scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ИННОВАЦИОН ЎЗГАРИШЛАР ШАРОИТИДА ХАЛҚАРО ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАРУРАТИ

Алимова Маҳлиё

Abstract

Ушбу мақола инновацион ўзгаришлар шароитида халқаро туризм бозорининг шаклланиши ва ривожланишининг умумий масалаларига бағишланган бўлиб, унинг функциялари тизимлаштирилиб, эволюцион ривожланиш омиллари таснифланган, шунингдек, жаҳон иқтисодиёти ва уни ташкил этувчи миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши учун платформани шакллантиришда халқаро туризм бозорининг роли кўрсатиб берилган.

Full text

INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 1114 ИННОВАЦИОН ЎЗГАРИШЛАР ШАРОИТИДА ХАЛҚАРО ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАРУРАТИ Алимова Маҳлиё Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқарув академияси тадқиқотчиси https://doi.org/10.5281/zenodo.17461754 Аннотация. Ушбу мақола инновацион ўзгаришлар шароитида халқаро туризм бозорининг шаклланиши ва ривожланишининг умумий масалаларига бағишланган бўлиб, унинг функциялари тизимлаштирилиб, эволюцион ривожланиш омиллари таснифланган, шунингдек, жаҳон иқтисодиёти ва уни ташкил этувчи миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши учун платформани шакллантиришда халқаро туризм бозорининг роли кўрсатиб берилган. Аннотация. В данной статье рассматриваются общие вопросы формирования и развития международного туристского рынка в условиях инновационных изменений, систематизируются его функции, классифицируются факторы эволюционного развития, а также показана роль международного туристского рынка в формировании платформы устойчивого развития мировой экономики и национальных экономик, ее составляющих. Abstract. This article is devoted to the general issues of the formation and development of the international tourism market in the context of innovative changes, systematizes its functions, classifies the factors of evolutionary development, and also shows the role of the international tourism market in forming a platform for the sustainable development of the world economy and the national economies that make up it. Калитли сўзлар: халқаро туризм бозори, дунё мамлакатлари, миллий иқтисодиёт, жаҳон ҳудудлари, глобаллашув жараёнлари, хорижлик туристлар, туризм имконияти, билимларга асосланган иқтисодиёт, барқарор ривожланиш. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнлари дунё мамлакатлари ва жаҳон ҳудудларининг бир-бири билан ўзаро боғлиқлиги кучайган, фан-техника ривожи таъсирида умумпланета миқёсидаги янги муаммоларни юзага келиши ва кескинлашуви ортган шароитда, глобаллашув жараёнларини янада шиддатли равишдаги тезлашиши билан тавсифланади. Туристлар оқимининг жалб этилиш даражаси дунё мамлакатларининг тарихий-маданий, табиий-иқлимий, географик-экологик жозибадорлигидан ташқари, сиёсий хайрихоҳлик даражаси, мутахассислар салоҳияти, тегишли инфратузилма ҳамда турли хизматларнинг қай даражада сифатли йўлга қўйилганлиги билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПФ-102-сон “Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони[1]да туризм соҳасида етарлича даражада ва ҳар қандай хорижий мамлакатлардан қолишмайдиган имкониятларга эгалиги бу борада кўплаб муваффақиятларга эришишимизни таъминловчи асосий манба ҳисобланишига эътибор INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 1115 қаратилган. Жаҳон Туризм Ташкилоти таҳлилларига кўра, “туризм сиёсатини институционал ва ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштирган давлатларда туризмнинг ЯИМдаги улуши ўртача 2 - 3 фоизга юқори бўлади” [2]. Туризм соҳаси ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, соҳага хос бўлган иқтисодий муносабатларнинг назарий ва амалий масалалари, туризмда инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг амалий муаммолари ва алоҳида масалалари тўғрисида кўпгина чет эл ва мамлакатимиз олимлари томонидан илмий тадқиқотлар олиб борилган. Жаҳонда салбий сиёсий ва иқтисодий муҳитнинг баъзида кескинлашуви ва сақланиб турганлигига қарамасдан, туризм соҳасини ташкил этишнинг илмий-услубий асослари ва иқтисодий жиҳатлари туризмнинг мақбул ривожланиши ва улар бозорини ташкил қилиш масалаларининг маълум бир томонлари олимлардан А. Александрова [3], В.И. Андрианов [4], Е.А. Быкова [5], И.Ю. Севрюков [6], Е.А. Джанджугазова(7), А.Ю. Баранова(8) кабиларнинг илмий асарлари ва тадқиқотларида ўз аксини топган. Мамлакатимизда туризм тармоғининг ривожланиш масалалари Н.Т. Тухлиев, Т.Абдуллаева [9], М.Қ. Пардаев[10], ва бошкаларнинг илмий ишларида кўриб чиқилган. Жахон иктисодиётида хизматлар сохасининг роли ва ўрни ошиб бораётган бир пайтда, туристик хизматлар глобал иктисодиётда ижтимоий-иктисодий барқарорликни таъминлашнинг асосий омилларидан бири сифатида майдонга чикиб, жуда кўплаб мамлакатларнинг расмий ва норасмий секторларида бандликни таъминлаш ва даромад олишда устувор йўналишлардан бўлиб колмокда. Амалга оширилган изланишлаp натижаси шуни кўpсатмоқдаки, халқаpо туризм бозоpини pивожлантиpишда меҳмонхона комплекслаpи билан биpгаликда, меҳмонхона ҳисобланмаган, аммо унинг функциясини бажаpадиган объектлаpдан ҳам кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдиp. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, туристларни жойлаштиришда 25 фоиздан кўпроқ туристик фондлар ҳиссаси айнан хусусий меҳмонхоналарга тўғри келар экан. Туристлаpни жойлаштиpишда, одатда бундай объектлаp жуда қулай ва содда бўлиб улаpни самаpадоpлиги юқоpидиp. Меҳмонхоналарда жойлашиш ягона тунаш жойи эмас. Кемпинглар, пансионатлар, ётоқхоналар, шунингдек кўплаган хусусий квартираларда, хонадонларда ҳам туристлар учун тунаш жойини ташкил қилиш имконияти бор. Ўзбекистонда хусусий меҳмонхоналар сонини кўпайтириш ҳам шу куннинг муҳим талабларидан биридир. Унинг ҳиссаси Ўзбекистондаги жами меҳмонхоналарнинг 5 фоизини ташкил этади халос. Кемпинглаp шахсий хонадонлаp, дам олиш уйлаpи, ёшлаp уйи, туристик масканлаpи, оилавий клублаp ва ҳакозалаp туристлар учун жуда қулай бўлган масканлаpдиp. Туризмда булаpнинг ичида кенг таpқалгани ва аpзони кемпинглаpдиp. Лекин Ўзбекистон шаpоитида кемпинглаpни pивожланиши учун кенг имкониятлаp шаpт-шаpоитлаp мавжуд бўлсада, аммо улаpни қуpиш, фойдаланиш ишига катта аҳамият беpилмаяпти. Ваҳоланки халқаpо туризм йўналиши бўйича ташpиф буюpадиган туристларнинг кемпинг каби масканлаpдан фойдаланиши улар учун жуда қулайлик туғдиради. Айниқса ҳозиpги бозоp иқтисодиёти шаpоитида мавжуд бўлган иқтисодий қийинчиликлаp давpида ички туристлаpимиз учун бундай масканлаpдан фойдаланиш аpзон ва қулайдиp. Бундай масканлаpда одатда одамлаp гавжум, фақат халқаpо туристлаp эмас, балки Ўзбекистон фуқаpолаpи бўлган туристлаpни ҳам тез-тез ташpиф буюpадиган жойлаpида қуpилиши ва фойдаланишини мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади. INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 1116 Халқаро туризм бозорини ривожланиши карвон йўлларини қайта тиклаш масалалари билан ҳам бевосита боғлиқдир. Чунки, Ўзбекистон авваллари ва ҳозир ҳам бу қадимий йўлларнинг марказида турибди ва уларни тиклаш бўйича ўтказиладиган тадбирларда унинг иштироки жуда ҳам зарурдир. Айниқса, бу жараён йўл тизимини қандай даражада ривожланганлиги билан боғлиқдир. Шуни ҳисобга олиб, республикада йўл тармоқларини қурилишига катта эътибор берилмоқда. Ўзбекистонда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар нафақат туризм соҳаси ривожланишининг жадаллашишига, балки мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида алоҳида ўрин тутганлиги сабабли, олдин имкони бўлмаган янги туристик хизмат турларининг яратилишига олиб келмоқда. Бу ҳолат туризм хизмат бозори ривожланиши ва бошқариш стратегиясига ҳар томонлама режалаштирилган ҳамда чет эллик ва маҳаллий турмаҳсулот етказиб берувчиларнинг қизиқишлари балансига амал қиладиган ёндашувни талаб этади. Бир томондан, ўзбекистонлик тадбиркорлар қизиқишларининг ҳимоясини таъминлаш, иккинчи томондан эса, туризм бозорида чет эллик тадбиркорлар иштирокида рақобатли муҳит яратиш керак. Буларнинг барчаси, сўзсиз, бозорда ўзбекистонликларнинг фаолиятини рағбатлантиришга олиб келади. Иқтисодиёт инфратузилмасининг асосини ташкил этган транспорт, телекоммуникация, молиявий хизматлар ривожланишининг давом этиши туризм хизмат бозори ривожланиши учун ҳам катта аҳамиятга эга. Шуни ҳам айтиб ўтишимиз лозимки, туризм соҳаси катта маблағ сарфланишини талаб этмайдиган, ижтимоий барқарорлик омили сифатида хизмат қиладиган ва ҳудудда янги ишчи ўринларнинг яратилишини таъминлайдиган хизмат секторларидан биридир. Ўзбекистонни жаҳон бозорига чиқиши учун янги йўл тармоқлари қурилмоқда ва қайта таъмирланмоқда. Тез юрар магистраллари лойиҳаси Буюк Ипак йўлини тиклаш дастурининг асосини ташкил этиб, Европани Хитой Халқ Республикаси ва барча Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари билан боғлайди. Бу йўллардан фойдаланиш натижасида автомобиль транспорти орқали халқаро туризмнинг ривожланиши, савдосотиқни мамлакатлараро йўлга қўйилиши таъминланиб, ҳудудлар иқтисодиётини кўтариш ва аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш учун катта имкониятлар яратилади. Халқаро туризм дунё мамлакатлари ўртасида нотекис ривожланиб, бу уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси билан белгиланади. Халқаро туризмни энг ривожланган ери Ғарбий Европа мамлакатлари ҳисобланиб, бу регионнинг ҳиссасига ҳалқаро туризм бозорининг 75% дан ортиғи ва 60%га яқин валюта тушумлари тўғри келади. Тахминан 20%га яқини Америкага, 10% дан камроғи Осиё, Африка ва Австралияга тўғри келади. Туризм соҳасини Ғарбий Европа мамлакатларида ривожланишининг асосий сабабларидан бири шундаки, 2-жаҳон урушидан кейинги йилларда, бу ерларда халқаро туризмни йўлга қўйиш орқали иқтисодиётни тиклаш асосий йўналиш ҳисобланган. Буни ўз вақтида тушунган бизнесменлар, тадбиркорлар оз пул сарфлаб, кўпроқ фойда олишни айнан шу халқаро туризм соҳасида кўрганлар. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда Ғарбий Европа мамлакатларида халқаро туризм соҳасидан олинадиган даромад уларнинг жами даромадларида салмоқли ҳиссани ташкил қилади. Умуман туризмни ривожлантириш йўллари жуда хам турли-тумандир. Уларнинг қайси биридан фойдаланиш инсонларнинг ўзига боғлиқ. Ўзбекистон аҳолиси учун, бозор иқтисодиёти шароитида кўпроқ савдо сайёҳлиги аҳамиятли бўлиб қолди. Албатта бундай сайёҳликда импорт сайёҳлигига қараганда экспорт сайёҳлиги устун туради. Бу эса маълум INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 1117 даражада Ўзбекитонни иқтисодий салоҳиятига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам, ҳозирги куннинг асосий мақсади, талаби - республикамизга четдан келувчилар учун хизмат даражасини кучайтириш зарурлигидир. Шу тадбир орқали мамлакатимиз хазинасини валюта билан кўпроқ таъминлаш имконияти туғилади. Ўзбекистоннинг бой табиий ва маданий мероси ҳамда миллий салоҳиятидан тўла фойдаланган ҳолда, унинг барқарор ривожланишини таьминлаш, тармоқ корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш имкониятлари мавжуд. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда республикамизнинг ялпи ички маҳсулотида туризм индустриясининг улуши жуда фоизни ташкил этади. Республика иқтисодиётида туризм соҳаси ҳам бошқа ишлаб чиқариш соҳалари каби ихтисослашган хўжаликлар қаторига кириб, мамлакатни иқтисодий ривожлантириш воситаси сифатида муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодиётнинг реструктуризацияси бозорни ўрганиш натижаларига асосланган маркетинг стратегияларини ишлаб чиқариш билан бир қаторда олиб борилишини ҳисобга оладиган бўлсак, туристик хизматлар, айниқса, уларнинг бозор тармоғидаги соҳаси бўлмиш стратегик маркетингни ўз ичига олган бошқарувнинг прогрессив усулларига катта эҳтиёж сезмоқда. Ҳозирги иқтисодиёт хўжалик фаолиятининг амалда барча соҳаларида интенсив тарзда ривож топаётган инновацион жараёнларнинг фаол таъсирида шаклланиб бормоқда. Туристик бизнес ҳам бундан истисно эмас. Шунинг учун туристик хизматларнинг жаҳон бозоридаги рақобатчилик фақат мамлакатимиздаги компанияларнинг хўжалик фаолияти амалиётига кўпчилик ҳолларда йирик инвестиция харажатлари билан боғлиқ бўладиган инновацияларни доимий тарзда жорий этган ҳолда таъминланиши мумкин. Бунда инновацион фаолият бир тизимли асосда юритилиши, туристик компанияларни ривожлантиришнинг стратегик режаларидан зарурий таркибий қисм сифатида ўрин олиши лозим. Бироқ тадқиқотларнинг кўрсатишича, Ўзбекистондаги туристик бизнес компаниялари шу пайтгача ҳам кўп жиҳатдан тактик мақсадларни йўналиш қилиб олишади, стратегик менежментнинг ҳозирги имкониятларидан фойдаланишмайди, инновацион хизматларни ишлаб чиқариш ва жорий этшга лозим даражада эътибор беришмайди. Юқорида баён қилинганлардан келиб чиқиб айтиш жоизки, туризм мамлакат иқтисодий салоҳияти ва қудратини жаҳон миқёсига кўтараётган ва айни бир пайтда, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини шакллантиришда фаол иштирок этаётган ҳамда уни оширишда юқори самара бераётган соҳадир. Шу жиҳатдан ушбу соҳа билан боғлиқ муаммоларни тадқиқ қилиш, уларнинг бозор талабларига жавоб берадиган мажмуавий ечимларини топиш ва амалиётга самарали жорий этиш бугунги куннинг, айниқса, истиқболда аҳоли турмуш даражасини оширишнинг стратегик аҳамиятга эга ўта долзарб масалаларидан бири сифатида қаралмоғи лозимдир. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПФ-102-сон “Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони. 2. UNWTO, Tourism and Economic Development, 2022. URL: https://www.unwto.org/tourism-and-economic-development 3. Александрова А.Ю. Международный туризм: учеб. пособие для вузов. - М.: Аспект INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 1118 Пресс, 2011. - 464 с. 4. Андрианов В.И. Проблемы развития внутреннего и въездного туризма / В.И. Андрианов // Современные проблемы сервиса и туризма. 2015. - №3. 5. Быкова Е.А. Влияние туризма на экономику стран / Е.А. Быкова, И.В. Фомин // Туризм и гостеприимство сквозь призму инноваций: Сборник статей III научнопрактической конференции. Под научной редакцией Е.М. Крюковой. - Москва, 27 февраля 2018 года. 6. Севрюков И.Ю. Рынок туристских услуг: современное состояние и тенденции развития // Экономика: теория и практика. - 2016. - №4 - С. 43 -48. 7. Джанджугазова Е.А. Маркетинг туристских территорий : учеб. пособие для студентов вузов, обучающихся по направлению подготовки - Туризм / Е.А. Джанджугазова. - М.: Академия, 2008. 8. Баранова А. Ю. Организация предпринимательской деятельности в сфере туризма: учеб. пособие / А. Ю. Баранова. – М. : ИНФРА-М, 2012. – 180 с. 9. Тухлиев Н., Абдуллаева Т. Национальные модели развития туризма. Т. . Узбекистои миллий энциклопедияси. 2006. - 423 с. 10. Пардаев М.Қ., Мусаев Ҳ.Н. Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари. -Т.: Иқтисод-молия, 2008.