиши каби муаммолар билан туқнашиб турибди. Психологик-педагогик адабиётларда хамда республикамиз ва хорижлик купгина педагог олимларнинг илмий ишларида "компетенция" ва "компетентлик" деган тушунчалар кейинги вақтларда кенг қулланилмокда. Таълим тизимига компетентли ёндашув хорижий адабиётларда ўтган асрнинг 60 йилларида шакллана бошланиб, "Компетенция" масаласи кўп йиллардан буён олимлар томонидан ўрганилиб келинмокда. Улар Н.А. Муслимов, Ш.Ш.Шарипов, Х.Ф.Рашидов, С.Ю.Махмудов, О.АДуйсинов, М.Х.Саидов, А.К.Маркова ва бошкалар илмий изланиш ва тадкикотлар олиб борганлар. Компетентлик тушунчасининг лугавий маъноси турли тилларда куйидагича изохланади: - Competent (француз тилида) - ваколатли;
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1477 - Competent (лотин тилида) - кобилиятли; - Competent (инглиз тилида) - кобилиятли. "Компетенция" ва "компетентлилик" тушунча ва атамаларини яхши идрок этиш ниятида бир катор луғатларга эътиборимизни қаратамиз: "Ўзбекистон миллий энциклопедияси"да эса кўйидагича талкин этилган: компетенция - у ёки бу сохадаги билимлар, тажриба. [Ўзбекистон миллий энциклопедияси 4-жилд. 682б] С.И. Ожегов бу тушунчаларни рус тили изоҳли луғатида қўйидагича изохлайди. "Компетенция – 1. Бирор киши жуда яхши билган ёки хабардор булган масалалар доираси. 2. Бирор кишининг вазифалари, хуқуқлари доираси" "Компетентлик - бирор соха буйича хар томонлама чуқур билимга эга булган ва шунинг учун хам фикри салмоқли, ишончли хисобланган кишининг сифати". Н.А.Муслимов компетентликни қуйдагича таърифлаган: "компетентлик буталабаларнинг шахсий ва ижтимоий аҳамиятга эга касбий фаолиятининг амалга оширилиши учун зарур булган билим, куникма ва малакаларнинг эгалланиши хамда уларни касбий фаолиятда куллай олиши билан ифодаланади". А.Х.Махмудов эса, компетентликка қуйдагича таъриф берган: "компетентлик будоимо узгариб бораётган шароитларда ёки мутахасиснинг касбий фаолиятини самарали олиб боришга имкон берувчи шахсга хос интеграллашган сифатлардир". "Олий таълим" луғат-маълумотнома тупламида - "Компетентлик - тегишли, лаёкатли, ваколатлилик. Муайян ижтимоий касбий мавқега эга шахсларнинг улар бажараётган вазифа ва хал этаётган муаммолари мавжуд мураккаблик даражасига билимлари, лаёкатлари ва тажрибалари мос келганлик даражаси. "Малака" терминидан фарқли улароқ у малакани тавсифловчи соф касбий билим ва лаёқатни уз ичига олишдан ташкари, яна сифат, ташаббус, хамкорлик, гурухда ишлай билиш қобилияти, коммуникатив ўқув, таълим олиш, бахолаш ўқуви, мантикий фикрлаш, ахборотни танлаш ва фойдаланиш лаёкатлари каби сифатларни хам узида мужассамлаштиради деб ифодаланган. [М.Х.Саидов, 144 б.] Компетентлик— тушунчаси шахснинг доимо ўсиб борувчи таснифи булиб, реал хаётий вазиятларда юзага келган муаммоларни ечиш кобилияти, ўз билими, ўқув ва хаётий тажрибалари, кадриятлари ва кизикишларини унга сафарбар этиш имкониятлари ҳисобланади [Кулешова 31 б.]. Компетентлик - бу билимларни ташкил этишнинг узига хос типи булиб, шахснинг умумий интеллектуал ривожланишида, касбий масалаларни максимал даражада самарали хал кила билиш ва теварак атрофдаги борлик талабларини объектив равишда бахолай билиш имконини берувчи мавжуд аклий тажриба таркибий кисмларининг, ахборотни қайта ишлаш механизмининг, индивидуал равишда интеллектуал фаолиятни танлай билишнинг шаклланганлигида уз ифодасини топади. Умуман, "компетентлик" тушунчасини аниклаш борасида олиб борилган барча илмий ишлар ва тадқиқотлар таҳлили шуни курсатадики, компетентлик - шахснинг ўз олдига кўйилган вазифаларни бажара олиш кобилиятидир. Унинг аниқ ишни бажариши учун олган билимлари йиғиндиси, махорати ва куникмалари асосий восита булиб хизмат килади. Шу билан бирга, унинг когнетив ва доимо усиб борувчи куникмалари,
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1478 мақсадлари, рухий кечинмалари ва бошқа фазилатлари хам "компетентлик" тушунчаси мохиятига киради. Шахснинг бир-бири билан узвий боғланган барча хислатлари компетентликни комплекс тушуниш имконини беради. Бу инсоний сифатлар ички ва ташки шароитларда ва талаблар қуйилганда юзага чикади. Компетентликни аниқлаш буйича барча ёндашувлардаги умумийлик томони шундаки, компетентлик амалий фаолият жараёнида шаклланади ва намоён булади. Таълим жараёнини компетентлик ёндашувига йуналтириш таълимда методик шарт-шароитлар, янги педагогик технологияларнинг мазмуни ва қулланишини қайтадан кўриб чикиш ва ишлаб чикишни талаб этади, чунки компетентликлар хеч бир фан буйича на билимларга ва на кўникмаларга таалукли эмас. Анъанавий таълимда асосий эътибор таълим олувчининг маълум бир билим, куникма ва малакалар тўпламини эгаллашига каратилган булганлиги сабабли, бугунги кунда чукур билимларга эга була туриб, уларни зарурат ёки имконият пайдо булганда, керакли вактда ва керакли жойида ўз ўрнида куллай олмайдиган одамларни учратиш мумкин. Хозирги кун ўқитувчисининг ўқув фанлари буйича фақатгина билим, куникма ва малакаларга эга булишнинг узи етарли эмаслиги барчага бирдек маълум. Билим - ўрганилган маълумотларни эслаб колиш ва кайта тушунтириб бериш; куникмаўрганилган билимларни таниш вазиятларда куллай олиш; малака-ўрганилган билим ва шаклланган кўникмаларни нотаниш вазиятларда куллай олиш ва янги билимлар хосил килиш; компетенциямавжуд билим, куникма ва малакаларни кундалик фаолиятда куллай олиш кобилияти. Агар булажак ўқитувчининг билим, куникма ва малакаси билан биргаликда компетенциявий ёндашувчанлиги булмаса: -таълим муассасасини муваффакиятли битирган ёш мутахасис, хаётда куп муваффакиятсизликларга учрайди; -олий таълим муассасини битириб янги ишга борган ёш мутахассис университет ёки институтда касбига оид билим ва куникмаларни етарли даражада олган булсада, иш жойига куникиши узок вакт давом этади; -нокулай вазиятларда маълум буладики, умумий ўрта таълим ва олий таълимда олинган билим ва куникмалар тезда хал килиниши керак булган хаётий вазиятларга туғри келмайди ёки умуман хаётида керак булмайди. Шунга кўра таълим жараёнига талабалар эгаллаган билим, куникма ва малакаларини бевосита кундалик хаётида қўллашга ўргатадиган компетенциявий ёндашувга асосланган ДТС ларни яратиш ва таълим жараёнига қуллаш зарурияти юзага келди. И.А.Зимняя, таянч компетенцияларни гурухлаш асосларини ажратиш ва назарий жихатдан асослаб беришга, уларнинг асосий, зарур атамалари мажмуини аниклашга ва уларнинг хар бирига киритиладиган компетенция турларини белгилашга харакат килди. Таянч компетенцияларнинг уч гурухини ажратиб олиш учун назарий асос сифатида психологияда шакллантирилган қоидалар хизмат килади, бу қоидаларга инсон мулокот, билим олиш ва мехнат субъекти эканлиги (Б.Г.Ананьев); инсон жамиятга, бошка одамларга, ўзига нисбатан муносабатлар тизимида намоён булиши (В.Н.Мясищев); инсоннинг компетентлилиги акмеологик ривожланиш векторига эга эканлиги
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1479 (Н.В.Кузьмина, А.А.Деркач); касбий майорат компетентликни уз ичига олиши (А.К.Маркова) кабилар киради. Таянч компетенциялар - инсоннинг жамиятдаги хаётий фаолиятидаги долзарб ва истикболли ахамиятга эга булган турли сохаларга тегишли булган масалалар, билимлар, амалий маълумотлар ва фаолият усулларидан иборат жараён булиб, уларни узлаштириш бир томондан инсоннинг шахсий ва ижтимоий жихатдан муваффакиятли фаолиятини таъминласа, бошка томондан, жамиятнинг маълум бир сифатдаги инсон ресурсларига булган талабларини кондиришга хизмат килади. Компетенциялардан, таълим компетенцияларни фарклаш лозим. Таълим компетенцияси булажак укитувчини келажакдаги тулаконли хаётидаги фаолиятини моделлаштиради. Маълумки, баъзи компетенциялар, бошқаларига нисбатан умумий ёки аҳамиятлироқ булади. Шунга кура уларни учта даражага булиш мумкин: - таянч компетенциялар -таълим мазмунининг умумий(метапредмет) кисмига тегишли; - умумпредмет (касбий) компетенциялари -маълум доирага кирувчи ўкув предметлари ва таълим сохаларига тегишли; - предметга оид (махсус) компетенциялар - олдинги иккитага нисбатан хусусий хисобланиб ўқув предмети доирасида шакллантирилади. Таянч компетенцияларнинг дунё буйича ягона руйғати йўқ. Чунки хар бир мамлакатнинг уз анъаналари, менталитети ва узига хос талаблари бор. Компетенциябу жамиятнинг ўз фуқароларига қўйган ижтимоий буюртмаси булиб, уларнинг руйхати маълум бир мамлакатдаги ижтимоий мухит билан белгиланади ва бу руйхат тадкикотчи олимларимиз томонидан қуйдагича ишлаб чикилди: Коммуникатив компетенция — ижтимоий вазиятларда она тилида хамда бирорта хорижий тилда ўзаро мулоқотга кириша олишни, мулоқотда муомала маданиятига амал килишни, ижтимоий мослашувчанликни, хамкорликда жамоада самарали ишлай олиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади. Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси — медиаманбалардан зарур маълумотларни излаб топа олишни, саралашни, қайта ишлашни, сақлашни, улардан самарали фойдалана олишни, уларнинг хавфсизлигини таъминлашни, медиа маданиятга эга бўлиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади. Ўзини ўзи ривожлантириш компетенцияси — доимий равишда ўз-ўзини жисмоний, маънавий, рухий, интеллектуал ва креатив ривожлантириш, камолотга интилиш, хаёт давомида мустакил ўкиб-ўрганиш, когнитивлик куникмаларини ва хаётий тажрибани мустақил равишда мунтазам ошириб бориш, уз хатти-харакатини мукобил бахолаш ва мустакил қарор қабул қила олиш кўникмаларини эгаллашни назарда тутади. Ижтимоий фаол фуқаролиқ компетенцияси — жамиятда бўлаётган воқеа, ходиса ва жараёнларга дахлдорликни хис этиш ва уларда фаол иштирок этиш, ўзининг фуқаролик бурч ва хуқуқларини билиш, унга риоя килиш, мехнат ва фуқаролик муносабатларида муомала ва хуқуқий маданиятга эга бўлиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади. Миллий ва умуммаданий компетенция — ватанга садоқатли, инсонларга мехрокибатли хамда умуминсоний ва миллий қадриятларга эътиқодли булиш, бадиий ва санъат асарларини тушуниш, ораста кийиниш, маданий қоидаларга ва соғлом турмуш тарзига амал қилиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади.
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1480 Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор булиш хамда фойдаланиш компетенцияси — аник хисоб-китобларга асосланган холда шахсий, оилавий, касбий ва иктисодий режаларни туза олиш, кундалик фаолиятда турли диаграмма, чизма ва моделларни ўқий олиш, инсон меҳнатини енгиллаштирадиган, меҳнат унумдорлигини оширадиган, қулай шарт-шароитга олиб келадиган фан ва техника янгиликларидан фойдалана олиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади. Ю.В.Фролов, булажак технологик таълим ўқитувчиси эгаллаши керак бўлган учта интеграциялашган компетенциялар гурухини тузади: - умумий (таянч) компетенциялар; - услубий (касбий педагогик) компетенциялар; - мавзуга йуналтирилган (махсус) компетенциялар. В.А.Козырев ва Н.Ф.Радионовлар касбий компетенцияни умумий, таянч ва махсус компетенцияларнинг бирикмаси сифатида тушунишга аниклик киритдилар. Муаллифларнинг фикрига кура, умумий компетенциялар хар кандай касбий фаолият учун зарур булиб, бугунги кунда улар алохида ахамиятга эга. Улар, биринчи навбатда, ахборот, мулоқот хамда фуқаролик жамиятида шахс хатти-харакатларининг ижтимоий ва хукукий асосларидан фойдаланиш асосида касбий муаммоларни хал килиш кобилиятида намоён булади. Таянч компетенциялар маълум бир касбий фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттиради. Таянч компетенциялар касбий педагогик фаолият учун жамият ривожланишининг муайян боскичида таълим тизимига кўйиладиган талаблар контекст (боғланиш)да касбий фаолиятни шакллантириш учун зарур хисобланади. Махсус компетенциялар касбий фаолиятнинг маълум бир предмети ёки субъектидан ташкари соханинг узига хос хусусиятларини акс эттиради. Махсус компетенцияларни ўқув предмети, касбий фаолиятнинг маълум бир йуналиши буйича умумий ва таянч компетенцияларни амалга ошириш деб хисоблаш мумкин. Албатта, компетенцияларнинг уч тури хам бир-бирига богланган ва бир вақтнинг ўзида ривожланади. Бу педагогик фаолиятнинг индивидуал услубини шакллантиради, мутахасиснинг яхлит киёфасини яратади ва пировардида унинг касбий малакасини шакллантиришни таъминлайди. Фойдаланилган адабиётлар 1. Sodiqova A.H. Kompetensiyaviy yondashuvlar asosida bo'lajak o'qituvchilarning ijodkorlik qobiliyatlarini rivojlantirish imkoniyatlari Models and methods for increasing the efficiency of innovative research. International scientific - online conference. Berlin 2021. 109-112 b. 2. Sodiqova A.H. Talabalarning kiyimlarni loyihalash va modellashtirishga oid kompetensiyalarini rivojlantirishning dolzarbligi Respublika ilmiy-amaliy konferensiyas Sodiqova A.H. Shaxsning kasbiy faoliyatini o'rganishga psixologik yondashuv "Kasb-hunar ta'limi" Respublika ilmiy-uslubiy, amaliy, ma'rifiy jurnal. Toshkent sh. 2019-yil.25-29 b.