38
Vol. 5, No. 11 pa 2 – Special Issue (EJSSPC)
ISSN: 2181-2888
MINWHPS
In e na ional Scien i ic-P ac ice Con e ence on
“Mode n In e p e a ion o Na ional and Wo ld
His o y: P oblems and Solu ions”
Denau, No embe 17, 2025
in-academy.uz/index.php/ejsspc
ТАЪЛИМ ФАЛСАФАСИ ВА УНИНГ МЕТОДОЛОГИК
ТАРАҚҚИЁТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Хажиева Максуда Султановна
Ф.ф.д, проф.
Абу Райхон Беруний номидаги Урганч Давлат университети.
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17707833
Таълим фалсафаси объектив оламдаги нарса, воқеа, ҳодиса, жараёнлар ҳақидаги билимлар
ва улар билан кишиларни қуроллантиришнинг методологик асослари ҳақидаги илмий-амалий
аҳамиятга молик бўлган фалсафий фан сифатида биринчи навбатда онтологик
1
масалалар ва
уларнинг ечимлари ҳақида баҳс юритади. Аслини олганда, онтология ҳам фалсафа илмининг
бир таркибий қисми бўлиб, унинг предметини борлиқ ташкил қилади. Шу нуқтаи назардан
қараганда таълим фалсафаси методологик фан сифатида бир томондан борлиқнинг турли
хусусиятларини ўрганишни ташкил этиш билан шуғулланиб, пировард натижада ижтимоий
борлиқнинг (мавжуд воқеликнинг) таркибий қисмига, иккинчи томондан эса мазкур борлиқ
ҳақида ҳосил қилинган билимларни кишилар онгига сингдириш усуллари, воситалари,
концепциялари кабилар ҳақида мулоҳаза юритиши билан унинг субъектига айланиб боради.
Демак, ана шу икки томон таълим фалсафасининг онтологик асосларини тўғри мушоҳада
қилишга имконият яратади.
Бугунги кунда таълим фалсафаси, алоҳида махсус интеграциялашган фалсафий фан
сифатида “Олам ва Одам” муносабатлари силсиласида оламни: 1) одам назарда тутган
унсурларидан ташкил топган қисми сифатида идрок этиб, борлиқ ҳақиқатдан ҳам мавжуд
бўлган, жиддий фалсафий ёндашувни талаб этадиган ўта муҳим аҳамиятга молик масаладир;
2) борлиқ моддий ва маънавий хусусиятларга эга бўлиб, унинг моддийлиги объектив
мавжудлиги ва реаллигида бўлса, маънавийлиги эса субъектив ва идеаллигида кўринади; 3)
моддий хусусиятга эга бўлган борлиқнинг атрибутлари макон ва замон ҳамда ҳаракатлардан,
маънавий борлиқнинг атрибутларини эса индивидуаллик, шахсийлик ва ижтимоийлик ташкил
этади, деган умумфалсафий хулосаларга таяниб фаолият юритади. Чунки объектив оламнинг
мавжудлигини, унинг ўзига хос бўлган хусусиятларини тан олмаган фалсафа дунёвий ёки
диний фалсафадан йироқ, ҳеч қандай заминга эга бўлмаган, “қадр-қийматсиз”,
сафсатабозликдан иборат бўлган мавҳум фикрлар сифатида одамлар назаридан қолиши
табиий ҳол ҳисобланади.
Борлиқ доирасида “одамнинг ҳаммага маълум бўлган кундалик ва тан олинган ҳаёти реал
оламга мансуб бўлса, унинг хаёлий режалари виртуал оламга, ўзи ва атрофидагилар конкрет
оламга, келажакка йўналган орзу умидлари эса абстракт оламга мансубдир. Одам ўз
режаларини реал оламга асосланиб тузса, унинг потенциал олами шу қадар конкрет реалликка
айланиш эҳтимоли бор. Индивидуал олам эса айни пайтда ташқи оламни ҳам, ижтимоий
оламни ҳам акс эттиради, ўзида ифодалайди. Булар бир-бирлари билан чамбарчас
боғлиқдир”
2
. Шу нуқтаи назардан оламнинг шакллари ва уларга хос бўлган хусусиятлари
қанчалик сермазмун бўлса, таълим фалсафасининг онтологик асослари ҳам шунчалик кўп ва
бақувват бўлади. Бу асос таълим фалсафасига хос бўлган тушунчалар, категориялар (таълим,
1
Онтология [юнонча on,on os – борлиқ + logos –фан, таълимот]. Фалсафанинг борлиқ, унинг тамойиллари,
асослари, тузилиши ва қонуниятлари ҳақидаги бўлими // Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 3-жилд. – Т.: Т.:
“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти,2007. – Б.128. Бу атама илк бор XVII асрда яшаб
ўтган немис файласуфи Г.Гоклениус томонидан илмий муомалага киритилган.
2
Қаранг: Фалсафа: энциклопедик луғат. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти,2010.
–Б.216-217.
39
Vol. 5, No. 11 pa 2 – Special Issue (EJSSPC)
ISSN: 2181-2888
MINWHPS
In e na ional Scien i ic-P ac ice Con e ence on
“Mode n In e p e a ion o Na ional and Wo ld
His o y: P oblems and Solu ions”
Denau, No embe 17, 2025
in-academy.uz/index.php/ejsspc
таълим жараёни, таълим тизими ва ш.к.) тизимида акс этиш орқали ўзлигини намоён қилади.
Демак, таълим фалсафасининг онтологик асоси ана шу тушунчалар акс эттирадиган
воқеликнинг мавжудлиги, реаллиги билан ифодаланади. Шу нуқтаи назардан таълим
фалсафасининг онтологик асослари вазифасини ўтовчи борлиқ (олам)ни қуйидаги бир-
бирлари билан диалектик тарзда боғланган учта босқичга ажратиш мумкин.
Биринчиси, таълим фалсафаси учун энг умумий онтологик босқич вазифасини ўтайдиган
борлиққа (оламга) қуйидагиларни киритиш мумкин: бутун коинот оламида – планеталар,
юлдузлар ва бошқа астрономик жисмлар ва уларда содир бўлаётган ҳодисалар; бутун табиатда
– ер ости ва усти, об-ҳаво, ўсимликлар дунёси ва ҳайвонот олами ва уларда юз бераётган
механик, физикавий, кимёвий, биологик жараёнлар.
Ушбу онтологик асос вазифасини ўтовчи борлиқ (олам) бўлмаса, таълим фалсафаси
ўзининг ўрганиш объекти ва предметига эга бўлмай қолади ва натижада сохта фанлар
қаторидан жой олади. Шунинг учун энг умумий хусусиятга эга бўлган мазкур онтологик асос
вазифасини ўтовчи борлиқ туфайли таълим фалсафаси таълим тизимини қарор топтиришнинг
умумметодологик аҳамиятга молик бўлган концептуал асос мақомига эга бўлиб боради.
Иккинчиси, таълим фалсафаси учун хусусий онтологик босқич вазифасини ўтовчи борлиқ
(олам)га ижтимоий борлиқ – давлат, давлат ва нодавлат ташкилотлари, таълим тизими,
таълим-тарбия муассасалари, оила, маҳалла ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда уларда
содир бўлаётган жараёнларни киритиш мумкин. Ушбу хусусий мазмунга эга бўлган онтологик
асос – таълим фалсафасини ҳаракатга келтирувчи асосий объектив омиллар мажмуасини
ташкил этади. Бундай объектив омиллар бўлмаса, таълим фалсафаси ривожланиш сари дадил
қадамлар ташлай олмайди.
Учинчиси, таълим фалсафаси учун алоҳида аҳамият касб этувчи онтологик босқич
вазифасини ўтовчи борлиқ (олам)га инсон борлиғи – индивид, шахс, фуқароларнинг моддий
ва маънавий вужуд сифатида мавжудлигини киритиш мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, инсоният пайдо бўлганидан бошлаб, у мунтазам
равишда моддий ва маънавий вужуднинг бирлиги сифатида, ўзини, атрофини ўраб турган
нарсаларни, коинот, табиат, жамият сир-асрорларини билишга, уларни ўз эҳтиёж ва
манфаатларига мос равишда ўзгартиришга ҳаракат қилиб келган. Ана шу ибтидо бўлмаса,
таълим фалсафаси ҳам бўлмас эди. Таълим фалсафаси ана шу ибтидонинг маҳсули бўлиб,
унинг эҳтиёж ва манфаатларини қондиришга хизмат қилувчи алоҳида махсус интеграллашган
фалсафий илм-фанлардан бири саналади.
Демак, таълим фалсафасининг онтологик асослари деб, унинг объекти ва предметининг
мавжудлигини таъминловчи коинот, табиат, инсон, маънавий, ижтимоий борлиқларнинг
мавжудлик ва реаллик шаклларига айтилади.
Таълим фалсафасининг онтологик асос вазифасини ўтовчи борлиқ шакллари, ўз навбатида
унинг гносеологик
3
асосларининг вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланиши учун замин
яратиб беради. Аниқроғи, манба бўлиб хизмат қилади.
Онтология ва гносеологиянинг узвий боғлиқлиги ҳақида Қ.Н.Назаров: “Гносеологиянинг
барча тушунчалари ва тамойиллари ўзининг онтологик талқинига, айни шу маънода эса
онтологик жиҳатига, асосига эга. Унинг мазмун-моҳияти онтология сингари тараққиёт
3
Гносеология [юнонча gnosis – билим + logos – таълимот] Билиш назарияси – илмий билишнинг манбаларини,
шакллари, методлари ва унинг тўғрилигини ўрганадиган фалсафий таълимот// Ўзбек тилининг изоҳли луғати.1-
жилд. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти,2006. – Б.508.
Бу атама 1854 йилда шотланд файласуфи Д.Ферер томонидан фанга киритилган.
40
Vol. 5, No. 11 pa 2 – Special Issue (EJSSPC)
ISSN: 2181-2888
MINWHPS
In e na ional Scien i ic-P ac ice Con e ence on
“Mode n In e p e a ion o Na ional and Wo ld
His o y: P oblems and Solu ions”
Denau, No embe 17, 2025
in-academy.uz/index.php/ejsspc
тамойилига асосланади. Айни пайтда детерминизм (сабабийлик) ва тараққиёт моҳиятини акс
эттирадиган онтологик категориялар ўз навбатида мантиқий ва гносеологик функцияларга ҳам
эга.
Бошқача қилиб айтганда, гносеология ва онтология ўзига хос моҳият ва мазмунга эга бўлиб,
уларни бир-бири билан алмаштириш мумкин бўлмагани ҳолда ўзаро боғлиқ ҳамдир яъни,
гносеология “онтологик”дир, онтология эса “гносеологик”дир”
4
, деган фикрни баён қилади.
Биз ҳам олимнинг ушбу мулоҳазаларини тўғри деб ҳисоблаган ҳолда, мазкур фикрни таълим
фалсафасининг онтологик ва гносеологик асосларининг узвий боғлиқлигини кўрсатувчи
методологик асослардан бири деб қабул қиламиз.
Хўш, шундай таълим фалсафаси моддий ва маънавий оламдаги қандай нарса, ҳодиса ва
жараёнларни билиш билан шуғулланади? Унда мужассамлашган билиш жараёни қандай
таркибий қисмлардан ташкил топади? Унинг қандай тур ва шакллари мавжуд. Бошқа
фанларнинг билиш шаклларидан нималари билан фарқ қилади, деган бир қатор саволлар
туғилади.
1. Таълим фалсафаси моддий ва маънавий оламдаги нарса, воқеа, ҳодиса ва жараёнларнинг
туб моҳиятини билиш ва у орқали инсоният ривожи тарихида ҳосил қилинган барча диний ва
дунёвий илмларни кишилар онгига табақалашган тарзда сингдириб боришнинг
умумметодологик асосларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Демак, таълим
фалсафасининг гносеологик асосларидан бирини диний ва дунёвий илмларни кишилар онгига
табақалашган тарзда сингдириб боришнинг умумметодологик масалалари ташкил қилади.
Бу умумметодологик масалаларни ҳал этиш асосан таълим эпистемологиясининг
5
тадқиқот
объекти ҳисобланади. Таълим эпистемологияси деб таълим жараёни ҳақидаги билимларнинг
тузилиши, турлари, умумий қоидалари, ўзгаришлари ва ривожланиши, илмий-назарий ва
амалий фаолиятида унинг объективлиги ва жорий этиш механизмларининг моҳиятини ўзида
ифодалайдиган билимлар тизимига айтилади. Буни аниқроқ ифодалайдиган бўлсак, таълим
эпистемологияси таълим фалсафасининг бир ўзига хос бўлими бўлиб, таълим жараёнини
билишнинг моҳияти, ҳосил қилинган билимларни ўзлаштириш, унинг мавжуд воқеликка
бўлган муносабати, шунингдек, таълим жараёнининг умумий асослари, унинг ҳақиқатлиги,
ривожланиш шарт-шароитлари, айни вақтда таълим тизимини илмий жиҳатдан бошқариш
каби масалаларни тадқиқ этиш билан шуғулланади.
2. Таълим фалсафаси асосан таълим жараёнини билиш, уни онгли равишда
тизимлаштириш, бошқариш билан шуғулланар экан, албатта, инсон онги, унинг таркибий
тузилиши, функциялари, даражалари ва ундан таълимни ташкил этиш соҳасида қандай
фойдаланиш масаласи ҳам гносеологик асос сифатида қўлланилади. Шунинг учун ҳам ушбу
гносеологик асосини ибтидосига кўра онглилик ва онгсизлик, ғоявийлик ва идеаллик,
субъективлик ва объективлик каби таркибий қисмларга ажратиб тадқиқ қилиш мумкин.
Хулоса тарзида шуни қайд қилиш мумкинки, улар ўртасидаги диалектик муносабатлар
шундаки, таълим фалсафасининг таълим жараёнларни ўзида акс эттирувчи категориялари ҳар
қандай шароитда ҳам бири иккинчисини тақозо қилади, уйғунликда ва ички
4
Қаранг:Назаров Қ. Фалсафа асослари. Ўзбекистон Миллий университети; Ўзбекистон файласуфлари миллий
жамияти – Т.: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти,2012.– Б.398.
5
Эпистемология (юнонча epis eme – билим ва logos — таълимот) — фалсафа бўлими бўлиб, билиш жараёнининг
моҳияти, билимнинг воқеликка бўлган муносабати, билиш жараёнининг умумий асослари, унинг ҳақиқатлиги,
шарт-шароитлари каби масалаларни тадқиқ этади // Фалсафа: энциклопедик луғат. – Т.: “Ўзбекистон миллий
энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти,2010. – Б.313-314.
41
Vol. 5, No. 11 pa 2 – Special Issue (EJSSPC)
ISSN: 2181-2888
MINWHPS
In e na ional Scien i ic-P ac ice Con e ence on
“Mode n In e p e a ion o Na ional and Wo ld
His o y: P oblems and Solu ions”
Denau, No embe 17, 2025
in-academy.uz/index.php/ejsspc
алоқадорликдагина мавжуд бўлади. Демак, улар мантиқан ўзаро узвий боғлиқ бўлиб,
мазмунан бир-бирини тўлдиради.