МАНБАЛАРДАН СЎЙЛОВЧИ СИРДОН
Full text
261 Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJSSPC) ISSN: 2181-2888 MINWHPS International Scientific-Practice Conference on “Modern Interpretation of National and World History: Problems and Solutions” Denau, November 17, 2025 in-academy.uz/index.php/ejsspc МАНБАЛАРДАН СЎЙЛОВЧИ СИРДОН Дилфуза Жўраева Сурхондарё вилоят давлат архиви директори https://doi.org/10.5281/zenodo.17643501 Ҳар қандай давлатнинг, яъни маълум бир мамлакат ҳудудида яшаётган миллатлар ва халқларнинг катта ёки кичиклигидан қатъий назар, ўз тарихи ва асрлар оша яшаб келаётган анъаналари, удум ҳамда маросимлари, миллат тарихида ёрқин из қолдирган улуғ шахслари бўлади. Тарихий воқеаларга ва шахсларга, бирор мамлакат ёки халқлар ҳаётида рўй берган оламшумул воқеаларга оид барча маълумотлар, демак, бирор-бир муҳим воқеа ёки ҳодисага, айниқса, алоҳида олинган шахснинг босиб ўтган ҳаёт йўлига оид аниқ маълумотлар, мозийда қолиб кетган ҳаёт саҳифаларига ойдинлик киритувчи бебаҳо ҳужжатлар, аслида, оддий тил билан айтганда одамлар ёди-хотирасидан ташқари, буюк сирдон – архивларда сақланади. Қиёсий тарзда айтиш мумкинки, одамлар хотираларида сақланувчи ёдномалар, эсдаликлар тилдан-тилга кўчиб юради, лекин асл моҳиятини сақлаб қолса-да, талқин ва тушуниш жиҳатидан ўзгариб, тўлдирилиб ва қўшимчалар киритилган ҳолда бойитилиб авлодларданавлодларга ўтиб боради. Барча давлат архивларида сақланувчи ҳужжатларда эса бундай ўзгарувчан хусусиятлар йўқ. Тарих силсиласида нима ва қачон содир бўлган бўлса, ўша ҳолича асл маълумот сифатида сақланиб туради. Шу нуқтаи назардан қараганда, архивлар нафақат бебаҳо хазина, балки асл ва ишонарли ҳужжатлар сақланадиган, гарчанд, тилсиз-забонсиз бўлса-да, вақти келганда асло рад этиб бўлмайдиган холисона шоҳидлик бера оладиган ҳужжатларни, турли маълумотларни ўз бағрида асрайдиган муҳим маълумотхона вазифасини ҳам ўтайди. Шу сабабли, барча давр ва замонларда бу соҳага, айни пайтда, архившунослар фаолиятига катта ҳурмат ва ишонч кўзи билан қаралиб келинган. Хусусан, ҳозир биз яшаётган даврда ҳам ушбу соҳага эътибор ҳар томонлама кучли эътибор қаратилмоқда. Дарҳақиқат, халқимиз мустақилликка эришгач, Ўзбекистон миллий тарихини янги нуқтаи назар ва замонавий билим асосида қараган ҳолда илмий жиҳатдан пухта тадқиқ этишга, шонли тарихимизнинг мозийда қолиб кетган ёрқин саҳифаларига янгича руҳ ҳамда дунёқараш билан ўрганишга киришилди. Табиийки, бундай кенг қамровли ўрганиш жараёнларида бебаҳо хазина вазифасини ўтовчи архивларнинг ўрни ва роли беқиёс бўлди. Ана шу муҳим жиҳатларга эътибор кучайиши натижасида бизнинг мамлакатимизда ҳам архивлар ишини тўғри ҳамда мукаммал ташкил этиш ишларига давлат сиёсати даражасида қаралмоқда. Муҳтарам Президентимиз Ш.М. Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5834-сонли Фармонида белгилаб берилган вазифалар фикримизга яққол мисол бўла олади. Жумладан, ҳар жиҳатдан тарихий аҳамиятга эга ушбу ҳужжатда шундай дейилади: “Ўтган давр мобайнида архив иши ва иш юритиш соҳасида зарур инфратузилма яратилди, архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишда ижобий натижаларга эришилди ҳамда муайян интеллектуал ва технологик салоҳият шакллантирилди, Миллий архив фонди Ўзбекистон халқининг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирган, тарихий, илмий ва маданий аҳамиятга эга бўлган архив ҳужжатлар билан бойитилди” 1 . 1 1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзархив” агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”. 2019 йил, 20 сентябрь, ПФ – 5834-сонли Фармони.
262 Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJSSPC) ISSN: 2181-2888 MINWHPS International Scientific-Practice Conference on “Modern Interpretation of National and World History: Problems and Solutions” Denau, November 17, 2025 in-academy.uz/index.php/ejsspc Тараққиёт ва ривожланишнинг янги босқичига ўтган Ўзбекистон учун миллий қадриятларни тиклаш ва шу орқали иқтисодиётни равнақ топтириш, ижтимоий ҳаётимизни тубдан яхшилаш, юртимизда олиб борилаётган иқтисодий, маънавий-маърифий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли халқимизнинг ўзликни теранроқ англашга интилиши, бой ўтмишимизни ҳар томонлама пухта ўрганишга бўлган иштиёқи тобора ортиб бормоқда. Тарих нуқтаи назаридан қараганда, архивлар ўзига хос мазмун-моҳиятга эга оддий ҳужжатгоҳ эмас, балки тарихимизни ўрганиш борасида олиб бориладиган турли тадқиқотлар учун битмас-туганмас манбалар маконидир. Хўш, ўзига хос бетакрор тарихга эга Ўзбекистонда, хусусан, унинг ажралмас қисми бўлган Сурхондарё вилоятида архив ишлари қачондан бошлаб ва қандай ташкил этила бошлаган? Халқ томонидан “сирдон”, “хазинахона”, “ҳужжатгоҳ”, “манбалар макони” дея таърифланадиган бу соҳага эътибор қадимда, яқин ўтган кунларимизда қандай бўлган ва ҳозирги тараққиёт давримизда у қандай бўлаяпти? Ўзбекистонда, давлат архивларида сақланаётган ҳужжатларга асосланиб айтадиган бўлсак, бу борадаги ишлар асосан, 1918 йилдан, тартибга солина бошлаганлигини кўриш мумкин. Жумладан, 1918 йилнинг 1 июнида РСФСР ҳукумати томонидан “Архивларни қайта ташкил этиш ва марказлаштириш тўғрисида”ги декрет қабул қилинди 2 . Шундан сўнггина архивлар халқ мулкига айлантирилган. Чунки бунга қадар барча қимматли ҳужжат ҳамда маълумотлар подшоларга, Ўзбекистонда эса асоан Бухоро амири, бошқа музофотларни бошқарган хонларга тегишли бўлган ёпиқ ҳужжатхоналарда сақланган ва оддий одамлар улардан фойдаланиш имконига эга бўлишмаган. Сурхондарё Бухоро амирлиги тасарруфида бўлганлиги боис, вилоятга доир барча ҳужжатлар амирга тегишли девонхонада жамланган. Юқорида айтиб ўтилган декрет асосида Туркистон Республикаси Марказий Ижроия Қўмитаси 1919 йилнинг 5 ноябрида “Архив ишини қайта қуриш ва марказлаштириш тўғрисида” қарор қабул қилган” 3 . Ушбу декрет ва Туркистон МИҚ қарори асосида фақатгина марказий шаҳарларда архивларнинг илк намуналари ташкил этилган бўлса-да, Бухоро амирлигининг энг чекка ҳудуди бўлган Сурхон воҳасида архив ишини ташкил этишга бир неча йиллардан кейин киришилган. Бунинг иккита сабаби бор эди: биринчиси – Бухоро амирлиги тугатилмаган, Сурхон воҳаси унинг тасарруфида эди, иккинчиси – Шўролар ҳокимияти Ўрта Осиёни, хусусан, Туркистон ҳудудини эгаллаш ва ўз мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида, асосан, инқилобийсиёсий ишларни олиб бориш билан банд эди. Гарчанд, декрет ва қарор қабул қилингандан сўнг бир неча йил ўтган бўлса-да, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби, Сурхондарёда ҳам архив ишларини ана шу ҳужжатлар асосида қайта ташкил этишга киришилди. Яъни, бу пайтга қадар мамлакатда мавжуд бўлган барча архивларни марказлаштириш ишлари бошланганди. Чунки Шўролар ҳокимияти ўрнатилганидан ва юқорида эслатиб ўтилган декрет ҳамда унга асосланган қарор қабул қилинган кейин ҳам барча ҳужжатлар идоравий архивларда сақланиб келинганди. Шундай бўлса-да, аста-секинлик билан идоравий архивлар тугатилиб, ўрнига давлат архивларини ташкил этиш жараёнлари кетаётганди. Бошқача қилиб айтганда, республикамизда Ягона Давлат Архив Фонди – ЯДАФ ташкил этилишига киришилган эди 4 . 2 Декреты Советской власти. Том II. 1918 г. М.: Гос. издат-во политической литературы. 3 Сурхондарё вилоят давлат архиви. 361-Фонд, 1-рўйхат, 5-иш, 44-варақ. 4 Ўзбекистон архиви 100 ёшда. Тошкент, “Наврўз” нашриёти, 26-бет.
263 Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJSSPC) ISSN: 2181-2888 MINWHPS International Scientific-Practice Conference on “Modern Interpretation of National and World History: Problems and Solutions” Denau, November 17, 2025 in-academy.uz/index.php/ejsspc Бу фондни шакллантириш ва бошқариш вазифаси эса янгидан ташкил этилган “Туркистон Республикаси Архив иши бошқармаси” зиммасига юклатилганди. Шуниси ҳам борки, ушбу бошқарманинг номланиши 1919 йил 5 ноябрда яна ўзгартирилиб, у “Архив иши марказий бошқармаси” дея юритила бошлаганди. Эслатиб ўтмоқ ўринлики, Туркистон Автоном Республикасининг Ягона Давлат Архив Фондига нафақат инқилобгача, яъни 1917 йилга қадар ташкилотларда мавжуд бўлган ҳужжатлар, балки совет ташкилотларига оид архив ҳужжатларини ҳам қабул қилиш ишлари йўлга қўйила бошлаганди. Бу эса жуда катта ҳажмдаги, мураккаб иш эди. Яъни ҳужжатларни саралаш, жамлаш, нокеракларини йўқ қилиш осон эмасди. Бу вазифани бажариш учун махсус қўлланма, йўриқнома зарур эди. Шунинг учун ҳам архив ишлари тўғрисида иккинчи бор 1919 йилнинг 5 ноябрида қарор қабул қилиниб, барча ҳужжатлар ташкилотларда 5 йил давомида сақланиши, сўнгра давлат архивларига топширилиши қоида сифатида белгилаб қўйилганди. Ушбу қоида амалда 1921 йилнинг 30 сентябридан эътиборан кучга киритилди. Чунки бу даврга келиб, жойларда вилоят давлат архив бўлимларини ташкил этиш ишлари оммавий тус ола бошлаганди. Шу ўринда Сурхон вилоят давлат архивини ташкил этиш ишлари кечикиб бошланганлигининг яна бир сабаби ҳақида атрофлича тўхталиб ўтмоқ зарур. Гап шундаки, Шўролар ҳокимияти бу пайтга қадар ҳали Бухоро амирлигини маҳв этиб улгурмаган эди. Сурхондарёда давлат архивларини ташкил этишда муҳим рол ўйнаган Термиз шаҳри бу йилларда очиқ қилиб айтганда, икки ҳокимиятчилик исканжасида эди. Бошқача қилиб айтганда, Шўро ҳокимияти ва Бухоро амирлиги ўртасида тузилган шартномага кўра, советларнинг қизил аскарлари ва русийзабон бошлиқлар киритилганди. Аммо ерли аҳоли Бухоро амирлигига буйсунарди. Шунинг учун ҳам бу қадимий тарихга эга шаҳар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтиш зарур. Асосий роль ўйнаган Термиз шаҳри ва унинг тарихи тўғрисида кенгроқ тўхталиб ўтиш лозим 5 . Тарихдан яхши маълумки, то 1920 йилгача Сурхон вилояти, хусусан, Термиз шаҳри 1920 яъни Россия империяси Бухоро амирлиги билан тузган шартномани бузиб, инқилобчи саркарда Михаил Фрунзе қўмондонлигида амир аркини тўпга тутгунга қадар, Термиз шаҳри Бухоро амирлиги таркибида бўлган. Шунинг учун ҳам Сурхондарёда архив ишларини ташкил этиш борасидаги ишларнинг тамал тоши Бухорога бориб тақалади, қолаверса, вилоятда бу соҳага оид энг муҳим ишлар асосан Термизда амалга оширилганлигини тегишли манбалар ҳамда бошқа тарихий ҳужжатлар орқали англаб етиш мумкин. Шуни ҳам эслатиб ўтиш зарурки, вилоят ҳудудидаги фақат Термиз шаҳригина Россия империяси таъсирида эди. Шу маънода олиб қараганда, 1893 йил 15 январда Бухоро ва Россия шартномаси русларнинг вилоятга келиб ўрнашишига замин яратган эди. Сурхондарёда архив ишларининг йўлга қўйилишида муҳим роль ўйнаган Термиз шаҳри тарихи ҳақида гапирганда, В.А. Козловский қаламига мансуб “Термиз шаҳрининг тарихи” деб номланган китобда келтирилган маълумотларни эсламоқ зарур. Китобда айтилишича, “Ўрта Осиё республикаларининг миллий территориал чегараланиши негизида Ўзбекистон ССР ташкил топди. Республика территорияси областларга ажратилди, Сурхондарё ҳам область деб юритила бошлади. Область маркази Шерободда жойлашган эди. Область собиқ Шеробод, 5 Умаров И. Тарихий демографик жараёнларда Термиз шаҳрининг ўрни // Сурхондарё: илм ва тафаккур. Илмий мақолалар журнали. 2020 йил 1-сон, 75-76 бетлар.
264 Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJSSPC) ISSN: 2181-2888 MINWHPS International Scientific-Practice Conference on “Modern Interpretation of National and World History: Problems and Solutions” Denau, November 17, 2025 in-academy.uz/index.php/ejsspc Бойсун, Денов, Келиф, Сариосиё бекликлари ва Дарбанд амлокдорлигидан ташкил топди. Область маркази этиб Термиз шаҳри белгиланди” 6 . Вилоят тарихини ўрганиш ва уни тасвирлаш билан ўз вақтида 200 дан ортиқ тадқиқотчи ҳамда сайёҳлар шуғулланганлар. Масалан, Н.А. Маев, А.И. Макшеев, А.А. Семёнов, Афғонистон амирига юборилган француз миссионери муҳандис Бонвало Термиз тўғрисида ўз хотираларини ёзиб қолдирганлар 7 . Хуллас, Сурхондарё вилоятида чинакам архив ишлари ташкил этилишида ўзига хос марказ вазифасини ўтаган Термиз шаҳри ана шундай тарихий жараёнларни бошдан кечирган. У ҳамиша энг муҳим тарихий воқеалар кечган кезларда бош кент вазифасини ўтаб келган. Шу ўринда Сурхондарёда давлат архиви, аслида, Туркистон Республикаси Марказий Ижроия Қўмитасининг 1934 йил 19 ноябрдаги № 18/86 сонли қарори ва № 6 фармойишига асосан ташкил топганлигини, архив ўша йиллари атиги биттагина хонада жойлашганлигини ва бу хонада 1934-1950 йилларга доир ҳужжатлар сақланганлигини эслатиб ўтиш зарур. Шунингдек, ЎзССР Министрлар Совети МИҚнинг 1935 йил 21 декабрдаги қарорига биноан, у Сурхондарё область ижроия қўмитасининг архив бошқармаси сифатида қайта ташкил этилганлигини ҳам унутмаслик керак 8 . Сурхондарё области давлат архиви бошлиғи Марина Ушеровна Зильбергерцнинг Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузуридаги Архивлар бошқармасига 1963 йилнинг 19 январида йўллаган хатида шундай дейилади: “Сурхондарё областида архив ишлари қурилиши кеч бошланган. Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, бу пайтдаги архивларда мавжуд фондларда қишлоқларни қайта қуриш, халқ хўжалигини юксалтириш, соғлиқни сақлаш ва халқ хўжалигининг бошқа турли соҳаларга оид ҳужжатлар сақланган 9 . Сурхондарёда архив ишларининг чинакам ривожланиши ва янги босқичга кўтарилиши СССР Олий Совети Президиумининг 1941 йил 6 мартдаги фармонига асосан Сурхондарё области ташкил этилгандан сўнг бошланди 10 . Шу тариқа, Сурхондарёда давлат архивлари ишини йўлга қўйиш йилдан-йилга, секинлик билан бўлса-да, такомиллаша борган. Лекин ҳақиқий давлат архивлари ишини тўғри ва замон талаблари даражасида ташкил этиш давлатимиз мустақилликка эришгандан сўнггина йўлга қўйилган. Шу нуқтаи назардан қараганда, соҳадаги ҳар бир ўзгариш, ҳаётга тадбиқ этилган янгиликлар илмий нуқти назардан қараган ҳолда тадқиқ этилган. Бу борада мустақиллик шароитларида чиқарилган соҳага оид қарорлар ва уларнинг мазмуни соҳани ривожлантиришга қаратилганлиини қайд этиб ўтиш зарур. Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда бўлгани каби Сурхондарё воҳасида ҳам давлат архиви ишларини ташкил этишнинг дастлабки босқичида Сурхон воҳасида содир бўлган унутилмас воқеалар, янгиликлар, юзага келган манзаралар ҳам қисман иқтибос келтириб ўтилган ҳужжатларда тасвирлангани каби бўлган. 6 В.А. Козловский. Термиз шаҳрининг тарихи. Тошкент, “Қизил Ўзбекистон” газетаси нашриёти, 1959 йил, 18бет. 7 А.И.Макшеев. Географические, этнографические и статистические материалы о Туркестанском крае. ЗРГООС, т. 2, 1871. Н.А. Маев. Очерки горных бекств Бухарского ханства. МСТК, вып. V, 1879. 8 Сурхондарё вилояти давлат архиви. 519-Фонд, 1-рўйхат, сақлов №76, 43-варақ. 9 Сурхондарё вилояти давлат архиви. 519-фонд, 1-ёзув, сақлов №76, 44-45 варақ. 10 Сурхондарё вилояти давлат архиви. 519-Фонд, 1-рўйхат, 26.-иш, 26-варақ.