scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

САТИРА ВА ЮМОР ТАРЖИМАСИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Рустамова Дилшода Зарифбой қизи

Abstract

САТИРА ВА ЮМОР ТАРЖИМАСИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Full text

468 САТИРА ВА ЮМОР ТАРЖИМАСИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ Рустамова Дилшода Зарифбой қизи ЎзМУ 4-курс талабаси [email protected] Илмий рахбар: Профессор Имяминова Ш. С. Аннотация: Сатира ва юмор – инсониятнинг ижтимоий ҳаётини кулгу орқали танқидий ёритишни ифода этувчи санъат туридир. Унинг таржимаси нафақат тил кўникмасини, балки маданий контекстни, ижтиоий муносабатларни ва халқ билан ҳамоҳанглашувини ҳам чуқур англашни талаб этади. Мазкур мақолада сатира ва юмор таржимасининг назарий асослари, амалий муаммолари ҳамда уларни ечиш усуллари таҳлил қилинади. Шу билан бирга, Насриддин Афанди латифаларини немис тилига таржима қилиш мисолида маданий мослашув муаммоси ёритилади. Калит сўзлар: Сатира, юмор, бадиий таржима, трнаскрипция, сўз ўйини, маданий контекст, киноя, адекват таржима. Аннотация: Сатира и юмор - это вид искусства, выражающий критическое освещение социальной жизни человечества посредством смеха. Их перевод требует не только языковых навыков, но и глубокого понимания культурного контекста, социальных отношений и созвучия с народом. В данной статье анализируются теоретические основы, практические проблемы и методы их решения при переводе сатиры и юмора. Также освещается проблема культурной адаптации на примере перевода анекдотов Насреддина Афанди на немецкий язык. Ключевые слова: Сатира, юмор, художественный перевод, транскрипция, игра слов, культурный контекст, ирония, адекватный перевод. Abstract: Satire and humor are a type of art that expresses the critical illumination of humanity's social life through laughter. Its translation requires not only language skills, but also a deep understanding of the cultural context, social relations, and harmony with the people. This article analyzes the theoretical foundations of satire and humor translation, practical problems, and methods for their solution. At the same time, the problem of cultural adaptation is highlighted on the example of translating the anecdotes of Nasreddin Afandi into German. Keywords: Satire, humor, literary translation, transcription, wordplay, cultural context, irony, adequate translation. Бугунги кунда глобаллашув ва маданиятлараро жараёнларда таржима фақат восита эмас, балки халқлар ва цивилизацияларни бир-бирига боғловчи кўприк сифатида муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, бадиий таржима 469 соҳасида сатира ва юморнинг бир тилдан иккинчи тилга таъсирчан тарзда етказиш катта маҳорат талаб қилади. Сатира ва юмор тарихан қадимдан инсон онги ва жамият ривожига таъсир кўрсатган ижодий усуллардан бири ҳисобланади. Антик даврдан бошлаб сатира жамиятдаги номутаносибликлар, камчиликлар ва инсоний хулқ-атвордаги ноқисликларни масхара ва танқид орқали фош этиш воситаси бўлган. Сатиранинг асосий вазифаси – жамиятдаги иллатларни иккиюзламачилик ва манманликни танқид қилиш орқали ахлоқий ва маънавий юксакликка чиқишдир. Юмор эса сатирага нисбатан енгилроқ, шодлик ва ҳазил орқали юмшоқ шаклда ифода этилади. Тарихий жиҳатдан “юмор” сўзи лотинча umor (“намлик”) атамасидан келиб чиққан бўлиб, XVI асрда инглиз тилида “кайфият”, XVIII асрда эса “кулгули жиҳат” маъносида ишлтила бошлаган. „Witz“ (ҳазил, зеҳн) сўзи эса „Wissen“ ва „Weisheit“ (билим, донолик) сўзлари билан бир илдизга эга бўлиб, юморни ақл ва зеҳн билан чамбарчас боғлайди [2, 39]. Юморнинг вазифаси – хаётнинг турли муаммоларини енгил кулгули орқали кўрсатиш, инсонни фикрлашга ва ўзига танқидий қарашга ундашдир. Шу жиҳатдан сатира ва юмор бир-бирига яқин, аммо таъсир даражаси ва ифода воситалари жиҳатидан фарқ қилади. Юморни таржима қилиш – таржимон олдидаги энг мураккаб вазифалардан бири ҳисобланади. Бунинг сабаби шундаки, ҳар бир тилдаги ҳазил, сўз ўйини ёки киноя ўша халқнинг маданияти, урф-одати ва фикрлаш тарзи билан чамбарчас боғланган бўлади. Масалан, бир тилда кулгули бўлган ибора иккинчи тилда умумуан таъсир кучини йўқотган ёки ноқобил чиқиши мумкин. Шу сабабли юморни таржима қилишда фақат сўзма-сўз таржима эмас, билки транскрипция усули – яъни маъно ва ҳиссий таъсирни сақлаган ҳолда қайта яратиш усули қўлланилади. Транскрипция жараёнида таржимон нафақат тилшунос, балки ижодкор сифтида ҳам намоён бўлади [3, 89]. Унинг вазифаси – аслиятдаги ҳиссиётни, кулгу ва кинояни мақсадли тилда ҳам шундай таъсирли ифода этишдир. Масалан, инглиз комик труппаси Monty Pythonнинг “Дунёдаги энг кулгули ҳазил” номли юмор немис тилида айнан шундай таъсир бермайди. Сабаби – ҳазил маданий фон ва тилнинг ичида яшайди. Шундай ҳолларда таржимон асар мазмунини сақлаган ҳолда янги маданий ифода яратиши лозим бўлади. Сатира ва юмор таржимасида учрайдиган асосий муаммолар қуйидагилардан иборат: • Сўз ўйини. • Маданий контекснинг йўқолиши. • Киноя ва сиёсий мазмун. 470 • Диалект ва лаҳжа муаммоси. Юмор кўпинча сўзнинг икки маънолигига асосланади. Масалан немис тилидаги „Ich habe heute keinen Apetit – nur Hunger“ (“Бугун иштаҳам йўқ – фақат очман”) каби ифода икки маъноли бўлиб, у ерда „Apetit“ ва „Hunger“ маъно жиҳатдан бир-бирига яқин, аммо семантик жиҳатдан фарқли тушунчалар орқали ҳазил яратилади [4, 21]. Бу турдаги сўз ўйинини бошқа тилда айнан таржима қилиш деярди мумкин эмас, чунки унлаги лисоний нозиклик ва маъно ўйини йўқолиб кетади. Шу ҳолатда таржимон янги, маданий жиҳатдан мос сўз ўйини яратиши ёки шунга яқин ҳиссий таъсирли ифода топиши лозим бўлади. Кўплаб ҳазллар маълум маданий воқеликка ишора қилади. Масалан, франсуз Asterix комиксидаги қўшиқлар ёки тарихий шахсларга ишоралар немис ёки ўзбек ўқувчиси учун бегона бўлиши мумкин [1, 45]. Шу сабабли таржимон бу ҳолатда ўқувчига яқин ва таниш маданий элементлар билан алмаштириш усулидан фойдаланилади. Айрим ҳазллар сиёсий ёки шахсий мазмунга эга бўлиши мумкин. Бу ҳолларда таржима мақсади аудиториянинг маданий ҳассослигини ҳисобга олиши зарур. Масалан, Европанинг айрим мамлакатларида қабул қилинган ирония ўзбек маданиятида хилоф ёки ортиқча ҳисобланиши мумкин. Юмор кўпинча дилектал нутқ, талаффуз ёки шева орқали ифода этилади. аммо бу унсурлар таржима жараёнида йўқолади. Шу боис таржимон бу элементларни ифода қилиш учун ўхшаш тил услубларидан ёки сўз танловидан фойдаланиши мумкин. Насриддин Афанди латифлари – шарқона юморнинг ёрқин намунаси бўлиб, уларда халқ донолиги, ижтимоий танқид ва хаётий таржиба уйғунлашган. Бу латифаларни немис тилига тражима қилишда асосий муаммо – улардаги маданий ва маънавий контекстни тўғри етказишдир. Масалан, Афандининг “қўшнидан қўшнига”, “қозоннинг гапи” ёки “мажлисдаги ҳазиллар” каби эпизодлар фақат шарқ маданиятини билган ўқувчига тўла англашилади. Таржимон бу ерда икки йўлдан фойдаланиши мумкин: 1. Тўғридан-тўғри таржима қилиш (маданий изоҳ билан). 2. Маданий мослаштириш (шу мазмунда, лекин бошқа маданий мисол билан). Шу тариқа Насриддин Афанди латифаларини немис тилига таржима қилишда ҳам кулгу элементларини сақлаб қолиш, ҳам ўқувчи учун тушунарли қилиб бериш – таржимоннинг асосий вазифаси ҳисобланади. Сатира ва юмор таржимасида транскрипция усулини фаол қўллаш, маданий билимларни кенгайтириш, муаллиф услубига содиқлик ва ижодий эркинлик ўртасидаги мувозанат сақлаш, тингловчининг тушунчасини ҳисобга 471 олиш, таржима қилинадиган тилда табиий ифода яратиш орқали таржимани такомиллаштириш мумкин. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, сатира ва юмор таржимаси – нафақат лингвистик, балки маданий жараёндир. Таржимон бу жараёнда нафақат тил кўникмасига эга бўлиши, балки икки маданиятни боғловчи шахс сифатида намоён бўлади. Юморни таржима қилишдаги муваффақият – сўзларни эмас, таъсирни, кайфиятни ва маданий маънони тўғри етказишда намоён бўлади. Шунинг учун ҳам сатира ва юмор таржимаси соҳаси келгусида ҳам таржимашуносликнинг энг қизиқ ва ижодий йўналишларидан бири бўлиб қолади. FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR: 1. Mahadev A. Humor und Culture: A Theoretical Perspective. Cornel university press, London, 1985. 2. Wiegmann K. Etymologie des Humors und des Witzes. Stuttgart, 2006. 3. Reiß, K., Vermeer, H. Grundlegung einer allgemeinen Translationstheorie. Walther de Gruzter, 1991. 4. Rieken-Gerwing I. Wortspiele und Übersetzung. Stuttgart, 1995.