АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА КЎРСАТИЛАДИГАН АУДИТОРЛИК ХИЗМАТЛАРИ ТАРКИБИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Abstract
Тезисда Ўзбекистон Республикасида акциядорлик жамиятларида кўрсатиладиган аудиторлик хизматлари таркибини ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилган. Тадқиқотда аудиторлик фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асослари, турдош хизматлар таркиби ва уларнинг иқтисодий моҳияти таҳлил қилинган. 2020-2024 йиллар давомида республикада фаолият кўрсатаётган аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларнинг сони, ҳудудлар бўйича тақсимланиши, кўрсатилган хизматлар ҳажми ва даромадлар динамикаси ўрганилган. Тадқиқотда мажбурий ва ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари натижалари, берилган хулосаларнинг турлари ва «Катта тўртлик» халқаро аудиторлик ташкилотларининг фаолияти батафсил кўрсатилган.
Full text
10 https://www.asr-conference.com V SHO‘BA: Raqamli transformatsiya va ilg‘or boshqaruv tizimlarini joriy etish samaradorligi АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА КЎРСАТИЛАДИГАН АУДИТОРЛИК ХИЗМАТЛАРИ ТАРКИБИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ Муаллиф: Аҳмаджонов Азимжон Каримжон ўғли 1 Аффилиация: Тошкент Кимё халқаро университети мустақил изланувчиси, PhD 1 DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17599155 АННОТАЦИЯ Тезисда Ўзбекистон Республикасида акциядорлик жамиятларида кўрсатиладиган аудиторлик хизматлари таркибини ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилган. Тадқиқотда аудиторлик фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асослари, турдош хизматлар таркиби ва уларнинг иқтисодий моҳияти таҳлил қилинган. 2020-2024 йиллар давомида республикада фаолият кўрсатаётган аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларнинг сони, ҳудудлар бўйича тақсимланиши, кўрсатилган хизматлар ҳажми ва даромадлар динамикаси ўрганилган. Тадқиқотда мажбурий ва ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари натижалари, берилган хулосаларнинг турлари ва «Катта тўртлик» халқаро аудиторлик ташкилотларининг фаолияти батафсил кўрсатилган. Калит сўзлар: аудиторлик хизматлари, акциядорлик жамияти, турдош хизматлар, аудиторлик текшируви, аудиторлик хулосаси, «Катта тўртлик», аудиторлик фаолияти. КИРИШ Бугунги кунда мамлакатимизда аудиторлик фаолиятининг мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий базаси яратилди. Аудиторлик хизматлари бозорини шакллантириш унинг ривожланишига қулай шароитлар яратиш соғлом рақобатни кучайтириш учун ўзига хос муҳит яратилмоқда. Аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи асосий қонунчилик ҳужжатлари аудиторлик ташкилотларига кенг ваколатлар беради ва уларнинг фаолият доирасини белгилайди. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-677-сон қонунига асосан аудиторлик ташкилотлари қуйидаги турдош хизматларни кўрсатиши мумкин. Биринчидан бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш қайта тиклаш юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш шу жумладан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тузиш хизматлари кўрсатилади. Иккинчидан юридик шахснинг тафтиш комиссияси тафтишчиси инвестиция активларини ишончли бошқарувчи вазифаларини амалга ошириш имконияти мавжуд. Учинчидан бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш масалалари бўйича маслаҳат бериш амалга оширилади. Тўртинчидан солиққа оид қонунчиликни қўллаш солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китоблар декларациялар тузиш юзасидан маслаҳатлар берилади. Бешинчидан молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва молиявий режалаштириш шу жумладан бизнес-режалар тайёрлаш иқтисодий молиявий “O‘ZBEKISTON – 2030 STRATEGIYASI: AMALGA OSHIRILAYOTGAN ISLOHOTLAR TAHLILI, MUAMMOLAR VA YECHIMLAR”
11 https://www.asr-conference.com V SHO‘BA: Raqamli transformatsiya va ilg‘or boshqaruv tizimlarini joriy etish samaradorligi маслаҳат ва бошқарувга оид маслаҳат бериш хизматлари кўрсатилади. Олтинчидан бухгалтерия ҳисоби аудит ва молиявий ҳисобот солиқ солиш молия-хўжалик фаолиятини ҳамда молиявий режалаштиришни таҳлил қилишга доир семинарлар конференциялар ўтказилади. Еттинчидан бухгалтерия ҳисобини юритишни автоматлаштириш ва молиявий ҳисобот тузиш молиявий ахборотнинг ахборот хавфсизлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш амалга оширилади. Аудиторлик хизматининг сифати аудиторлик компанияси персоналини тайёрлаш даражаси юқори бўлишини тақозо этади. Мустақил аудиторлар бозорида мавжуд бўлиш аудиторлик хизматларини юқори даражадаги ликвидли товар сифатида акс эттиради бу эса мижозга ўзига энг муносиб аудиторни танлаш имконини беради. Аудит сифати аудиторлик компанияларида ички тартибга солиш объектига айланади. АСОСИЙ ҚИСМ Бозор аудиторлар ва мижозлар билан бир қаторда давлат ва ташқи ахборот фойдаланувчилари ҳам аудиторлик хизматларининг сифатига юқори даражали талабларни қўяди. Чунки айнан аудиторлик текширувлари натижасида эҳтимолий солиқ бузилишлари аниқланади ва иқтисодий жараёнларнинг алоҳида хўжалик юритувчи субъектларга салбий таъсирини камайтириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Аудиторлик фаолияти кенг маънода ўзида нафақат юридик шахлар якка тартибдаги тадбиркорлар жамоат ташкилотлари ва давлат вакиллик органларининг шахсан аудитни ўтказиш ва унга турдош хизматларни кўрсатишда амалга оширадиган фаолиятини балки аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш билан боғлиқ фаолиятни ҳам ифода этади. Аудиторлик фаолиятини тартибга солиш бўйича давлат сиёсати аудиторлик хизматлари бозорининг ишлаш натижаларига унинг ривожланиш йўналишини белгилаш орқали ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. Замонавий иқтисодиётнинг ривожланиши макроиқтисодий жараёнларнинг мураккаблашуви муносабати билан бозор субъектларининг касбий жиҳатларини бошқариш эҳтиёжи пайдо бўлди. Аудиторлик хизматлари аудиторлик ташкилотлари алоҳида аудиторлар томонидан амалга оширил адиган аудит ўтказиш ва аудитга оид турдош хизматлар кўрсатиш фаолиятидир. Аудиторлик ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган турдош хизматлар фаолиятини такомиллаштириш ушбу хизматлар таркибини кенгайтириш аудиторлик ташкилотларининг даромадларини кўпайтиришга хизмат қилади. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда маҳаллий ва халқаро аудиторлик ташкилотлари шунингдек хорижий аудиторлик ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган аудиторлик ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра мамлакатимизда 162 та аудиторлик ташкилотлари ва 1226 та аудиторлар фаолият олиб бормоқда.
12 https://www.asr-conference.com V SHO‘BA: Raqamli transformatsiya va ilg‘or boshqaruv tizimlarini joriy etish samaradorligi 1-расм. 2020-2024 йилларда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар сони 1 Маълумотлар таҳлилидан кўринадики 2020-2024 йиллар давомида аудиторлик ташкилотлари сони сезиларли даражада кўпайиш тенденциясига эга бўлган. Аудиторлар сонида эса ўсиш кўрсаткичлари кузатилган жумладан 2024 йилда 2020 йилга нисбатан аудиторлар сони 654 нафарга кўпайган. 4.1-жадвал. 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатган аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши (нафар) 2 Ҳудудлар / йиллар Аудиторлик ташкилотлари Аудиторлар* 2020 2021 2022 2023 2024 2020 2021 2022 2023 2024 Қорақалпоғистон Республикаси 2 2 2 2 2 11 14 10 10 10 Андижон вилояти 6 4 7 8 10 41 45 48 48 50 Бухоро вилояти 1 1 1 1 1 12 12 14 14 14 Жиззах вилояти 1 1 2 2 2 12 11 12 12 12 Қашқадарё вилояти 3 3 3 3 3 23 19 26 26 26 Навоий вилояти 2 2 3 3 3 8 9 13 13 13 Наманган вилояти 3 3 4 4 7 36 36 32 32 32 Самарқанд вилояти 4 4 5 5 5 26 30 32 32 32 Сурхондарё вилояти 1 1 2 2 2 7 9 10 10 10 Сирдарё вилояти 2 2 1 1 1 10 11 4 4 4 Тошкент вилояти 1 1 1 1 2 37 38 46 46 46 Фарғона вилояти 7 6 7 10 13 43 52 38 38 65 Хоразм вилояти 2 2 2 2 2 17 22 12 12 12 1 http://audit.mf.uz/reestr.xhtml 2 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотлари. https://www.mf.uz/ru/auditorskayadeyatelnost.html#openModal-about 99 96 126 138 162 572 651 881 1003 1226 0 200 400 600 800 1000 1200 1400 2020 2021 2022 2023 2024 аудиторлик ташкилотлари аудиторлар
13 https://www.asr-conference.com V SHO‘BA: Raqamli transformatsiya va ilg‘or boshqaruv tizimlarini joriy etish samaradorligi Тошкент шаҳри 64 64 86 99 106 289 343 584 765 867 Жами 99 96 126 138 162 572 651 881 1003 1226 2020-2024 йиллар давомида аудиторлик ташкилотларида ўзгариб турувчи тенденция давом этган. Биргина 2020 йил билан 2024 йилни солиштирадиган бўлсак аудиторлик ташкилотларининг 63 тага кўпайганини кўриш мумкин. Аудиторлик фаолияти субъектларининг энг катта қисми Тошкент шаҳри 867 нафар Андижон 50 нафар ва Фарғона 65 нафар вилоятларига тўғри келади. Аудиторлик текширувлари ва аудиторлик ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган турдош хизматлар мамлакатимиз ва жаҳонда қиммат хизматлар таркибига киради. Аудиторлик ташкилотлари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажмини нарҳлар бўйича таҳлил қилинадиган бўлса муҳим тенденциялар кузатилади. 2-жадвал. Кўрсатилган хизматлар ҳажмининг турли кўрсаткичлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг тақсимланиши 3 Аудиторлик ташкилотлари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми, млн соʻм/йиллар Аудиторлик ташкилотларининг умумий сонидаги улуши, % Кўрсатилган хизматларнинг умумий ҳажмидаги улуши, % 2019 2020 2021 2022 2023 2019 2020 2021 2022 2023 50,0 дан кам - 3 4,2 9,7 9,0 - 0,1 0,6 0,0 0,0 50,0 - 200,0 16,1 15,2 3,1 13,7 14,4 1,5 0,9 0,1 0,5 0,3 200,0 - 700,0 50,5 44,4 32,3 33,9 31,9 14,2 8,7 4,1 4,4 3,1 700,0 - 1000,0 14 15,2 16,7 6,5 8,5 8,9 6,1 3,9 1,5 2,1 1000,0 - 5000,0 19,4 17,1 34,4 25,0 23,0 75,4 18,6 20,7 13,1 13,6 5000,0 дан юқори - 5,1 9,4 11,3 13,3 - 65,6 70,6 80,4 80,9 2024 йилда 50 млн дан 200 млн гача 0,3 фоизни 200 млн дан 700 млн гача 3,1 фоизни 700 млн дан 1 млрд гача 2,1 фоизни 1 млрд дан 5 млрд гача 13,6 фоизни ва 5 млрд дан юқори бўлган хизматлар 80,9 фоизни ташкил этган. Кўрсатилган хизматлар ҳажмининг турли кўрсаткичлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг умумий сонидаги улуши ва кўрсатилган хизматларнинг умумий ҳажмидаги улуши ўсиш тенденциясини кўрсатмоқда. ХУЛОСА Мамлакатимизда амалдаги қонунларга кўра банклар суғурта ташкилотлари инвестисия фондлари ва бошқа йирик ташкилотлар мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилади. Юридик шахс унинг мулкдори устав фондида камида 5 фоиз миқдоридаги улушга эга бўлган иштирокчилар ва аксиядорлар шунингдек назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг буюртмачилари бўлиши мумкин. 3 Статистик маълумотлар асосида муаллиф томонидан тузилган.
14 https://www.asr-conference.com V SHO‘BA: Raqamli transformatsiya va ilg‘or boshqaruv tizimlarini joriy etish samaradorligi Молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотининг ёзма шаклда ифодаланган фикрини ўз ичига олган ҳужжат аудиторлик хулосасидир. «Катта тўртлик» таркибидаги «Deloitte» «PwC» «Ernst & Young» ва «KPMG» аудиторлик ташкилотларининг асосий фаолият тури аудиторлик текширувлари ҳисобланса-да уларда профессионал хизматлардан олинадиган ялпи даромад салмоқли ўринни эгаллайди. «Катта тўртлик» аудиторлик ташкилотларининг Америка қитъаси давлатларидаги улуши Европа ва Осиё давлатлариникига нисбатан анча юқори. 2023 йилда Америка қитъасида аудиторлик ташкилотлари ичида «PwС» компанияси энг кўп даромад кўрган 18,3 млрд доллар ундан кейинги ўринларни мос равишда «Ernst & Young» 17,6 млрд доллар «Deloitte» 16,6 млрд доллар ва KPMG 11,8 млрд доллар эгаллаган. Мамлакатимизда «Катта тўртлик» аудиторлик ташкилотлари шунингдек халқаро тармоққа кирган аудиторлик ташкилотлари фаолият олиб боради. Бу маҳаллий ва хорижий аудиторлик ташкилотлари ўртасида ўзаро соғлом рақобат муҳитини яратади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-677-сон қонуни. -- Тошкент: www.lex.uz 2. Исаян А.А. Правовое регулирование оказания аудиторских услуг по законодательству Российской Федерации. -- Москва, 2015. 3. Чепурнова Е.И. Повышение качества оказания аудиторских услуг. -- Москва: Economy-lib, 2020. 4. Марьина А.А. Субъекты аудиторской деятельности. -- Москва, 2019. 5. Анохова Е.В. Развитие системы регулирования сферы аудиторских услуг в России. -- Москва, 2018. 6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари. -- www.mf.uz 7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий маълумотлари 2020-2024. -- Тошкент, 2024. 8. Deloitte Global Impact Report 2020-2024. -- www.deloitte.com 9. PwC Global Annual Review 2020-2024. -- www.pwc.com 10. Ernst & Young Global Review 2020-2024. -- www.ey.com 11. KPMG Global Annual Report 2020-2024. -- www.kpmg.com