ҚАДИМГИ ҲИНДИСТОНДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР ВА ДИПЛОМАТИЯНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Abstract
Ушбу мақолада Қадимги Ҳиндистон халқаро муносабатлари ва дипломатияси, унинг бошқа давлатлар билан савдо-иқтисодий муносабатлари, шунингдек Каутилянинг “Артхашастра”си ўрганилган ва таҳлил қилинган. Ману қонунларининг яратилиши ва унинг ўша даврдаги аҳамияти ҳақида сўз бооради.
Full text
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241 Volume 10, issue 1, Oktabr 2025 https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi worldly knowledge OAK Index bazalari : research gate, research bib. Qo’shimcha index bazalari: zenodo, open aire. google scholar. Original article 1552 ҚАДИМГИ ҲИНДИСТОНДАГИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР ВА ДИПЛОМАТИЯНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ Рахмонова Моҳинур Маъмуржон қизи ЎзХИА магистратура битирувчиси АННОТАТСИЯ: Ушбу мақолада Қадимги Ҳиндистон халқаро муносабатлари ва дипломатияси, унинг бошқа давлатлар билан савдо-иқтисодий муносабатлари, шунингдек Каутилянинг “Артхашастра”си ўрганилган ва таҳлил қилинган. Ману қонунларининг яратилиши ва унинг ўша даврдаги аҳамияти ҳақида сўз бооради. Калит сўзлар: Қадимги Ҳиндистондаги халқаро муносабатлар, Ману қонунлари, Каутилянинг “Артхашастра”си, Мандала, Қадимги Шарқ дипломатияси ва халқаро ҳуқуқининг қизиқарли ёдгорликларидан бири Ману қадимги ҳинд қонунлари (ерамизнинг I асри) ҳисобланади. Ману қонунларининг асл матни бизгача етиб келмаган. Унинг сақланиб қолган охирги (шеърий) қисми, эҳтимол, эрамизнинг I асрига тегишлидир. Ману қонунлари ХVIII асрда тадқиқ этилган. Улар қадимги санскрит тилида ёзилган. ХIХ-ХХ асрларда улар бир қатор европа тилларига, шу жумладан, рус тилига ҳам таржима этилган. Ҳинд ривоятларига кўра, Ману қонунлари диний асосга эга бўлиб, улар арийларнинг уруғ бошлиғи сифатида улуғланган афсонавий Ману даврига оиддир. Ману қонунлари ўз табиатига кўра қадимги ҳиндларнинг сиёсат, халқаро ҳуқуқ, савдо-сотиқ ва ҳарбий ишларига доир турли-туман қарорларининг тўпламидир. Расмий жиҳатдан олиб қаралганда Ману қонунлари Қадимги Ҳиндистон қонунларининг мажмуидир. Ёдгорликнинг мундарижаси маълум даражада кенг ва хилма-хилдир. У фалсафий муҳокамаларга бой бўлиб, асосий диққат-еътибор диний ва ахлоқий қоидаларга қаратилган. Қадимги ҳинд фалсафаси комил инсон таълимотига асосланган. Дипломатияга ҳам шу нуқтаи назардан қаралган. Барча диққат-еътибор дипломатнинг шахсий фазилатларига қаратилган, чунки дипломатик вазифадаги муваффақият шунга боғлиқ бўлган. Ману таълимотига кўра - дипломатик маҳорат урушларни олдини ола билиш ва тинчликни мустаҳкамлай билиш билан белгиланган. Тинчлик ёки уруш элчиларга боғлиқ бўлган, улар ё иттифоқ тузганлар, ё иттифоқчиларни уруштириб қўйганлар. Дипломат ўз ҳукмдорини чет эл ҳукмдорлари режа ва ниятларидан хабардор қилган. Шу сабабли у мамлакатни хавф-хатардан сақлаган. Шунинг учун ҳам дипломатнинг фаросатли, зийрак, ҳар томонлама юксак бўлиши талаб этилган. Ману қонунлари ҳинд ҳукмдорлари синфи орасида дипломатик битимларни олиб бориш маҳорати юзасидан маълум бир қарашлар ишлаб чиқилганидан далолат беради. Ману қонунларида сиёсатга, халқаро ҳуқуққа, ҳарбий соҳага оид кўплаб қонунлар изоҳланади. Бу қоидалар эрамиздан аввалги I мингйиллик мобайнида шаклланган. Қадимги Ҳинд ташқи сиёсат назарияси бўйича асосий манба Каутилянинг “Артхашастра”си хисобланади ва хозирда унинг санаси милодий биринчи асрлар билан белгиланади. Ушбу асарда давлат тузилиши, маъмурий-хўжалик бошқаруви, суд ишлари, ҳарбий ва дипломатик саънат бўйича маълумотлар мавжуд. Бундан ташқари нитишастра
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241 Volume 10, issue 1, Oktabr 2025 https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi worldly knowledge OAK Index bazalari : research gate, research bib. Qo’shimcha index bazalari: zenodo, open aire. google scholar. Original article 1553 туридаги асарлар ҳам борки, уларнинг асосий мазмуни подшоларга аҳлоқий насиҳатлар, шунингдек ички ва ташқи сиёсатига оид маслаҳатлардан иборат. Қадимги Ҳиндистонда давлатлараро муносабатлар назариясининг асосида мандала (яъни “доира”, одатда “давлат доираси” маъносида изоҳланади) консепсияси ётади.“Истилолар қилишга интилган” хукмдор учун ўз рақибларини бўйсундириш фақатгина энг биринчи мақсад деб хисобланган. Агар унга эришса, кейинги мўлжал - бу “ўртадаги” ва “бетараф” хукмдорларнинг ерларидир. Ушбу истилоларнинг натижасида дунё устидан хукмронлик ўрнатилиши лозим эди. Мандала - бу ташқи сиёсатга оид муайян ҳаракатлар ва чора-тадбирлар мажмуаси сифатида тасаввур қилиш мумкин-ки, у янада йирик давлатга айланиб кетиш тенденсиясига эгадир. Буюк давлатнинг (ва охири келиб “жаҳон” салтанатининг) барпо этилиши сиёсатнинг охирги мақсади деб хисобланган. Душман устидан ғолиб чиқишнинг энг муҳим воситаси сифатида у ва унинг иттифоқчилари орасида адоватни келтириб чиқариш, рақиб иттифоқчилари билан сепарат (бошқалар билан келишилмаган, бир томонлама) шартномалар имзолаш ёки уларга тўғридан-тўғри ҳарбий ёрдам кўрсатиш, яъни душман мандаласини парчалаб ташлаш тан олинган. Мандаланинг яна бир аҳамиятли хусусиятини таъкидлаш керак: подшонинг иттифоқчилари, тахтда ўтириб ва хокимиятга эга бўлиб, ўз иттифоқчиларини ҳам сақлаб қолишган. Беқарор ва чидамсиз сиёсий бирлашмалар ташкил этилган-ки, улар ўз яхлитлиги ва мухториятини сақлаб қолган майда давлатлардан иборат бўлган. Мандала тушунчаси билан бир қаторда қадимги Ҳинд сиёсий назариясида “етти хадли (аъзоли) давлат” консепсияси муҳим ўрин эгаллайди. Унинг асосий элементлари қуйидагилардан иборат: подшонинг ўзи, вазирлар, шаҳар-қалъалар, қишлоқ ерлари, хазина, қўшин ва иттифоқчилар. “Артхашастра”- да тез-тез тилга олинадиган “қўшинлар” ёки “иттифоқчилар”нинг тавсифида алоҳида тўҳталиш керак, чунки “давлатлараро муносабатларга” оид кўплаб маслаҳатларнинг катта қисми айнан улар билан боғлиқдир. “Артхашастра”га биноан, иттифоқчининг асосий хусусияти - “фойда келтириш”. Итоаткорлик - унинг энг муҳим фазилатидир. Сиёсат саънатини эгаллаган подшо, биринчи галда шартномаларнинг мураккаб тизимига таяниб, якка хокимликка интилиши лозим. Ҳар ҳил тинчлик битимлари сиёсатининг энг биринчи ва муҳим воситаси сифатида назарда тутилган. “Артхашастра” тузувчиси, қасам ичиш маросимида қисқача тўҳталиб, қулайроқ усул сифатида тан олинган гаровга олишнинг муҳокамасига асосий эътиборини қаратган. “Тинчлик” давлатларнинг узоқ ва доимо бирга (бир жойда ва бир вақтда) мавжуд бўлишини англатмасди. Тинчликка эришиш фақатгина кучлироқ душман устидан ғолиб чиқишнинг энг яхши воситаси сифатида тавсия этиларди. Муроса-мадора муносабати билан “сиёсатнинг тўрт усули” хам тилга олинади. Булар - “ўгитлар, панд-насихатлар”, “совғалар”, “низо уруғини сепмоқ” ва “куч ишлатиш”. Ушбу усуллардан бирин-кетин фойдаланиш мумкин. Муросага келиш айниқса душманга нисбатан очиқдан-очиқ куч билан қаршилик қилишга ожиз бўлган заиф подшоларга тавсия этилади. Дипломатик тусдаги турли ҳил шартномаларнинг таърифига “Артхашастра”да катта эътибор қаратилган. Улар орасида тенг ҳуқуқли ва тенгсизлари, фойдали ва фойдасизлари, шартлари мавжуд ва шартлари йўқ шартномалар алохида белгилаб кўрсатилган. Ташқи сиёсатнинг анъанавий усуллари орасида аҳамияти жиҳатдан иккинчи ўринда уруш туради. Уруш барча усуллардан фойдаланиб бўлгандан кейингина, охирги восита
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241 Volume 10, issue 1, Oktabr 2025 https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi worldly knowledge OAK Index bazalari : research gate, research bib. Qo’shimcha index bazalari: zenodo, open aire. google scholar. Original article 1554 сифатида кўрилган. Подшога ғалабаларга жангсиз эришиш тавсия қилинган, чунки тинч йўл билан бўйсундириш камроқ кучни ва ҳаражатни талаб қилади. “Дута” (“елчи”) атамасининг брахманларда тилга олиниши элчилик хизмати Ҳиндистонда давлатчилик тараққиётининг илк босқичида (мил. авв. И минг йилликнинг биринчи чораги) вужудга келган деб сўз юритишга имкон берарди. Каутилянинг “Артхашастра”сида махсус боб элчининг вазифаларига бағишланган. Шу ерда, жумладан, элчиларнинг туркумлари келтирилган - “мухтор”, “чекланган ваколатларга эга” ва “чопар” (мактублар этказувчи). Элчилик хизматини бажарган амалдорлар бошқа, доимий вазифаларга ҳам эга бўлган-ки, уларнинг маъмурий аппаратдаги ўрни ва мансабларининг номлари айнан шу орқали белгиланган. Элчининг маҳаллий аҳоли билан алоқа қилиши подшо фармонига кўра ман этилиши ёки чекланиши мумкин эди. Сиёсий асарларда элчига кўпроқ сукут қилиш ва эшитиш қатъиян тавсия этилади. Элчи ўзга мамлакатга жўнаб кетар экан, саёҳати учун зарур бўлганларнинг барчасини - отларни, араваларни, пулларни пухталик билан тайёрлаган. Узоқда жойлашган мамлакатларга элчиликлар жуда кам юборилган. Манбаларда асосан Ҳиндистон ичкарисида мавжуд бўлган давлатларга юборилган элчиликлар ҳақида гап юритилади. Ҳиндистон ҳудудида кўплаб кичик давлатларнинг мавжуд бўлиши элчиликлар сонининг шунга мос бўлишини талаб қиларди. Тобе давлатлар олий хукмдор пойтахтида доимий вакилларига эга бўлишган. Элчилик хизматининг ташкил қилиниши Қадимги Ҳиндистон давлатларининг ривожланиш даражасига мос бўлган. Махсус дипломатик муассаса, афтидан, шаклланмаган бўлса ҳам, элчилик вазифаларини подшо номидан иш олиб борган олий мансабдор шахслар ёки батафсил кўрсатмалар олган оддий амалдорлар бажарган. Элчилардан номаларни (мактубларни, хатларни ) этказиб бериш ниқоби остида рақибни ёки унинг энг қудратли амалдорини йўқ қилиш мақсадида ҳам фойдаланилган. Шунингдек, элчилар душманнинг жойлашуви, кучлари, заҳиралари ҳақида маълумотлар тўплаган. “Артхашастра”да турли ҳил номаларнинг (мактублар ва хатларнинг), шу жумладан, дипломатик тусдаги ёзишмаларнинг формулярлари берилган. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Катулия “Артхашастра” си. Инглиз тилидан таржима 2. Халқаро муносабатлар тарихи фанидан маъруза матнлари 3. К.Ж.Рахмонов. Халкаро муносабатлар ва дипломатия фани маърузалари