17
Vol. 5, No. 11 pa 2 – Special Issue (EJSSPC)
ISSN: 2181-2888
MINWHPS
In e na ional Scien i ic-P ac ice Con e ence on
“Mode n In e p e a ion o Na ional and Wo ld
His o y: P oblems and Solu ions”
Denau, No embe 17, 2025
in-academy.uz/index.php/ejsspc
ШАРҚ ВА ҒАРБ МАДАНИЯТЛАРИ УЙҒУНЛАШУВИНИНГ ЖАҲОН
МАЪНАВИЙ ҲАЁТИГА ТАЪСИРИ
Очилов Жамшид Абдурашидович
Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта
тайёрлаш институти,
Самарқанд минтақавий филиали доценти,
фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17707362
Аннотация: Мазкур мақолада глобаллашув шароитида Шарқ ва Ғарб маданиятлари ўзаро
таъсирининг жаҳон маънавий ҳаётида тутган ўрни таҳлил қилинади. Маданий мулоқот,
цивилизациялар ўртасидаги уйғунлик ва мафкуравий бағрикенглик ғояларининг шаклланиш
жараёнлари ёритилади. Шунингдек, маданий синтезнинг ижтимоий онг, маънавий қадриятлар
ҳамда инсон тафаккурига таъсири илмий жиҳатдан асосланади.
Anno a ion: In his a icle, he ole o he in e ac ion be ween Eas e n and Wes e n cul u es in he
spi i ual li e o he mode n wo ld unde he condi ions o globaliza ion is analyzed. The p ocesses o
o ming ideas o cul u al dialogue, ha mony be ween ci iliza ions, and ideological ole ance a e
elucida ed. Mo eo e , he impac o cul u al syn hesis on social consciousness, mo al alues, and
human hinking is scien i ically subs an ia ed.
Аннотация: В данной статье анализируется роль взаимодействия культур Востока и Запада
в духовной жизни современного мира в условиях глобализации. Раскрываются процессы
формирования идей культурного диалога, гармонии между цивилизациями и идеологической
толерантности. Кроме того, научно обосновывается влияние культурного синтеза на
общественное сознание, духовные ценности и человеческое мышление.
Калит сўзлар: Шарқ маданияти, Ғарб маданияти, маданий уйғунлашув, цивилизациялар
мулоқоти, маънавият, глобаллашув, қадриятлар.
Keywo ds: Eas e n cul u e, Wes e n cul u e, cul u al in eg a ion, dialogue o ci iliza ions,
spi i uali y, globaliza ion, alues.
Ключевые слова: культура Востока, культура Запада, культурная интеграция, диалог
цивилизаций, духовность, глобализация, ценности.
Инсон цивилизациясининг тарихий тараққиётида Шарқ ва Ғарб маданиятлари доимо бир-
бирини тўлдириб келган. Бу икки маданият йўналиши турли қадриятлар тизими, тафаккур
услуби ва маънавий идеалларга эга бўлса-да, уларнинг уйғунлашуви натижасида жаҳон
маънавий ҳаётида янги синтез — умуминсоний қадриятлар тизими шаклланмоқда.
ХХ аср охирларида глобаллашувнинг янги тарихий даври бошланиши билан “Ғарб” ва “Шарқ”
тушунчалари соф географик маънодан чиқиб, янгича мазмун касб этмоқда. Чунки ҳозирги
даврда бутун инсониятни қамраб олган интеграция, глобаллашув, интенсивлашув,
универсаллашув ва урбанизация жараёнлари дунёдаги барча давлатларни — ижтимоий-
сиёсий тизимидан, иқтисодий ривожланиш даражасидан, этно-демографик таркибидан ва
конфессионал хусусиятларидан қатъий назар — ўз гирдобига тортади. Натижада, “Ғарб” ва
“Шарқ” тушунчалари классик маъносини ва парадигмасини ўзгартириб, файласуфлар,
тарихчилар, сиёсатчилар ва бошқа илмий жамоатчилик орасида янги илмий тушунчалар билан
қўлланила бошлади.
Дунё халқларининг маънавий ва маданий қадриятларини интеграциялаштириш ва
глобаллашув жараёнлари ижтимоий антропология ва маданиятшунослик соҳаларида кенг
қамровда таҳлил қилинмоқда. Ҳозирги глобаллашув контекстида бу жараёнлар ҳақида турли
фикр-мулоҳазалар, айрим ҳолларда эса қарама-қарши қарашлар ҳам илгари сурилмоқда. Шу
18
Vol. 5, No. 11 pa 2 – Special Issue (EJSSPC)
ISSN: 2181-2888
MINWHPS
In e na ional Scien i ic-P ac ice Con e ence on
“Mode n In e p e a ion o Na ional and Wo ld
His o y: P oblems and Solu ions”
Denau, No embe 17, 2025
in-academy.uz/index.php/ejsspc
билан бирга, тадқиқотчиларнинг умумий нуқтаси шундаки, бу жараёнларни рационал асосда
ташкил этиш ва самарали бошқариш имкониятлари мавжуд бўлиб, улар орқали инсониятни
глобал маънавий ва маданий инқироздан барқарор чиқариш йўллари топилиши мумкин. Бу
нуқта жаҳон цивилизациясининг маънавий ва маданий ривожланиши жараёнларини чуқурроқ
тушунишда ҳамда глобал сиёсий ва ижтимоий муносабатларни таҳлил қилишда муҳим
аҳамият касб этади.
Маълумки, Ғарб ва Шарқ цивилизациялари, ўзида дунёқарашнинг (материалистик,
дуалистик ва идеалистик) қарама-қарши турларини, дунёни англашда (онтологик ва
гносеологик) таълимотларини, амалий хаёт тарзини, маънавий қиёфаси индивидуаллигини
белгиловчи маданиятларнинг типик шаклларини мужассам қилади. Буларни: бир томондан,
цивилизацияларни идентификациялаштирувчи асослар сифатида эътироф қилиш керак.
Иккинчи томондан, инсоннинг интелектуал-рационалистик салоҳияти, борлиқни амалий
ўзгартирувчанлик ва ўзлаштирувчанлик фаолияти – цивилизациялар ривожланиш
йўналишларини, даражасини баҳолаш мезонлари ҳисобланади.
Умуман, “Шарқ цивилизацияси ва маданияти”, “Ғарб цивилизацияси ва маданияти”
тушунчалари мазмунини конкрет Шарқ ва Ғарб одами ментал хусусиятлари контекстида
қараш, уларнинг индивидуаллигинини идентификациялаштирувчи омиллар комплексини
аниқлашни тақозо қилади. Зеро, ҳар қандай ижтимоий ҳодисанинг объектини ҳам, субъектини
ҳам инсон ташкил қилишини назарда тутадиган бўлсак, уларнинг тарихий замондаги,
ижтимоий макондаги мавжудлик ҳолати цивилизациялар ривожланиш даражасига
адекватлиги кўзга ташланади.
Албатта, Шарқ ва Ғарб цивилизациялари, ўзларининг у ёки бу шаклдаги маданияти
мазмунини, функционал аҳамиятини белгиловчи муҳим (аксарият ҳолатларда – жузъий)
ментал хусусиятлари билан бир-биридан фарқ қилади. Лекин, бу ҳолат уларни бир-бирига
карама-қарши қўйишга асос бўла олмайди. Чунки бир томондан, жаҳон цивилизацияси
генезиси ва ретроспектив асосларига кўра, умуминсоний характерга эга. Бошқа томондан,
Шарқ ва Ғарб цивилизациялари, муайян геомаданият асосига қурилса ҳам, муқаррар равишда,
умумийлик таркибидаги махсуслик ва хусусийликни намоён қилади.
Шунинг учун цивилизациялар ва маданиятлар тарихига, ривожланиш қонунларига, ўзаро
алоқадорлигига бағишланган фалсафий адабиётларда учрайдиган: “глобал цивилизация”,
“дунё маданияти”, “умуминсоний қадрият” ва шу каби бошқа тушунчалар мазмунини
фалсафанинг: алоҳидалик, махсуслик, умумийлик; бутун, қисм, элемент категориялари
контекстида (айниқса, конкрет инсон, ижтимоий бирлик фаолияти доирасида) ўрганиш
нисбатан мукаммал билимларни беради.
Дунё цивилизациясининг манзараси, бир-биридан нисбатан мустақил, ижтимоий-
географик маконлардан иборат, деган қарашлар, яқин ўтмишгача реал ва индивидуал тарихий
асосларга эга бўлган. Лекин миллатлараро маданий муносабатларнинг интенсивлашувлашуви,
бу қарашларни тубдан ўзгартириб юборди. Яъни ижтимоий онгнинг ижтимоий борлиққа
нисбатан мустақиллиги, уларнинг цивилизацияларга таъсир имкониятларини ҳам,
йўналишларини ҳам белгилаб берган.
Ҳозирги Шарқ ва Ғарб цивилизацияларнинг янги ривожланиш босқичини, бир томондан,
бу имкониятларнинг объектив шарт-шароитлари, субъектив омиллари реаллашуви, иккинчи
томондан, цивилизациялар глобаллашувини таъминловчи маънавий-маданий муносабатлар
интеграцияси натижаси сифатида қараш керак. Зеро, информацион технологиялар, алоқа
коммуникациялари, инфраструктураси ривожланиши натижасида, глобал маънавий-маданий
19
Vol. 5, No. 11 pa 2 – Special Issue (EJSSPC)
ISSN: 2181-2888
MINWHPS
In e na ional Scien i ic-P ac ice Con e ence on
“Mode n In e p e a ion o Na ional and Wo ld
His o y: P oblems and Solu ions”
Denau, No embe 17, 2025
in-academy.uz/index.php/ejsspc
макон чегаралари (фавқулодда, породоксал тарзда) “торайиб” цивилизацияларнинг, географик
ўрнидан, ижтимоий макон хусусиятларидан қатъий назар, маънавий-маданий муносабатларга
таъсирини кучайтирмоқда.
Биз яшаётган тарихий замон реаллиги Шарқ ва Ғарб цивилизациларини
интеграциялаштирувчи нуқталар, айнан турли миллатларнинг маъанавий-маданий
муносабатлари “чорраҳасида” эканлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун ҳам, ҳозирги даврда
жаҳон ҳамжамияти инсониятнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий, маънавий,
мафкуравий муносабатларини: иқтисодий ривожланиш даражасидан, сиёсий мавқеидан, этно-
демографик таркибидан, конфессионал мансублигидан қатъий назар интеграциялаштириш
имкониятларини қидириб топиш – цивилизация келажагини сақлаб қолишнинг муқобили
бўлмаган имконияти эканлигини англаб етмоқда.
Лекин, ҳозирги даврда – умумий инқироз глобаллашаётган ва кескинлашаётган шароитда
инсоният ҳаётининг барча соҳаларида Шарқ ва Ғарб цивилизациялари интеграциясига: утопик
орзуларга, мифологик тасаввурларга кўра ёндашиш эмас, балки реал воқеликдан келиб чиқиб,
амалий чора-тадбирлар кўришни тақозо қилмоқда. Бошқача қилиб айтганда, бугунги кунда
Авестодаги: фикр, сўз, амал бирлигини таъминлаш муаммоси ҳар қачонгидан долзарб бўлиб
қолмоқда. Маданиятлар интеграциялашуви ва глобаллашувига қарши ҳар қандай тўсиқ ёки
цивилизациянинг архаик илдизларига қайтиш – умуминсоният келажагини шубҳа остига
қўяди.
Шунинг учун ҳам, ХХI аср воқелиги Шарқ ва Ғарб цивилизациялари интеграцияси
хосиласи бўлган маънавий-маданий муносабатлар глобаллашуви, янги дунёвий маданият
(тўғрироғи, унинг “конструкцияси” контурлари) шаклланишига олиб келмоқда. Лекин бу
жараённинг зиддиятларга бойлиги, унинг тарихий меросга, анъаналарга, тажрибаларга,
қадриятларга (аксарият ҳолатларда, нигилистик, конформистик) муносабатга асосланади.
Бунда асосий йўналиш: цивилизациялар интеграцияси, маданиятлар глобаллашуви миллий
қадриятлар ассимиляциясига олиб келишидан эҳтиёт бўлишга чорловчи ҳаракатларда намоён
бўлади. Айниқса, Шарқнинг ривожланаётган учинчи дунё (шу жумладан, Ғарбнинг) айрим
мамлакатларида ҳам, маданиий муносабатлар глобаллашуви натижасида “оммавий маданият”
эскалацияси кучайиши, ҳақли равишда таҳликага, саросимага сабаб бўлмоқда.
Шунга қарамасдан, тарихий тажрибалар цивилизациялар интеграцияси – маънавий-маданий
муносабатлар глобаллашуви янги босқичида ҳам умуминсоний ва миллий маданиятлар
симбиози, уларнинг “субординацион майдони”, иммунитет потенциали сақланиб қолишини
кўрсатмоқда. Яъни ҳар қандай шароитда ҳам, глобал маданият (хусусан, “оммавий маданият”)
таъсири универсализмига нисбатан, миллий маданият субъектларининг “муҳофазаланиш
қобиғи” мажуддир. Гап ундан фойдаланиш “технологияси”га, институтлари фаолиятини
оқилона ташкиллаштириш ва бошқаришга боғлиқ бўлиб қолмоқда.
ХХ аср глобал цивилизациясининг муҳим хусусиятларидан бири – жаҳон тарихидаги буюк
бурилишлари пайтида: ҳар бир миллат, жамият, давлатнинг умуминсоният маънавий-
маданияти таркибида ўз индивидуал “МЕНлигини” англаши кучайишида намоён бўлмоқда.
Зеро, бир томондан, ижтимоий-сиёсий тизим ва дунёқарашдаги ўзгаришлар, глобаллашувнинг
тарихий зарурияти ва объектив қонунияти, дунё халқлари маънавий-маданий муносабатлари
интеграциясини тақозо қилади. Иккинчи томондан, айрим миллатларда “МЕН” англаш
эйфорияси (айниқса, дунёга эгалик қилиш психологик стереотипи) бошқа халқлар маънавий
маданиятига, тарихий анъаналарига нисбатан, нигилистик-конформистик муносабат (ҳатто,
агрессив руҳ, кайфият) шаклланишига олиб келмоқда.
20
Vol. 5, No. 11 pa 2 – Special Issue (EJSSPC)
ISSN: 2181-2888
MINWHPS
In e na ional Scien i ic-P ac ice Con e ence on
“Mode n In e p e a ion o Na ional and Wo ld
His o y: P oblems and Solu ions”
Denau, No embe 17, 2025
in-academy.uz/index.php/ejsspc
Бир-бирига қарама қарши бўлган бу тенденцияларда биринчи йўналишнинг устуворлиги:
ҳозирги цивилизация характерини ҳам, аҳамиятини ҳам белгиловчи мезонга айланди. Чунки
глобал ижтимоий маконда шаклланаётган дунёвий маданият “конструкциясини”,
“архитектураси” асосини миллий ва умуминсоний қадриятлар симбиози ташкил қилиши аниқ
бўлиб қолди. Зеро, миллий маънавий-маданий қадриятлар “селекцияси”, уларнинг органик
бирлиги ўтмишда – антик давр цивилизацияларида шаклланган анъаналарга таяниш: Шарқ
цивилизациясининг маънавий-ахлоқий мазмунини, Ғарб уйғониш даври романтикаси
хусусиятларини белгилаб берган.
Бошқача қилиб айтганда, ҳар қандай цивилизацияда маданиятнинг янги йўналиши, уни
детерминлаштирувчи омилига асосланган. Масалан, қадимги дунёда – меҳнат қуроллари ёки
оловдан фойдаланиш, ўрта асрларда – архитектура ёки монументал санъат, янги тарихда –
техника ва технология, энг янги даврда – ахборот коммуникацияси – цивилизация даражасини
ҳам, характерини ҳам белгиловчи муҳим мезон бўлган. Яъни умуминсоният цивилизацияси
тарихи – архаик мозийдан ҳозирги кўринишдаги мураккаб мазмунга ва шаклларга эга бўлиб,
унинг динамик ривожланиш жарёнини намоён қилади.
Дунё цивилизациясининг тарихий меросини ижодий ўзлаштириш ва ривожлантиришни
ягона синхрон тарихий замон ва ижтимоий маконда баҳолаш мезонлари, уларни
конкретлаштирган, натижада, Шарқ ҳамда Ғарб ижтимоий муносабат соҳаларига,
йўналишларига хос цивилизацияларни туркумлаштириш қабул қилинган. Лекин барча
тарихий даврларда, улар учун маънавий-маданий омил умумий бўлган ва кейинги
цивилизациялар ҳам бундан истисно эмас.
Хулоса қилиб айтганда: биринчидан, Шарқ ва Ғарб цивилизацияларининг мулоқоти ва
ўзаро таъсири, объектив-тарихий зарурият бўлиб, инсоният тарихий тараққиёти устувор
йўналишларини ва истиқболларини белгилаб беради; иккинчидан, цивилизацияларнинг ҳар
қандай соҳаси ва йўналиши миллатлараро маънавий-маданий муносабатлар интеграциялашув
хусусиятларига адаекват бўлади ҳамда мазмунини белгилайди; учинчидан, турли
цивилизациялар ва маънавий-маданий муносабатлар интеграцияси, уларнинг
индивидуаллигини, махсуслигини, хусусийлигини шартли ва нисбий қилиб, универсаллигини
таъминлайди; тўртинчидан, Шарқ ва Ғарбга хос маънавий-маданий муносабатлар
интеграциясининг демократик тамойилларга асосланиши, миллий колоритни сақлаб қолган
ҳолда, универсал қадриятлар шаклланишига олиб келади; бешинчидан, ҳозирги глобаллашув
шароитида цивилизациялараро мулоқотда ўзаро муроса, консенсус нуқтасини топиш –
инсоният келажагини сақлаб қолишнинг асосий шарти ҳисобланади.