scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРДА КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК ТОМОНЛАРИ

Обидова Иродахон Хотамжон қизи

Full text

1 THE ROLE OF EDUCATORS IN THE DEVELOPMENT OF EDUCATION Turkey international open conference 2025 http://innoconferences.iblogger.org/ БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРДА КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК ТОМОНЛАРИ Обидова Иродахон Хотамжон қизи Андижон давлат педагогика институти тадқиқотчиси АННОТАЦИЯ Бугунги кунда жамиятда амалга оширилаётган ислоҳатлар талабларига тўла жавоб берувчи, ишлаб чиқариш соҳасида юзага келган рақобатга бардошли, кескин ўзгаришларга мослаша олувчи, шунингдек, меҳнат бозорида мутахассислар малакасига қўйилаётган талаблар даражасида самарали фаолият юритувчи шахсни шакллантириш долзарб муаммо ҳисобланади. Ушбу мақолада бўлажак ўқитувчилар тайёрлашда уларда касбий компетентликни шакллантириш масалалари алохида ёритилган. Калит сўзлар: Касбий компетентлик, коммуникация, компетентлилик, мулоқот. КИРИШ. Бўлажак ўқитувчининг касбий компетентлигини шакллантириш педагогларни тайёрлашдаги мураккаб муаммолар қаторида ўзига хос ўрин тутади. Айниқса таълимни модернизатсиялаш билан боғлиқ ислоҳотларнинг жорий босқичида касбий педагогик фаолиятга мослашиш муаммоси янада яққол намоён бўлмоқда. Бўлажак ўқитувчиларни амалий, психологик, методик, тадқиқотчилик турлари билан бир қаторда ўқитувчининг касбий компетентлигини шакллантириш билан бойиб бормоқда. Касбий компетентлик ташҳиси касбий шаклланишнинг моҳиятли характеристикаларига диагностик, коммуникативлик, бошқарув ва проектив ўқувлар гуруҳларини киритиш лозим. Педагогнинг билиш фаолияти кўп жиҳатдан ўрганилаётган нарсаларнинг мураккаблиги, динамикаси, 2 THE ROLE OF EDUCATORS IN THE DEVELOPMENT OF EDUCATION Turkey international open conference 2025 http://innoconferences.iblogger.org/ ностандартлиги, ижтимоий ҳодисаларни ажратиб турадиган чегараларнинг таъсири, уларни излаш, ноаниқлик билан белгиланади, бу эса кузатувчанлик, суҳбатдошнинг ички дунёсини моделлаштириш малакасини назарда тутади. Мазкур ҳолда ўз-ўзини тартибга солиш хусусиятлари ўз билим ва малакаларини доимо такомиллаштириш зарурати, бошқа одамларга қаратилган ўз ҳатти-ҳаракатини қатҳий мувофиқлаштириш уқуви билан тавсифланади. АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ Педагогнинг касбий тарбияланганлик лаёқатлилигини тадқиқ қилишга бағишланган асарларда унинг қуйидаги турлари билан фарқ қилинади: - махсус тарбияланганлик лаёқатлилиги – касбий фаолиятини етарлича юқори даражада эгаллаганлик, ўзининг келгуси касбий ривожланишини лойиҳалаш қобилияти; - ижтимоий тарбияланганлик лаёқатлилиги – биргаликдаги касбий фаолиятни, ҳамкорликни ва шунингдек, мазкур китобда қабул қилинган касбий мулоқат услубларини эгаллаганлик, ўз касбий касби натижалари учун ижтимоий масъуллик. НАТИЖАЛАР Бўлажак ўқитувчининг касбий компетентлиги, иродавий сифатлар, интеллектуал салоҳият, ҳиссий сифатлар, амалий кўникмалар, ўзўзини бошқара олиш лаёқатларининг ўзаро боғлиқлиги ва шахснинг ижтимоиймаданий фаоллик даражасини акс эттирувчи индивидуал сифатлар асосида шакллантирилади. Европа давлатларида шаклланган анъанага мувофиқ касбий малака мутахассиснинг компетентлиги, уни шакллантиришга қаратилган таълим тизими эса – билим, кўникма ва малакалар даражаси билан ўлчанади. МУҲОКАМА Бўлажак ўқитувчини тайёрлашда муҳим педагогик шартшароитлар сифатида қуйидагиларни эътироф этиш мумкин: - замонавий талабларга жавоб бера оладиган меъёрий ва ўқув-методик ҳужжатлар (давлат 3 THE ROLE OF EDUCATORS IN THE DEVELOPMENT OF EDUCATION Turkey international open conference 2025 http://innoconferences.iblogger.org/ таълим стандарти, намунавий ўқув режалари, ишчи ўқув режалари, намунавий ўқув дастурлари, ишчи дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, методик тавсияномалар, қўшимча махсус адабиётлар, кўрсатмали воситалар, дарс ишланмалари, лойиҳалар ва бошқалар)нинг мавжудлиги; - илмий педагогик ходимлар (профессор, дотсент, ўқитувчи, малакали ўқув усталари, техник ходимлар)нинг билим, кўникма ва малакаларининг юксаклиги, касбий компетентлик даражасининг етарлича шаклланганлиги ҳамда илмий салоҳиятга эга бўлиши; - ўқув жараёнининг моддий-техник (ўқув бинолари, ўқув аудиториялари, ўқув устахоналари, амалий-лаборатория жиҳозлари), ахборот технологиялари (радио, телевидение, компютер, нусха кўчириш қурилмалари, лаборатория асбоб-ускуналари, аудио, видео, мультимедия, тренажёрлар, кинопроекторлар, диапроекторлар, видеопроекторлар, техник воситалар мажмуининг мавжудлиги ва ҳоказолар) жиҳатдан етарлича таъминланганлиги; - ижтимоий ва ўқув-технологик жиҳатдан қулай муҳит (ўқитувчилар, талабалар, раҳбарлар ҳамда талабалар, шунингдек, талабаларнинг ўзаро муносабатлари мазмуни, йўналиши, мақсадлар бирлиги ва бошқалар) яратилганлиги; - ташкилий ҳамда ўқув-амалий фаолиятнинг изчил, узлуксиз ҳамда тизимли йўлга қўйилганлиги. XУЛОСА «Ўқитувчининг касбий компетентлиги» тушунчасига берилган таъриф ва тавсифларни умумлаштириб, уни қуйидагича талқин этиш мумкин: Ўқитувчининг касбий компетентлиги – педагог фаолиятида касбий компетентлик муҳим жиҳатларидан бири бўлиб, педагогнинг фақатгина касб ва касбий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ барча эҳтиёж, қобилият, маҳорат, билиш ва қизиқишларини ифодалайди. Бунинг учун у: - ижодий изланишлар жараёнини бошқаришга мойил бўлиши; - ижодий изланишларнинг самарадорлиги ўқитувчининг педагогик, психологик ва назарий тайёргарлигига боғлиқ бўлишини эсда тутиши лозим. 4 THE ROLE OF EDUCATORS IN THE DEVELOPMENT OF EDUCATION Turkey international open conference 2025 http://innoconferences.iblogger.org/ REFERENCES 1. Азизхўжаева Н.Н. Педагогик технология ва Педагогик маҳорат. – Т.: 2003. – 174 б. 2. Арзиқулов Д.Н. Касбий камолатнинг психологик ўзига хос хусусиятлари. Психол. фан.ном. дисс...автолойиҳаи. – Тошкент: 2002. -22 б. 3. Аҳлидинов Р. Социально-Педагогические основы управления качеством общего среднего образования. Автореф.дис...д-ра пед.наук. –Т.: 2002. -44 б. 4.Х.Шарипов, Н.Муслимов, М.Исмоилова: “Касбий таълим педагогикаси”. Методик қўлланма. – Т. 2005 й. 5.М.Усмонбоева, Г.Аноркулова, Г.Шамарипходжаева “Педагогик компетентлик ва креативлик асослари” ўқув услубий мажмуа. Т. 2015 йил. 1415-бетлар 6. Н.А.Муслимов Бўлажак касб-таълими ўқитувчисини касбий шакллантириш Т.,Фан 2004. 7.Ишмуҳамедов Р, Абдуқодиров А, Пардаев А. Таълимда инновацион технологиялар. – Т.: “Истеъдод”, 2008. – 180 б. 8.Муслимов Н. ва бошқалар. Касб таълими ўқитувчиларининг касбий компетентлигини шакллантириш технологияси. – Т.: «Фан ва технологиялар», 2013. – 128 б. 9.Низомхонов С.А., Мадаминов И. Педагогнинг касбий фаолиятида ахборот коммуникатив компетентликни ошириш йўллари. // Замонавий таълим» журнали, 2014, №10. 10. www. ziyonet. uz 11. www.pedagog.uz 5 THE ROLE OF EDUCATORS IN THE DEVELOPMENT OF EDUCATION Turkey international open conference 2025 http://innoconferences.iblogger.org/