scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ТАРИХ ВА САНЪАТНИ УЙҒУНЛАШТИРГАН ПОРТРЕТЛАР

Юсупова Шарофат Юнусовна

Abstract

ХХ аср ўзбек замонавий тасвирий санъатининг шаклланиш ва ривожланиш даври бўлди. Миллий услуб ривожланиб борди. Ўзбек замонавий санъати Ўрта Осиё миллий санъатига хос услуб, Европа реалистик санъати услуби, янги шаклланиб келаётган авангард кўринишларига таянган ҳолда шаклланди. У ёки бу услубни айнан қайтариб ёки таҳлил қилиб эмас, балки давр талаби, ғоявий йўналиши ва ижодкорнинг шахсий қараши ва профессионал маҳорати асосида ишланиб, ўзига хос қайтарилмас жозиба касб эта борди. (1. 7 б.)

Full text

SCIENTIFIC AND THEORETICAL CONFERENCE “DECORATIVE AND APPLIED ART OF THE TURKIC WORLD: HISTORY, MODERNITY, AND FUTURE PROSPECTS”, OCTOBER 23, 2025 397 ТАРИХ ВА САНЪАТНИ УЙҒУНЛАШТИРГАН ПОРТРЕТЛАР Юсупова Шарофат Юнусовна К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти мустақил изланувчиси https://doi.org/10.5281/zenodo.17471319 Аннотация. Ушбу мақолада ХХ аср ўзбек замонавий тасвирий санъатининг шаклланиши, Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, рассом Жавлон Умарбековнинг ижодий фаолияти, унинг портрет жанрида яратилган асарлари таҳлил ва муҳокама этилган. ХХ аср ўзбек замонавий тасвирий санъатининг шаклланиш ва ривожланиш даври бўлди. Миллий услуб ривожланиб борди. Ўзбек замонавий санъати Ўрта Осиё миллий санъатига хос услуб, Европа реалистик санъати услуби, янги шаклланиб келаётган авангард кўринишларига таянган ҳолда шаклланди. У ёки бу услубни айнан қайтариб ёки таҳлил қилиб эмас, балки давр талаби, ғоявий йўналиши ва ижодкорнинг шахсий қараши ва профессионал маҳорати асосида ишланиб, ўзига хос қайтарилмас жозиба касб эта борди. (1. 7 б.) ХХ асрнинг 60 йиллар ўрталари ва 70 йиллар санъатида ўзбек санъатидаги изланишлар фақат пластик масалалар билан чегараланмай, балки кенг кўламда ижодкорларда ижтимоий мавзуларга нисбатан инсон ўй-хаёллари оғушига мурожаат қилиш етакчи ўринга ўта бошлайди. 60 йиллар охирларидан санъат оламига кириб кела бошлаган Саъдулла Абдуллаев, Шуҳрат Абдурашидов, Жавлон Умарбеков, Алишер Мирзаев, Баходир Жалолов, Мақсуд Тўхтаев, Қурбонбой Бекчанов ва бошқа ижодкорларнинг асарлари шуҳрат қозонди. Ўтган асрнинг 70 йиллари бу ижодкорларнинг шаклланиш йиллари бўлди. Уларнинг кўпчилиги ўз ижодини анъанавий реалистик услубда асарлар яратиш билан бошлаб, унинг янги ифода имкониятларини қидирдилар. (1. 11 б.) ХХ аср давомида ижод қилган рассомлар меҳнаткаш халқнинг эркинликка чиқиш учун олиб борган кураши, халқ қаҳрамонларининг жасорати, илм ва маданият арбоблари билан боғлиқ эпизодларни жонлантирган эди. Портрет жанри В.Уфимцев, Ч.Ахмаров, М.Набиев, В.Жмакин, Н.Қўзибоев, М.Саидов, Г.Абдураҳмонов, Б.Бабаев, Р.Чориев, Ж.Умарбеков каби рассомлар ижодида алоҳида ўрин эгаллади. Портретнинг бадиий қиммати бу тасвирланган шахснинг асли, яъни кўринишнинг ўхшашлиги, балки тасвирланган шахс ва уларнинг рухияти, индивидуаллиги, муайян давр, ижтимоий мухит, миллатнинг алоҳида хусусиятлари ҳам яхлитлигича акс этади. Шунингдек рассомнинг ўз қаҳрамонига муносабати, унинг ўзининг дунёқараши, ижодий ва портретни талқин қилиш услуби портрет образига субъектив тусланиш беради. Жавлон Умарбеков – Ўзбекистон халқ рассоми, график ва портрет жанридаги ижоди билан танилган санъаткордир. Рассом ижоди серқирра, мавзуга бойлиги, SCIENTIFIC AND THEORETICAL CONFERENCE “DECORATIVE AND APPLIED ART OF THE TURKIC WORLD: HISTORY, MODERNITY, AND FUTURE PROSPECTS”, OCTOBER 23, 2025 398 услубий ранг-баранглиги билан диққатга сазовор: илк ижоди реалистик санъат анъаналари асосида ижтимоий фикрларни ифодалашдан аста Шарқ, энг аввало Ўрта Осиё миниатюра санъати анъана ва услубини Европа реалистик санъат анъаналари билан уйғунлаштиришга, ҳиссий кечинмаларини эркин ифодалашга ўта борди. Жаҳон тасвирий санъатидаги услуб ва изланишлар ҳамда ўзбек тасвирий санъатида содир бўлган пластик изланишлар Умарбековнинг асарларида ўзига хос ечимни белгилашда сезиларли ўрин эгаллайди: “Болалик” (1968 й.), “Қўшиқ” (1969 й.), “Менинг дўстим” (1971 й.), “Тафаккурли инсон” диптихи (1979-80 йй.), “Мен инсонман” (1981-83 йй.), “Ҳовуз бўйида” (1988 й.), “Келинчак” (1995 й.), “Соҳибқирон Амир Темур” (1995 й.), “Етти иқлим султони” (1995 й.), “Учрашув” (1996 й.), “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” (1996 й.). Рассом томонидан яратилган портретлар чуқур психологик ва инсон руҳиятининг тўлиқ кўринишини ифодалаши билан ажралиб туради. Тарихий шахслар образини яратишда рассом олдида мушкул вазифа туради. Чунки тарихда уларнинг ташқи қиёфалари ҳақида маълумот ва далиллар камдан-кам ҳолатларда сақланиб қолган. Жавлон Умарбеков тарихий портретларни яратишда сермаҳсул ижод қилди. Унинг 1968 йилда ишланган “Ҳусайн Байқаро ва Алишер Навоийнинг ўсмирлиги” деб номланиб, рассом асарнинг марказида икки муҳим шахс – Ҳусайн Байқаро ва Алишер Навоийнинг ўсмирлик давридаги суҳбати тасвирланган. Рассом асар қаҳрамонларининг юзларидаги ҳиссийлик ва ички дунёларини, уларнинг ўзаро дўстона алоқаларини, уларнинг жамиятга, маданиятга ва адабиётга қўшган ҳиссаларини моҳирона очиб берган. Унинг портретларида инсоннинг ички ҳолати, руҳий таъсирлар ва ўзгаришлар ҳар доим назарда тутилади. Жавлон Умарбеков ижодида инсоннинг ички оламини, у билан боғлиқ ўзгаришлар ифодалашга алоҳида урғу берган. Рассомнинг юксак маҳорати ва ягона ижодий ёндашуви уни ўзбек тасвирий санъатининг муҳим ижодкорларидан бирига айлантирди. Жавлон Умарбековнинг портретларида ҳар бир детал, ҳар бир чизиқ одамнинг ҳиссий ва руҳий ҳолатини ўзгартиради, чуқур ўзгаришлар ва йўлланишлар билан томошабинга ҳаяжон ва таассурот қолдириб кетади. Унинг портретлари инсоннинг ўзлигини, ташқи ва ички дунёсини чуқур тушунишга олиб келади. Унинг Темур ва темурийлар даври тарихий шахсларига атаб яратилган портретларидан бири 1996 йилда ишланган “Соҳибқирон Амир Темур” асарида жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган Амир Темурнинг қатъият ва қудратли образи очиб берилган. Асар марказида Амир Темурнинг ўткир нигоҳлари бир нуқтага қадалган, қўлида ҳассасини маҳкам ушлаган ҳолда тасвирланган. Бу соҳибқироннинг қўрқмас, SCIENTIFIC AND THEORETICAL CONFERENCE “DECORATIVE AND APPLIED ART OF THE TURKIC WORLD: HISTORY, MODERNITY, AND FUTURE PROSPECTS”, OCTOBER 23, 2025 399 кўзларидаги ишонч, унинг ички кучини, иқтидорини кўрсатади. Рассом ушбу тарихий портретида композицион яққолликка эътибор берган. Бу портретни яратиш орқали Умарбеков Амир Темурнинг яшаган даврида ўрнатган тарихий аҳамиятини ёки шу замондагина ўрнатилган мақомини қайтадан эътироф этади. Рассомнинг ижоди инсоннинг ижтимоий ҳолатидан ташқари, унинг ёритилмаган, кўринмаган томонларини ҳам яққол кўрсатиб, унинг ҳақиқий портретини яратади. Муболағасиз айтиш мумкинки, замонамизнинг буюк устозлари сафида Ўзбекистон халқ артисти, академик Жавлон Умарбековнинг ҳам муносиб ўрни бор. Ж.Умарбеков республика ва хорижий кўргазмаларда кўп бора қатнашган. Унинг асарлари мамлакатдаги бир қатор галерея ва музейларда, жумладан, Москвадаги Давлат Третяков галереяси, Ню-Ёркдаги БМТ бош қароргоҳи, Япониядаги Коматсу санъат галереяси, Германия, Австрия, Жазоир, Қувайт ва бошқа йирик галереяларда сақланиб, санъатшунослар томонидан юқори баҳоланган. Жавлон Умарбековнинг серқирра ижоди халқимизнинг бой маданий ва тарихий анъаналари-ю адабий меросини ўзида мужассам этган ҳамда Шарқ ва Ғарб маданиятларининг ўзаро таъсиридан илхом олган. Ж.Умарбеков асарлари тасвирий санъатнинг юксак маҳорат билан яратилган меваси бўлибгина қолмай, инсонлар ва она замин қиёфасида мужассам этилган ижодкоринг жонли тафаккури махсули ҳамдир. Устоз санъаткоринг бой ижодий мероси мамлакатимизнинг чинаккам фахрига айланиб, унинг ҳақиқат, гўзаллик, эзгулик ва донолик каби тушунчаларни ифода этувчи асарлари санъат ихлосмандлари қалбидан муҳим ўрин эгаллаган. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Н.Абдуллаев. Ўзбекистон миллий портрет санъати. Т., 2011 2. Улуғбек Нигматов. Ўзбек рассомлари ижодида тарихий шахслар образи. Мақола. 2024й. 3. Жавлон Умарбеков. Каталог.