scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

РЕАЛИЗАЦИЯ СТРАТЕГИЧЕСКИХ ПРИОРИТЕТОВ МОЛОДЁЖНОЙ ПОЛИТИКИ, ДУХОВНО-ПРОСВЕТИТЕЛЬСКОГО РАЗВИТИЯ И СОХРАНЕНИЯ КУЛЬТУРНОГО НАСЛЕДИЯ В КОНТЕКСТЕ СТРАТЕГИИ "УЗБЕКИСТАН ˗ 2030"

Яковлева Диана Юрьевна

Abstract

В статье рассматриваются направления реализации молодёжной политики, духовно-просветительского развития и сохранения культурного наследия в контексте Стратегии «Узбекистан – 2030». Проанализированы нормативные цели и практические результаты за 2023–2025 годы, выявлены достижения и существующие проблемы, связанные с качеством образовательных и культурных услуг, мерами занятости и управлением объектами наследия. Методологическая основа исследования включает сравнительно-аналитический и историко-системный подходы. Автор делает вывод о необходимости перехода от количественных показателей к оценке качественных результатов, а также укрепления механизмов межведомственной координации. Полученные результаты имеют практическое значение для совершенствования гуманитарной политики государства.

Full text

10 https://www.asr-conference.com III SHO‘BA: Yoshlar siyosati, ma’naviy-ma’rifiy taraqqiyot va madaniy merosni rivojlantirish ЁШЛАР ҚАНОТЛАРИ ОРҚАЛИ ПАРТИЯЛАР ФАОЛИЯТИДА ЁШЛАР ИШТИРОКИ Муаллиф: Қодиров Нажмиддин Неъматович 1 Аффилиация: Халқаро Нордик университети Ижтимоий фанлар ва журналистика кафедраси мудири Тарих фанлари номзоди, доцент 1 DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17570977 АННОТАЦИЯ Мақолада Ўзбекистонда сиёсий партияларда ташкил этилган “Ёшлар қанотлари”нинг ёш авлоднинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишдаги роли таҳлил қилинади. Муаллифлар партиялар фаолиятининг 1990-йиллардаги дастлабки босқичларидан то замонавий ривожланиш жараёнигача бўлган ўзгаришларни кўриб чиқиб, ёшлар орасида ватанпарварлик, инсоний қадриятлар ва ижтимоий масъулият тушунчаларини шакллантиришда “Ёшлар қанотлари”нинг аҳамиятини ёритади. Мақолада партияларда ёшлар билан ишлашнинг инновацион механизмлари, уларнинг самарадорлиги, кадрлар ва малака муаммолари ҳамда халқаро тажрибани ўзлаштириш йўналишлари муҳокама қилинади. Шу орқали “Ёшлар қанотлари”нинг партия фаолиятида устувор институт сифатида аҳамияти ва ёшлар иштирокини рағбатлантиришдаги ижобий таъсири илмий асосда намоён қилинади. Калит сўзлар: Сиёсий партиялар, Ёшлар қанотлари, ёшлар ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ватанпарварлик, инновацион механизмлар. КИРИШ Бугунги ривожланиш босқичида инсоният тараққиётнинг энг муносиб ижтимоий-сиёсий тузилмаси сифатида фуқаролик жамияти концепциясини илгари сўрмоқда. Ўзбекистонда ҳам ислоҳотларнинг пировард мақсади сифатида фуқаролик жамиятини барпо этишлиги белгиланган. Фуқаролик жамиятида эса сиёсий партияларнинг аҳоли ва айниқса, ёшларни дунёқараши ва ижтимоий-сиёсий қарашларини шаклланиши ва ривожида ўрни катта. Ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда фуқаролик жамияти институтлари қаторида сиёсий партияларнинг иштироки муҳим рол уйнайди. Давлат ҳокимияти органларининг умумхалқ сайловлари асосида шакллантирилиб, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларида бевосита ёки ўзлари томонидан сайлаб қўйилган вакиллари орқали иштирок этишини механизмини ифодаси ҳисобланган сиёсий партияларнинг энг аввало жамият билан давлат ўртасида ўзига хос “кўприк” вазифасини ўйнади. Ўзбекистон Республикасида демократик давлат ва фуқаролик жамиятини яратишда сиёсий партиялар муҳим рол ўйнади. Мустақиллик даврида республикада кўппартиявийлик тизими яратилди. Барча ижтимоий муносабатлар қонун билан тартибга солинди. Мамлакатдаги ислоҳотларда сиёсий партиялар ҳам ижтимоий муносабатлар субъекти сифатида иштирок этди. Сиёсий партияларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси “O‘ZBEKISTON – 2030 STRATEGIYASI: AMALGA OSHIRILAYOTGAN ISLOHOTLAR TAHLILI, MUAMMOLAR VA YECHIMLAR” 11 https://www.asr-conference.com III SHO‘BA: Yoshlar siyosati, ma’naviy-ma’rifiy taraqqiyot va madaniy merosni rivojlantirish Конституцияси, “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”, “Сиёсий партиялар тўғрисида”, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида” ги қонунлар ва “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни асосида ташкил этилди 1 . Ушбу қонунлар мамлакатда кўппартиявийлик тизимини шакллантиришнинг ҳуқуқий асоси бўлди. Сиёсий партияларнинг ёшларга оид фаолияти ҳақида гап борганда давлатимиз раҳбарининг “Бугун замоннинг ўзи сиёсий партияларнинг иш услубини тубдан ўзгартириш, уларнинг аҳоли, электорат билан мулоқотини тизимли йўлга қўйишни талаб этмоқда. Энди “мудраб ётган” сиёсий партиялар уйғониши лозим. Улар баландпарвоз гапларни четга суриб, аниқ амалий ишлар билан одамларимиз, сайловчилар ишончини қозониши, уларнинг қалбидан жой олиши керак” 2 , – деган фикрларини ўринлидир. АСОСИЙ ҚИСМ Бугунги кунда, Ўзбекистонда бешта сиёсий партия расман руйхатдан ўтган ҳолда фаолият олиб бормоқда, булар: Ўзбекистон Халқ демократик партияси(1991 йилда Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг ташкил қилинган), “Адолат” Социал-демократик партияси(1995 йил 15 январда ташкил топган), “Миллий тикланиш” Демократик партияси(2008 йил 20 июнда ташкил топган), Ўзбекистон Либерал-демократик партияси(2003 йилнинг 15 ноябрида тузилган) ва Ўзбекистон Экологик партияси. Мазкур сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман ва шаҳар вакиллик органларида ўз депутатлик мандантларига эга бўлиб, улар ўз низом ва дастурларидан келиб чиқиб, электоратнинг воқеа ва ходисаларга оид позицияси ҳамда Конституция ва бошқа қонуности ҳужжатларга асосланган ҳолда фаолият олиб боради. Ёшлар жуда мослашувчан гуруҳ, аммо шу билан бирга улар ҳар доим ҳам ўзларининг ижтимоий-инновацион ресурсларини англамайдилар 3 . Ёшларнинг аксарияти минтақавий жамиятларнинг ижтимоий-сиёсий муносабатларида иштирок этмайди. Бу, бир томондан, объектив шароитлар билан боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, айниқса, ўзбек жамиятининг сиёсий демократик транзити шароитида салбий ҳодиса сифатида баҳоланади. Ушбу транзит нафақат ўрта ёшдаги одамларнинг, балки ёшларнинг ҳам ижтимоий-сиёсий жараёнларда онгли равишда иштирок этишини ўз ичига олади. Халқаро тажрибада ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларни давлат, жамият келажаги кафолати бўла оладиган авлод сифатида шакллантиришнинг бой тажрибаси мавжуд бўлиб, кўплаб ривожланган давлатларда бу тажриба ўз натижасини бераётганлиги сир эмас. Ёшлар ижтимоий сиёсий фаоллигин масалалари тадқиқотчилари томонидан уларнинг сиёсий жараёнлардаги сўстлиги кўпроқ Ғарб жамиятлари 1 Қаршиев Н.О. Ўтиш даврида партияларнинг ўзига хос хусусиятлари ва сиёсий аҳамияти / Ижтимоий тадқиқотлар журнали. – 2020 йил 2-сон. – 112-120 бетлар. 2 Мирзиёев Ш.М. Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак. 12.07.2017. http://uza.uz/oz/politics/parlamentimiz-a-i-iy-demokratiya-maktabiga-aylanishi-islo-ot-1207-2017. 3 Пять способов, с помощью которых молодые люди вносят вклад в развитие своих сообществ | Программа развития Организации Объединенных Наций. www.undp.org/stories/five-ways-young-people-are-contributing-their-communities. 12 https://www.asr-conference.com III SHO‘BA: Yoshlar siyosati, ma’naviy-ma’rifiy taraqqiyot va madaniy merosni rivojlantirish учун хос деб баҳолайди. Зеро, Ғарб жамиятларида демографик вазият шуни тақозо этса, Шарқ ва бошқа минтақаларда демографик вазият ўзгачадир 4 . Умумий ҳолатда ёш авлоднинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда энг самарали йўл сифатида таълим тизимини ислоҳ этиш, сифатли таълимни амалга жорий этиш урғуланмоқда 5 . Сиёсатшунос олим М.Қирғизбоеввнинг таъкидлашича 6 , ХХ асрнинг бошларидаёқ Ғарний Европанинг қатор йирик давлатларида (Бельгия, Австрия, Германия, Швеция ва бошқалар) социал-демократик партияларнинг ёшлар иттифоқлари тузилган. Кейинчалик улар Ёшларнинг социалистик интернационалига бирлашган. ХХ асрнинг биринчи ярмида эса барча сиёсий партиялар таркибида ёшлар ташкилотлари шаклланган 7 . Сиёсий партияларнинг “Ёшлар қаноти” асосан партияларга алоқаси бўлмаган, уюшмаган йигит-қизлар билан иш юритади. Асосий мақсад ёшлар ўртасида жиноятчиликни камайтириш, бщш вақтларини мазмунли ташкил этиш, гиёҳвандлик ва экстремизм исканжасига тушиб қолмасликларига эришишдан иборат. Жамиятда консенсусга эришиш, унда барқарорликни сақлаш ҳам сиёсий партияларнинг дастурий мақсадларига киради. Ўзбекистонда ҳам сиёсий партияларнинг ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш жараёнларида иштироки тадрижий равишда партиялар фаолиятининг кенгайиши, улар фаолиятининг ҳуқуқий меъёрий асослари мустаҳкамланиб бориши ҳамда ўсиб келаётган ёш авлод томонидан ушбу фуқаролик жамияти институтларининг аҳамиятини англаб борилиши баробарида ошиб борди. Дастлаб, сиёсий партияларнинг дастурларида ёшларни ислоҳотлар жараёнига жалб этиш акс эттирилган. Хусусан, Ўзбекистон либерал демократик партия (ЎзЛиДеП) дастурлари ёшларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, ёш тадбиркор ва фермерларга шарт-шароит яратиб беришни асосий вазифалардан бири деб белгилаши бунга мисол бўлади 8 . Ундан ташқари, Миллий тикланиш демократик партияси (МТДП) дастурида эса ёшларда фидокорлик, ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш 9 , “Адолат” социал демократик партияси (“Адолат” СДП) дастурида ёшлар ватанпарварлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилиши 10 фикримизга исбот бўла олади. 4 Barrett, M., & Pachi, D. (2019). Youth Civic and Political Engagement (1st ed.). Routledge. https://doi.org/10.4324/9780429025570. (мурожаат қилинган сана – 23.03.2024). 5 Данные получены в ходе масштабных сравнительных исследований в рамках международных проектов CIVED и ICCS, проведенных Международной Ассоциацией по оценке учебных достижений (IEA). http://www.terpconnect.umd.edu/~jtpurta/ and http://www.iea.nl/iccs (на англ. яз.). 6 Қирғизбоев М. Сиёсий партиялар ва ёшлар: лоқайдлик мавсуми ўтди. 22.06.2018. https://iqtisodiygazeta.uz/2018/06/22/siesij-partijalar-va-eslar-lo%D2%9Bajdlik-mavsumi-%D1%9Etdi/?l=cir. 7 Германиядаги 80 та ёшлар ташкилоти мамлакатдаги йигит-қизларнинг тўртдан бирини ўз сафида бирлаштира олган. 1947 йилдан бошлаб эса Германия Эркин демократик партияси қошида Ёш немис демократлари ташкилоти иш бошлаган. Унинг 20 мингга яқин аъзоси бўлиб, ушбу ташкилот ёшлар ҳуқуқи ва эркинликларини таъминлаш, қолаверса, экологик ҳимоя масалалари билан шуғулланади. Германия Социал-демократик партияси таркибидаги “Ёш соцалистлар” ташкилоти 1920 йилда ташкил этилган бўлиб, айни пайтда 65000 нафар аъзога эга. Унинг расмий мақоми “Германия СДПдаги ишчи ҳамкор”, дея эълон қилинган. Европа Ислоҳотлар партиясининг “Ёшлар қаноти” ҳам мустаҳкам ва барқарор ташкилотга айланган. У ҳатто парламент сайловларида ўз номзодларини илгари суради. 2014 йилда “Ёшлар қаноти”нинг 2 нафар номзоди Европарламент депутатлигига сайланган. Испания социалистик ишчи партияси «Ёшлар ташкилоти» эса 1903 йилдан буён фаолият юритмоқда. Унинг қуйи ташкилотлари Испаниянинг барча ҳудудларида иш олиб боради. 8 Партия дастури. https://uzlidep.uz/uz/menu/the-program-of-the-party. 9 Сайловолди Дастур. https://mt.uz/public/storage/images/1746105764.pdf. 10 Сайловолди Дастури. https://adolat.uz/election-program. 13 https://www.asr-conference.com III SHO‘BA: Yoshlar siyosati, ma’naviy-ma’rifiy taraqqiyot va madaniy merosni rivojlantirish Сиёсий патртиялар томонидан ёшлар билан ишлаш тажрибаси илк бора 1998 йилдан бошлаб амалиётда жорий этила бошланди. 1998 йил “Фидокорлар” миллий демократик партия(ФМДП)си мустақиллик йиллари тарихида биринчи бор сиёсий партиянинг “Ёшлар қаноти”га асос солди 11 . Ушбу партия томонидан 1999-2001 йиллар давомида “Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остидаги туркум ватанпарварлик фестиваллари ўз вақтида ёшларни бирлаштиришга муносиб ҳисса бўлиб қўшилган 12 . “Адолат” СДПнинг Ёшлар кенгаши илк бор 2002 йилда тузилиб, 2003 йилда ушбу кенгашга “Ёш адолатчи” номи берилган 13 . ЎзЛиДеП ёшларга эътибор қаратган ҳолда, уларнинг қизиқишлари, манфаатларини ўрганиш, ёшлар ўртасида олиб бориладиган тарғибот – ташвиқот ишларини аниқ йўналтирилган ҳолда амалга ошириш мақсадида 2004 йил 23 январда “Ёшлар қаноти” фаолиятини ташкил этиш мақсадида Йўриқнома ва Ҳаракат дастурини тасдилаган 14 . 2006 йил 27 февралда “Ёшлар қаноти”нинг фаолияти қайта ташкил этилиб, янги таҳрирдаги Низоми қабул қилинди, қанотнинг Жамоатчилик Кенгашлари янгиланган таркибда шакллантирилди 15 . Ушбу ҳужжатларда “Ёшлар қаноти”нинг асосий мақсади – янгилик яратишга чанқоқ, ишбилармон ва тадбиркор ёшларни, малакали ёш мутахассисларни бирлаштириб, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этиш устувор йўналиш сифатида белгиланган. Ўзбекистонда 2010 йилларга келиб сиёсий партиялар жамиятнинг энг интилувчан, фаол қатламларини ҳимоя қилиш ва ўз сафида кўпроқ аҳоли вакилларини бирлаштириш мақсадида ёшлар ва аёллар қанотлари фаолият юритаётган эди. Бу вақтга келиб партиялар аъзолари таркибида ёшлар 20-25 фоизни ташкил эта бошлади 16 . Дунё ҳамжамиятининг ўзига хос ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, мафкуравий манзарасининг изчил ўзгариши, янгидан-янги сиёсий воқеликлар вужудга келиши партиялар олдида фуқаролар, айниқса, ёшларнинг ғоявий, мафкуравий эҳтиёжларини қондириш каби муҳим вазифаларни вужудга келтирди. Айрим тадқиқотчиларнинг келтиришича ёшларнинг сиёсат ҳақидаги тасаввурлари ва иштирок шакллари ўзгариб, кўпроқ индивидуал ҳаракатларга асосланаётганлиги натижасида “расмий ташкилотлар шахслар устидан ўз таъсирини йўқотмоқда ва унинг ўрнини гуруҳ алоқалари, кенг кўламли мобил ижтимоий тармоқлар эгалламоқда” 17 Ушбу тармоқлар сиёсий иштирокнинг муқобил шакллари асосини шакллантиради. Ёш фуқаролар орасида горизонтал иштирок этиш шакллари афзалликлари жозибали деб баҳоланмоқда 18 . Сиёсий 11 Партия тарихи. https://mt.uz/tarix. 12 Орипов Ш. Сиёсий партиялар ва ёшлар // жамият. – 2007. – 2 ноябрь. 13 Расулова Н.С. Ўзбекистон Республикасида сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва ривожланиши: муаммо ва ечимлар (1991-2008 йиллар). Тарих фанлари номзю илмий дараж. олиш учун тайёрланган дисс. – Тошкент, 2010. – 94 бет; Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши қошидаги “Ёш адолатчилар” кенгашининг 2007 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисобот // АСДП СК жорий архиви материаллари. – Б. 1. 14 Расулова Н.С. Ўзбекистон Республикасида сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва ривожланиши: муаммо ва ечимлар (1991-2008 йиллар). Тарих фанлари номзю илмий дараж. олиш учун тайёрланган дисс. – Тошкент, 2010. – 94 бет. 15 Ўша жойда. – 95 бет. 16 Расулова Н.С. Ўзбекистон Республикасида сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва ривожланиши: муаммо ва ечимлар (1991-2008 йиллар). Тарих фанлари номзю илмий дараж. олиш учун тайёрланган дисс. – Тошкент, 2010. – 93 бет. 17 Bennett W.L., Segerberg A. The logic of connective action: Digital media and the personalization of contentious politics //Information, communication & society. – 2012. – Т. 15. – №. 5. – С. 739-768 (748). 18 Sloam, J., Henn, M. (2019). Rejuvenating Politics: Young Political Participation in a Changing World. In: Youthquake 2017. Palgrave Studies in Young People and Politics. Palgrave Studies in Young People and Politics. – Palgrave Macmillan, 2018. – pp. 17-42(24-25). 14 https://www.asr-conference.com III SHO‘BA: Yoshlar siyosati, ma’naviy-ma’rifiy taraqqiyot va madaniy merosni rivojlantirish партия каби юқоридан пастга тушадиган ташкилотнинг кенг дастурини фаол равишда тарғиб қилишдан кўра, тенгдошлар тавсиясига кўра онлайн жараёнларда иштирок этишга чорловлар нисбатан натижадорлиги ҳақида фаразлар илгари сўрилади. Ана шундай шароитда ижтимоий-маънавий ва сиёсий ҳаётдаги сўнгги ўзгаришлар ва янгиланишларни, вужудга келаётган янгича қадриятларни инобатга олган ҳолда соҳада ислоҳотларни амалга ошириш давр талаби бўлмоқда 19 . Яъни, ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда авангард фуқаролик жамияти институти сифатида сиёсий партиялар фаолиятида замонавий, таъсирчан механизмларни қўллашлари зарур бўлмоқда. 2016 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ёшларнинг ижтимоий ва сиёсийҳуқуқий мавқеини белгилашда бирмунча аҳамиятли ишлар амалга оширилди. Улардан асосийси ёшларга доир давлат сиёсати ҳисобланади, чунки айнан шу сиёсат асосида ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва муаммолари масалалари комплекс равишда ечим топиш учун тизим яратиш ишлари жонланди. 2017 йилда ўтказилган таҳлиллар натижалари мамлакатда фаолият юритаётган сиёсий партияларнинг ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш борасидаги ишларида бир қатор тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатди. Жумладан, сиёсий партиялар томонидан ёшлар билан ишлашнинг стратегик ёндашуви етарли даражада шаклланмагани, амалга оширилаётган дастур ва ташаббусларнинг аксариятида ёшлар манфаатлари тўлиқ инобатга олинмагани аниқланди. Шу билан бирга, партияларнинг маҳаллий бўғинларида ёшлар билан ишлашнинг самарали механизмлари етишмаслиги, ёшларнинг сиёсий жараёнларда иштирокини рағбатлантирувчи амалий чоралар ва ўқув-таълим дастурларининг етарлича йўлга қўйилмагани қайд этилди 20 . Натижада, сиёсий партиялар фаолиятида ёш авлоднинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишни таъминлайдиган тизимли ва барқарор ёндашувни шакллантириш зарурати юзага келган. Кейинги йилларда сиёсий партиялар томонидан ёшлар билан ишлаш борасида муайян ижобий тенденциялар кўзатилди. 2018 йилга келиб, Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ЎзХДП) – аъзолари сони 425 минг нафар бўлиб, жойларда партиянинг 11 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотлари фаолият олиб борган 21 . Кейинги ўринда “Адолат” социал-демократик партияси сафида 135 минг аъзоси бўлиб, 3 минга яқин бошланғич ташкилотларига эга эди 22 . Миллий тикланиш ва Фидокорлар партияларининг бирлашуви асосида шаклланган “Миллий тикланиш” демократик партияси сафида аъзолари сони 190 минга яқин бўлиб, партиянинг матбуот органи – “Миллий тикланиш” газетаси бўлган 23 . Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 19 Sloam, J., Henn, M. (2019). Rejuvenating Politics: Young Political Participation in a Changing World. In: Youthquake 2017. Palgrave Studies in Young People and Politics. Palgrave Studies in Young People and Politics. – Palgrave Macmillan, 2018. – pp. 17-42(24-25); Council of Europe, Competences for Democratic Culture: Living Together as Equals in Culturally Diverse Democratic Societies (Strasbourg, Council of Europe Publishing, 2016). http://www.coe.int/en/web/education/competences-fordemocratic-culture. (мурожаат қилинган сана – 23.03.2024). 20 Мирзиёев Ш.М. Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак. 12.07.2017. http://uza.uz/oz/politics/parlamentimiz-a-i-iy-demokratiya-maktabiga-aylanishi-islo-ot-1207-2017. 21 Саидов С. Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизими: ҳолати ва муаммолар. Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизими: ҳолати ва муаммолар - UzAnalytics. 22 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси устави (янги таҳрир). Партия устави | "Адолат" СДП (adolat.uz). 23 MT | Partiya Nizomi va Dasturi. 15 https://www.asr-conference.com III SHO‘BA: Yoshlar siyosati, ma’naviy-ma’rifiy taraqqiyot va madaniy merosni rivojlantirish (ЎзЛиДеП) сафида 252 минг аъзолар бўлиб, “XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси партия матбуот органи ҳисобланган 24 . Ўзбекистонда сиёсий партиялар ёшларни ўз сафларига жалб этиш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги ишларини изчил давом эттирмоқда. 2021 йилда ЎзЛиДеП партиясидаги 1 млн аъзодан 502 минг нафари (18–35 ёшдаги) ёшлар бўлган. “Миллий тикланиш” демократик партиясида 2024 йилга келиб 398 249 нафар ёшлар умумий аъзоларнинг 51 фоизини ташкил этган. “Aдолат” социалдемократик партиясида 500 мингдан ортиқ аъзоларнинг 187 мингга яқини (37 %) ёшлар бўлиб, уларнинг ярми қизлардир. Халқ демократик партияси сафида 500 мингдан зиёд аъзоларнинг 247 мингдан ортиғи 18–30 ёшлилар ҳисобланади, Экологик партияда эса 450 минг аъзодан 220 минг нафари ёшлардир. Бу кўрсаткичлар партиялар фаолиятида ёш авлоднинг сиёсий жараёнлардаги иштироки ва ташаббускорлиги ортиб бораётганини намоён этмоқда 25 . Ёш авлоднинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаоллиги сўнгги йилларда янги мазмун касб этмоқда. Хусусан, уларнинг минтақавий ва глобал муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини англаш, уларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган фаол иштироки кузатилмоқда 26 . Бу жараёнда ёшлар орасида инсонпарварлик ғояларига, умуминсоний қадриятларни қўллаб-қувватлашга мойиллик кучайиб бораётгани алоҳида аҳамият касб этади 27 . Шу жиҳатдан, аҳолининг мазкур қатлами билан ишлашда ана шу қадриятларга таянган тарғибот ва амалий фаолият йўналишларини кучайтириш юқори самарадорликни таъминлаётганини кўрсатмоқда. ХУЛОСА Хулоса сифатида, мустақил Ўзбекистонда сиёсий партиялар ўз фаолиятида ёш авлоднинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда муҳим роль ўйнади. 1990-йилларда партиялар учун асосий вазифа халқ ишончини қозониш ва ўз ўрнига эга бўлиш бўлган бўлса, кейинги йилларда уларнинг фаолияти жамият ва давлат ривожи ҳамда халқаро тенденциялардан келиб чиқиб такомиллашди. Партиялар қошида ташкил этилган “Ёшлар қанотлари” орқали ёшлар орасида ватанпарварлик, инсоний қадриятлар ва ижтимоий масъулият тушунчаларини шакллантириш, партияларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги мақсад ва вазифаларини кенг ёшлар қатламига етказиш амалиёти йўлга қўйилди. Шунингдек, “Ёшлар қанотлари” орқали ёшлар билан мулоқот, инновацион ва самарали механизмлар орқали ишлаш тажрибаси ўрнатилди ва халқаро тажриба ҳам ўзлаштирилди. Ҳатто кадрлар етишмовчилиги ва малака муаммолари мавжуд бўлганига қарамай, ушбу институтлар ёшларни ижтимоий жараёнларга жалб этишда ва сиёсий фаолликни оширишда муҳим аҳамият касб этди. Шундай қилиб, “Ёшлар қанотлари” партия фаолиятида ёш авлоднинг ривожи ва иштироки учун устувор механизм сифатида шаклланди. 24 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Устави. Партия устави | O'zLiDeP (uzlidep.uz). 25 Qodirov N. Ўзбекистонда ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки //Nordic_Press. – 2024. – Т. 3. – №. 0003. 26 Organisation for Economic Co-operation and Development (OECD), Global Competency for an Inclusive World (Paris, 2016). https://www.oecd.org/education/Global-competency-for-an-inclusive-world.pdf. (мурожаат қилинган сана – 27.03.2024). 27 Οрганизация Οбъединенньιх Ηаций по вопросам образования, науки и культуры (ЮНЕСКО), Воспитание глобальной гражданственности: темы и цели обучения (Париж, 2015). http://unesdoc.unesco.org/images/0023/002329/232993r.pdf. (мурожаат қилинган сана – 27.03.2024). 16 https://www.asr-conference.com III SHO‘BA: Yoshlar siyosati, ma’naviy-ma’rifiy taraqqiyot va madaniy merosni rivojlantirish FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR 1. Мирзиёев Ш.М. Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак. 12.07.2017. http://uza.uz/oz/politics/parlamentimiz-a-i-iy-demokratiya-maktabigaaylanishi-islo-ot-12-07-2017. 2. Barrett, M., & Pachi, D. (2019). Youth Civic and Political Engagement (1st ed.). Routledge. https://doi.org/10.4324/9780429025570. (мурожаат қилинган сана – 23.03.2024). 3. Bennett W.L., Segerberg A. The logic of connective action: Digital media and the personalization of contentious politics //Information, communication & society. – 2012. – Т. 15. – №. 5. – С. 739-768 (748). 4. Council of Europe, Competences for Democratic Culture: Living Together as Equals in Culturally Diverse Democratic Societies (Strasbourg, Council of Europe Publishing, 2016). http://www.coe.int/en/web/education/competences-fordemocratic-culture. 5. MT | Partiya Nizomi va Dasturi. 6. Organisation for Economic Co-operation and Development (OECD), Global Competency for an Inclusive World (Paris, 2016). https://www.oecd.org/education/Global-competency-for-an-inclusive-world.pdf. 7. Qodirov N. Ўзбекистонда ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки //Nordic_Press. – 2024. – Т. 3. – №. 0003. 8. Sloam, J., Henn, M. (2019). Rejuvenating Politics: Young Political Participation in a Changing World. In: Youthquake 2017. Palgrave Studies in Young People and Politics. Palgrave Studies in Young People and Politics. – Palgrave Macmillan, 2018. – pp. 17-42(24-25). 9. Sloam, J., Henn, M. (2019). Rejuvenating Politics: Young Political Participation in a Changing World. In: Youthquake 2017. Palgrave Studies in Young People and Politics. Palgrave Studies in Young People and Politics. – Palgrave Macmillan, 2018. – pp. 17-42(24-25); 10. Οрганизация Οбъединенньιх Ηаций по вопросам образования, науки и культуры (ЮНЕСКО), Воспитание глобальной гражданственности: темы и цели обучения (Париж, 2015). http://unesdoc.unesco.org/images/0023/002329/232993r.pdf. 11. Данные получены в ходе масштабных сравнительных исследований в рамках международных проектов CIVED и ICCS, проведенных Международной Ассоциацией по оценке учебных достижений (IEA). http://www.terpconnect.umd.edu/~jtpurta/ and http://www.iea.nl/iccs (на англ. яз.). 12. Қаршиев Н.О. Ўтиш даврида партияларнинг ўзига хос хусусиятлари ва сиёсий аҳамияти / Ижтимоий тадқиқотлар журнали. – 2020 йил 2-сон. – 112-120 бетлар. 13. Қирғизбоев М. Сиёсий партиялар ва ёшлар: лоқайдлик мавсуми ўтди. 22.06.2018. https://iqtisodiygazeta.uz/2018/06/22/siesij-partijalar-va-eslarlo%D2%9Bajdlik-mavsumi-%D1%9Etdi/?l=cir. 14. Орипов Ш. Сиёсий партиялар ва ёшлар // жамият. – 2007. – 2 ноябрь. 15. Партия дастури. https://uzlidep.uz/uz/menu/the-program-of-the-party. 16. Партия тарихи. https://mt.uz/tarix. 17 https://www.asr-conference.com III SHO‘BA: Yoshlar siyosati, ma’naviy-ma’rifiy taraqqiyot va madaniy merosni rivojlantirish 17. Пять способов, с помощью которых молодые люди вносят вклад в развитие своих сообществ | Программа развития Организации Объединенных Наций. www.undp.org/stories/five-ways-young-people-arecontributing-their-communities. 18. Расулова Н.С. Ўзбекистон Республикасида сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва ривожланиши: муаммо ва ечимлар (1991-2008 йиллар). Тарих фанлари номзю илмий дараж. олиш учун тайёрланган дисс. – Тошкент, 2010. – 94 бет; 19. Саидов С. Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизими: ҳолати ва муаммолар. Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизими: ҳолати ва муаммолар - UzAnalytics. 20. Сайловолди Дастур. https://mt.uz/public/storage/images/1746105764.pdf. 21. Сайловолди Дастури. https://adolat.uz/election-program. 22. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либералдемократик партиясининг Устави. Партия устави | O'zLiDeP (uzlidep.uz). 23. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши қошидаги “Ёш адолатчилар” кенгашининг 2007 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисобот // АСДП СК жорий архиви материаллари. – Б. 1. 24. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси устави (янги таҳрир). Партия устави | "Адолат" СДП (adolat.uz).