42
Vol. 5, No. 11 pa 2 – Special Issue (EJSSPC)
ISSN: 2181-2888
MINWHPS
In e na ional Scien i ic-P ac ice Con e ence on
“Mode n In e p e a ion o Na ional and Wo ld
His o y: P oblems and Solu ions”
Denau, No embe 17, 2025
in-academy.uz/index.php/ejsspc
АЛОУДДИН АТТОР ҲАЗРАТ БАҲОУДДИН НАҚШБАНД ҲАҚИДА
ЁЗИЛГАН АСАРЛА МАЪНАВИЙ МУАЛЛИФИ СИФАТЛАРИ
Рахматов Эркин
Денов тадбиркорлик ва педагогика инстиути
Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17707878
Аннотация. Ушбу мақолада шайх Алоуддин Атторнинг машҳур мутасаввиф Ҳазрати
Баҳоуддиннинг маънавий сифатлари ―Рисолаи қудсия‖ асари мисолида қаламга олинган.
Шунингдек, мақолада руҳий, маънавий покланиш, қалбга сайқал бериш, инсон хулқидаги
барча иллатлар бнлан курашувчиларнинг ижтимоий моҳияти ҳақида сўз юритилади.
Таянч сўз ва иборалар. Алоуддин Аттор, Ҳазрати Баҳоуддин, маънавий сифатлар, тариқат,
ахлоқ, руҳий тарбия, маънавий покланиш, қалбга сайқал бериш, ижтимоий моҳияти.
Кириш. Улуғ тарихий бурилишлар даври мафкурасини белгилаган улкан ғоялар инсоният
тараққиѐтининг муайян босқичида янги маънавий-руҳий зарурат, фикрий ва ҳиссий
изланишлар эҳтиѐжига жавоб тариқасида пайдо бўлганлиги сабабли маданий-маънавий
ҳаётнинг ҳамма соҳасини қамраб олиб, бани одамнинг тахайюл ва тасаввуротлар олами,
тафаккур тарзига таъсир этиб келди. Инсоннинг тўхтовсиз ижодий фаолияти ғоялар тизимига
ўзига таъсир ўтказиб, янги таълимотлар, мазҳаблар, қарашлар силсиласини вужудга келтирди.
Тасаввуф тадрижий тараққиётга эга таълимот сифатида Шарқ халқлари тарихида Ўрта
асрларда ва ундан кейинги даврларда ҳам тасаввуф таълимоти давр мафкураси нуқтаи
назардан ўзига хос мавқега эга бўлган. Тасаввуфнинг тарихий тараққиёти ва назарий
жиҳатларини ўрганиш баробарида, йирик шайхлар ва авлиёлар фаолиятини тадқиқ этиш ҳам
муҳим аҳамият касб этади. Воқеан, назарий қарашларнинг ўзини олиб қараганда ҳам
шайхларнинг сўзи ва ҳолатлари, асарлари, насиҳатлари, улар ҳақидаги хотиралар, ривоят ва
ҳикоятларни ўрганиш замирида умумлаштирилган. Тасаввуфий қарашларнинг яхлит
таълимот сифатида ислом ўлкаларига кенг ѐйилиши ва ижтимоий ҳаётда муҳим воқеъликка
айланишида Мовароуннаҳр ва Хуросондан етишиб чиққан олимларнинг ўзига хос ўрни бор.
Баҳоуддин Нақшбанд Нақшбандия таълимотини асослаган бўлса, унинг шогирдлари
Алоуддин Аттор, Муҳаммад Порсо, Алоуддин Ғиждувоний ва Яъқуби Чархийлар унинг
ишларини давом эттирганлар. Машҳур мутасаввиф шайх, Баҳоуддин Нақшбанднинг халифаси
Аттор Баҳоуддин ҳазратларининг етук шогирдларидан бўлган. Хожа Муҳаммад Порсо Аттор
илтимоси билан ―Рисолаи қудсия‖ (―Хожа Баҳоуддиннинг қудсий калималари‖) китобида
Аттор тилидан ўз пири ҳақидаги ўнлаб ривоят ва хотираларини келтирган. Уларда
Нақшбанднинг шарҳи ҳоли, ҳаёт тарзи, маънавий сифатлари, одатларига оид қимматли
маълумотлар баѐн этилган .
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ. Нақшбандия таълимотини асосчиси
Ҳазрати Баҳоуддиннинг маънавий сифатлари тадқиқига бағишганган тадқиқотлар Н.Комилов,
О.Бўриев, В.Зоҳидов, Г.Наврўзова, О.Усмон, Ҳ.Болтабоев, Р.Шодиев, М.Ҳазратқулов,
Ж.Холмуминов, Б.Номозов, Д.Сайфуллаева. Х.Саматов., Ф. Музаффаров., В.Чўтматовалар
томонидан ўрганилган. Аммо Баҳоуддин Нақшбанднинг халифаси ва куѐви Алоуддин Аттор
пири комилнинг маънавий сифатлари ҳақида Хожа Муҳаммад Порсонинг Рисолаи қудсия
(Хожа Баҳоуддиннинг қудсий калималари) китобида Аттор тилидан келтирилгани илмий
далил сифатида хизмат қилади. Таъкидлаш жоизки, Шайх Аттор ҳазратларининг илмий
мероси ҳақида тарих манбаларида аниқ маълумот келтирилмаган. Муҳаммад Боқирнинг-
Мақомати Хожаи Бузрук асарини ѐзишича, Хожа Муҳаммад Парсонинг-Рисолаи қудсия
асаридан асаридан фойдалангани ҳақида шундай ёзади: ―Бу зикр (хотира)лар Ҳазрати
43
Vol. 5, No. 11 pa 2 – Special Issue (EJSSPC)
ISSN: 2181-2888
MINWHPS
In e na ional Scien i ic-P ac ice Con e ence on
“Mode n In e p e a ion o Na ional and Wo ld
His o y: P oblems and Solu ions”
Denau, No embe 17, 2025
in-academy.uz/index.php/ejsspc
Эшоннинг ишончли кишилари , чунончи, Хожа Алоуддин Аттор ва қутбулавлиё, яъни жаноби
ҳазрати Хожа Муҳаммад Парсо тилларидан бевосита ёки бевосита эшитилган ёки нақл қилган
мўътабар китобларидан олиниб, бу -Мақоматга киритилди.
НАТИЖАЛАР ВА АМАЛИЙ МИСОЛЛАР. Аттор илтимоси билан―Рисолаи қудсия
(―Хожа Баҳоуддиннинг қудсий калималари) китобида Муҳаммад Порсо Баҳоуддин
Нақшбанд тутган ҳаётий йўли, маънавий сифатлари, одатларига тўхталиб ўтади. Муҳаммад
Порсонинг «Рисолаи қудсия» асари Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг қудсий калималарини
шарҳлашга бағишланган. Бу ҳақда унинг ўзи шундай дейди: «Бу сўзлар (уларнинг) муборак
оғизларидан чиққан сўзлардан бир томчисигина бўлиб, бу заиф банда... бу қудсий
калималардан баъзиларини садоқат ва иродат юзасидан табаррукона ва иршод сифатида
қаламга олиб юрарди». Муҳаммад Порсо ўзининг бу асарида улуғвор устозининг қудсий
калимларини келтирибгина қолмай, уларни шарҳлаб ҳам беради. ―Рисолаи қудсия асарининг
илмий-академик нашри 1354/1976 йилда форс олими Аҳмад Тоҳири Ироқий томонидан
Теҳронда тайѐрланган. Асарда келтирилишича, Алоуддин Аттор шундай айтган: «Хожамиз
(Баҳоуддин Нақшбанд) йўллари фақр, тарки дунѐ, тааллуқотлардан кечиши, тўлиқ ѐлғиз бўлиб
мосивони инкоридан иборат эди. Уларнинг муқаддас сўзлари фақирнинг исботи ва
фақирларнинг муҳаббати ҳақида эди». Мутассавифларнинг фикрича, илоҳ йўлидаги
фақирлик-бу ихтиёрий қашшоқлик, ботиний оламнинг барча ҳаваслардан холи-халос бўлиб,
илоҳий файзни қабул қилишга ҳозирланишдир. Алоуддин Аттор устози Баҳоуддин Нақшбанд
тутган йўллари ҳақида: «Ҳалолга интилиш ва нафсдан қочишни, айниқса, ҳалол луқмани
таъкидлаб гапирар эдилар. Суҳбатларида доимо ―ал ибодату ашарата ажзоин тисъату минҳо
талабу-л-ҳалоли ва жузъун воҳидун минҳо соиру-л-ибодоти», яъни ―Ибодат ўн қисмдан
иборатдир. Ўндан тўққиз қисми ҳалолликни қидириш,бир қисми эса бошқа ибодатдир, деган
ҳадис ўтар эди».
Тааллуқотлардан кечиши, тўлиқ ёлғиз бўлиб мосивони инкоридан иборат эди. Уларнинг
муқаддас сўзлари фақирнинг исботи ва фақирларнинг муҳаббати ҳақида эди». Баҳоуддин
Нақшбанд ўзлиқдан ҳамда фоний дунёдан воз кечган ва Ҳақ бақосида ўзлигини қайта топган
зот бўлиб, суратда бандаю, маънила озод кишидир. Сурат — ташқи кўринишда банда бўлиш
—жисм-танани Илоҳ тоатига бағишлаш бўлса, маънида озодлик — ботинни барча
алоқалардан тозалаб, руҳни ҳур ва пок сақлаш демак. Сўфийга ҳеч бир нарса ва ҳеч бир киши
қарам бўлмаслиги, унинг ўзи ҳам ҳеч бир нарсанинг, ҳеч бир одамнинг қарами бўлмаслиги
керак. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд бу ҳақида ўзи айтганларидай: Ҳеч мо не ва ҳеч мо кам не,
Аз паи ҳеч, ҳеч мо ғам не. Жанда дар пушт, пушт гўристон, Гар бимирем ҳеч мотам не. (Ҳеч
нарсамиз йўқ, шунинг учун ҳеч камимиз йўқ. Ҳеч-ҳеч, яъни у-бу нарса дейишдан ҳеч бир
ғамимиз йўқ. Эгнимиэда жандаю орқада қабристон, ўлган кунимиз мотам ҳам йўқ). ―Ҳазрати
Хожа Ало ул-ҳақ ва-д-Дин (Алоуддин Аттор) аттароллоҳу марқадаҳуннинг нақлича, Ҳазрати
Хожамизнинг йўллари фақир йўли эди. Тарки дунѐ тарки тааллууқот (кўнгил боғланадиган
нарсаларнинг тарки), нафйи мосуво (Аллоҳдан бошқанинг инкори) уларда мавжуд эди.
Уларнинг муборак нафас (анфоси қудсия)лари фақирлик ихтиѐри ва фуқаро муҳаббати ҳақида
бўлиб, эҳсонлари жуда юқори эди. Улар: ―Биз нимаики топсак, шундан топдик‖, деб айтар
эдилар. ―Хожамизнинг таомлари зироатдан зироатдан ҳосил буларди. Ҳар йили бироз арпа
ва мош экардилар. Ва ишлов берардилар. Ҳукизларни эҳтиѐт қилардилар. Уларнинг шариф
суҳбатларига келган уламолар ва акобирлар овқатларини табаррукона ер эдилар Баҳоуддин
Нақшбанд умри бўйи деҳқончилик билан, ўз қишлоғида унча катта бўлмаган ерга буғдой ва
мош экиб кун кечирган. У уйида ҳеч қандай мол-дунѐ ва бойлик сақламаган. Қишда қамишлар
44
Vol. 5, No. 11 pa 2 – Special Issue (EJSSPC)
ISSN: 2181-2888
MINWHPS
In e na ional Scien i ic-P ac ice Con e ence on
“Mode n In e p e a ion o Na ional and Wo ld
His o y: P oblems and Solu ions”
Denau, No embe 17, 2025
in-academy.uz/index.php/ejsspc
устида, ѐзда бир бўйра устида ѐтиб кун кечирган, уйида хизматкори бўлмаган. Бутун умрини
ўз ҳоҳиши билан фақирлик ва йўқчилликда ўтказган, топган тутганларини етим-есирларга,
бева- бечораларга инъом этган, ҳукдорлардан доимо ўзини йироқ тутган, улар олдида ҳеч
қачон тамагирлик қилиб яшамаган. ―Ҳазрати Хожа Алоуддин аттараллаҳу сирраҳудан
қуйидагини нақл қиладилар: ―Тангри инояти билан Ҳазрати Хожамиз қаддасаллаҳу
сирраҳунинг муборак нафаслари баракатидан толиблар кўпинча биринчи қадамдаѐқ муроқаба
давлатига мушарраф бўлар эдилар.Агар бу иноят назари ва тарбиятлари зиѐда бўлса
адам(йўқлик) даражасига етардилар. Агар бу назар бундан зиѐда бўлса фано мақомига етишар
эдилар. Ўзларидан бутунлай фоний бўлиб, Ҳаққа боқий бўлардилар . Шунда Ҳазрати Хожамиз
илтифот қилардилар: ―Бу давлат ҳосили воситаси ила ўзидан бутунлай ўзилиш ва ҳақиқий
мақсудга етишиш керак!
Юқоридаги зикрдан аён бўладики, Бахоуддин Нақшбанд ―Зоҳирда халқ билан ва ботинда
Ҳақ билан‖ шиорини кўтариб чиқган бўлсаларда, аммо хилватни инкор қилмаган. Чунки
тасаввуф ботин билан, ғайб олами билан ошноликдир. Хилватнинг ҳақиқати ғайри илоҳ
нарсалар ва ишлардан фориғ бўлиб, дилни Худо муҳаббатига боғлашдан иборат.
Нақшбандияда ҳам чилла ўтирмасдан, суҳбат билан қўлга киритилишни тарғиб этади. Айтар
эдилар: ―Ман арафаллаҳа ла яхфи алайҳи шайъун (Кимки Аллоҳни таниси, ундан хеч нарса
маҳфий қолмайди). Хожа Алоуддин Аттор айтар эдилар: ―Уларнинг бу қудсий
калималаридан мурод шуки, орифга нарсалар сирининг аѐн бўлиши, унинг таважжуҳ
қилишига боғлиқдир‖. Тасаввуфнинг ички сирларидан воқиф бўла бориш натижасида инсон
бу таълимот мусулмон халқлари ахлоқига қанчалик чуқур кириб борганлигини ҳис қила
бошлайди. Нафақат халқ балки халқ ичидан етишиб чиққан комил мутфаккирлар ҳам ўз
асарларининг қаҳрамони қилиб сўфийлар ахлоқи, шу жумладан, тариқат етакчисини намуна
қилиб ибрат сифатида кўрсатишга ҳаракат қилганлар.
ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР. Шайх Алоуддин Атторнинг машҳур мутасаввиф Ҳазрати
Баҳоуддиннинг маънавий сифатлари: камолотга, олий ахлоқий сифатларга интилиш,
тўхтовсиз изланиш, руҳий изтироблар замиридаги кучли муҳаббат, мақсадга етишиш
йўлидаги бемисл инсоний сидқу вафо, фидойилик ҳақида кўпгина маълумотларни тақдим
этган. Маънавиятимизни юксалтиришда нақшбандийликда илгари сурилган ҳалоллик,
меҳнатсеварлик, тўғрилик, софдиллик, ўзгаларга ёрдам бериш, саҳийлик, имонли ва
эътиқодли бўлиш, меҳр-шафқат каби хулқ-одоб қоидалари, шубҳасиз, кишиларни ижтимоий
ҳаѐт ишларида фаол қатнашишга, эзгулик ва хайрли ишлар қилишга даъват этади.
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати:
1. Буюк Термизийлар: Термиз тазкираси / Мусанниф Мирзо Кенжабек. –Тошкент:
«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриѐти, 2017. – 512 бет.
2. Соҳибназар Каримов. Тасаввуф фалсафаси.Ўқув қўлланма. – Самарқанд: СамДУ нашри,
2021. – 304 бет.
3. Абул Муҳсин Муҳаммад Боқир ибн Муҳаммад Али. Мақомоти Хожа Баҳоуддин
Нақшбанд.Таржимон тарих фанлари доктори Маҳмуд Ҳасаний. - Тошкент: Ўзбекистон
нашриѐти, 2019. - 335 б.
4. Эркин Раҳматовю Алоуддин Аттор ва Нақшбандийлик таълимоти. Монография Тошкент.
2024. 123 бет.