scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

КАСБ-ҲУНАР МАКТАБЛАРИДА АМАЛИЙ ТАЪЛИМНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНЛАРИ БИЛАН УЙҒУНЛАШТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА МЕТОДИК ЙЎНАЛИШЛАРИ

Лухманов Дилшод Бахтиёрович, Шоисломова Махлиё Дилмурод қизи

Abstract

Ушбу мақолада касб-ҳунар мактабларида амалий таълимни ишлаб чиқариш жараёнлари билан уйғунлаштириш масаласи илмий-назарий жиҳатдан ёритилган. Муаллиф таълим-ишлаб чиқариш ҳамкорлигини кластер усулида ташкил этиш орқали ўқувчиларнинг касбий малака ва кўникмаларини шакллантириш имкониятларини таҳлил қилган. Шунингдек, таълим жараёнида ишлаб чиқариш амалиётини самарали йўлга қўйиш учун зарур бўлган методик тавсиялар илгари сурилган. Мақолада касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ёндашувлар асосида такомиллаштириш орқали рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашнинг илмий асослари очиб берилган.

Full text

INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1481 КАСБ-ҲУНАР МАКТАБЛАРИДА АМАЛИЙ ТАЪЛИМНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНЛАРИ БИЛАН УЙҒУНЛАШТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА МЕТОДИК ЙЎНАЛИШЛАРИ Лухманов Дилшод Бахтиёрович1, Шоисломова Махлиё Дилмурод қизи2 ¹ ЧДПУ катта ўқитувчиси, 2 ЧДПУ талабаси https://doi.org/10.5281/zenodo.17451942 Аннотация. Ушбу мақолада касб-ҳунар мактабларида амалий таълимни ишлаб чиқариш жараёнлари билан уйғунлаштириш масаласи илмий-назарий жиҳатдан ёритилган. Муаллиф таълим-ишлаб чиқариш ҳамкорлигини кластер усулида ташкил этиш орқали ўқувчиларнинг касбий малака ва кўникмаларини шакллантириш имкониятларини таҳлил қилган. Шунингдек, таълим жараёнида ишлаб чиқариш амалиётини самарали йўлга қўйиш учун зарур бўлган методик тавсиялар илгари сурилган. Мақолада касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ёндашувлар асосида такомиллаштириш орқали рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашнинг илмий асослари очиб берилган. Калит сўзлар: касб-ҳунар таълими, амалий машғулот, кластер, интеграция, ишлаб чиқариш амалиёти, педагогик ҳамкорлик, инновация, касбий тайёргарлик. Республикамиз мустақилликка эришганидан сўнг, барча соҳалар қаторида илм-фан ва таълим тизими ҳам тубдан янгиланиш босқичига қадам қўйди. Бу жараён натижасида таълим соҳасидаги интеграция ва фанлар ўзаро боғлиқлиги кучайди, ўқувчиларнинг билимни чуқур ва самарали ўзлаштириш имкониятлари кенгайди. Шу билан бирга, замонавий технологияларни мукаммал ўзлаштира оладиган, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш жараёнларида фаол иштирок этадиган кадрларни тайёрлашнинг узлуксиз тизими шаклланди. Шунинг учун ҳам таълим ва тарбия тизимини ислоҳ қилиш, уни жаҳон андозалари даражасига олиб чиқиш, миллий кадрлар тайёрлашнинг замонавий моделини яратиш ва ёш авлодни интеллектуал ҳамда маънавий жиҳатдан етук шахслар сифатида тарбиялаш бугунги кун давлат сиёсатида устувор вазифа ҳисобланади. Миллий дастурнинг кейинги босқичларида таълим сифатига эътиборни кучайтириш, ахборот ва инновацион педагогик технологияларни жорий этиш, таълим самарадорлигини ошириш асосий йўналиш сифатида белгиланган. Таълимнинг инсонпарварлик тамойиллари касб-ҳунар таълими мазмунини янгича асосда ташкил этишни талаб қилмоқда. Айниқса, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини ўзаро уйғунлаштириш орқали таълим жараёнини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Бу интеграция орқали ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мос кадрлар тайёрлаш имкони яратилади. Амалдаги кузатишлардан маълум бўлдики, касб-ҳунар мактабларида ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини етарли даражада интеграция қилишда муайян камчиликлар INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1482 мавжуд. Шу сабабли бу масала ижтимоий ҳаётнинг долзарб талабларидан бири сифатида кун тартибига чиқмоқда. Давлат таълим стандартларида белгиланган қоидалар асосида ушбу интеграцияни амалга ошириш таълим жараёнининг методик жиҳатдан мукаммал ташкил этилишига замин яратади. Амалий таълим жараёнида интеграцияни таъминлаш турли интерфаол усуллар ва илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш имконини очади. Бу эса ўқув жараёнида янги педагогик имкониятларни вужудга келтиради. Амалиётларни интеграциялаш бирбирини тўлдиради, натижада таълим жараёнида тизимлилик ва узвийлик таъминланади. Бугунги кунда ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини чуқур эгаллашини таъминлаш, уларнинг фаол фикрлаш, мушоҳада ва идрок этиш қобилиятларини ривожлантириш таълим жараёнининг устувор вазифаси ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларининг илмий асосланган интеграцияси таълим самарадорлигини таъминлайди. Бу жараёнда биргина фан ёки йўналиш доирасида чегараланиб қолмаслик муҳимдир, чунки фанлараро алоқадорликни кучайтириш орқали ўқувчиларнинг билим ва тафаккур имкониятлари кенгаяди. Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларининг уйғун ташкил этилиши уларнинг билим олиш фаоллиги, қизиқишлари ва интеллектуал ривожланишини таъминлайди. Мазкур интеграция махсус фанлар бўйича ўқув дастурлари ва дарсликлар ўртасидаги мутаносибликни таъминлайдиган дидактик имконият сифатида қаралиши лозим. Шунга қарамасдан, олиб борилган кузатишлар шуни кўрсатадики, ҳозирча ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларининг дидактик имкониятлари етарлича аниқланмаган. Амалиёт соҳалари мазмунини пухта ўзлаштириш, ўзаро боғлиқ билим, кўникма ва малакаларни амалий равишда қўллаш жараёнлари илмий ва амалий жиҳатдан етарли даражада тадқиқ этилмаган. Ҳозирги кунда Касб – ҳунар мактаблар амалиёт мазмунида махсус фанлардан билимларни тақдим қилиш, ўқувчиларнинг юқори даражадаги кўникмалари, тафаккурини шакллантириш юзасидан эътиборга олинмай келинаётган ҳолатлардан бири мазкур интеграцияга ўрта махсус таълим мазмунида етарли даражада эътибор берилмаганлигида. Шу сабабли, янги назарий ва амалий билимларни амалиётлар мазмунига киритиш, мазкур интеграцияда зарур билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш, ижтимоий ҳаёт тажрибалари ва илм-фаннинг турли соҳалари учун муҳим бўлган билимларни ўқувчилар эгаллашлари учун юксак билим ва маҳоратга эга бўлган педагог-мухандисларни тайёрлаш ниҳоятда зарур. Мазкур вазифаларни ечиш учун ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари интеграциясини таъминлашни илмий жиҳатдан асослаш мақсадида амалиётларнинг мазмунини танлаш, бу жараёнда қўлланилаётган педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда махсус фанларнинг ўзаро боғланган тизимини шакллан-тириш лозим. Демак, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари интеграцияси амалиётлар мавзулари мазмунини очиб бериш учун зарур. Мазкур интеграция амалиёт мавзуларининг мазмунини ўрганиш, ундаги муҳим тушунчаларни ажратиб олиб ўзлаштиришда қуйидаги жараёнларни фаоллаштириш имкониятини беради: - амалиёт мавзуларини ўрганиш жараёнида ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари интеграцияси ҳолатини аниқлашга субъектив ёндашиш эҳтимолини пасайтириш; INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1483 - амалиётнинг муҳим ғояларини очиб беришда аҳамиятга эга бўлган жиҳатларига ўқувчилар эътиборини қаратиш; доимий равишда ўқувчилар ижодий ташаббускорлиги ва амалиёт фаолияти мустақиллигини кенгайтириш, мазкур интеграцияни самарали йўлга қўйиш учун дидактик восита турларини қўллаб, ундан фойдаланиш бўйича ташкилий ишларни босқичма-босқич амалга ошириш; - турли дидактик воситалар ёрдамида амалиётларнинг ўзаро узвий бирликда ўзлаштирилишига эришиш; Касб ҳунар мактабларида амалга ошириладиган амалиётлар жараёнида ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари интеграциясини таъминлаш ўқувчиларнинг билимларини тизимлаштиришга, уларнинг мустақил фикрлаш кўникма ва малакаларини шакллантиришга, таълимнинг қуйи босқичларида эгаллаган билимларини чуқурлаштиришга ёрдам беради. Махсус фанлар бўйича эгалланган билимларни амалиётда ўрганилаётган янги мавзу билан бирлаштириш мазкур интеграцияни таъминлашга ёрдам беради. Ушбу жараён ўқувчиларнинг атроф, инсон, табиат ва жамият ҳақидаги тасаввурларини шакллантиради ва бойитади. Улар асосида фанлардан эгалланган билимларни умумлаштириш вазифаси самарали ҳал этилади. Ўқувчилар махсус фанларни ўзлаштириш жараёнида асосий тушунчалар ва атамалар ёрдамида ўз билимларини ривожлантиради. Мунтазам тарзда татбиқ қилинадиган мазкур интеграция турли соҳага оид билимларни эгаллаш, улардан доимий фойдаланиш ўқувчилар эгаллаган кўникма, малакаларини мустаҳкамлашга ҳам ёрдам беради. Уларнинг билим олишга бўлган қизиқиши ҳамда бу жараённинг самарадорлигини оширади. Мазкур интеграция билимларни эгаллаш, амалиётларни ташкил этишнинг дидактик имкониятларидан биридир. У ўқувчи қобилиятларини шакллантириб, ривожлантириб бориш асоси сифатида белгилаб олинган амалиёт методларига таянган ҳолда амалга оширилади. Ўқув фанларининг умумий тузилиш элементлари амалиётда мазкур интеграцияни амалга оширишнинг қуйидаги объектив асосларини яратади: - эгалланадиган билим, тушунча ва далиллар; қонунлар ва назариялар; - ўқувчи дунёқарашини шакллантирувчи ғоялар; - тарихий муаммолар ва илмнинг ривожланиш йўли; - фаннинг методологик асослари ва методлари; - белгилаб қўйилган махсус кўникма ва малакалар; Мазкур интеграция асосида амалиётларда қатор тарбиявий масалаларни ҳал этиш лозим, улар қуйидагилар: ўқувчиларга ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари интеграцияси асосида билим беришда мазкур жараённинг моҳияти, турлари ва амалга ошириш йўлларини аниқлаш; амалдаги фан дастурларида мазкур интеграцияни аниқлашга доир талабларни ўрганиш; танлаган соҳаси бўйича махсус фанларни ўзлаштиришда мазкур интеграциянинг асосий йўналишлари билан танишиш; ўқувчиларга билим беришда бу интеграцияни таъминлаш натижасида ҳосил қилинган кўникма ва малакаларни амалда қўллаш имкониятларини кенгайтириш. Касб-ҳунар мактабларида фан дастурларини мазкур интеграция асосида такомиллаштириш ва мазмунан бир-бирига яқин фанлардан амалиётларни ташкил этишни мувофиқлаштириш муаммоларини илмий асосда ҳал қилиш зарур. Мазкур дастурлар фан ғоялари ва методлари, махсус фанларни ўрганишга янгича ёндашувлар, унинг ижтимоий алоқаларини акс эттириши лозим. Интеграллашиш INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1484 натижасида амалиётларнинг мазмуни ўзгаради. Шунинг учун, янги фан дастурларида амалиётларни мазмунан илмий жиҳатдан бойитиш, эгалланиши зарур бўлган таянч билимлар ажратиб кўрсатиш, амалиётлар мазмунида ижтимоий онгнинг турли шакллари ва мазкур фаннинг ишлаб чиқариш билан алоқаси ўз аксини топиши лозим. Касб ҳунар мактабларида амалга оширилаётган амалиётлар олдида турган долзарб муаммолардан бири илм-фаннинг муайян соҳасини эгаллашга ўзини сафарбар қилган ўқувчиларнинг ижтимоий ҳаётда муносиб ўрин топиши учун зарур бўлган педагогик шарт-шароитларни вужудга келтиришдан иборат. Ўтказилаётган амалиётларнинг мазмунини илмий жиҳатдан мукаммаллаштириш, унинг сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган технологик ишланмалар бугунги кунда ниҳоятда зарур. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Мавлянов.А, Абдалова.С, Байметов.М.М, “Касб-ҳунар коллежларида ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари интеграцияси”. Услубий тавсиянома. –Т.: Фан ва технология, 2014. - 115 бет. 2. Ж.А.Хамидов “О некоторых формах методах трудового воспитания младших школьников” ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATINAL SCIENCES №2(81)2021