“ISSIQ IQLIM SHAROITIDA YUQUMLI KASALLIKLARNING O‘ZIGA XOS KECHISHI”
152
“ISSIQ IQLIM SHAROITIDA YUQUMLI KASALLIKLARNING
O‘ZIGA XOS KECHISHI”
TERMIZ
-
2025
ОИВ БИЛАН КАСАЛЛАНГАНЛАРДА БЛАСТОЦИСТАЛАР
ГЕНОТИПЛАРИНИ ЎРГАНИШ
Эргашева Муниса Якубовна, Ачилова Матлюба Мирхамзаевна
Самарқанд Давлат тиббиёт университети, Самарқанд, Ўзбекистон
ОИВ инфекцияси вирус табиатли сурункали юқумли касаллик бўлиб, асосан
иммун тизимини зарарлаб, оппортунистик касаллик ва ўсмалар
ривожланишига сабаб бўлади ва антиретровирус терапия ўтказилмаганда
ўлим ҳолати билан якунланади [Raimondo M. э al., 2017; Gua aldi G., 2019].
Бугунги кунда иммунитет танқислиги бўлган шахслар сонининг ортиб
бориши туфайли патоген ичак содда ҳайвонлари Lamblia in es inalis ва
En amaeba hys oli ica билан бирга Blas ocys is spp, C yp ospo idium spp ва
Cyclospo a spp нинг учраш частотаси ҳам кўпайди [Бартлетт Д., 2012; Taylo
T.H., 2016].
Тадқиқот мақсади. Бластоцистоз аниқланган ОИВ инфекцияли беморларда
бластоцисталар генотипларини аниқлаш.
Тадқиқот материали ва усуллари. Самарқанд вилоят юқумли касалликлар
клиник шифохонасида 2021-2024 йилларида даволанган 185 нафар беморда
тадқиқот ўтказилди. Беморлар 2 та гуруҳга тақсимланди: I-гуруҳ (асосий
гуруҳ)га ОИВ инфекцияси ва бастоцист инвазияси аниқланган 78 нафар
бемор, II-гуруҳ (назорат гуруҳи)га эса бластоцист инвазияси аниқланган ОИВ
инфекциясиз 15 нафар бемор киритилди. Тадқиқот ўтказиш учун
копроовоскопия, ИФА ва ПЗР усулларидан фойдаланилди.
Тадқиқот натижалари. Бластоцисталарнинг субтипларини аниқлаш
мақсадида беморларда текширув намуналари (нажас) 7 та бластоциста
субтипларини аниқлаш тўпламлари (Blas ocys is spp.ST-1,2,3,4,5,6,7) дан
иборат махсус праймерлардан фойдаланилди. ОИВ инфекцияли 78 нафар
беморда аниқланган бластоцисталарнинг генотипларини ўрганиш шуни
кўрсатдики, беморларда аксарият зооноз субтиплар доминантлик (62,8%)
қилади: Blas ocys is sрp.ST-5 24 нафар (30,8%) ва Blas ocys is sрp.ST-6 25
нафар (32,0%) беморда қайд қилинди. Blas ocys is sрp.ST-3 15 (19,2%)
беморда аниқланди. Blas ocys is sp.ST-1 эса жами 8 нафар (10,3%)
бемордагина қайд қилинди.
Тадқиқот гуруҳларида 6 нафар (7,70%) ОИВ инфекцияли беморларда
блатоцисталарнинг 2 та: Blas ocys is spp.ST-5 ва Blas ocys is spp.ST-1
“ISSIQ IQLIM SHAROITIDA YUQUMLI KASALLIKLARNING O‘ZIGA XOS KECHISHI”
153
“ISSIQ IQLIM SHAROITIDA YUQUMLI KASALLIKLARNING
O‘ZIGA XOS KECHISHI”
TERMIZ
-
2025
субтипларининг бирга микст тарзда учраши қайд қилинди. Шуни алоҳида
таъкидлаш муҳимки, ушбу гуруҳлардаги ОИВ инфекцияли беморларда
бластоцисталарнинг Blas ocys is spp.ST-2, Blas ocys is spp.ST-4 ва Blas ocys is
spp.ST-7 субтиплари умуман қайд этилмади.
Бластоциста инвазияси билан зарарланган ОИВ инфекцияси бўлмаган
беморлар (n=15) (6-гуруҳ – назорат гуруҳи) да бластоцисталар генотиплари
полимераза занжир реакцияси ёрдамида ўрганилганда 66,7% (10 нафар)
беморда бластоцисталарнинг Blas ocys is spp.ST-3 типи аниқланди. ОИВ
инфекциясиз шахсларда бластоцисталарнинг асосан Blas ocys is spp.ST-3
субтипи энг кўп 66,7% учрайди. Blas ocys is spp.ST-1 20,0% (3 нафар
беморда) ва Blas ocys is spp.ST-2 13,3% (2 нафар беморда) ҳолларда қайд
этилди. Бластоцисталарнинг Blas ocys is spp.ST-4, ST-5, ST-6 ва ST-7
субтиплари бирорта ҳолатда ҳам қайд қилинмади.
Хулоса. ОИВ инфекцияли беморлар ичагида бластоцисталарнинг асосан
зооноз субтиплари Blas ocys is spp.ST-5 ва Blas ocys is spp.ST-6 кўп (62,8%)
қайд қилинади, антропоноз тип – Blas ocys is spp.ST-3 ушбу беморларда
19,2% ҳолатдагина учрасада, ОИВ инфекциясиз беморларда доминантлик
(66,7%) қилади.