scieee Science in your language
[en] (orig)

ПАРЕМИЯЛАРНИ ПРАГМАЛИНГВИСТИК АСПЕКТДА ТАДҚИҚ ҚИЛИШНИНГ АЙРИМ ХУСУСИЯТЛАРИ

Author: Курбанбаев Дж
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17711844
Source: https://zenodo.org/records/17711844/files/4-9.pdf
4
ПАРЕМИЯЛАРНИ ПРАГМАЛИНГВИСТИК АСПЕКТДА ТАДҚИҚ
ҚИЛИШНИНГ АЙРИМ ХУСУСИЯТЛАРИ
Курбанбаев Дж., доцент,
Қорақалпоқ давлат университети
DOI: h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17711844
Anno a siya. Ushbu maqolada pa emiologik il bi ikmala ining p agmaling is ik jiha la i
o‘ ganilgan. Pa emiyala (maqolla a ma alla ) o qali i odalanadigan il mahsulo la i muayyan
kommunika i aziya da qanday ma'no, niya a bahoni i odalashi aniqlanadi. Mualli p agma ika
mezonla i – modallik, axloqiylik, aqlan asoslanganlik, es e iklik, ya oqlilik, dinamiklik, me’yo iylik a
hissiylik mezonla i asosida pa emiyala ning nu qdagi o‘ ni a azi asini ahlil qiladi. Shuningdek,
pa emiyala ning milliy-madaniy, kogni i a axloqiy baholashdagi o‘ ni, ula ning xalq men ali e i a
dunyoqa ashini i odalashdagi ahamiya i yo i iladi.
Kali so‘zla : Pa emiologik bi likla , p agmaling is ika, milliy-madaniy xususiya la ,
kommunika i s a egiya, il a man iq.
Аннотация. В данной статье рассматриваются прагмалингвистические аспекты
паремиологических единиц языка. Автор анализирует, как пословицы и поговорки
функционируют в речевом акте, выражая модальность, оценочность, коммуникативные
намерения и национально-культурные особенности. Исследование опирается на ряд
прагматических критериев (модальность, этичность, рациональность, эстетичность,
уместность, динамичность, нормативность и эмоциональность) и подчеркивает важность
паремий в передаче менталитета, мировоззрения и культурных концептов народа.
Ключевые слова: Паремиологические единицы, Прагмалингвистика, Национально-
культурная специфика, Коммуникативные стратегии, Язык и мышление.
Anno a ion. This a icle explo es he p agmalinguis ic ea u es o pa emiological language
uni s, such as p o e bs and sayings. The au ho analyzes how hese uni s unc ion wi hin speech ac s
o exp ess modali y, e hical e alua ion, communica i e in en , and na ional-cul u al cha ac e is ics.
Based on se e al p agma ic c i e ia-including modali y, mo ali y, a ionali y, aes he ics,
app op ia eness, dynamics, no ma i i y, and emo ionali y- he s udy e eals he ole o pa emias in
shaping and e lec ing a communi y's wo ld iew, men ali y, and cul u al alues.
Keywo ds: Pa emiological uni s, p agmalinguis ics, na ional-cul u al ea u es, communica i e
s a egies, language and logic.
Тил бирликларини прагмалингвистик нуқтаи назардан тадқиқ қилиш учун
биз биринчи навбатда тил бирликларнинг прагматик жихатлари сифатида
нималарга асосий эътибор қаратиш зарурлигини кўриб ўтишимиз керак бўлади.
Шу мақсадда, биз тил маҳсулотларини кўпчилик тилшунослар томонидан тан
олинган ва қабул қилинган қуйидаги мезонларни эслаб ўтамиз: модальлик
муносабатлар мезони; аҳлоқий мезон; ақлий мезон; эстетик мезон; яроқлилик
мезон; динамик мезон; меъёрийлик мезон; ҳиссий, эмоционллик мезони.
Бу мезонлар ёрдамида тил унсурларининг шу тилда сўзлашувчилар
томонидан қандай мақсадларда фойдаланишини кўрсатиб яратиладиган тил
5
маҳсулоти сўзловчи ёки ёзувчидан мана шу конкрет нутқ актида белгиланган
мулоқот ниятида келиб чиққан ҳолда тегишли мулоқот стратегияси ва
тактикасини танлашга ёрдам беради. Шу билан бирга уларнинг катта қисми нутқ
акти ва унинг кечишида иштирок этиши керак. Яъни ҳар қандай тил маҳсулотида
ёзувчи ёки сўзловчининг модальлик муносабати, яъни имконият, зарурият,
эҳтимоллик ва бошқа шу каби модальлик муносабатни ифодалаши тайин.
Таҳлилчининг вазифаси эса ўша модальлик маънони топиш ва уни тингловчи ёки
ўқувчига талқин қилиб бера олиши керак. Иккинчи мезонга мувофиқ ҳар қандай
нутқ маҳсулоти, шу жумладан паремиялар ҳам аҳлоқий мезонга жавоб бера
олиши керак. Учинчи мезон тил маҳсулотларига жавоб беради, паремияларга
келсак бу мезон улар учун асосий бўлиб хизмат қилади, чунки паремияни яратиш,
қўллаш ва авлоддан авлодга сақлаб етказиш учун ақлий мезон зарур, чунки
интеллект авлоддан авлодга ўтадиган асосий олимлардан биридир.
Эстетик мезонни нутқ маҳсулотларидан маълум бир даражада бўлиши
одатий ва облигатор талаблардан бири хисобланса, яроқлилик мезони
маҳсулотини муайян бир нутқ маҳсулотининг тингловчи ёки ўқувчилар жамоаси
томонидан қабул қилинишни белгилаб берувчи ёки хал қилувчи омил бўлиб
ҳисобланадиган ходисадир.
Шунингдек, динамик мезон нутқ маҳсулотига қўшилган шундай бир талаб-
ки, унга кўра ҳар қандай тил махсулоти ҳаёт, борлиқдаги муайян бир ситуация,
вазият, ҳолатни тилда воқелантириши, бу эса қотиб қолган нарса бўлмай,
ўзгарувчан, ҳаракатчан, бўлиши талаб қилинади. Ҳаёт воқеаларга динамик
ҳаракатда бўлганлиги учун унинг модели ҳам динамик характерда бўлади.
Меъёрийлик мезон эса яратилган ёки қўлланилган тил маҳсулотини
жамиятда амалда бўлган ижтимоий-сиёсий, маънавий-аҳлоқий нормаларга мос
келиши табиий. Агар бу ҳолатлар тўғри келмаса нутқ акти содир бўлмайди. Нутқ
акти кайсидир бир маънода содир бўлиши мумкин, аммо коммуникация акти
содир бўлмайди.
Охирги мезон ҳиссийлик (эмоционал экспрессив) мезон ҳам нутқ актини
амалга оширишда зарурий шарт-шароитлардан биридир, чунки хиссиз,
эмоиционал матнсиз ҳеч қандай дискуссия бўлиши мумкин эмас. Ҳатто стилистик
ва функционал жиҳатдан энг нейтрал-стиллар, илмий-техникавий ва бошқа матн
ёки нутқлар ҳам эмоционал экспрессив қуролисиз мавжуд бўла олиши мумкин
эмас. Паремиялар ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади, чунки паремиялар эмоционал-
экспрессив функция ва йўналтирилганликнинг ҳажми бўйича энг кучли дискурс
ҳисобланади. Образли айтганда фақатгина роботгина паремиядаги ифода кучи ва
ҳис-ҳаяжоннини сезмаслиги, тушунмаслиги, оқибатда қабул қилмаслиги мумкин.
6
Бу эса паремияларни прагмалингвистик жиҳатдан тадқиқ қилиш ҳам жуда
долзарб масала бўлиб қолаётганлигидан дарак беради.
Паремиялар семантикасида коммуникатив интеграцияга кўра ҳосил
бўладиган прагматик ахборот нутқ жараёнида ёки дискурсда муайян
коммуникатив вазиятда воқелашади ва шу йўл билан сўзловчи ҳоҳлаган
лингвистик ва экстралингвистик, тарихий-маданий, ижтимоий-иқтисодий
ахборотларни ифодалашга хизмат қилади. Улар нафақат ахборотларни
ифодалайди, балки мулоқот иштирокчиларининг мақсад ва муносабатларини
ифодаловчи восита вазифасини бажаради.
Бу жараёнда ёзувчи ёки сўзловчи прагматик маънони, яъни муносабат
билдирувчининг субъектив баҳоловчиси сифатида намоён бўлади.
Субъектнинг мулоқот объектини баҳолаш борлиқ, одамлар, нарса ва
ходисаларга нисбатан ижобий, салбий ёки нейтрал муносабатларда, оламни
лисоний идрок этишдаги миллий, маданий, этник, ижтимоий мавқе
хусусиятларини ифодаловчи лисоний бирликларда ўз аксини топади. Улар
паремиялар семантикасидаги миллий-маданий, коннатив компонентлар деб
юритилиб, тил концептосферасига кирувчи тушунчалар сифатида ўрганилади.
Паремиялар семантикасида ифодаланган прагматик ахборотда прагматик
мақсад ва муносабат, коннатив образлилик, миллий-маданий ўзига хосликлар
бошқа лисоний бирликларга қараганда кучлироқ ифодаоанади. Прагматик
ахборотдаги маънони англашда паремия таркибидаги қўйидаги макростратегик
координаталар аниқланади:
1) Паремияларни қўллашда асосий мақсад (функциялар) нима;
2) Паремияни қўллашда қандай нутқий ҳаракатлар амалга оширилади ва
уларнинг мантиқий кетма-кетлиги қандай бўлади;
3) Амалга ошириладиган нутқий ҳаракатлар орқали фаол коммуникантлар
ўртасида қандай прагматик муносабатлар юз бериши кузатилади (субъект
муносабатлари);
4) Паремия қўлланилган дискурсни прагматик потенциал (унинг китобхонга
тингловчига кўрсатадиган ментал, руҳиий ёки эмоционал таъсири);
5) Паремияни қўллашга қарор қилган ёзувчи ёки сўзловчининг мазкур
дискурсдаги коммуникатив интенцияси ёки мулоқатдаги нияти.
Мулоқот вақтида қабул қилинган ахборот реципиентининг тафаккурида
таҳлил қилинган паремия ҳақиқий маъносини идрок қилиш жараёнида прагматик
муносабат юз беради.
Бу ерда бир хил паремияга бир тилда сўзловчининг барчасида ҳам бир ҳил
муносабат бўлавермайди. Бунинг сабаблари қўидагилардир:
7
1) барча сўзловчи (китобхон)ларнинг ақлий ривожланиш даражаси бир хил
эмас;
2) барча сўзловчи (китобхон) ларнинг тилни, хатто она тилини эгаллаганлик
даражаси ҳам бир ҳил эмас;
3) барча сўзловчи (китобхон) ларнинг иқтисодий жихатдан
таъминланганлик даржаси бир хил эмас;
4) барча сўзловчи (китобхон)ларнинг маданиятлилик даражаси бир хил
эмас;
5) барча сўзловчи (китобхон)ларнинг яшаш худулари ва қўллайдиган
шевалар бир хил эмас;
6) барча сўзловчи (китобхон)ларнинг ёши ва жинси бир хил эмас;
Ушбу услубиётга таяниб, иш юритадиган муаллифлар (С.Г.Воркачев,
О.Л.Корнилов, Е.А.Кущьмина ва бошқалар) концептуал миллий-маданий ўзига
хослиги, уларнинг у ёки бошқа маданият эгасининг концептлар соҳасидаги
мазмунининг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги фикрни илгари сурадилар. Ушбу
концептни ўз ичига оладиган паремиялар миллий онгни кўриш ва тадқиқ қилиш
учун танлаб олинган тушунчадаги бирламчи ўзгаришларни билиб олишга имкон
беради.
Инсон онги шундай қурилганки, ҳар қандай объект (предмет ёки ҳодиса)
олдинига хиссиёт органлари томонидан қабул қилинади (яъни, кўринади,
эшитилади, сезилади), сўнгра идрок этилади (тафаккур ишлай бошлайди): объект
(предмет ёки ходиса) муайян синфга киритилиш жараёнида бошдан кечирилади,
сўнгра у бирламчи эмоционал, кейин иккиламчи, бирмунча теранроқ (маънавий)
баҳони олади (Корнилов 2003: 166).
Бу даражадаги баҳолар, О.Л.Корниловнинг фикрича, энг типик ижтимоий
муҳим вазиятларга, бундай вазиятлардаги феъл-атвор моделларига, ҳар қандай
социум учун ҳаётий муҳим бўлган категоряларга нисбатан қўлланилади
(муаллифнинг сўзларига қараганда, бу ерда гап айрим объектлар ёки энг оддий
вазиятларга нисбатан қўлланиш даражасини баҳолаш ҳақида кетмаяпти) (Ўша
жойда 181). Улар жамоанинг ҳаётий тажрибасини умумлаштириш натижаси
бўлади. Д.Р.Гариповнинг фикрича, маънавий категориялар сохасидаги концептуал
ифодалайдиган айрим сўзлар бундай баҳоларни ташувчилар бўлиши мумкин
(масалан, татар тилида: виждан, иман, намус ва бошқалар: рус тилида: честь (ор –
номус, виждон), героизм (қаҳромонлик), патриотизм (ватанпарварлик) у ёки
тилдаги паремиялар кўпроқ даражада шундай баҳоловчилар бўлади (Гарипова
2007, 64).
8
Мақол ва маталлар этносининг тажрибаси, билимлари, аҳлоқий-маънавий
хусусиятларини ифодалашдан ташқари яна дунёни идрок этишга асос бўладиган
ассоциатив алоқалар мазмуннинг пайдо бўлиши, динамикаси йўлларини очиб
бериш имкониятини ҳам беради. Паремиялар этноснинг фақат муайян
концептини яхши ўзлаштирилиши ва этнос ҳаётий фаолияти жараёнида катта
аҳамият касб этиши ҳолатида этноснинг концепт ҳақидаги тасаввури
ташувчилари бўла олади (Кузьмина 2002: 31-32).
Ҳар қандай миллат паремиялар фонди оламнинг тилдаги манзарасини
яратишда алоҳида аҳамият касб этади. Улар «Миилат ҳаётининг кўзгусидир».
Дунёнинг тилдаги манзарасининг ихчам бир парчасида тил эгаларининг
предметлар, белгилар, ҳаракатлар, теварак-атрофдаги оламнинг, биринчи
навбатда, онгнинг малакали фаолияти билан боғлиқ бўлган ва утилитар,
аксиологик, аҳлоқий-этик баҳоларга таянадиган содда-ноилмий-тасаввурлари ўз
аксини топади (Когнитивно-дискурсивные аспекты лингвокультурологии 2004:
63).
Инсон кўз илмайдиган кенгликлар, ҳис-тўйғулар бўронларини ўз калби
орқали ўтказади. Бунда у ҳамма нарсани ўзи учун қабул қилади, ўз қалби орқали
ўтказади ва теварак-атрофдаги оламга тарқатади, тушунчалар кенгайиши
кузатилади. Масалан, фразеологик оборотлар таркибидаги «юрак» сўзи нафақат
қон айланиши органи, шу билан бирга хиссиётлар манбаи, эмоционал кечинмалар
маркази ҳам бўлади (масалан, самимий, шын жүректен) (от чистого сердца),
жүрекке жақын алыў - “юрагига яқин олмоқ” (принимать близко к сердцу).
“юрагида из қолдирмоқ” (запасть в сердце) ва ҳоказо.
В.Н.Телиянинг таъкидлашича паремиялогик бирикмалар дунёга маданий-
миллий нуқтаи назаридан қараш этолонлари, андозалари ролини бажариш ёки
уларнинг рамзий тусини кўрсатиш қобилиятига эга шу тарзда маданий
белгиларнинг тилдаги эспонетлари (ташувчилари) бўлишади (кўчирма 2001: 72
дан олинди).
Паремиологик бирликлар халқ маданияти ривожининг узоқ жараёнини
ўзида акс эттиради. Маданий андозалар ва дастурларн қайд қилади ва авлоддан
авлодга етказади. Бундан ташқари уларда миллат руҳи, менталитети бетакрор
тарзда ўз ифодасини топади.
В.А.Масловадан сўнг биз ҳам паремиялогия тилнинг бир парчасидир, деган
фикрга амал қиламиз. Паремиологик бирлик субъектга қаратилади, яъни уларнинг
пайдо бўлиши нафақат дунёнинг баён қилиниши билан, балки уни талқин этиш,
боҳалош ва унга нисбатан суъектив муносабатини ифодалаш учун зурурдир. Ана

9
шу нарса паремиялар ва истироларни бошқа номинатив бирликлардан фарқлаб
туради. (Маслова 204: 82).
Шундай қилиб, дунёга миллий нуқтаи назардан чуқурроқ назар солиш
паремиология, алоҳида этноснинг метафористик тусдаги барқарор сўз
бирикмаларида акс этади, уларда халқ менталитетининг кўпгина ўзига хос
хусусиятлари намоён бўлади.
Адабиётлар:
1. Маслова В.А. Введение в когнитивную лингвистику – М., Флинта-наука, 2006.
2. Телия В.Н. Вариантности слов и вариантности идиом//Труды Сам. ГУ. Новая серия.-
Самарқанд, 1970. Вып. 178-с.186.
3. Телия В.Н. Русская фразеология. Семантический, прагматический и
лингвокультурологический аспекты. – М.: Наука, 1996.