scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

БАЛИҚ МАҲСУЛОТЛАРИ БОЗОРИНИ МАРКЕТИНГ ЁНДАШУВИ НЕГИЗИДА РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

Сарсенбаев Бахитжан Абдулгазиевич

Abstract

Мақола глобаллашув шароитида балиқчилик соҳасини ривожлантиришнинг маркетинг ёндашувлар асосида мулкчилик шаклидан қатъий назар маҳсулот ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, хизмат кўрсатиш, сотиш ва балиқ ишлаб чиқарувчи субъектларини ўзаро ҳамкорлик муносабатларини такомиллаштириш, балиқ маҳсулотлари бозорида нарх-навонинг шакли ва усуллари шаклланишидаги маркетингнинг назарий ва услубий қоидалари кўрилган.

Full text

INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 1110 БАЛИҚ МАҲСУЛОТЛАРИ БОЗОРИНИ МАРКЕТИНГ ЁНДАШУВИ НЕГИЗИДА РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ Сарсенбаев Бахитжан Абдулгазиевич Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Университети “Молия” кафедраси катта ўқитувчиси, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) https://doi.org/10.5281/zenodo.17461740 Аннотация. Мақола глобаллашув шароитида балиқчилик соҳасини ривожлантиришнинг маркетинг ёндашувлар асосида мулкчилик шаклидан қатъий назар маҳсулот ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, хизмат кўрсатиш, сотиш ва балиқ ишлаб чиқарувчи субъектларини ўзаро ҳамкорлик муносабатларини такомиллаштириш, балиқ маҳсулотлари бозорида нарх-навонинг шакли ва усуллари шаклланишидаги маркетингнинг назарий ва услубий қоидалари кўрилган. Калит сўзлар: глобаллашув, балиқчилик соҳаси, маҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, балиқ етиштирувчи субъектлар. Аннотация. В статье рассматривается развитие рыбохозяйственной отрасли в условиях глобализации на основе маркетинговых подходов, независимо от форм собственности, производства, заготовки, хранения, переработки, обслуживания, реализации и совершенствования взаимовыгодных кооперационных отношений субъектов рыбодобычи, теоретико-методологические положения маркетинга в форме и методах ценообразования на рынке рыбной продукции. Ключевые слова: глобализация, рыбная отрасль, производство продукции, услуга, субъекты рыбоводства. Abstract. The article examines the development of the fisheries sector in the conditions of globalization based on marketing approaches, regardless of the form of ownership, production, preparation, storage, processing, service, sale and improvement of mutual cooperation relations of fish-producing entities, the theoretical and methodological rules of marketing in the form and methods of price formation in the market of fish products. Key words: globalization, fishing industry, product production, service, fish breeding entities. Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида балиқчилик соҳасини ривожлантириш, балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш субъектларини янада такомиллаштириш, балиқчилик кластерларини ташкил этиш, табиий ва сунъий сув ҳавзаларида қафас усулида балиқ етиштириш каби масалаларга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу борада «... сифатли озиқовқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, бу борада кафолатланган захирани яратиш ва уларни бозорга узлуксиз етказиб бериш ҳамда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ишларига устувор даражада эътибор қаратилади»[1]. Мазкур вазифалардан келиб чққан ҳолда балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотларни устувор даражада амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёт тармоғининг марказий бўғини ҳисобланиб, у деҳқончилик ва чорвачилик соҳаларига бўлинади. Чорвачилик эса, ўз навбатида INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 1111 қорамолчилик, қўй ва эчкичилик, отчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва пиллачилик каби қуйи соҳаларга ажратилади[2]. Қишлоқ хўжалигида балиқчилик соҳаси асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Ўзбекистон Республикасининг бир қатор вилоятларида балиқчилик билан шуғулланиб келинади ва бу соҳада етарли тажрибалар орттириб келинмоқда. Ҳозирги пайтга келиб, айниқса фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши билан сифатли балиқ маҳсулотлари етиштирилмоқда. Балиқчилик соҳаси жуда мураккаб шароитда, жадал ривожланаётган тизим бўлиб, ҳозирги кунда бу чорвачиликнинг ягона тармоғи сифатида, ҳеч бўлмаганда импорт қилинадиган маҳсулотлар билан муваффақиятли рақобатлаша оладиган соҳадир, чунки у импорт қилинган маҳсулотлар билан нарх бўйича рақобатлаша олади. Қорақалпоғистон Рeспубликaсининг бaлиқчилик ҳoлaтини ўргaниш ушбу сoҳaни янaдa ривoжлaнтиришгa тўсқинлик қилaдигaн муҳим муaммoлaрни aниқлaшгa, шунингдeк, унинг умумий сaлбий динaмикaсини aниқлaшгa имкoн бeрди. Бугунги кунда бaлиқчилик соҳаси озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни қондиришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у истеъмолчилар диди ва хоҳишларидаги ўзгаришлар, бозордаги кучли рақобат муҳити, балиқ етиштириш технологияларининг кун сайин такомиллашуви ҳамда балиқ маҳсулоти сифатига қўйиладиган фитосанитар ва бошқа талабларнинг кучайиб бораётгани билан характерланади. Бундай шароитда бир томондан бaлиқчилик соҳаси аҳолига етказиб бераётган балиқ маҳсулотлари ва кўрсатилаётган хизматларнинг юқори сифатлилигидан манфаатдор бўлсалар, иккинчи томондан балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан шуғулланувчи тармоқлар учун маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари ҳамда стандартларга мослиги катта аҳамият касб этади. Тадқиқот натижага кўра, бaлиқчилик соҳаси ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар кўп қиррали ва кенг қамровли бўлиб, уларни табиий, ижтимоий, иқтисодий, ташкилий-ҳуқуқий, ташкилий-техник ва технологик характердаги омилларга ажратиш мумкин (расм). Расмда қайд қилинганидек, балиқчилик соҳаси ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар туркумида барча омиллар аҳамиятли бўлиб, энг муҳими иқтисодий омиллар ҳал қилувчи эканлигини эътибрга олиш лозим бўлади. Чунки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги даромад олишлиги, тадбиркорлик муҳитининг юзага келиши, камбағалликдан қутулиш йўлларидан бири сифатида қаралиши шу кун талабларидан келиб чиқишини таъкидлашимиз лозим. Шундай жараёнларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида: “...балиқчилик, паррандачилик каби соҳаларда наслчиликка алоҳида эътибор қаратилиб, уни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари татбиқ этилади”[1] деб қайд қилиниши, бу соҳага давлат томонидан нечоғлиқ аҳамият бераётганлигидан далолат беради. INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 1112 Расм. Балиқчилик соҳаси ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар туркуми* * Муаллиф ишланмаси. Қорақалпоғистонда балиқ ва балиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш киши бошига йилига 6,8 кг ни ташкил қилади ва бунинг 1 кг дан камроғи тирик балиқ ҳиссасига тўғри келади. Бу киши бошига йилига 13,4 кг миқдорида белгиланган тиббий нормадан анча паст. Таққослаш учун, дунё бўйича ўртача истеъмол киши бошига 16 кг. Ривожланган мамлакатларда - 26,1 кг, ривожланаётган мамлакатларда - 11,7 кг. Европада бу кўрсаткич 26,1 кг.ни ташкил қилади. Балиқни ҳаммадан кўп Исландияда 90 кг ва Японияда 70 кг истеъмол қилинади. Мамлакатда табиий ресурслар салоҳияти, иқлим шароити қишлоқ хўжалиги, хусусан, балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун катта имкониятларга эга. Бу жараёнда аҳолининг физиологик эҳтиёжида жуда ҳам зарур бўлган балиқ маҳсулотларининг ўрни ва аҳамияти алоҳида эътиборга молик. Балиқ ва балиқ маҳсулотлари озиқ-овқат ресурсларида муҳим аҳамият касб этади. Улар тўйимлилиги ва озиқавий қиймати жиҳатидан уй ҳайвонлари гўштига ўхшаш бўлиб, ҳазм қилиниши борасида ундан юқори туради. Адабиётлардаги айрим маълумотларга қараганда ҳар бир киши бир йил давомида 14,6 кг балиқ гўштини истеъмол қилиши лозим экан. Ўзбекистон Республикасида бу меъёр одам бошига 16-18 кг қилиб белгиланган. Балиқ инсон организми учун зарур оқсилларнинг муҳим манбаи ҳисобланади. Балиқ ва балиқ маҳсулотлари истеъмол қилишнинг тиббий меъёрлари мавжуд бўлиб, уларга эришилмаса соғлом авлодни шакллантириш шартлари бузилади. Диетологлар ва педиатрларнинг фикрига қараганда, балиқ ва балиқ маҳсулотлари болаларнинг ақлий ва жисмоний ривожланиб бориши учун ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам болаларни балиқ билан таъминлашни янги авлоднинг янада кучли ва соғлом ўсиб, мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига фаол иштирок этишига ёрдам бериши учун йўналтирилган муҳим ҳаётий восита деб қараш мумкин. Лекин бу кўрсаткичлар INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 1113 Ўзбекистон ва вилоятлар бўйича ўрганилганда юқори кўрсаткичга эга эканлигини қайд қилиш лозим. Балиқ гўштининг кимёвий таркиби биринчи навбатда, унинг озиқавий қийматини белгилашда энг муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Балиқ гўштининг озиқавий қиймати ва унинг сифати (таъми, мазаси, хушбўйлиги) даставвал унинг таркибидаги оқсил, ёғ, углевод, витамин, минерал элементлар ва сув миқдорига боғлиқ. Бундан ташқари балиқ гўштида инсон учун ҳаётий муҳим ҳисобланган аминокислоталар ва модда алмашинувида ҳаётий жараёнларни бошқара оладиган турли органик моддаларни бўлиши унинг озиқавий қийматини янада оширади. Балиқ гўшти таркибидаги оқсил ва оқсил бўлмаган азотли моддалар миқдори турлича бўлиб, гўштни таъми, ҳиди, консистенцияси, сақланиш муддати ва технологии хусусиятлари билан фарқланишида асосий омиллардан ҳисобланади. Миллий иқтисодиётни ривожлантиришда балиқчилик бизнесининг уч томонлама роли қуйидагича белгиланган: 1) иқтисодий вазифаси мустақил хўжалик юритувчи субектлар мажмуи сифатида моддий фойда олиш ва балиқчилик саноати томонидан яратилган якуний маҳсулотнинг қўшимча қийматини оширишни таъминлаш; 2) инфратузилмани қўллаб-қувватлаш элементи сифатида иқтисодий ва ижтимоий функцияларни бажариш орқали ўзаро боғлиқ тармоқларнинг ўсишини таъмин этиш; 3) товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ва хайрия фаолияти орқали ижтимоий функцияларни бажарилишини таъминловчи ижтимоий институт сифатида бандлик муаммосини ҳал қилиш, шахснинг жамиятдаги мавқеини рағбатлантириш, бизнеснинг ижтимоий масъулиятини оширишдан иборатдир. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга мурожаатномаси. //халқ сўзи, 2020 йил 30-декабрь. 2. Юсупов М.С. Агросаноат интеграцияси. Ўқув қўлланма.-т.: “фан ва технология”, 2015, – 400 б. 3. Голубин Е.В. Дитрибуция. Формирование и оптимизация каналов сбыта / Е. Голубин. - М.: Вершина, 2008. –с. 136. 4. Амосов А. О стратегии развития аграрной сферы // Экономист. – 2008.-№9. Архипов В. К вопросу о мировом продовольственном кризисе // Экономист. 2009. - №3. 5. Ахунова Г.Н., Джалалова И.А. Стратегия бизнеса. Учебное пособ. – Т.: 2009. –с.136.