scieee Science in your language
[en] (orig)

БАҲОУДДИН НАҚШБАНД МАРКАЗИЙ ОСИЁДА МАЪНАВИЙ УЙҒОНИШИНИНГ БУЮК ТИМСОЛИ

Author: Наркулова Зулайхо Абдусаматовна; Зоирова Интизор Мансуровна
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17675500
Source: https://zenodo.org/records/17675500/files/617-620.pdf
ISSN:
2181-3906
2025
In e na ional scien i ic jou nal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
617
БАҲОУДДИН НАҚШБАНД МАРКАЗИЙ ОСИЁДА МАЪНАВИЙ
УЙҒОНИШИНИНГ БУЮК ТИМСОЛИ
Наркулова Зулайхо Абдусаматовна
Термиз археология музейи илмий ходими.
Зоирова Интизор Мансуровна
музейи илмий котиби.
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17675500
Аннотация. Мақолада буюк мутасаввиф ва Нақшбандия тариқати асосчиси
Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг ҳаёти, илмий-маънавий мероси ва
тасаввуфда тутган ўрни таҳлил қилинади. Унинг “дил ба ёру, даст ба кор” шиори инсон
маънавий камолотининг асоси сифатида изоҳланади. Шу билан бирга, Нақшбандия
тариқати таълимотининг замонавий жамиятдаги аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилади.
Калит сўзлар: Баҳоуддин Нақшбанд, Нақшбандия тариқати, тасаввуф, руҳий
покланиш, маънавият, “дил ба ёру, даст ба кор”, ислом фалсафаси.
Кириш: Ўрта асрлар ислом дунёсида тасаввуф илми юксак ривожланиш босқичига
етди. Бу илмий-маънавий ҳаракат инсоннинг ички дунёси, унинг руҳий покланиши ва
Аллоҳга яқинлашув йўлини ўрганишни мақсад қилган эди. Тасаввуф мактаблари ичида
Нақшбандия тариқати алоҳида аҳамият касб этади.
Хожа Баҳоуддин Нақшбанд (1318-1389 йиллар) нафақат Марказий Осиёда, балки
бутун мусулмон оламида катта обрў қозонган зотдир. Унинг ҳаёти ва таълимоти ислом
маънавиятида инсоннинг қалб поклиги, меҳнатга садоқат ва жамиятда фойдали фаолият
олиб бориш каби фазилатларни илгари сурди.
Баҳоуддин Нақшбанд 1318-йилда Бухоро яқинидаги Қасри Ҳиндувон қишлоғида
туғилган. Ҳозирги кунда бу муборак манзил Баҳоуддин Нақшбанд шарофати билан Қасри
Орифон деб аталади.
Баҳоуддин Нақшбанднинг оталари кимхоб тўқувчи хунарманд Сайид Муҳаммад
Бухорий ибн Сайид Жалолиддин бўлганлар. Волидаи муҳтарамалари Биби Орифа Хожа
Хизр авлодларидандир. Баҳоуддин Нақшбанднинг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Муҳаммад
ал-Бухорийдир.
Муҳаммаднинг жуда гўзал ҳаёт йўлини босиб ўтганлиги учун халқ эъзозлаб
Баҳоуддин, яъни диннинг қиймати, ҳусни, жамоли, равшанлиги деган улуғ номни берган.
Дастлаб оталари билан биргаликда кимхобга нақш боғлаганликлари учун касб-
ҳунарларига уйғун Нақшбанд деган бўлсалар, кейинчалик у киши қалбида Тангри зикри
нақш боғланганлиги ва яратган таълимотлари туфайли издошларининг ҳам қалбида Аллоҳ
нақшланганлиги учун аввал Нақшбанд, кейинчалик Шоҳ Нақшбанд номи билан бутун
оламга машҳур бўлганлар.
Баҳоуддин Нақшбанд икки марта Ҳаж зиёратига борганлар ва иккинчи марта
борганларида Зайниддин Тойибодий билан учрашганлар.
Баҳоуддин Нақшбанд Хожагон тариқати шайҳларидан Абдулхолиқ Ғиждувоний ва
Ҳазрат Азизон руҳидан, Муҳаммад Бобойи Самосий, Ҳазрат Амир Кулол ва Ориф
Деггаронийнинг ўзларидан илм олдилар.
ISSN:
2181-3906
2025
In e na ional scien i ic jou nal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
618
Шу билан бирга Яссавия тариқати шайхлари Халил ота, Қусам шайхлар орқали бу
таълимот билан ҳам танишдилар ва бу икки тариқатдаги энг илғор, халқ камолоти учун
керакли ғояларни олиб, улар асосида янги камолот йўлини ярата бошладилар. 1370 йил
Амир Кулол вафотларидан кейин Баҳоуддин Нақшбанд мустақил ўз тариқатларига асос
солдилар. Бу тариқат номи Нақшбандия бўлиб, у Бухорои Шарифда ташкил топди ва
кейинчалик жаҳоний тариқатга айланди.
Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаётида тафаккур, ибодат ва меҳнат уйғун ҳолда кечган.
У ўз шогирдларига: “Ким Аллоҳга яқин бўлмоқчи бўлса, инсонларга фойда
етказсин”, - деб таълим берган.
Инсоният манфаати йўлида эзгу хизмат қилган улуғ инсонларни халқ эъзозлаб,
турли номлар билан шарафланган. Масалан, Абдулхолиқ Ғиждувонийни Хожаи Жаҳон,
Муҳаммад Ревгарийни Ориф Моҳитобон, Хожа Али Ромитанийни Ҳазрати Азизон деб
улуғлашган.
Муҳаммад ибн Муҳаммад Бухорийни ҳам хизматларини халқ эътироф этиб,
Баҳоуддин деган. Бу ном билан у жаҳонга машҳурдир.
Баҳоуддин сўзининг мазмуни нима? Қайси фазилат ва амаллари билан Муҳаммад
исмли оддий инсон Баҳоуддин деган шарафли номга муяссар бўлди?! “Баҳоуддин” -
“баҳо” ва “дин” деган иккита араб сўзларидан таркиб топган. “Баҳо” қиймат, ҳусн, жамол,
гўзаллик ва равшанлик маъноларини англатадиган сўзлардир. “Дин” сўзи инсонга икки
дунё саодатига эриштириш йўлини кўрсатувчи илоҳий ҳукмларни англатади. Демак,
Баҳоуддин дегани диннинг қиймати, ҳусни, жамоли, гўзаллиги, равшанлигидир.
Муҳаммад ибн Муҳаммад Бухорий шунчалик мақтовга лойиқ ҳаёт йўлини босиб
ўтган эканларки, у кишини кўрганлар диннинг қадру қиймати, ҳусну жамоли, гўзаллигию
равшанлигини кўргандай бўлиб, уни Баҳоуддин деб эътироф қилганлар.
Нақшбандия тариқатининг асосий қоидалари қуйидагилар:
1. Ҳуш дар дам – ҳар бир нафасда ҳушёрлик билан Aллоҳни еслаш.
2. Нигоҳ дошт – қалбни ёмон фикрлардан сақлаш.
3. Сафар дар ватан – нафсни поклаш йўлида ички саёҳат қилиш.
4. Хилват дар анжуман – одамлар орасида бўлиб, қалбан Aллоҳ билан бўлиш.
5. Ёд кард – Aллоҳни тинмай зикр етиш.
6. Баз кашт – Aллоҳни севганлар билан суҳбатда бўлиш.
Нақшбандия тариқати Баҳоуддин Нақшбанд номи билан боғлиқ бўлиб, унинг
асосий шиори - “Дил ба ёру, даст ба кор” (“Дил ёрда, қўл ишда бўлсин”) ҳисобланади.
Бу шиор инсонни ҳаётдан узоқлаштирмасдан, балки уни жамиятда фаол,
меҳнаткаш ва пок ниятли бўлишга ундайди.
Тариқатнинг асосий қоидалари қуйидагилардан иборат:
1. Халват дар анжуман – жамоа ичида бўлиб ҳам Аллоҳни эслаш.
2. Ёдкори доим – ҳар лаҳза Аллоҳни зикр қилиш.
3. Нигоҳи бар қадам – ҳар амални ўйлаб, ҳушёрлик билан қилиш.
4. Сафари андар ватан – инсоннинг ўз нафси билан ички кураши.
Бу қоидалар инсонни нафсни енгиш, ҳалоллик ва сўзга садоқат руҳида
тарбиялайди.
ISSN:
2181-3906
2025
In e na ional scien i ic jou nal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
619
Баҳоуддин Нақшбанд инсон камолотининг марказида қалб поклиги ва ихлосни
кўрадилар. Унинг фикрича, ташқи ибодатлар фақат ички самимият билан уйғун бўлсагина
ҳақиқий маънавиятни англатади.
Шу сабабли у “сукутда зикр” ғоясини илгари сурган - яъни инсон қалбида доимо
Аллоҳни эслаб юришни энг олий даража деб билганлар.
Баҳоуддин ўз қалбларида Аллоҳга нақшлар, “Даст ба кор” билан “Дил ба ёрлик”
уйғун амалга оширадиган даражага етгандан кейин, аста-секин шогирдларига ҳам бу гўзал
равишни ўргата бошладилар. У киши: “Нақшбанд, ба дил банд”, яъни “Аллоҳ
нақшинигина боғла, уни фақатгини қалбингда боғла” деб уларни ҳам нақшбанд бўлишига
ёрдам бера бошладилар. Бу улуғ зот туфайли кўп киши ғафлат ботқоғидан қутилди.
Натижада Баҳоуддин шундай таълимот яратдиларки, унинг издошларини
нақшбандийлар деб улуғладилар. Бу таълимот ва тариқат Нақшбандия номи билан
машҳур бўлиб жаҳонга тарқалди.
Баҳоуддин Нақшбандийдан бизгача бир қатор асарлар етиб келган. Шамсутдин
Сомининг “Қомус ал-алом” асарида қайд етилишича, Нақшбандийнинг “Ҳаётнома” номли
шеърий асар ва “Далойил ул-ошиқин” (“Ошиқлар далили”) номли тасаввуфга оид асар
ёзган. Нақшбандийдан бизгача рубоийлар ҳам мерос қолган. Россия Фанлар
академиясининг Санкт-Петербургда жойлашган Шарқшунослик институти фондида
Баҳоуддин Нақшбандийнинг “Aврод” асари қўлёзмаси сақланади. 2000-йилда “Aврод”
асари ўзбек тилига таржима қилинган. Aли ибн Aҳмад Ғурий “Aврод” асарига шарҳ ёзган.
Бу шарҳнинг қўлёзма нусхаси Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик
институтининг қўлёзмалар фондида сақланмоқда. Баҳоуддин Нақшбанд таълимоти
Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий асарларига ҳам кучли таъсир кўрсатган. Жомий
ўзининг “Нафаҳот ул-унс” асарида Нақшбанд ҳақида шундай ёзади: “У киши
зоҳидларнинг гултожи, орифларнинг имомидир. Унинг сукутида ҳам нур бор эди.”
Нақшбандия тариқати Марказий Осиёда маънавий уйғониш ҳаракатига айланган.
Унинг таълимоти орқали инсонларни меҳнатсеварлик, поклик, адолат ва мурувватга
чақирув кучайди.
Тариқат Бухоро, Ҳиндистон, Туркия, Эрон ва Кавказ орқали кенг тарқалди. XX аср
бошларига келиб ҳам Нақшбандия йўналиши жамият маънавиятига катта таъсир кўрсатиб
келган. Ҳатто бугунги кунда ҳам Нақшбандий ғоялари инсон онгида ҳалол меҳнат,
виждон, сўзга садоқат каби қадриятларни мустаҳкамлайди.
Ҳазрат Баҳоуддин вафотидан бир кун олдин муридларининг ҳаммаси Хожа
Муҳаммад Порсога тобеъ бўлишини васият қилган. Баҳоуддин Нақшбанд илм истаб, яс-
савия тариқати шайхларининг машҳур вакилларидан бўлмиш Қусам шайх олдига,
Нахшаб, яъни ҳозирги Қарши шаҳрига боради. Уч ой ундан таълим олади. Баҳоуддин
Нақшбанднинг бу пирга ихлоси баланд бўлган, айни чоғда Қусам шайх ҳам уни ўз
ўғлидек билиб, муридига чексиз ҳурмати туфайли умрининг охиригача Бухорода яшаб,
шу ерда вафот этади. Баҳоуддин Нақшбанд 1389 йил вафот этадилар. У кишининг
муборак қабрлари Қасри Орифонда жойлашган бўлиб, жуда обод зиёратгоҳдир.
ISSN:
2181-3906
2025
In e na ional scien i ic jou nal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
620
Хулоса: Баҳоуддин Нақшбанд ўзининг ҳаёти ва таълимоти билан инсоният
маънавияти тарихида ўчмас из қолдирган. У инсоннинг ташқи эмас, ички дунёси пок
бўлишини асосий мезон деб билган.
Нақшбандия тариқати орқали у ислом ахлоқи ва фалсафасига амалий мазмун
киритди - яъни инсонни жамиятда фаол, меҳнаткаш ва маънавий етук бўлишга даъват
қилди. Баҳоуддин Нақшбанд таълимотининг асосий ғоялари - сукут, зикр, меҳнат ва ихлос
- бугунги замон учун ҳам жуда муҳимдир. Унинг “дил ба ёру, даст ба кор” шиори
инсонни ҳар қандай шароитда ҳам Аллоҳни эслаб, пок ният билан фаол ҳаёт кечиришга
чорлайди.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Навоий, А. Насоим ул-мухаббат мин шамоим ул-футувват. - Тошкент: Ғафур Ғулом
номидаги нашриёт, 1991.
2. Каримов, Ҳ. “Нақшбандия тариқати ва унинг фалсафий асослари”. - Бухоро, 2015.
3. Абдураҳмон Жомий. “Нафаҳот ул-унс”. - Теҳрон, 1983.
4. “Баҳоуддин Нақшбанд ҳаёти ва мероси ҳақида илмий мақолалар тўплами”. -
Тошкент: “Маънавият”, 2020.
5. А.Муродов. “Тасаввуф ва Нақшбандия таълимоти”. - Самарқанд, 2019.
6. Г.Наврўзова. “Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ҳаёти ва маънавий мероси”-Тошкент:
“Фан” нашриёти, 2021.