scieee Science in your language
[en] (orig)

ҒЎЗАНИНГ ТУРЛАРАРО Ғ2 ОДДИЙ ВА МУРАККАБ ДУРАГАЙИДА ТОЛАНИНГ ИП ЙИГИРУВЧАНЛИК КОЭФФИЦИЕНТИ ТАҲЛИЛЛАРИ

Author: Рахимов Бехруз Абдурашид ўғли; Фозилбек Тореев Нуруллаевич; Муҳаммаджонов Шаҳриёр Шукуржон ўғли; Рўзимуродов Элмурод Султонмурод ўғли
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17676044
Source: https://zenodo.org/records/17676044/files/654-657.pdf
654
УЎТ: 633.511:632:631.572
ҒЎЗАНИНГ ТУРЛАРАРО Ғ2 ОДДИЙ ВА МУРАККАБ
ДУРАГАЙИДА ТОЛАНИНГ ИП ЙИГИРУВЧАНЛИК
КОЭФФИЦИЕНТИ ТАҲЛИЛЛАРИ
Рахимов Бехруз Абдурашид ўғли
Мустақил тадқиқотчи, Тошкент давлат аграр университети
Фозилбек Тореев Нуруллаевич,
Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент, Тошкент давлат аграр университети
Рўзимуродов Элмурод Султонмурод ўғли,
Муҳаммаджонов Шаҳриёр Шукуржон ўғли,
Магистрант, Тошкент давлат аграр университети
[email p o ec ed]
DOI: h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17676044
Аннотaция. Ғўзанинг G.hi su um L. ва G.ba badense L. турларини маҳаллий навлари
иштирокидаги Ғ2 мураккаб дурагайларда оддий дурагайларга нисбатан ип йигирувчанлик
коэффициенти бирмунча ижобий ҳолатда эканлиги аниқланди.
Калит сўзлар: ғўза, оддий дурагай, мураккаб дурагай, тола сифат кўрсаткичлари,
ип йигирувчанлик коэффициенти, танлаш.
Аннотация. Установлено, что коэффициент прядильности сложных гибридов
F2 с участием местных сортов хлопчатника G.hi su um L. и G.ba badense L. несколько
положительнее, чем простых гибридов.
Ключевые слова: хлопок, простой гибрид, сложный гибрид, показатели качества
волокна, коэффициент прядильности, селекция.
Abs ac : The spinning coe icien o F2 complex hyb ids con aining he local co on
a ie ies G.hi su um L. and G.ba badense L. was ound o be somewha highe han ha o
simple hyb ids.
Keywo ds: co on, simple hyb id, complex hyb id, ibe quali y indica o s, spinning
coe icien , b eeding.
Кириш. Маълумки, жаҳонда пахта етиштирувчи барча давлатларда
янги яратилаётган навларда толанинг сифат белгиси энг муҳим аҳамиятга эга
ҳисобланади. Ғўзанинг қимматли хўжалик белгилари юқори бўлиши билан
бир қаторда тола сифат кўрсаткичлари жаҳон андоза талабларига жавоб
бериши зарур. Бугунги кунда пахтачилик агро-кластерлари ва фермер
хўжаликлари томонидан толанинг сифат кўрсаткичларига алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Шу сабабли, қимматли хўжалик белгиларини битта организда
мужассамлантириш учун турлараро дурагайлашдан фойдаланиш бирмунча
истиқболли ҳисобланади.
655
Тола чиқими юқори бўлган навларни яратишда якка танловларни
амалга ошириш ҳамда чигит вазни ва ҳажми, тола индекси шунингдек, тола
чиқими бўйича танлаш ҳамда чиқитга чиқариш ишларини жадаллаштириш
лозим [1; 10-12 б.].
Ғўза навлари фақат деҳқончилик талабларигагина эмас, балки енгил
саноатимизнинг ҳамда дунё бозорининг пахта толасига бўлган талабларига
тўла жавоб берадиган бўлиши лозим. Пахта толасининг сифати jддий ва
мураккаб дурагайлаш натижасида яратилган бир қанча андоза навига
нисбатан тола сифати юқори эканлиги, IV тип талабларига жавоб берадиган
оилалар борлиги кузатилган, асосий қимматли хўжалик белгиларини
жипслаштириб, янги нав ва бошланғич манбалар яратиш учун янги тизмалар
ажратиб олинган [2; 43-44 -б.].
Тадқиқот услуби. Тадқиқотларда ўрта ва ингичка толали ғўзани
чатиштириш натижасида олинган мураккаб дурагайларни қимматли хўжалик
белгилари математик статистик таҳлиллари Б.А.Доспеховнинг «Методика
полевого опыта» [5] услуби ҳамда Мс Excel дастури асосида амалга
оширилган.
Натижалар ва мунозара. Тадқиқотларда турлараро Ғ2 оддий ва
мураккаб дурагайларни асосий қимматли хўжалик белгилари таҳлиллари
бўйича танлаб олинган 25 тадан ўсимликларни толасини ип йигирувчанлик
коэффициенти кўрсаткичи таҳлил қилинди. Толанинг сифат кўрсаткичлари
“Сифат” сертификатлаш марказида HVI замонавий ўлчов асбобида
аниқланди.
Маълумки, пахтачилик агрокластерлари томонидан пахта толасини ип
йигирувчанлик коэффициентига ҳам эътибор қаратилмоқда. Ип йигирувчанлик
коэффициенти Spinning consis ency index (SCI) - Узунлик ва пишиқлиқ модулида
аниқланадиган ушбу қиймат толанинг ип йигирувчанлик коэффициентини
аниқлайди. Дипазони 150 дан баланд–жуда юқори, 140-149 гача юқори, 130-140
гача ўрта, 120-129 гача паст, 120 дан паст жуда паст ҳисобланди. Тадқиқотларда
толани сифат белгиларидан ип йигирувчанлик коэффициенти (SCI) бўйича
ўрта ва ингичка толали маҳаллий навлар иштирокида олинган Ғ2 оддий ва
мураккаб дурагайларда вариацион таҳлил қилинди. Ушбу белги бўйича
вариацион қатор 131 дан 170 гача бўлиб, 8 синфларда (К=5) бўлганлиги
аниқланди.
Толани ип йигирувчанлик коэффициенти Ғ2 оддий дурагайларда ўртача
144,6 дан Ғ2 (С-9082 х Сурхон-100) комбинациясида, 150,8 гача, мураккаб
дурагайларда эса 145,6-152,5 бўлиб, аксарият ўсимликлар 3-5 синфларда
656
учради. Ушбу синфларда 141-155 оралиғида бўлиб, оддий дурагайларда
64,0-76,0 %, мураккаб дурагайларда 64,0-68,0 % оралиғида ўсимликлар
учради. Андоза сифатида олинган С-6524 навида ип йигирувчанлик
коэффициенти 140,9, Сурхон-14 навида 154,6 бўлганлиги қайд этилди.
Турлараро Ғ2 оддий дурагайларда ип йигирувчанлик коэффициенти
вариацион таҳлилларга кўра 156 дан юқори бўлган ўсимликлар 8 % дан, 24,0
% гача, мураккаб дурагайларда эса 12 % дан, 28,0 % гача ажралиб
чиққанлиги аниқланди. Толани ип йигирувчанлик коэффициенти белгиси
бўйича ўзгарувчанлик коэффициенти Ғ2 оддий дурагайларда 6,60-7,34 %, Ғ2
мураккаб дурагайларда 7,15-7,67 % оралиғини ташкил этди.
Тадқиқотларда Ғ2 мураккаб дурагайларда оддий дурагайларга нисбатан
ип йигирувчанлик коэффициенти бирмунча ижобий ҳолатда эканлиги
аниқланиб, оддий ва мураккаб турлараро дурагайлардан вариацион
қаторнинг чап томонидаги ўсимликлар чиқитга чиқазилиб, вариацион
қаторнинг ўнг томонида жойлашган ўсимликлар танланиб, кейинги йилларда
тадқиқот ишларини давом эттириш учун ажратиб олинди.
Ғўзанинг Ғ2 оддий ва мураккаб дурагайларида толанинг ип
йигирувчанлик коэффициенти кўрсаткичи ўзгарувчанлиги
Турлараро оддий
ва мураккаб
Ғ2 дурагайлар
К=5
n
M±m
δ
V
%
131
-
135
136
-
140
141
-
145
146
-
150
151
-
155
156-
160
161-
165
166
-
170
Ғ2 (С-9082 х
Сурхон-100)
2
5
10
4
2
1
1
25
144,6±3,2
5
10,2
7,11
Ғ2(С-9082хТермиз-
34)
2
3
9
5
3
2
1
25
145,7±7,5
6
10,7
7,34
Ғ2 (С-2609 х
Сурхон-100)
1
2
5
11
3
2
1
25
146,2±7,6
3
10,7
7,38
Ғ2 (С-2609 х
Сурхон-14)
2
4
9
4
3
2
1
25
149,5±7,6
9
10,8
7,28
Ғ2(С-2609хТермиз-
34)
3
3
10
4
3
1
1
25
145,3±7,3
9
10,4
7,20
Ғ2(ОмадхСурхон-
14)
2
2
9
5
4
2
1
25
145,8±7,2
0
10,1
6,99
Ғ2(ОмадхСурхон-
100)
2
3
11
3
4
1
1
25
150,1±7,0
0
9,9
6,60
Ғ2(ОмадхТермиз-
34)
1
3
10
6
2
2
1
25
150,8±7,4
9
10,5
7,02
Ғ2 [(С-9082 х
Сурхон-100) х (С-
9082 х Термиз-34)]
1
4
9
6
2
2
1
25
145,6±7,3
2
10,3
7,11
Ғ2 [(С-2609 х
2
2
3
11
4
2
1
25
152,5±8,2
11,6
7,63
657
Сурхон-100) х (С-
2609 х Сурхон-14)]
2
Ғ2 [(С-2609 х
Термиз-34) х (С-
2609 х Сурхон-14)]
1
3
3
4
9
3
2
25
151,8±7,7
6
10,9
7,23
Ғ2 [(Омад х
Сурхон-14) х (Омад
х Сурхон-100)]
1
2
5
10
4
2
1
25
152,0±8,2
5
11,6
7,67
Ғ2 [(Омад х
Термиз-34) х (Омад
х Сурхон-100)]
1
1
2
4
11
3
3
25
151,9±7,6
8
10,8
7,15
S . С-6524
2
8
6
4
3
1
1
25
140,9±7,8
2
11,0
7,85
S . Сурхон-14
1
2
3
9
5
3
2
25
154,6±8,5
0
12,0
7,77
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Ибрагимов П., Эргашев Б., Эргашева С. Юқори комплекс белгиларга эга бўлган
ғўзанинг селекцион ашёлар таснифи. //Ж. Агроилм Ўзбекистон қишлоқ ва сув
хўжалиги журнали илмий иловаси. -2019. -№2 сон. -Б. 10-12 б.
2. Тореев Ф., Ўрозов Б., Шодмонова Г., Эгамбердиев Р. Ғўзани оддий ва мураккаб
дурагайлаш натижасида яратилган тизмаларнинг тола сифат кўрсаткичлари. // Ж.
O‘zbekis on qishloq a su xo‘jaligi журнали -2024. -№3. –Б. 43-44 б.