ҚИШЛОҚ ТУРИЗМИ ДОИРАСИДА ЭКОЛОГИК СОҒЛОМЛАШТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТИББИЙ ТУРИЗМДАГИ ЎРНИ
Abstract
Мақолада қишлоқ туризмининг экологик ва тиббий туризм билан интеграциясини таъминлаш орқали барқарор иқтисодий ривожланиш масалалари таҳлил қилинган. Тадқиқотда ҳудудий ресурслар салоҳияти, инвестиция муҳитини такомиллаштириш ҳамда давлат-хусусий ҳамкорлик асосида инфратузилма ривожини таъминлашнинг аҳамияти ёритилган. Интеграция модели асосида туристик хизматлар занжири ва рентабеллик кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, ҳудудий ялпи маҳсулот (ЯИМ) ўсишига таъсир этувчи омиллар аниқланган. Тадқиқот натижалари қишлоқ ва тиббий туризм уйғунлиги инсон капитали сифатини ошириш, даромад манбаларини диверсификация қилиш ҳамда туризмнинг халқаро рақобатбардошлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатади.
Full text
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “MEDICAL TOURISM IN THE 21ST CENTURY: SUSTAINABLE MODELS AND CUTTING-EDGE PRACTICES”, NOVEMBER 10-12, 2025 197 ҚИШЛОҚ ТУРИЗМИ ДОИРАСИДА ЭКОЛОГИК СОҒЛОМЛАШТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТИББИЙ ТУРИЗМДАГИ ЎРНИ Агзамова Наргиза Гапуровна Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти етакчи мутахассиси https://doi.org/10.5281/zenodo.17610195 Аннотация. Мақолада қишлоқ туризмининг экологик ва тиббий туризм билан интеграциясини таъминлаш орқали барқарор иқтисодий ривожланиш масалалари таҳлил қилинган. Тадқиқотда ҳудудий ресурслар салоҳияти, инвестиция муҳитини такомиллаштириш ҳамда давлат-хусусий ҳамкорлик асосида инфратузилма ривожини таъминлашнинг аҳамияти ёритилган. Интеграция модели асосида туристик хизматлар занжири ва рентабеллик кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, ҳудудий ялпи маҳсулот (ЯИМ) ўсишига таъсир этувчи омиллар аниқланган. Тадқиқот натижалари қишлоқ ва тиббий туризм уйғунлиги инсон капитали сифатини ошириш, даромад манбаларини диверсификация қилиш ҳамда туризмнинг халқаро рақобатбардошлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатади. Калит сўзлар: қишлоқ туризми, тиббий туризм, экологик соғломлаштириш, интеграция модели, инвестиция муҳити, барқарор ривожланиш, инсон капитали, рентабеллик, хизматлар занжири, давлат-хусусий ҳамкорлик, туристик оқим, ҳудудий иқтисодиёт. Аннотация. В статье проанализированы вопросы обеспечения устойчивого экономического развития за счёт интеграции сельского туризма с экологическим и медицинским туризмом. В исследовании раскрыто значение регионального ресурсного потенциала, совершенствования инвестиционного климата, а также развития инфраструктуры на основе государственно-частного партнёрства. На основе интеграционной модели проанализированы цепочка туристических услуг и показатели рентабельности, определены факторы, влияющие на рост регионального валового продукта (ВРП). Результаты исследования показывают, что сочетание сельского и медицинского туризма имеет важное значение для повышения качества человеческого капитала, диверсификации источников дохода и обеспечения международной конкурентоспособности туризма. Ключевые слова: сельский туризм, медицинский туризм, экологическое оздоровление, интеграционная модель, инвестиционный климат, устойчивое развитие, человеческий капитал, рентабельность, цепочка услуг, государственно-частное партнёрство, туристический поток, региональная экономика. Abstract. The article analyzes issues of ensuring sustainable economic development through the integration of rural tourism with ecological and medical tourism. The study highlights the importance of regional resource potential, improvement of the investment climate, and infrastructure development based on public–private partnerships. Using an integration model, the research examines the tourism service chain and profitability indicators, identifying factors that influence the growth of regional gross domestic product (GDP). The results show
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “MEDICAL TOURISM IN THE 21ST CENTURY: SUSTAINABLE MODELS AND CUTTING-EDGE PRACTICES”, NOVEMBER 10-12, 2025 198 that the combination of rural and medical tourism plays a crucial role in improving the quality of human capital, diversifying income sources, and enhancing the international competitiveness of the tourism sector. Key words: rural tourism, medical tourism, ecological wellness, integration model, investment climate, sustainable development, human capital, profitability, service chain, public– private partnership, tourist flow, regional economy. Бугунги кунда туризм соҳаси миллий иқтисодиётнинг диверсификациялашуви ва ҳудудий ривожланиш стратегиясининг устувор йўналишларидан бирига айланмоқда. Туризм индустрияси тузилмасида экологик, қишлоқ ва тиббий туризм каби йўналишларнинг ривожланиши нафақат ички ялпи маҳсулот (ЯИМ) ҳажмини ошириш, балки аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва сервис хизматларини ривожлантириш орқали ҳудудий иқтисодий барқарорликка ҳисса қўшмоқда. Шу жиҳатдан, қишлоқ туризмининг иқтисодий ва экологик самарадорлигини ошириш масаласи стратегик аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Туризм – иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири сифатида мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини оширади, янги иш ўринлари яратади ва аҳолининг турмуш даражасини юксалтиришга хизмат қилади”. Қишлоқ туризми – бу табиий, иқтисодий ва ижтимоий омилларни бирлаштирувчи комплекс тизим бўлиб, унинг асосий вазифаси маҳаллий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳоли даромад манбаларини диверсификация қилиш ва табиий муҳитнинг барқарорлигини таъминлашдан иборат. Экологик соғломлаштириш йўналишлари эса қишлоқ туризмнинг қўшимча қиймат занжирини шакллантириб, сервис хизматларининг рентабеллигини оширади. Шунингдек, экологик тоза муҳитда соғлом дам олишга бўлган талаб ортиб бораётгани бу соҳанинг инвестицион жозибадорлигини кучайтиради. Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ туризмини тиббий ва соғломлаштириш хизматлари билан интеграция қилиш туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш, янги экспорт салоҳиятига эга хизмат турларини яратиш, шу орқали мамлакатнинг халқаро рақобатбардошлигини ошириш имконини беради. Бундай ёндашув инсон капитали сифатини ошириш, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллабқувватлаш ва ҳудудий ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришда муҳим иқтисодий омил сифатида намоён бўлади. Шу нуқтаи назардан, ушбу тадқиқотнинг асосий мақсади – қишлоқ туризми доирасидаги экологик соғломлаштириш имкониятларини таҳлил қилиш, уларнинг тиббий туризмни ривожлантиришдаги иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятини аниқлаш ҳамда ушбу йўналишни миллий туризм стратегиясида устувор соҳа сифатида илмий асослашдан иборатдир. Адабиётлар шарҳи. Сўнгги йилларда туризмнинг турли шаклларини иқтисодий тизимга интеграция қилиш, айниқса қишлоқ ва тиббий туризм соҳаларини уйғун ривожлантириш масаласи халқаро илмий изланишларда кенг муҳокама қилинмоқда. Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UN Tourism) маълумотларига кўра, экологик ва қишлоқ туризми туризм индустриясининг энг тез ўсиб бораётган сегментларидан бири бўлиб, улар умумий туристик оқимнинг тахминан 15-20 фоизини ташкил этади. Тадқиқотчиларнинг фикрича (Ritchie & Crouch, 2019; Lane & Kastenholz, 2015), қишлоқ
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “MEDICAL TOURISM IN THE 21ST CENTURY: SUSTAINABLE MODELS AND CUTTING-EDGE PRACTICES”, NOVEMBER 10-12, 2025 199 туризми нафақат ҳудудий иқтисодий ўсишни рағбатлантиради, балки маҳаллий аҳоли даромадларини диверсификация қилиш ва табиат ресурсларидан барқарор фойдаланишни таъминлайди. Ўзбекистонлик олимлар томонидан ҳам бу йўналишда бир қатор тадқиқотлар амалга оширилган. Хусусан, А. Эргашев (2021) қишлоқ туризмни ҳудудий иқтисодий тизимнинг ривожланиш драйвери сифатида баҳолаб, унинг кичик бизнес ва сервис хизматларининг рентабеллигига таъсирини таҳлил қилган. Шунингдек, М. Раҳимов (2020) томонидан олиб борилган тадқиқотларда экологик туризм ва соғломлаштириш фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги асослаб берилган. Олимнинг фикрича, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш орқали ҳудудий иқтисодий фаолликни ошириш, иш ўринлари яратиш ва инвестиция оқимини кенгайтириш мумкин. Тиббий туризм соҳасидаги илмий адабиётларда (Connell, 2013; Smith & Puczkó, 2014) таъкидланишича, бу йўналиш соғломлаштириш хизматларини глобал туризм бозорида юқори қийматли сегмент сифатида намоён этмоқда. Тиббий туризмнинг рақобатбардошлиги соғлом муҳит, сифатли тиббий хизматлар ва қулай инфратузилма омилларига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, қишлоқ жойларда экологик муҳит асосида соғломлаштириш марказларини яратиш тиббий туризмнинг янги шаклини вужудга келтириши мумкин. Шу билан бирга, экологик соғломлаштириш ва қишлоқ туризмини интеграция қилиш масалалари бўйича хорижий муаллифлар – G.Moscardo (2018), D. Weaver (2020) ва A. Wearing (2022) – ўз ишларида экологик барқарорлик, биоиктисодий самарадорлик ва маҳаллий жамоаларнинг иштирокини стратегик аҳамиятга эга омил сифатида кўрсатадилар. Унга кўра, экологик асосланган туризм шакллари фақат иқтисодий фойда эмас, балки ижтимоий ва маданий капитални сақлашга ҳам хизмат қилади. Юқоридаги манбалар таҳлили шуни кўрсатадики, қишлоқ туризмининг экологик ва тиббий йўналишларини биргаликда ривожлантириш нафақат иқтисодий самарадорликни таъминлайди, балки аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлайдиган янги инновацион туристик маҳсулотларни шакллантириш имконини яратади. Шу боис мазкур йўналишни илмий асосда ўрганиш, миллий туризм стратегиясида алоҳида устувор йўналиш сифатида белгилаш долзарб ҳисобланади. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. Қишлоқ туризми – бу ҳудудий иқтисодиётни диверсификация қилиш, табиий ва маданий ресурслардан самарали фойдаланиш орқали аҳолининг даромад манбаларини кенгайтиришга хизмат қиладиган иқтисодий фаолият туридир. У миллий иқтисодиётда сервис соҳасини ривожлантириш, меҳнат ресурсларини самарали тақсимлаш ва қишлоқ ҳудудларида инфратузилмани яхшилашда муҳим омил ҳисобланади. Жаҳон амалиётида қишлоқ туризми туризм индустрияси ялпи ҳажмининг 10-15 фоизини ташкил этади. Бу йўналишнинг асосий устунлиги ҳудудий иқтисодий фаолликни ошириш билан бир қаторда, ижтимоий самарадорликни ҳам таъминлашидадир. Масалан, маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш, уй меҳмонхона хизматлари, маҳаллий озиқ-овқат ва ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш орқали ички бозор айланмаси фаоллашади. Шу тариқа қишлоқ туризми иқтисодий ривожланишнинг “кўп эффектли” тизими сифатида намоён бўлади. Экологик соғломлаштириш – бу табиий ресурслар ва муҳит омилларидан фойдаланган ҳолда инсон саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган иқтисодий фаолият йўналиши ҳисобланади. Қишлоқ
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “MEDICAL TOURISM IN THE 21ST CENTURY: SUSTAINABLE MODELS AND CUTTING-EDGE PRACTICES”, NOVEMBER 10-12, 2025 200 туризмида бу жараён табиий ресурсларнинг иқтисодий қийматини ошириш, янги хизмат турларини жорий этиш ва инвестиция оқимини кенгайтириш орқали амалга ошади. Экологик соғломлаштирувчи туризм объектларини ташкил этишда инвестиция жараёнларини рағбатлантириш муҳим аҳамиятга эга. Масалан, маҳаллий минерал сувлар, шифобахш балчиқлар ва табиий фитотерапия имкониятлари асосида ташкил этилган санаторий ва дам олиш масканлари юқори рентабелликка эга бўлиши мумкин. Бу эса ўз навбатида ҳудудий ялпи маҳсулот ҳажмини ошириш, маҳаллий солиқ тушумларини кўпайтириш ва сервис хизматлар бозорини кенгайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий таҳлиллар шуни кўрсатадики, экологик соғломлаштириш туризмига қилинган ҳар бир 1 долларлик инвестиция иқтисодиётга ўртача 2-3 доллар қўшимча қиймат сифатида қайтиб келади. Шу боис, бу соҳани ривожлантириш ҳудудий иқтисодий ўсиш ва барқарор ривожланиш стратегиясининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Қишлоқ ва тиббий туризм интеграцияси бу икки секторнинг иқтисодий салоҳиятини уйғунлаштириш орқали юқори қўшимча қиймат яратиш жараёнидир. Бундай интеграциянинг асосий устуни – табиий муҳит, соғлом озиқ-овқат, маҳаллий анъанавий табобат ва замонавий тиббий хизматларни бир тизимда бирлаштиришдир. Иқтисодий нуқтаи назардан, интеграция модели қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: 1. Ресурс салоҳиятини баҳолаш – табиий, минерал ва фитотерапевтик манбаларни аниқлаш; 2. Инвестицион инфратузилма яратиш – соғломлаштириш марказлари, агротуризм объектлари ва логистика тармоқларини ривожлантириш; 3. Хизматлар занжирини интеграция қилиш – меҳмонхона, тиббий хизмат, фитнес, SPA ва экологик овқатланиш хизматларини ягона туристик маҳсулот сифатида таклиф этиш; 4. Иқтисодий самарадорликни баҳолаш – туристик оқим ҳажми, иш ўринлари сони ва солиқ тушумлари асосида натижани таҳлил қилиш. Қишлоқ ва тиббий туризмни иқтисодий жиҳатдан уйғун ривожлантиришда интеграция модели муҳим методологик восита ҳисобланади. Бу модель ҳудудий ресурслар, инвестиция оқимлари ва хизматлар занжирининг иқтисодий тизимда бирбирига таъсирини таҳлил қилишга имконият яратади. Интеграция модели қуйидаги босқичларни қамраб олади (1-жадвал). 1-жадвал Қишлоқ ва тиббий туризм интеграциясининг иқтисодий модели Босқич номи Асосий мазмуни Иқтисодий натижалар Кўрсаткичлар (индикаторлар) Ресурс салоҳия тини баҳола ш Табиий, минерал, фитотерапевтик ва аграр ресурслар захирасини аниқлаш, уларнинг иқтисодий қийматини баҳолаш Ресурслар портфелини шакллантириш, инвестицияга асос яратиш Табиий ресурслар сони, иқтисодий қиймат (млрд сўм), рекреацион ҳудудлар майдони (га)
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “MEDICAL TOURISM IN THE 21ST CENTURY: SUSTAINABLE MODELS AND CUTTING-EDGE PRACTICES”, NOVEMBER 10-12, 2025 201 Инвести цион инфратузилма яратиш Соғломлаштири ш марказлари, агротуризм объектлари, логистика ва транспорт инфратузилмасига сармоя киритиш Инвестиция оқимини ошириш, инфратузилма ривожи Жалб қилинган инвестициялар ҳажми, ЯИМдаги улуш (%), инфратузилма индексининг ўсиши Хизмат лар занжирини интеграция қилиш Меҳмонхона, тиббий хизмат, фитнес, SPA, экологик овқатланиш ва агротуризм хизматларини ягона туристик маҳсулот сифатида бирлаштириш Туристик маҳсулот қийматини ошириш, хизматлар диверсификацияси Туристик маҳсулот нархи, хизмат турлари сони, рентабеллик даражаси (%) Иқтисод ий самародор ликни баҳолаш Туристик оқим, иш ўринлари сони ва солиқ тушумларини таҳлил қилиш; иқтисодий фойда коэффициентини аниқлаш Ҳудудий ялпи маҳсулот ўсиши, ижтимоий самарадорлик Туристлар сони, иш ўринлари, солиқ тушумлари, ROI (Return on Investment) коэффициенти Моделнинг асосий мақсади қишлоқ ҳудудларида мавжуд ресурсларни иқтисодий фойда келтирадиган хизматларга трансформация қилишдир. Бу жараёнда ресурслар → инвестициялар → хизматлар → иқтисодий самара занжири амал қилади. Иқтисодий таҳлил кўрсатадики: • Ресурс салоҳиятини тўғри баҳолаш инвестицияларнинг самарадорлигини 15–20% га оширади. • Инфратузилма ривожланиши туристик оқимни 1,5-2 баробар кўпайтириши мумкин. • Хизматлар занжирининг диверсификация даражаси юқори бўлса, туристик маҳсулот рентабеллиги 25-30% гача етади. • Якуний босқичда ROI коэффициенти (инвестициядан қайтган фойда) 1.8-2.5 даражасида бўлиши мумкин. Шу тариқа, қишлоқ ва тиббий туризм интеграцияси модели нафақат иқтисодий самарадорликни ошириш, балки ижтимоий ва экологик барқарор ривожланишни таъминлашда ҳам муҳим омил ҳисобланади. Ушбу интеграция иқтисодий жиҳатдан ҳудудий ресурслардан максимал даражада самарали фойдаланишга, капитал сармоялари ва инвестиция оқимларини оптимизация қилишга хизмат қилади. Шу билан бирга, туризм хизматларининг занжирли интеграцияси (тиббий хизматлар, соғломлаштириш марказлари, агротуризм ва экологик озиқ-овқатланиш) ҳудудда қўшимча қиймат яратиш (value-added creation) имконини беради ва хизматлар диверсификацияси орқали рентабелликни оширади (1-расм). Ресурслар салоҳиятини баҳолаш Инвестицион инфратузилм ани яратиш Хизматлар занжирини интеграция қилиш Иқтисодий самарадорлик ни баҳолаш
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “MEDICAL TOURISM IN THE 21ST CENTURY: SUSTAINABLE MODELS AND CUTTING-EDGE PRACTICES”, NOVEMBER 10-12, 2025 202 1-расм.Қишлоқ ва тиббий туризм ўзаро боғлиқлигининг иқтисодий механизм схемаси Ижтимоий нуқтаи назардан, мазкур интеграция модели қишлоқ аҳолисининг даромад манбаларини диверсификация қилиш ва меҳнат бозорида янги иш ўринлари яратиш орқали локал иқтисодиётнинг барқарор ўсишига ёрдам беради. Бундан ташқари, инсон капиталига сармоя киритилиши (тиббий кадрлар тайёрлаш, сервис сифатини ошириш) меҳмонлар учун юқори стандартли хизматларни таъминлайди ва ҳудуднинг бренди ҳамда рақобатбардошлигини оширади. Экологик жиҳатдан эса, интеграцияланган модель ресурс самарадорлигини ошириш, табиий ва минерал захираларнинг барқарор фойдаланилишини таъминлаш ҳамда углерод изини камайтириш орқали барқарор туризмнинг эко-стандартларига мос келади. Бу, эса ўз навбатида, экологик капитални сақлаш ва табиий муҳитнинг биологик хилмахиллигини сақлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, ҳудудий туризм салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш орқали, интеграция модели ҳудуддаги ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсишини рағбатлантириш, туризмдан тушадиган солиқ тушумларини ошириш ва маҳаллий иқтисодиётда мултипликатив самара яратиш имконини беради. Умуман олганда, ушбу ёндашув иқтисодий, ижтимоий ва экологик барқарорликни таъминлайдиган тўлиқ циклли барқарор ривожланиш моделини ташкил қилади.Бундай ёндашув натижасида қишлоқ ҳудудларининг иқтисодий фаоллиги ошади, маҳаллий аҳоли даромадлари кўпаяди ва ҳудудий ижтимоий инфратузилма барқарор ривожланиш сари йўналади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида қишлоқ ва экологик туризмни ривожлантириш учун катта иқтисодий ва инвестицион салоҳият мавжуд. Мамлакатнинг тоғли, минерал сувлар ва шифобахш табиий ресурсларга бой ҳудудлари – Наманган, Фарғона, Жиззах, Сурхондарё, Тошкент ва Навоий вилоятларида табиий дам олиш масканлари, шифобахш балчиқлар ва термал сув манбалари кенг тарқалган бўлиб, улар ҳудудий туризмни ривожлантириш учун фундаментал ресурслар сифатида хизмат қилади. Ушбу табиий активлар ҳудудий ЯИМни ошириш, туристик маҳсулот қийматини яратиш ва маҳаллий иқтисодиётда мултипликатив самара бериш имконини беради. Иқтисодий жиҳатдан, тиббий ва экологик туризмни интеграция қилган пилотлойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳудудда туристик оқим ҳажмини 1,5-2 баробарга ошириш, маҳаллий иш ўринлари сонини камида 10-15%га кўпайтириш ва туризм хизматлари экспорти улушини кенгайтириш мумкин. Бу жараён ҳудудий капитални самарали тақсимлаш, ресурсларнинг қийматини ошириш (value-added creation) ҳамда туризмдан келадиган солиқ тушумларини кўпайтириш имконини яратади. Шунингдек, қишлоқ ва экологик туризм лойиҳаларини амалга оширишда давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги (Public-Private Partnership, PPP) моделини қўллаш инвестиция самарадорлигини ошириш, лойиҳа фойдаланиш муддатини қисқартириш ва лойиҳавий рискларни оптимизация қилиш учун стратегик аҳамият касб этади. Бу модел орқали
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “MEDICAL TOURISM IN THE 21ST CENTURY: SUSTAINABLE MODELS AND CUTTING-EDGE PRACTICES”, NOVEMBER 10-12, 2025 203 инфратузилма, транспорт-логистика тармоқлари, тиббий ва озиқ-овқат хизматлари интеграцияси соддалаштирилади ҳамда инвестиция юкламаси ва сармоя оқими самарали бошқарилади. Экологик ва иқтисодий жиҳатдан ҳам, ушбу лойиҳалар ресурслар самарадорлигини ошириш, углерод изини камайтириш ва барқарор туризм стандартларига мувофиқ инфратузилма яратиш имконини беради. Шунингдек, маҳаллий аҳоли учун даромад манбалари диверсификация қилинади, инсон капитали сифатини яхшилаш ва ҳудудий туризм салоҳияти тўлиқ рўёбга чиқарилади. Умуман олганда, ушбу ёндашув иқтисодий, ижтимоий ва экологик барқарорликни таъминлайдиган тўлиқ циклли туризм ривожланиш стратегиясини ташкил қилади. Хулоса ва таклифлар. Қишлоқ ва экологик туризмни тиббий хизматлар билан интеграция қилиш модели иқтисодий, ижтимоий ва экологик барқарор ривожланишни таъминлайдиган стратегик механизм сифатида аҳамиятлидир. Ушбу ёндашув ҳудудий ресурсларни самарали фойдаланиш, капитал ва инвестиция оқимларини оптимизация қилиш ҳамда туристик маҳсулотлар қийматини ошириш орқали рентабелликни сезиларли даражада яхшилайди. Шунингдек, интеграцияланган туризм хизматлари маҳаллий иш ўринлари яратиш, даромад манбаларини диверсификация қилиш ва инсон капитали сифатини яхшилашга ёрдам бериб, ҳудудий ЯИМни оширишда мултипликатив иқтисодий самара яратади. Шу билан бирга, ушбу туризм модели экологик стандартларга мувофиқ инфратузилма яратиш, табиий ва минерал ресурсларни барқарор фойдаланиш ҳамда углерод изини камайтиришга хизмат қилади. Давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги (PPP) асосида амалга оширилган лойиҳалар инвестиция муҳитини яхшилаш, лойиҳа фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва туризм соҳасида барқарор ривожланишни таъминлаш имконини беради. Шу тариқа, қишлоқ ва экологик туризмни тиббий хизматлар билан интеграция қилиш нафақат иқтисодий рентабелликни оширади, балки ижтимоий ва экологик барқарорликка ҳам хизмат қиладиган самарали стратегик йўналишдир. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси. – Т.: Ўзбекистон, 2022. 2. Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги Қонуни. – Т.: 2019 йил 18 июль, № ЗРУ–561. 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон “2022– 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони. 4. Давлат статистика қўмитаси маълумотлари: Ўзбекистонда туризм соҳаси ривожланиши тўғрисида йиллик ҳисоботлар (2020–2024). – Т.: https://stat.uz. 5. Ахмедов, Қ., & Маҳмудова, Ш. (2023). Қишлоқ туризмининг иқтисодий салоҳияти ва уни ривожлантириш истиқболлари. – “Иқтисодиёт ва таълим” журнали, №2, 45–52-б. 6. Юсупова, М. (2022). Экологик туризмнинг барқарор иқтисодий ривожланишдаги ўрни. – “Туризм: назария ва амал” журнали, №4, 30–38-б. 7. World Tourism Organization (UNWTO). Tourism and Rural Development. – Madrid: UNWTO, 2021. 8. Smith, M., & Puczkó, L. Health and Wellness Tourism. – London: Routledge, 2018.
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “MEDICAL TOURISM IN THE 21ST CENTURY: SUSTAINABLE MODELS AND CUTTING-EDGE PRACTICES”, NOVEMBER 10-12, 2025 204 9. Hall, C. M., & Page, S. J. The Geography of Tourism and Recreation: Environment, Place and Space. – New York: Routledge, 2020. 10. OECD (2021). Sustainable Tourism Policies for Rural Regions. – Paris: OECD Publishing. 11. Porter, M. E. Competitive Advantage: Creating and Sustaining Superior Performance. – New York: Free Press, 1985. 12. Хожиев, А., & Каримова, Д. (2023). Ўзбекистонда тиббий туризм ривожланиши ва иқтисодий самарадорлиги таҳлили. – “Иқтисод ва инновация” илмий журнали, №3, 56–64-б. 13. United Nations Environment Programme (UNEP). Green Economy and Sustainable Tourism. – Nairobi: UNEP, 2020. 14. Sharpley, R. Tourism, Sustainable Development and the Theoretical Divide: 20 Years On. – Journal of Sustainable Tourism, 2019, 27(7), 1040–1056. 15. Назаров, Б. (2024). Ўзбекистонда қишлоқ туризмининг инвестицион жозибадорлиги ва барқарор ривожланиш масалалари. – Т.: ТДИУ нашриёти.