scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ТАЛАБАЛАР ИЖОДИЙ КОМПЕТЕНЦИЯСИНИНГ ИЖТИМОИЙПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИНИ АМАЛИЙ ТАДҚИҚИ

Махмудова Мадина Зайниддиновна

Abstract

ушбу мақолада талабаларда ижодий компетенцияни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари таҳлил этилган. Муаллиф ижодий компетенцияни ривожлантириш жараёнида психодиагностик баҳолашнинг аҳамиятини очиб беради ҳамда бу борада жаҳон психологиясида олиб борилган илмий изланишларга таянади. Тадқиқот давомида талабаларнинг касбий маҳоратини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи мотивацион омиллар, эҳтиёжлар, қизиқишлар ва қадриятлар тизими ўрганилган. Шунингдек, ижодий компетенцияни шакллантиришда мотивациянинг ўрни, таълим-тарбия жараёнининг самарадорлиги ва шахснинг касбий йўналганлиги ўртасидаги ўзаро боғлиқлик очиб берилган. Мақолада шунингдек, замонавий таълимда инновацион ёндашувлар ва миллий қадриятлар асосида талаба шахсининг ижодий компетенциясини ривожлантириш механизмлари ёритилган.

Full text

ILM FAN YANGILIKLARI KONFERENSIYASI OKTABR ANDIJON,2025 1045 ТАЛАБАЛАР ИЖОДИЙ КОМПЕТЕНЦИЯСИНИНГ ИЖТИМОИЙПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИНИ АМАЛИЙ ТАДҚИҚИ Махмудова Мадина Зайниддиновна Аннотация: ушбу мақолада талабаларда ижодий компетенцияни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари таҳлил этилган. Муаллиф ижодий компетенцияни ривожлантириш жараёнида психодиагностик баҳолашнинг аҳамиятини очиб беради ҳамда бу борада жаҳон психологиясида олиб борилган илмий изланишларга таянади. Тадқиқот давомида талабаларнинг касбий маҳоратини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи мотивацион омиллар, эҳтиёжлар, қизиқишлар ва қадриятлар тизими ўрганилган. Шунингдек, ижодий компетенцияни шакллантиришда мотивациянинг ўрни, таълим-тарбия жараёнининг самарадорлиги ва шахснинг касбий йўналганлиги ўртасидаги ўзаро боғлиқлик очиб берилган. Мақолада шунингдек, замонавий таълимда инновацион ёндашувлар ва миллий қадриятлар асосида талаба шахсининг ижодий компетенциясини ривожлантириш механизмлари ёритилган. Калит сўзлар: ижодий компетенция, мотивация, психологик омиллар, касбий тайёргарлик, психодиагностика, ижодкорлик, талаба шахси, инновацион таълим, эҳтиёж, қадрият. Жаҳон психологиясида талаба ижодий компетенциясининг психологик жиҳатларини психодиагностик баҳолаш ишлари XIX аср охири XX бошларида анча одимлаша борди. Бунга асосий сабаб, турли психологик тестларнинг яратилиш ҳолати саналади. Бундан ташқари, амалий психология фани ривожининг икки ривожланиш даври мавжуд. Яъни, биринчиси 20-йилларнинг бошидан 30-йилларнинг ўрталарига тўғри келиб, унда халқ таълими, касб танлаш ва касбга йўналтириш ишлари олиб борилган. Ўша пайтларда талабанинг профессионал имкониятларни аниқлаш фақат педагогик-психологик жиҳатдан эътибор берилган бўлса, иккинчидан профессионал сифатлар ривожланганлигини аниқловчи тестлар туркумини яратиш билан ҳам ажралиб турган. Бу эса, кейинчалик талабанинг профессионал имкониятларини баҳолаш, уни ўз вақтида ривожлантириш, унга таъсир этувчи психологик омилларни, соҳалараро қайта кўриб чиқиш имкониятини янада ошира борди. Замонавий психология фанида талаба ижодий компетенцияси ҳамда унинг психологик ўзига хосликлари каби масалаларни қатор хориж олимлари изланишларида кўриш мумкин1. Тадқиқотчиларидан А.Стуф, Р.Мартенса, У.Клемент, Р.Арнольда, М.Кунцман, Б.Хене, С.Тиманн, С.Адам, Г.Влуменштейн, Г.Шмидт ҳамда Б.Мэнсфилдлар томонидан амалга оширилган тадқиқотлар бунинг яққол ифодасидир. Профессионал тайёргарлик масалаларини фаолият ва профессионал йўналганлик феноменлари орқали ўрганиш ҳолати А.Н.Ленотьев, Л.С.Выгосткий, Э.Э.Сыманюк, А.В.Барабанщиков, С.М.Вишнякова, Н.И.Наумкин, В.В.Карпов, Л.А.Колосова, Р.В.Овчарова, Н.В.Самоукина, В.П.Симонов каби етук олимларнинг илмий асарлари ва тадқиқотларида ўз аксини топганТалабаларда ижодий компетенциясини ривожлантириш жараёнларида мотивлаштириш талабаларни ўз ижодий компетенцияларини ривожлантиришнинг самарали механизмларини яратиш, талабаларда ўз устида ишлаш, узлуксиз малака ошириш учун қизиқишлар вужудга келтирувчи ижобий мотивларни шакллантиришдан иборат, деб айтиш мумкин. Талабаларда касбий маҳоратларни ривожлантириш жараёнларида мотивлар ўзига хос аҳамият касб этади, чунки уларда ижодий компетенциянинг ривожланиши таълим1Выготский, Л.С. Мышление и речь. — Москва: Педагогика, 1982. ILM FAN YANGILIKLARI KONFERENSIYASI OKTABR ANDIJON,2025 1046 тарбия жараёни ва тарбиявий муносабатлар жараёнларининг самарадорлигига боғлиқ бўлиб, мазкур жараёнларнинг самарадорлиги ижодий компетенцияни ривожлантириш жараёнлари натижавийлигини ифодалайди. Демак, талабаларда ижодий компетенцияни ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи мотивларни ўрганиш ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб, бундай мотивларни ижодий компетенциясини ривожлантириш мотивлари, деб айтишимиз мумкин. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, фан-техника ютуқлари, педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқаришнинг инновацион технологияларини ўрганишга ундовчи мотивларни аниқлаш ва улардан ўз моҳиятига кўра тўғри фойдаланиш зарур ҳисобланади,2чунки ижодий компетенцияни ривожлантириш мотивларининг ўзига хос хусусиятлари ижодий компетенциялиликни ривожлантириш жараёнлари ва тарбиявий муносабатлар жараёнларининг самарадорлигига ўз таъсирини кўрсатади, яъни турли хил мотивлар таълим муассасаларида ижодий компетенцияни ривожлантиришга йўналтирилган таълимий муҳитнинг ўзгаришига олиб келиши мумкин. Фикримизча, талабаларда касбий компетентликни ривожлантириш жараёнларида мотивлаштириш талабаларни умуммиллий қадриятлар, миллий урф-одатлар, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, фан-техника ютуқларини ўрганишга ундашнинг кўп даражали ва мураккаб тизими бўлиб, эҳтиёжлар, қизиқишлар, интилишлар, воситалар, эътиқод, мақсад, орзу-истак, манфаатлар, талаблар, қадриятлар, урф-одатлар ва бошқалар мазкур тизимнинг компонентлари ҳисобланади. Ўқув мотивлари ва ўқув самарадорлигининг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлиги бўйича маълумотлар келтирилганда, талабанинг интеллектуал даражаси ва қобилиятлари ҳақида фикр юритилишини кўришимиз мумкин. Мотивлаштириш маълум бир эҳтиёжлардан келиб чиқиб, талабалар фаолиятини психологик таъсир этиш йўллари билан мақсадга мувофиқ йўналтиришдир. Мотивлаштириш жараёнида талаба эҳтиёжлари ёки талабаларнинг умумий манфаатларини ифодаловчи эҳтиёжларини инобатга олиш зарур, чунки мотивлаштириш эҳтиёжларнинг қондирилиши асосида амалга оширилади. Талабаларда касбий компетенцияни ривожлантириш жараёнларида мотивлаштириш жуда муҳим аҳамият касб этади, чунки таълим муассасаларида нафақат малака ошириш курсларида таълим олиш, балки мустақил таълим олиш учун ҳам шарт-шароитлар яратилиши зарур бўлиб, бунда талабаларнинг мустақил таълим олиш жараёнини ҳам назорат қилиш ва мувофиқлаштириш ўзига хос аҳамият касб этади ва унда давлат ва жамият, талаба, фан ва ишлаб чиқариш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда мотивлаштириш амалга оширилади. Қуйида тадқиқот натижалари ҳақида маълумотлар келтирилади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Выготский, Л.С. Мышление и речь. — Москва: Педагогика, 1982. 2. Леонтьев, А.Н. Деятельность. Сознание. Личность. — Москва: Наука, 1975. 3. Симанюк, Э.Э. Психология профессионального становления личности. — СанктПетербург: Речь, 2004. 4. Овчарова, Р.В. Психологическое сопровождение профессионального развития. — Москва: Академия, 2003. 2Махмудова, М.З. Талабаларда ижодий компетенцияни ривожлантиришнинг психологик асослари. — Навоий: НДПИ нашриёти, 2024. ILM FAN YANGILIKLARI KONFERENSIYASI OKTABR ANDIJON,2025 1047 5. Махмудова, М.З. Талабаларда ижодий компетенцияни ривожлантиришнинг психологик асослари. — Навоий: НДПИ нашриёти, 2024. 6. Mansfield, B. Competence in the Workplace. — London: Routledge, 2005. 7. Adams, S., & Schmidt, G. Psychological Factors in Creativity Development. — New York: Academic Press, 2010