scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ДИЗАЙН СОҲАЛАРИГА ЎҚИТИШНИНГ ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАРИ: ТАЪЛИМ ВА АМАЛИЁТ КЕСИМИДА

Умарова Зухра, Зарипова Марғуба, Худаева Дилафруз

Abstract

Мақолада дизайн соҳаларига ўқитишнинг жаҳон миқёсида эътироф этилган илғор тажрибалари ҳамда, уларнинг таълим ва амалиёт кесимидаги ютуқ ва муаммолари ёритилган.

Full text

SCIENTIFIC AND THEORETICAL CONFERENCE “DECORATIVE AND APPLIED ART OF THE TURKIC WORLD: HISTORY, MODERNITY, AND FUTURE PROSPECTS”, OCTOBER 23, 2025 369 ДИЗАЙН СОҲАЛАРИГА ЎҚИТИШНИНГ ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАРИ: ТАЪЛИМ ВА АМАЛИЁТ КЕСИМИДА 1Умарова Зухра, 2Зарипова Марғуба, 3Худаева Дилафруз 1К.Беҳзод номидаги МРДИ “Либос дизайни” кафедраси ўқитувчиси, мустақил тадқиқотчи, 2К.Беҳзод номидаги МРДИ “Либос дизайни” кафедраси катта ўқитувчиси, 3К.Беҳзод номидаги МРДИ “Либос дизайни” кафедраси ўқитувчиси https://doi.org/10.5281/zenodo.17471210 Аннотация. Мақолада дизайн соҳаларига ўқитишнинг жаҳон миқёсида эътироф этилган илғор тажрибалари ҳамда, уларнинг таълим ва амалиёт кесимидаги ютуқ ва муаммолари ёритилган. Калит сўзлар: таълим, дизайн соҳалари, интеграциялашган ўқитиш принципи, пропедевтик ёндошув, “Олий иқтисодиёт мактаби” қошидаги Миллий тадқиқот университетини (HSE, Россия) Замонавий жамиятнинг ривожланиш динамикаси мураккаб ва комплекс вазифаларни ҳал қила оладиган юқори малакали мутахассисларга бўлган барқарор эҳтиёжни юзага келтирмоқда. Таълимнинг ҳозирги босқичи учун умумий қонуният хос бўлиб, унда таълим жараёни жамиятнинг ҳақиқий эҳтиёжлари даражаси билан боғлиқ бўлади. Бу жараёнда вақт талабига жавобан таълимни янада аниқроқ, профессионалроқ ва интенсивроқ қилишга, уни махсус фанлар ва ишлаб чиқариш эҳтиёжларига яқинлаштиришга, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини оширишга эътибор қаратилиши табиийдир [1]. Ҳозирги вақтда жаҳондаги ривожланган мамлакатларнинг дизайн таълими амалиёти дизайннинг турлари хилма-хиллигидан (саноат, архитектура, график, ландшафт, санъат дизайни, атроф-муҳит дизайни ва бошқалар) ва унинг ижтимоий - маданий табиатидан келиб чиқиб, махсус йўналишдаги ўқитиш тизимлари ва тенденцияларига боғлиқ равишда ривож топмоқда. Дизайн таълими дастлаб “лойиҳаловчи мутахассис” шахсиятини шакллантиришга, комбинацион фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга ва талабаларининг визуалграфик ҳамда фазовий фикрлаш қобилиятларини рағбатлантириш орқали кўп миқдорда ижодий ғоялар яратиш қобилиятини тарбиялашга йўналтирилган. Дизайниннг турли йўналишларида ўқитиш жараёнларини олиб борувчи, яъни лойиҳавий таълимга асосланган олий таълимнинг муваффақияти бир қатор омилларга боғлиқ бўлиб, ушбу контекстда асосий ўрин талабаланинг дизайн фаолиятига мойиллиги, яъни унинг ўзига хос умумий ва махсус бадиий-ижодий қобилиятлари ҳамда креативлиги катта аҳамият касб этади. Замонавий назария ва амалиётда дизайн фаолиятини профессионал ўқитиш кўп жиҳатдан дизайн мактабларининг ўқув-таълим тажрибасида шаклланган асосий тамойил ва қоидаларга таянади. Дизайн таълимининг ижобий назарий ва амалий тажрибасига таянган ҳолда, унинг энг муҳим тамойилларидан бири — интеграциялашган ўқитиш принципи ҳисобланади. Бу ўқитиш тури махсус билимлар мажмуи ва ижодий фаолият доирасини қамраб олган SCIENTIFIC AND THEORETICAL CONFERENCE “DECORATIVE AND APPLIED ART OF THE TURKIC WORLD: HISTORY, MODERNITY, AND FUTURE PROSPECTS”, OCTOBER 23, 2025 370 бўлиб, талабалар томонидан турли фанлар мажмуасини ўрганиш жараёнида олинган билимларни синтез қилишга асосланади. Интеграциялашган ўқитиш аввалги олинган билимларни фаоллаштириш ва лойиҳалаш жараёнида янгидан олинган маълумотларни ижодий қайта ишлаш билан боғлиқ. Лойиҳавий вазифаларни ҳал этиш жараёнида интеграциялашган ўқитиш илмий ва бадиий билимларнинг ўзаро сингдира олиши, талабалар-дизайнерларнинг профессионал фаолияти учун зарур бўлган ҳамда муайян вазиятга мос келадиган илмий-техник ва бадиий усулларни танлашни таъминлайди. Бизнинг фикримизча, бакалавр-дизайнерларни ўқитишда пропедевтик ёндашув интеграциялашган ва муаммоли ўқитиш тамойил ва усулларини ўз ичига олиши лозим, бу эса таълим жараёнини янада самарали қилади [1]. Архитектура ва дизайн воситалари умумий бадиий-визуал табиатга эга бўлишига қарамай, дизайн ҳамда архитектура мактабларида қўлланиладиган усулларнинг умумий тамойиллари аниқ бўлса-да, дизайн ўзига хос методологияга эга махсус санъат тури эканлиги назария ва амалиётда тасдиқланган. Дизайн усуллари ихтирочиликнинг эвристик қоидаларини ҳам, турли бадиий ва илмий ижод турларида қўлланиладиган бир қатор усул ва методларга ўхшаш ёндашувларни ҳам ўз ичига олади. Дизайн назариётчилари таъкидлаганидек, замонавий дизайн асосий жиҳатдан турлича лойиҳалаш турларини бирлаштиради, бунда дизайннинг умумий объекти — предмет муҳитининг элементлари, яъни буюмлар бўлиб, энг катта дизайн ғоялари ҳам охир-оқибат буюмлар орқали амалга оширилади. Дизайнер предметлар оламини яратади ва шакллантиради, шунинг учун унинг фаолияти шакл яратиш ғоясига бўйсунади. Дизайнни бошқа лойиҳа-бадиий маданият турларидан ажратиб турувчи асосий хусусиятлардан бири — шаклларнинг хилма-хиллиги, уларнинг доимий ўзгарувчанлиги ва услубий жараённинг динамикасидир [1]. Маълумки, дунёнинг етакчи дизайн мактаблари тажрибасида дизайнерларни тайёрлаш санъат таълими тизимида амалга оширилади. Бу жараён икки хил йўналишдаги таълим анъаналари билан фарқланади: Биринчи йўналиш. Дизайнерларни тайёрлаш амалий лойиҳалаш ва санъат таълимининг бир шакли сифатида кўрилади, бу керамика, шиша, мато, мебель ва бошқа соҳалар бўйича мутахассисларни тайёрлашни ўз ичига олади. Мазкур таълим моделининг таълим амалиётини аввалари мавжуд бўлган амалий-санъат таълимининг бироз модернизация қилинган шакли сифатида баҳолаш мумкин [2]. Таълим муассасасининг дастури санъат ва техника олий ўқув юртларида ўрганиладиган фанларнинг механик бирикмасидан иборат бўлиб, у қайта ишланмаган ва мувофиқлаштирилмаган. Лойиҳалаш курси бундай муассасаларда “саноат шаклларининг композицияси” деб аталади, бу эса маҳсулотларнинг ташқи кўринишини яратиш усулларидан иборат бўлган билим ва кўникмалар мажмуидан ташкил топади. Дизайнерларни тайёрлаш самарали бўлган, умумий тан олинган янги курслар ва замонавий таълим амалиёти (масалан, пропедевтика) жуда эҳтиёткорлик билан жорий этилади ва сезиларли аҳамиятга эга бўлмайди. Мамлакатимиздаги дизайн соҳаларига ўқитиш жараёни шу даврга қадар юқорида таъкидлаб ўтилган таълим тажрибаси талабларига мувофиқ бўлган бўлса, сўнгги икки йиллик таълим жараёнларида олий таълим даргоҳлари ўқитиш тизимларига жаҳон миқёсида тан олинган университетларнинг илғор таълим тажрибаларини сингдириш вазифаси кўндаланг қўйилмоқда. SCIENTIFIC AND THEORETICAL CONFERENCE “DECORATIVE AND APPLIED ART OF THE TURKIC WORLD: HISTORY, MODERNITY, AND FUTURE PROSPECTS”, OCTOBER 23, 2025 371 Иккинчи йўналиш. Дизайнерларни тайёрлаш дизайнни ўзига хос санъат фаолияти тури сифатида қабул қилинишидан келиб чиқади. Бу ҳолатларда таълим муассасаларида санъат соҳасига оид фанлар ва ижодий кўникмаларини шакллантиришга катта эътибор қаратилади. Лойиҳалашдан ташқари барча фанларга ёрдамчи фанлар сифатида қаралади; улар дизайнерга керакли маълумотларни олиш ва уларни саралаш ҳамда бошқа касб вакиллари билан ҳамкорлик қилиш учун зарурдир. Шу билан бирга, дизайн фаолиятининг ўзига хослиги янги ўқитиш усулларини излашга мажбур қилади. Шунинг учун анъанавий санъат таълими фанлари бошқа факультетларникидан фарқли равишда ўқитилади [2]. Иккинчи йўналиш доирасида самарали фаолият олиб бораётган университетлар қаторига “Олий иқтисодиёт мактаби” қошидаги Миллий тадқиқот университетини (HSE, Россия) киритиш мумкин. Дизайн мактаби Россиянинг етакчи университетларидан бири - Олий Иқтисодиёт мактабининг бўлими бўлиб, у дунёнинг 40 та энг яхши ёш университетлари рўйхатига кирган шунингдек санъат ва гуманитар фанлар бўйича нуфузли халқаро QS-2022 рейтингида дунёнинг энг яхши 100 та университетлари сафига киритилган. Дизайн мактаби бакалавриат, магистратура, аспирантура ва қўшимча таълим дастурларини, шунингдек, 15 дан ортиқ таълим йўналишлари ва курсларини таклиф этади. 2020 йилдан бошлаб Дизайн мактаби онлайн тренинг таълим жараёнини ҳам таклиф қилади. Университет битирувчилари халқаро мукофотлар совриндорлари, муваффақиятли компаниялар ходимлари, дизайн, мода, замонавий санъат, фотография, театр, дастурлаш, Game дизайн, медиа, реклама, кино, анимация, овозли санъат ва визуал эффектлар соҳаларида юқори тоифали мутахассислардир. Шунингдек RAEX 2022 рейтингида битирувчиларини ишга жойлашиш жихатидан Россия миқёсида учинчи ўринни эгаллаган. “Олий иқтисодиёт мактаби” 5 та бўлимдан иборат: 1. Дизайн мактаби; 2. Концепт арт ва рақамли санъат; 3. Анимация ва иллюстрация; 4. Медиа ва дизайн; 5. Мода мактаби; 6. Фотография ва б.; Мода мактабида таълим дастури 4 йил бакалавр ва 2 йиллик магистратура босқичларини ўз ичига олади. Таълим жараёнлари Кредит модул тизими асосида олиб борилади. Ҳар бир модул 8 хафтани ташкил этади. 1 ўқув йилида мутахассислик яъни, “Креатив лойиҳалаш” фанидан (К.Беҳзод номли МРДИ “Либос дизайни” кафедрасида “Лойиҳалаш” фани) талабалар 4 та модул асосида белгиланган мавзулар доирасида либос тўпламлари лойиҳаларини яратадилар. Ўқув жараёнларида либос тўпламларини яратиш учун қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат: 1. Берилган мавзу доирасида тизимли тадқиқот олиб бориш; 2. Тадқиқот натижалари асосида коллекция моделларини яратиш учун референслар (намуна) танлаб олиш; 3. Танланган референслар асосида креатив ва муаммоли тадқиқот фаолиятини ўз ичига олган 2Д ва 3D форматдаги намуналар яратиш устида ишлаш ва ҳар бир босқич доирасида фото ва видео тасвирларни бўлажак портфолио учун еғиб бориш; SCIENTIFIC AND THEORETICAL CONFERENCE “DECORATIVE AND APPLIED ART OF THE TURKIC WORLD: HISTORY, MODERNITY, AND FUTURE PROSPECTS”, OCTOBER 23, 2025 372 4. Якуний назорат учун камида 2 та макет намунаси ва 1 та асосий либос модели ҳамда, якуний портфолиони баҳолаш комиссияси аъзоларига тақдим этиш ва ҳимоя қилишдан иборат. Университетнинг барча бўлимларида таълим дастурлари амалиётчи дизайнерлар, мода уйлари ва дизайн бюролари бошқарувчилари ҳамда, университет педагоглари ҳамкорлигида шакллантирилади. Шундай бўлсада, ўқув топшириқларини бажариш жараёнида талабаларнинг ижодий компетенцияларини ривожлантиришларига катта эътибор қаратилади. Бу эса, ўз навбатида яратиладиган либос тўпламларининг санъат асари даражасидаги креатив дизайн махсулотлари лойиҳаланишига замин яратади. Хусусан, бу жараёндаги таълим тажрибаси бўйича қуйидаги хулосаларни келтириш мумкин: - таълим жараёнларида асосий эътибор талабаларнинг белгиланган модул талаблари асосида эркин тадқиқот олиб боришлари ва аниқланган муаммолар ечимига қаратилган концептуал коллекция тайёрлаш малакасига эга бўлишларига қаратилади. - тадқиқот жараёнларида Google ва Пинтерест дастурларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Бу жараёнда талабаларга жаҳон миқёсида эътироф этилган адабиётлар ва сўнгги чоп этиган манбаларга эга Ахборот ресурс марказлари хизмат кўрсатади. - таълим жараёнларининг кредит-модул тизимига асосланганлиги, талабалар учун соҳанинг техник, ижодий ва маркетинг тизимларига асосланган маълум бир йўналиши бўйича мавжуд модуллар доирасида чуқур билим олишларини таъминлайди. Дизайнерлар тайёрлаш бўйича таълим жараёнлари йўлга қўйилган яна бир таълим йўналиши дизайнерларни тайёрлаш политехника таълим муассасалари тизимида амалга оширилади. Бунинг сабаби қуйидагича: технологиянинг ривожланиши барча механик қурилмаларнинг мураккаблашувига олиб келди, ва агар дизайнер муҳандис билан тенг шартларда ҳамкорлик қилишни истаса, у жиддий техник тайёргарликка эга бўлиши лозим. Техник фанларнинг кенг доирасидан ташқари, дизайнерга ишлаб чиқариш ва савдони ташкил этишни тушунишга ёрдам берадиган курслар ҳам ўқитилади. Келажак дизайнерлари инсон учун иш шароитларини оптималлаштирувчи ишлаб чиқариш ускуналарини лойиҳалаштириш учун зарур бўлган маълумотларни ҳам олишади. Аммо бундай турдаги таълим муассасаларида дизайнерларни тайёрлаш мутахассислик курсига тасвир чизиш, ҳайкалтарошлик ёки ҳатто мустақил фан сифатида тасвирий санъат каби фанлар киритилмайди ёки жуда кам ҳажмда ўтилади [2]. Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, замонавий дунёда дизайнердан фақат “ижодкорлик” каби мавҳум сифат эмас, балки аниқ профессионал компетециялар тўплами талаб қилинади. Жамият ва бозорнинг мураккаб шароитлари, саноат ва истеъмолчиларнинг ўсиб бораётган кутишлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари дизайнерни узлуксиз ўзгаришлар оқимидаги шахсга айлантиради. Шу боис, дизайн йўналишидаги таълим дастурларида турли фанлар кесишмасини қамраб олувчи янги курслар ташкил қилиш зарурияти пайдо бўлмоқда. Яқин келажакда ўқув дастурлари айнан шу нуқтаи назардан қайта кўриб чиқилиши кутилмоқда. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Я.В.Новикова. Пропедевтический подход к многоуровневой подготовке дизайнеров. https://cyberleninka.ru/article/n/propedevticheskiy-podhod-k-mnogourovnevoy-podgotovkedizaynerov?ysclid=mg6qg64aw1393258869 SCIENTIFIC AND THEORETICAL CONFERENCE “DECORATIVE AND APPLIED ART OF THE TURKIC WORLD: HISTORY, MODERNITY, AND FUTURE PROSPECTS”, OCTOBER 23, 2025 373 2. Е.Н. Ковешникова, Н.А. Ковешникова. Модели дизайн-образования: зарубежный опыт. https://cyberleninka.ru/article/n/modeli-dizayn-obrazovaniya-zarubezhnyyopyt?ysclid=mg6q5kx05l265472 3. https://www.hse.ru/. Национальный исследовательский университет «Высшая школа экономики»