scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ХАЛҚАРО РАҚОБАТБАРДОШЛИКНИ ОШИРИШДА ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТИНИНГ ЎРНИ

Маллабоев, Анваржон Сотволдиевич

Abstract

Мақолада миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишда давлатнинг роли ва унинг молиявий-иқтисодий сиёсат орқали таъсир кўрсатиш механизмлари таҳлил қилинган. Рақобат муҳитини шакллантириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, ташқи савдо ва инвестиция сиёсатларини эркинлаштириш ҳамда институционал ислоҳотларни амалга оширишнинг аҳамиятини асослаб берилган. Шу билан бирга, солиқ ва давлат харажатлари сиёсатининг тўғри йўналтирилиши капитал жамғарилиши, инсон капитали ривожи ва иқтисодий самарадорликка ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланган. Миллий рақобатбардошликни таъминлашда давлат сиёсатининг устувор йўналишлари илмий асосланган.

Full text

ACTIVE RESEARCHER SCIENTIFIC JOURNAL activeresearcher.com Oktabr, 2025 volume 2 issue 9 86 DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17522419 ХАЛҚАРО РАҚОБАТБАРДОШЛИКНИ ОШИРИШДА ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТИНИНГ ЎРНИ Маллабоев Анваржон Сотволдиевич Андижон давлат техника институти “Иқтисодиёт” кафедраси доцент, i.f.f.d. (PhD) e-mail: mallaboyev.anv[email protected]il.com. АННОТАЦИЯ Мақолада миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишда давлатнинг роли ва унинг молиявий-иқтисодий сиёсат орқали таъсир кўрсатиш механизмлари таҳлил қилинган. Рақобат муҳитини шакллантириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, ташқи савдо ва инвестиция сиёсатларини эркинлаштириш ҳамда институционал ислоҳотларни амалга оширишнинг аҳамиятини асослаб берилган. Шу билан бирга, солиқ ва давлат харажатлари сиёсатининг тўғри йўналтирилиши капитал жамғарилиши, инсон капитали ривожи ва иқтисодий самарадорликка ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланган. Миллий рақобатбардошликни таъминлашда давлат сиёсатининг устувор йўналишлари илмий асосланган. Таянч сўзлар: халқаро рақобатбардошлик, макроиқтисодий барқарорлик, институционал ислохотлар, ташқи савдо, инвестиция, инновациялар, трансмиллий компаниялар, давлат харажатлари, солиқ-бюджет сиёсати. ACTIVE RESEARCHER SCIENTIFIC JOURNAL activeresearcher.com Oktabr, 2025 volume 2 issue 9 87 КИРИШ Жаҳон мамлакатлари, иқтисодий тараққиётнинг қайси моделини танламасин, мамлакат иқтисодиётининг жаҳон хўжалигидаги мавқеи ва тутган ўрни, унинг халқаро рақобатбардошлик даражаси билан белгиланади. Ҳар қандай мамлакатда аҳоли турмуш даражасини оширишнинг асосий омили халқаро рақобатбардошликни ошириш ва унинг барқарорлигини таъминлашдан иборатдир. Глобал иқтисодиётда рақобат муҳитининг кучайиши шароитида мамлакатнинг халқаро рақобатбардошлигини таъминлаш давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Халқаро рақобатбардошлик нафақат миллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозордаги мавқеини, балки давлатнинг иқтисодий барқарорлик ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш қобилиятини ҳам ифода этади. Ҳозирги кунга келиб, Янги Ўзбекистоннинг жаҳон мамлакатлари билан иқтисодий интеграция жараёнлари тобора кучайиб бормоқда. “Ўзбекистон2030” стратегиясининг устувор мақсадларидан бири сифатида миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш ва унинг таркибида қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар улушини кескин ошириш белгиланган. Ушбу йўналишда экспорт хажмини 2 баробар ошириш ва 45 миллиард долларга етказиш, экспортчи корхоналар сонини 6,5 мингтадан 15 мингтага етказиш, экспорт таркибида тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар хажмини 3,3 баробар кўпайтириш, Европа давлатларига GSP+ ва бошқа тизимлари доирасида тайёр ва технологик маҳсулотлар экспортини кенгайтириш, дунёнинг 50 та нуфузли брендлари билан махсус иқтисодий зоналарни ташкил қилиш, “Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти” ғояси асосида миллий брендларни хорижий бозорларга олиб чиқадиган экспортчиларни ҳар томонлама қўллабқувватлаш асосий вазифалар қаторида кўрсатилган. [1] ACTIVE RESEARCHER SCIENTIFIC JOURNAL activeresearcher.com Oktabr, 2025 volume 2 issue 9 88 Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва халқаро бозордаги устунликлар, аввало, давлатнинг самарали молиявий-иқтисодий сиёсат юритишига боғлиқдир. Ушбу сиёсат орқали фискал, монетар ва инвестиция сиёсати механизмлари уйғунлаштирилади. Шу билан бирга, халқаро рақобатбардошликни ошириш учун солиқ ва бюджет сиёсатини оптималлаштириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва молия бозорларини ривожлантириш долзарб аҳамият касб этади. Давлатнинг молиявий-иқтисодий сиёсатини халқаро тажриба асосида такомиллаштириш эса миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва жаҳон бозорида муносиб ўрин эгаллашини таъминлайди. НАТИЖА ВА МУҲОКАМА Миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишда давлатнинг асосий вазифаси самарали рақобат муҳитини яратиш ва миллий рақобат сиёсати ҳамда қонунчилигини такомиллаштиришдан иборат. Бунинг учун макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, ташқи савдони эркинлаштириш, давлат хизматларини оптималлаштириш ва модернизация қилиш зарур. Шунингдек, халқаро савдо ва инвестиция фаолиятини ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва аҳоли даромадларини ошириш орқали иқтисодий ўсишга эришиш мумкин. Давлатнинг институционал тузилмаларни шакллантириш ва барқарор ривожлантиришдаги роли муҳим бўлиб, у ҳуқуқий тизимни мустаҳкамлаш, савдо ва молиявий операцияларни эркинлаштириш, мулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ҳамда хусусийлаштириш жараёнларини изчил амалга ошириши лозим.[2] Рақобатбардош бозор иқтисодиётларини самарали бошқариш, мамлакатларни рақобатбардошликка эришиши ва унинг барқарорлигини таъминлаш жараёни кўп жихатдан ҳукуматлар томонидан савдо ва инвестиция сиёсатларини тартибга солинишига боғлиқдир. Савдо фаолиятини тартибга ACTIVE RESEARCHER SCIENTIFIC JOURNAL activeresearcher.com Oktabr, 2025 volume 2 issue 9 89 солувчи ҳуқуқий ва меъёрий тизимни либераллаштириш, самарали инвестиция сиёсатининг ҳуқуқий асосларини яратиш таркибий ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишларидан бирига айланиб бормоқда. Ушбу йўналишдаги ислоҳотлар экспорт бозорларини кенгайтириш мақсадида, ишлаб чиқариш миқёсини ривожлантириш ва ташқи савдо ҳамда инвестиция соҳаларидаги самарали ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Юқори келтирлган мақсадлар эришиш, экспорт ҳажмини ошириш, тўғридантўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, валюта айирбошлаш тизимини тартибга солиш ҳамда инвестиция чекловлари ва савдо тўсиқларини қисқартириш каби эркин савдо ва инвестиция сиёсатларини амалга оширилишини талаб қилади. [3] Трансмиллий компания(ТМК)лар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва технологик ривожланишнинг муҳим қисмини амалга оширганликлари сабабли, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишда катта аҳамиятга эгадир. Мамлакат ҳудудида трансмиллий компаниялар сонини кўпайиши ушбу мамлакатнинг жахон иқтисодиётидаги рақобатбардош устунлигини оширади. Шу жиҳатдан, мамлакатлар миллий рақобатбардошликни оширишларида трансмиллий компанияларни жалб этиш, мавжудларини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган самарали сиёсат юритишлари мухим ахамиятга эгадир. ТМКлар инвестицияларни жойлаштириш жараёнида қуйида келтирилган муҳим омилларни эътиборга оладилар: [4] − иқтисодий ва сиёсий барқарорлик; − қулай бизнес муҳити, талаб даражасидаги ҳуқуқий ва моддий инфратузилманинг мавжудлиги; − бюрократик тўсиқларнинг минимал даражада бўлиши; − олинган фойдани эркин равишда чет элга ўтказиш имкониятининг таъминланиши; ACTIVE RESEARCHER SCIENTIFIC JOURNAL activeresearcher.com Oktabr, 2025 volume 2 issue 9 90 − инвестицияларни қабул қилувчи мамлакатда юзага келиши мумкин бўлган низоларни самарали ҳал этиш учун механизмнинг мавжудлиги. ТМКлар хозирги кундаги глобал иқтисодий интеграция жараёнининг асосий ҳаракатлантирувчи кучларидан бири ҳисобланади. Бозор иқтисодиётининг ривожланиши ва миллий рақобатбардошлик даражасининг ошиши, кўп жихатдан ТМК инвестицияларини жалб этиш ҳамда хусусий корхоналар, жумладан кичик ва ўрта бизнес корхоналарини халқаро савдо ва инвестиция жарёнларида фаол иштирок этишга ундовчи қулай бизнес муҳитини шакллантирилишига боғлиқдир. ТМКлар томонидан амалга оширилаётган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ривожланаётган мамлакатлар учун халқаро ишлаб чиқариш занжирлари ва жахон бозор тизимига интеграциялашув имкониятларини яратиб беради. [5] Халқаро рақобатбардошликни оширишнинг устувор шартларидан бири сифатида инновация ва инновация тизимларини ривожлантириш жараёнида давлат-саноат ҳамкорлигини таъминлаш мухим ахамият касб этади. Инновация ва инновация тизимларини ривожлантиришда давлат ва саноат ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш учун миллий инновация тизимини шакллантириш зарурдир. Миллий инновация тизимини шакллантиришда давлат амалга оширилиши керак бўлган фаолиятлар қуйидагилардан иборатдир: [6] − саноат, давлат ва университетларда фаолият юритаётган тадқиқотчилар ўртасида билим алмашинуви ва ахборот тармоғини мустаҳкамлайдиган инфратузилмани ривожлантириш; − технологияларни ривожлантиришда хусусий сектор фаолияти, хусусий ва давлат сектори ҳамкорликдаги фаолиятларини кучайтиришга хизмат қиладиган механизмларни яратиш; − янги технологияларнинг билим трансферини ошириш учун воситалар шакллантириш; ACTIVE RESEARCHER SCIENTIFIC JOURNAL activeresearcher.com Oktabr, 2025 volume 2 issue 9 91 − бошқарув амалиётлари, инсон ресурслари ва ташкилий тузилмалар хилма-хиллиги билан боғлиқ билимларни тарқатиш; − такомиллаштириш марказлари ёрдамида саноат, давлат ва университетлардаги тадқиқотчилар раҳбарлигидаги ҳамкорликни қулайлаштириш ҳамда илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш жараёнини жадаллаштириш. Халқаро рақобатбардошликни оширишга қаратилган сиёсатлар, аввало, фирмаларни барқарор ва самарали бир шаклда фаолият юритишларига имкон яратувчи макроиқтисодий муҳитни шакллантиришни талаб этади. Барқарор рақобатбардошлик ўсиши фақатгина иқтисодий барқарорлик ва соғлом иқтисодий ўсиш тенденцияси таъминланган шароитдагина мумкин бўлади. Рақобатбардошликка ижобий таъсир кўрсатишга қаратилган солиқ сиёсати муайян тармоқлар ёки иқтисодий фаолият соҳалари учун нисбий устунлик яратиши мумкин, солиқ тизимининг тузилиши капитал жамғарилиши жараёнларига таъсир этиб, миллий иқтисодиётнинг умумий рақобатбардошлик даражасига таъсир кўрсатади, солиқ имтиёзлари ва рағбатлантирувчи механизмларнинг инвестиция ва капитал фаолиятини қўллаб-қувватлаши ресурс ва капитал жамғарилиши ва технологик ривожланишга ижобий таъсир кўрсатади. [7] Давлат харажатлари сиёсати рақобатбардошликка бир вақтнинг ўзида турли йўналишларда таъсир кўрсатиши мумкин. Давлат харажатларининг ортиши айрим ҳолларда “сурилиш самараси” (crowding out effect)ни келтириб чиқариб, хусусий сектор инвестицияларининг қисқариши орқали рақобатбардошликка салбий таъсир кўрсатади. Бироқ аксинча вазиятда, давлат харажатларининг ортиши хусусий сектор фаолиятига ижобий ташқи таъсир кўрсатиб, иқтисодий фаоллик ва рақобатбардошлик даражасининг ошишига хизмат қилади. [8] ACTIVE RESEARCHER SCIENTIFIC JOURNAL activeresearcher.com Oktabr, 2025 volume 2 issue 9 92 Давлат харажатлари иқтисодиётда кучли ижобий ташқи самараларни вужудга келтириши мумкин ва ушбу харажатларнинг ортиши натижасида рақобатбардошлик даражасида барқарор ўсиш таъминланиши мумкин. Бундай харажатлар моддий инфратузилма хизматларига (транспорт, алоқа, энергетика ва ахборот технологиялари в.б.) қилинган инвестициялар билан инсон капитали сифатини оширувчи фундаментал таълим, соғлиқни сақлаш, касбий тайёргарлик ва хаёт давомидаги таълим харажатлари, моддий инфратузилмани сақлаш ва таъмирлашга йўналтирилган давлат истеъмол харажатлари ҳамда илмийтадқиқот ва инновацион фаолиятга қаратилган давлат харажатларидан ташкил топади. ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР Хулоса қилиб айтганда, мамлакатнинг халқаро рақобатбардошлигини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишидир. Бу мақсадга эришиш учун давлат сектори самарадорлигини ошириш, институционал ва макроиқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш зарур. Халқаро савдо ва инвестиция жараёнларини кенгайтириш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда хусусийлаштиришни изчил амалга ошириш иқтисодий фаолликни кучайтиради. Шу билан бирга, инновацион ривожланиш ва давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширади. Солиқ-бюджет сиёсатининг мақсадли амалга оширилиши ва рағбатлантирувчи молиявий сиёсат иқтисодий барқарорликни таъминлаб, мамлакатнинг халқаро майдондаги позицияларини мустаҳкамлайди. ACTIVE RESEARCHER SCIENTIFIC JOURNAL activeresearcher.com Oktabr, 2025 volume 2 issue 9 93 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.09.2023 йилдаги ПФ-158сон “Ўзбекистон-2030 стратегияси тўғрисида”ги Фармони. 2. Rondinelli D. A., “Promoting National Competitiveness in a Globalizing Economy: the State’s Changing Roles”, 2003. 3. Rondinelli, D. A. (2003). “Transnational Corporations, International Competitiveness, and Economic Development.” In: The Future of Foreign Investment. London: Routledge.18-19 рр. 4. Aktan C.Can ve I.Y.Vural, Yeni Ekonomi ve Yeni Rekabet, Türkiye Işveren Sendikaları Konfederasyonu Yayınları, 2004 c. 217 b. 5. Rondinelli, D. A. (2003). “Transnational Corporations, International Competitiveness, and Economic Development.” In: The Future of Foreign Investment. London: Routledge.18-19 рр. 6. Hirshhorn R.,Nadeau S., Rao S., “Innovation in a Knowledge-Based Economy: the Role of Government”, 2000 7. Vural I. Y., “Uluslararası Rekabet Gücünün Teşvikinde Devletin Rolü”, Ed: Aktan C.Can, Dilek Dileyici, Đ. Yaşar Vural, Kamu Ekonomisi ve Kamu Politikası, Seçkin Yayıncılık, ss:179–200, 2006 8. El-Khouri Samir, “Fiscal Policy and Macroeconomic Management”, Ed: Mohsin S. Khan, Saleh M. Nsouli, ChangHuey Wong, Macroeconomic Management: Programs and Policies, , Wahington DC. IMF, pp: 201-228, 2002.