scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИНТЕНСИВ РИВОЖЛАНИШНИ ТАЪМИН ЭТИШ ЖАРАЁНЛАРИ

Сабуров Жуманазар Салиевич

Abstract

Мақола қишлоқ хўжалигининг ривожига таъсир этувчи омил ва мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалигида эришилган натижалар ва истиқболдаги ривожланишга эътибор қаратилган бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасига илмий-инновацион лойиҳаларни татбиқ этиш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш масалалари ёритилган. Хусусан, рақамли технологиялар ҳамда “ақлли қишлоқ хўжалиги”ни жорий этиш орқали озиқ-овқат барқарорлигини таъминлаш ва мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш муаммоларига эътибор қаратилган.

Full text

INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 1123 ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИНТЕНСИВ РИВОЖЛАНИШНИ ТАЪМИН ЭТИШ ЖАРАЁНЛАРИ Сабуров Жуманазар Салиевич Тошкент гуманитар фанлар университети тадқиқотчиси https://doi.org/10.5281/zenodo.17461776 Аннотация. Мақола қишлоқ хўжалигининг ривожига таъсир этувчи омил ва мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалигида эришилган натижалар ва истиқболдаги ривожланишга эътибор қаратилган бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасига илмий-инновацион лойиҳаларни татбиқ этиш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш масалалари ёритилган. Хусусан, рақамли технологиялар ҳамда “ақлли қишлоқ хўжалиги”ни жорий этиш орқали озиқ-овқат барқарорлигини таъминлаш ва мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш муаммоларига эътибор қаратилган. Калит сўзлар: озиқ-овқат хавфсизлиги, рақамли технологиялар, ақлли қишлоқ хўжалиги, қулай агробизнес муҳити, ақлли деҳқончилик, ақлли дала. Қишлоқ хўжалиги соҳаси мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга кенг татбиқ этиш, олим ва мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари, тўпланган тажрибалар асосида хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишни талаб этади. “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси”да қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифаларни изчиллик билан амалга оширилишида маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, замонавий технологиялардан фойдаланиш, интенсив боғлар ташкил этиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, “қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказиш, ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш орқали ҳудудий иқтисодиётни 1,4-1,6 бараварга ошириш”[1] вазифалари белгилаб берилган. Ана шу вазифаларни амалга оширишда мамлакатимиз, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида бозор механизмлари асосида қишлоқ хўжалиги субъектлари самарали фаолият юритиши учун ўзаро муносабатларни шакллантириш, қишлоқ хўжалигини ривожлантирувчи институтларни аниқлаш ва улар бозор шароитига мос ҳолда ишлаши учун муҳит яратиб бериш, мулкчилик ва шартномавий муносабатлар меъёрларини такомиллаштириш ва уйғунлаштириш орқали ривожлантириш муҳим ҳисобланади. БМТ “Барқарор ривожланиш мақсадлари”ни мамлакатимизда изчил амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 841-сонли “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан 2030 йилгача бўлган даврда “Миллий мақсад ва вазифалар ҳамда уларни амалга ошириш бўйича йўл харитаси” тасдиқланган ва унда 2030 йилгача бўлган даврда: INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 1124 фуқароларнинг ўта қашшоқлик шаклини бартараф этиш ва кам таъминланишнинг барча кўринишларини икки баробарга қисқартириш; аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг манзиллилиги ва самарадорлигини кучайтириш; зарур ҳажмда овқатланишнинг юқори сифати ва баланслашганлигини таъминлаш ва тўйиб овқат емасликнинг барча шаклларига барҳам бериш; озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш барқарорлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш; қишлоқ инфратузилмаси, аграр тадқиқотлар, технологияларни ривожлантириш каби бир қатор вазифаларни амалга ошириш белгиланган. “Фаровонликни юксалтириш ва камбағалликни бартараф этиш барча мамлакатлар халқларидан ҳаёт кечиришнинг барқарор усулларига ўтишни талаб қилмоқда” [2]. Қорақолпоғистон Республикасида бошқа ҳудудлардаги каби қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳисобланган янги институтлар (кластер ва кооперация шаклдаги корхоналар) пайдо бўлиши билан ушбу тоифага кирувчи корхоналарнинг умумий иқтисодий фаолияти яхшиланганлигини кузатишимиз мумкин. Жумладан, олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, 2022-2024 йиллар мобайнида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 6,4 мартага ўсиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш ва экспорт қилиш ҳажми уларга мос равишда 56,2% ва 13,1% га кўпайди. Ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмлари ошгани билан харажат ва даромад қисмлари ҳам сезиларли даражада ошишига сабаб бўлди. Пировардида эса рентабеллик даражаси 5,4 фоиздан (2023 йил) 12,2 фоизгача (2024 йил) ўсди. Соҳанинг ривожланиши нафақат қишлоқ аҳолини иш билан таъминлашига, балки уларнинг турмуш даражасини оширишга ҳам хизмат қилади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, бугунги кунда республикамиз аграр секторига рақамли технологияларга асосланган инновацион технологияларни қўллаш кўлами ўта тор доирада бўлиб, бу стратегия доирасида қўйилган мақсад ва вазифаларнинг нафақат республикамиз, балки дунё миқёсида ҳам эндигина кенгайиб бораётганлиги ва нисбатан янгилиги боис, зарурий ахборот манбалари ва бошқа воситаларни олиш имконияти чекланганлиги, рақамли технологияларни жорий этишда мураккаб IT технологиялар, сунъий интеллект воситалари ҳамда юқори малакали мутахассислардан фойдаланишни талаб этиши билан боғлиқ. Масалан, рақамли технологияларни қўллаш асосан Интернет тармоғининг ривожланганлигига боғлиқ бўлиб, “ҳозирги кунда интернет тармоғига боғланишда асосий технология сифатида 4G қаралаётган, ҳамда жаҳон бўйлаб 90 фоиз абонет 3G дан кам бўлмаган технология бўйича боғланиш имкониятига эгалигига қарамай, суст ривожланган мамлакатларда қишлоқ аҳолисининг учдан бир қисмигина 3G технологияли тармоқдан фойдаланади [3]. Тадқиқот доирасида олинган натижалар асосида қуйидаги хулоса тавсияларни илгари сурамиз: - рақамли технологияларга асосланган “Қишлоқ хўжалиги 4.0” ва “Ақлли қишлоқ хўжалиги”ни қўллашнинг аҳамияти ҳамда назарий-услубий асосларини тадқиқ этишга қаратилган илмий изланишларни кенгайтириш; - автоматлаштирилган рақамли технологияларни қўллашга асосланган “агросаноат мажмуи бошқарувида рақамлаштирилган технологиялар”, “аниқ деҳқончилик”, “ақлли боғ”, “ақлли иссиқхона” ва “ақлли чорва фермаси” каби инновацион усулларни жорий этиш механизмларини ишлаб чиқариш ва уларнинг иқтисодий самарадорликка таъсирини баҳолаш; - Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалигида рақамли INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 1125 агротехнологияларни жорий этилиши, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштиришнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил этиш асосида бу борада мавжуд муаммолар, уларга таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларнинг ечимини топиш устида изланишлар олиб бориш; - узоқ муддатли иқлим ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини оптимал жойлаштириш, озиқ-овқат ва ресурслар бозорлари конъюктурасини прогнозлашнинг баланслашган мувозанатлик ва иқтисодий-математик моделлариини тузиш ва прогнозлаш; - ривожланган мамалакатларда “Ақлли қишлоқ хўжалиги” ва рақамли технологиялар тизимини қўллаш тажрибаларини ўрганиш асосида уларнинг мақбулларини танлаш ҳамда республикамиз шароитларига мослаштириб қўллаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш лозим бўлади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “2022-2026 yillarga mo‘ljallangan Yangi O‘zbekistonning taraqqiyot strategiyasi to‘g‘risida"gi Farmoni, 2022-yil 28-yanvar, PF-60son. – www.lex.uz 2. Griggs D. et al. Sustainable Development Goals for people and planet //Nature. – 2013. – Т. 495. – №. 7441. – P. 305-307. 3. Қишлоқ хўжалигидаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди. https://president.uz/uz/lists/view/5157 4. Global Hunger Index (GHI), (2020). Global Hunger Index scores by 2020 GHI rank. www.globalhungerindex.org. 5. Қишлоқ хўжалигидаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди. https://president.uz/uz/lists/view/5157 6. Трендов Н.М., С. Варас и М. Цзен. Цифровые технологии на службе сельского хозяйства и сельских районов (справочный документ). Продовольственная и сельскохозяйственная организация Объединенных Наций (ФАО). Рим, 2019. – С. 8-9. 7. Энди қишлоқ хўжалиги тизими ҳам “ақлли” бўлади. https://www.xabar.uz/ texnologiya/endi-qishloq-xojaligi-tizimi-ham-aqlli-boladi.