ЭКОЛОГИЯ МУАММОСИ ВА ХАЁТ УЧУН МУХИТНИНГ РОЛИ
Full text
153 Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMNS) ISSN: 2181-287X MTPHMPOI International Scientific and Practical Conference on Medical Tourism, Public Health and Management: Problems, Opportunities, and Innovations Tashkent, November 11, 2025 in-academy.uz/index.php/ejmns ЭКОЛОГИЯ МУАММОСИ ВА ХАЁТ УЧУН МУХИТНИНГ РОЛИ Касимов К.А. Алфраганус университети, Даволаш факультети, Ички касалликлар кафедраси Доценти https://doi.org/10.5281/zenodo.17697849 Кириш. Янги Ўзбекистонда табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик барқарорликни таъминлаш долзарб масалалардан бирига айланган. Давлат раҳбари нутқларида Оролбўйи минтақаcини тиклаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилгани, экология масаласининг давлат сиёсатида муҳим ўринга эга эканини кўрсатади. Инсон яратилганидан буён табиат билан узвий боғлиқ ҳолда яшаб келган ва атроф муҳитдаги ҳар қандай ўзгариш инсон саломатлигига бевосита таъсир қилган. Ибтидоий жамоа тузумида атроф муҳит тушунчаси мавжуд бўлмаган бўлса, вақт ўтиши билан экологик онг шаклланган ва ривожланган. Мақсад. Экологик муаммоларнинг инсон саломатлигига таъсирини таҳлил қилиш ва хаёт учун муҳитнинг ролини аниқлаш. Материаллар ва усуллар. Ушбу ишда мавжуд экологик манбалар, илмiy мақолалар, статистик маълумотлар, экологик таҳлил усуллари, мавжуд муаммоларнинг таснифи ва халқаро экологик муаммолар динамикаси ўрганилди. Қиёсий таҳлил, таҳлилий тизимлаштириш ва манбаларни ўрганиш методлари қўлланилди. Натижалар. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсоният глобал экологик муаммолар билан юзма-юз келган. Россия ва Европа мамлакатларида атмосфера ифлосланиши туфайли ҳавода заҳарли моддалар меъёрдан 10 маротаба юқори эканлиги қайд этилган. Ўзбекистонда ҳам экологик муаммолар, хусусан, ҳаво, сув ва озиқ-овқат маҳсулотларининг ифлосланиши, табиий ресурсларнинг тежамкорлик билан ишлатилмаслиги одам саломатлигига жиддий хавф солмоқда. Атмосферанинг асосий ифлослантирувчи моддаларидан олтингугурт диоксиди, азот оксиди, углерод оксиди ва бошқа газлар инсон организмига кучли зарар етказади. Мухокама. Экологик муаммолар цивилизация ривожининг ўзидан келиб чиққан ҳолда шаклланмоқда. Бу муаммолар тоза ҳаво етишмаслиги, атмосферанинг химиявий ва биологик ифлосланиши, озиқ-овқат сифатининг пасайиши, сув ресурсларининг булғунланиши каби йўналишларга ажратилади. Инсон саломатлиги атроф муҳит билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, экологик номутаносиблик одамлар саломатлиги, туғилиш даражаси ва умр кўриш давомийлигига таъсир қилади. Икки асосий муаммо гуруҳи мавжуд: 1. табиий муҳитдаги ўзгаришлар; 2. инсон хўжалик фаолиятидан келиб чиқадиган экологик бузилишлар. Хулоса. Экологик муаммоларни бартараф этиш учун аҳоли экологик онгини ошириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш тамойилларини амалга жорий этиш зарур. Экологик маданиятнинг шаклланиши инсоннинг табиатга муносабатини яхшилаб, саломатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Хулоса қилиб айтганда, экологик муҳит – инсон ҳаёти учун асосий омиллардан биридир. Фойдаланилган адабиётлар 1. Сатторов З.М. Экология. Тошкент: «Сано-стандарт», 2018. 2. Ёрматова Д.Ю., Хушвактова Х.С. Экология и природа леса. Тошкент: «Наука и техника», 2018. 3. Каюмов А.А., Якубов О.С., Ракимов А.Р. Природа и её блага. Тошкент: «Фанат», 2011.