scieee Science in your language
[en] (orig)

THE CURRENT STATE OF THE LAND FUND AND ITS USE IN KHOREZM PROVINCE

Author: Xikmatullayev Sanjar Izzatullayevich; Zarifov Jamshid Davronbek o'g'li
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17711926
Source: https://zenodo.org/records/17711926/files/143-147.pdf
143
Resea chBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 (Special issue)
THE CURRENT STATE OF THE LAND FUND AND ITS USE IN KHOREZM
PROVINCE
Xikma ullaye Sanja Izza ullaye ich
Na ional Resea ch Uni e si y
“Tashken Ins i u e o I iga ion and Ag icul u al Mechaniza ion Enginee s”
Za i o Jamshid Da onbek o‘g‘li
Na ional Resea ch Uni e si y
“Tashken Ins i u e o I iga ion and Ag icul u al Mechaniza ion Enginee s”
h ps://doi.o g/10.5281/zenodo.17711926
Аннотация. Мақолада Хоразм вилоятида ерларни туманлар орасида
тақсимланиши, қишлоқ хўжалик ердан фойдаланувчиларни ҳозирги ҳолати, уларни
ташкил етишдаги мураккабликлар очиб берилган. Қишлоқ хўжалик ерларидан
фойдаланувчиларнинг ташкил етишда ерларни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
масалалари ер тузиш лойиҳалари орқали амалга ошириш йўналишлари кўрсатилган.
Таянч сўзлар: ердан фойдаланиш, ерларни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш,
қишлоқ хўжалиги, екологик талаблар, ер тузиш лойиҳалари.
Кириш.
Аграр соҳада юз бераётган кенг кўламли ўзгаришлар қишлоқ хўжалигини ислоҳ
қилиш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш ҳамда
замонавий аграр муносабатларни шакллантириш каби вазифаларни долзарб масалалар
сифатида кўрсатмоқда.
Мамлакатимизда алоҳида ўрин тутган аграр соҳани янада ислоҳ қилиш,
ривожлантириш, жумладан қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги ва самарадорлигини
ошириш ҳал қилувчи муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида Миллий ҳисобот ер
фондининг ҳолатини кузатиш, миқдор ва сифат даражаси бўйича тоифаларнинг
тақсимланиши ва ўзгаришларини аниқлаш, ер ресурсларидан оқилона, асраб-авайлаб
самарали фойдаланиш, ерларни муҳофаза қилиш, иқтисодий ҳамда сиёсий-ижтимоий
устувор йўналишларни ривожлантиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикасининг
Ер кодекси нормалари асосида ер қонунчилиги ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб
чиқиш, янги техника ва технологияларни жорий қилиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш,
қайта тиклаш (тиклаш) ва ошириш, ерга оид мунозарали ҳолатларнинг ечимини топиш,
амалий тажриба асосида ер муносабатларини тартибга солиш тизимини
такомиллаштиришда ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
Тахлил ва методлар.
Хоразм вилояти Республикамизнинг ғарбий қисмда жойлашган. Ҳудуди (6,05 минг
кв. км.) шимолдан ва ғарбдан Қорақалпоғистон Республикаси, жанубдан Туркманистон,
шарқдан Бухоро вилояти билан чегарадош ҳисобланади.
Хоразм вилояти Ўзбекистон Республикасининг ғарбий қисмида жойлашган бўлиб,
иқлими кескин континентал ва қуруқ зонага мансуб.
Ҳудудда ёз фасли узоқ, жуда иссиқ ва қуруқ, қиш фасли эса қисқа, сувуқ ва
кўпинча шамолли бўлади. Ҳавонинг йиллик ўртача ҳарорати 13,2–14,5°C ни ташкил
этади.
144
Resea chBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 (Special issue)
Июнь ва июль ойларида ҳаво ҳарорати 43–45°C гача кўтарилади. Қишда эса
ҳарорат -5°С гача тушиши мумкин, баъзан -10°C гача совуқ кузатилади.
Қор катлами кам учрайди ва узоқ сақланмайди. Вилоятда шамолли кунлар сони
анча кўп, айниқса баҳор ва қиш фаслларида шамоллар кучли ва доимий характерга эга.
Баъзи йилларда гармсел шамоллар (ҳарорат ва қурғоқчиликни кучайтирувчи
шамоллар) кузатилади.
Метеорологик станциялар маълумотларига кўра, вилоятда ўртача йиллик
ёғингарчилик миқдори 90–130 мм ни ташкил этади. Ушбу ёғингарчиликнинг 70–80%
қисми куз ва қиш ойларида ёғади. Ёзда деярли ёғингарчилик кузатилмайди.
Самарали ҳарорат йиғиндиси Хоразм вилоятида 3000–3400°С атрофида бўлиб, бу
кўрсаткич вилоятда турли техник ва дон экинларини етиштириш учун қулай агроклиматик
шароит яратади.
Хусусан, ғўзанинг ўрта ва илк пишар навлари, буғдой, арпа, жаҳар ва полиз
экинлари учун мавсумий ҳарорат миқдори етарли ҳисобланади.
Вилоят ҳудудида Амударё дариёси орқали сув билан таъминланади. Лекин охирги
йилларда сув танқислиги ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар агротехник
тадбирларни самарали ташкил этишни талаб этмоқда.
Хоразм вилояти ҳудудида, асосан, суғориладиган ўтлоқи, бўз-ўтлоқи, ўтлоқи- бўз
тупроқлар кенг тарқалган.
Вилоят суғориладиган тупроқлари механик таркиби бўйича қуйидагича: лойли –
1,9 фоиз, оғир қумоқли – 11,7 фоиз, ўрта қумоқли – 49,6 фоиз, енгил қумоқли – 30,0 фоиз,
қумлоқли – 6,2 фоиз ва қумли тупроқлар – 0,6 фоизни ташкил этади.
Вилоят бўйича суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларининг 12,4 фоизи
шўрланмаган (ювилган), 41,2 фоизи кучсиз шўрланган, 39,2 фоизи ўртача шўрланган, 5,3
фоизи кучли шўрланган ва 1,9 фоизи жуда кучли шўрланган тупроқлар ҳисобланади[1].
Вилоят қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи пахтачилик ва ғаллачиликдан иборат
бўлиб, пахта экини майдони вилоятдаги суғориладиган ер майдонининг асосий қисмини
ташкил этади.
Шунингдек, полизчилик, сабзавотчилик ва боғдорчилик ҳам вилоятда яхши
ривожланган.
Хоразм вилоятида 7,1 минг гектардан ортиқ майдонда кўп йиллик дарахтзорлар
мавжуд бўлиб, шундан 4,8 минг гектарини мевали боғлар (олма, беҳи, шафтоли, ўрик,
гилос, анор), 0,6 минг гектарини токзорлар, 1,7 минг гектарини эса тутзорлар ташкил
этади.
Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар 285,5 минг гектарни ташкил этиб, шу
жумладан экин ерлари 249,1 минг гектар, пичанзор ва яйловлар 21,9 минг гектар, кўп
йиллик дарахтзорлар 7,1 минг гектарни ташкил қилади.
2023 йил ҳолатига кўра, Хоразм вилоятининг маъмурий чегарасидаги умумий ер
майдони 608,2 минг гектарни ташкил қилиб, шундан жами суғориладиган ерлар 286,5
минг гектарни ёки умумий ер майдонининг тахминан 67 фоизини ташкил қилади[2].
145
Resea chBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 (Special issue)
1-жадвал
Хоразм вилояти қишлоқ хўжалик корхона ва ташкилотларининг жами
фойдаланиладиган ерлар таҳлили (гектарда)
Юқоридаги жадвалдан кўринадики вилоят ер фондининг тоифалари бўйича 2023
йилдаги тақсимоти қуйидагича: қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар – 438,1 минг
гектар (умумий ер майдонининг 72,0%), аҳоли пунктларининг ерлари – 8,1 минг гектар
(1,33%), саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар –
10,5 минг гектар (1,73%), ўрмон фонди ерлари – 8,0 минг гектар (1,31%), сув фонди
ерлари – 28,6 минг гектар (4,7%), захира ерлар – 0,1 минг гектар (0,02%)ни ташкил
қилади[3].
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг қисман камайиши айрим саноат ва
инфратузилма мақсадларида фойдаланиш учун ажратилаётган ерлар ҳисобига юз
бермоқда.
Вилоятда кучли шўрланган ерлар 32,8 минг гектарни ташкил қилади. Интенсив
оқизиб суғориш жараёнида ерларнинг емирилиши ва унумдорлигининг пасайиши кучайиб
бормоқда. Бу эса пировард натижасида қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигининг
пасайишига олиб келмокда. Бунга маълум даражада шўр ювишда фойдаланилган
сувларнинг ирригация тармокларига қайта қўшилиши ҳам сабаб бўлмоқда[4].
Минтакада экологик ҳолатнинг ёмонлашуви, ёзда юкори ҳароартли кунларнинг
кўплиги ва йиллик ёғингарчилик микдорининг камайиши натижасида кўп хажмда сув
йўқотилиб, унинг бугланиш даражаси ошмокда. Чорва моллари, парандаларнинг
касалланиш, кишлок хўжалик зараркунандалари, хусусан, чигирткаларнинг кўпайиш
ҳолатлари кузатилмоқда.
Орол денгизи ўрнидан чанг тўзонли бўронларнинг тез тез кўтарилиши ва кучайиши
Хоразм вилояти сугориладиган ерлари ва яйловларида ҳам кўп миқдорда тузлар
тўпланишига сабаб бўлмокда. Бу мазкур худудда қишлоқ хўжалик экинлари етиштириш
ва чорвачиликни ривожлантириш имкониятларини чекламокда, истеъмол килиш учун
ярокли ер ости сувларининг камайиб боришига олиб келмоқда[5].
146
Resea chBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 (Special issue)
Табиий шароитга кўра Хоразм вилояти сув ресурслари билан таъминланганлик
даражаси бўйича ҳам мамлакатимизда олдинги ўринлардан бирини эгаллайди. Вилоятда
2000 - 2013 йилларда бир гектар суғориладиган ер майдонига тўғри келадиган сув сарфи
ўртача республика кўрсаткичидан 1,4 маротаба юқори бўлган. Бу асосан шўр ювиш
ишларида сув сарфи (умумий сув сарфининг 25%) ортиб бораётганлиги ҳамда сув
ресурсларини ортиқча сарфлаш билан боғлиқдир. Вилоят Амударёнинг қуйи қисмида
жойлашганлиги сабабли сув таъминоти кўп жиҳатдан ёғингарчилик даражасига боғлиқ
бўлиб, унинг ўзгариш коэффиценти ўртача 40 фоиздан ортади[6].
Натижалар ва намуналар. Шунинг учун юқоридаги экологик ҳолатларни ҳисобга
олган ҳолда ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар қуйидаги экологик талабларни ҳисобга
олишлари зарур деб ҳисоблаймиз:
1. Худуднинг барча экологик омиллари ва экологик кўрсаткичлари тўғрисида тўла
маълумотларга эга бўлишлари;
2. Қишлоқ хўжалигида режалаштирилаётган экин турлари, боғдорчиликда навлар
ҳамда чорвачиликка ихтисостирилган фермер хўжаликларида чорва моллари наслларига
ижобий таъсир этадиган биотик омилларни аниқлаш зарур;
3. Қишлоқ хўжалигида режалаштирилаётган тармоқлар ривожланишини чекловчи
экологик омилларни аниқлаш ва уларнинг салбий таъсирини тугатиш йўлларини аниқлаш;
4. Қишлоқ хўжаликларида режалаштирилаётган экинларининг ҳар бир тури, нави
ва дарахтларга нисбатан ҳудуднинг агроэкологик салоҳиятини баҳолаш;
5.У ёки бу экологик омилнинг бошқа омиллар томонидан қисман қопланиш (асосан
антропоген) имкониятларини аниқлаш ва айрим омилларнинг ортиқчалигидан келиб
чиқадиган салбий таъсирларни тугатиш ёки камайишини қоплашга қаратилган
тадбирларни ишлаш[7].
Бу эса минтақанинг экологик ҳолатини яхшилашга ва узоқ муддатли ижтимоий-
иктисодий тараққиётини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Худудда экологик мувозанатни яхшилашни таъминлаш кўп жиҳаттан мавжуд
табиий ресурслардан айниқса ер-сув ресурсларидан фойдаланишда турли тоифадаги ердан
фойдананувчилар ўртасида ўзаро келишилган чора тадбирлар комплексини амалга
оширишни талаб этади. Бунда ердан фойдаланувчилар тизимли тарзда ерлардан самарали
фойдаланишга таъсир этувчи юқоридаги омилларни бартараф этишлари, бошка стратегик
йўналишлар билан бир қаторда янада ҳам устивор соҳа эканлигини, аҳолининг
саломатлик даражасига, турмуш шароитига ижобий таъсир этишини инобатга олиб
доимий эътиборларини каратишлари лозим деб ўйлаймиз[8].
Хулоса.
Вилоятда сув танқислиги 2001, 2008 ва 2011 йилларда кузатилиб, лимитга нисбатан
амалда ишлатилган сув миқдори мос равишда 2,0, 1,6 ва 1,5 мартага қисқарган.
Сув танқис бўлган йилларда каналлар сувига дренаж тизими сувини маълум
улушларда қўшиб ишлатиш тавсия этилган бўлсада, айрим ҳудудларда уни тўғридан
тўғри исътемолга йўналтириш ҳолатлари кузатилган. Бу ерларнинг унумдорлиги ва
шўрланиш даражасига салбий таъсир кўрсатиб, ерлар балл бонитетининг пасайиб кетиши
ҳамда айрим мевали дарахтларнинг қуришига олиб келмокда. Вилоятда фойдаланилаётган
сув ресурсларининг 97 фоизи қишлоқ хўжалиги, 2 фоизи коммунал хўжалик ва 1 фоизи
бошқа мақсадларга сарф қилинмоқда. Сизот сувлари сатҳи энг юқори бўлган (1,0-1,5
метргача) экин майдонлари вилояти 123 минг гектардан ортиқни ташкил этади.
147
Resea chBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 (Special issue)
Бу умумий экин майдонларининг 46,4 фоизига тенгдир[9]. Амалга оширилаётган
мелиорация тадбирлари натижасида бундай ер майдонларининг улуши 2007 йилга
нисбатан 10 фоизга яқин қисқарган бўлсада республикада энг юқори кўрсаткичлигича
қолмоқда.
Вилоят сизот сувлари сатҳи энг юқори бўлган майдонлар улуши 2015 йилда 2022
йилга нисбатан барча туманларда ошган. Айниқса Гурлан, Хонка, Боғот, Хазорасп ва
Янгибозор туманларида бундай ер майдонларининг улуши вилоят ўртача кўрсаткичидан
ҳам юқоридир[10]. Айрим туманларда сизот сувлари сатҳи энг юқори бўлган ер
майдонларининг улуши 30 фоиздан ортиққа ўсганлиги бу борадаги ишлар талаб
даражасида эмаслигидан далолат беради. 5-sho‘ba.
Re e ences
1. Ўзбекистон O‘zbekis on Respublikasi “Ye kodeksi”. T.: Adola , 2022
2. O‘zbekis on Respublikasi P eziden ining 2019 yil 17 iyundagi “Qishloq xo‘jaligida ye
a su esu sla idan sama ali oydalanish cho a adbi la i o‘g‘ isida”gi PF-5742 sonli
a moni. shshsh.lex.uz
3. O‘zbekis on Respublikasining Ye ondi (2015-2022 yilla hola iga)
4. O‘zbekis on Respublikasi P eziden ining 2022 yil 28 yan a dagi PF-60 son “2022-2026
yilla ga mo‘ljallangan yangi O‘zbekis onning a aqqiyo s a egiyasi o‘g‘ isida”gi
Fa moni.. T., O‘zbekis on, 2022. «Gaze a.uz».
5. A ezbae S., Volko S.N. S.Sha ipo «E uzishni loyihalash» T.: TIQXMMI MTU ,
2022.-180b.
6. O‘zbekis on Respublikasi Ye esu sla ining hola i o‘g‘ isida milliy hisobo . T.: 2022.
736.
7. Xo azm iloya ini ij imoiy-iq isodiy i ojlan i ish s a egiyasi. T.IFMR nash iyo i. 2015-
1996.
8. A ezbae S. Rasional'noe ispol'zo anie zemel' nizo 'yax Amuda 'i. T., Mexna , 1990
9. Sha ipo S.R. “Ye cheklangan esu s, u muho azaga muh oj” “O‘zbekis on zamini”
ilmiy-amaliy a inno asion ju nali. 2019.№1-son.36-38b.
10. S.A ezbae , S.R.Sha ipo Xo azm iloya idagi ma jud ekologik hola a uning ye dan
oydalanishga a'si i. “Ye esu sla ini ba qa o boshqa ishda inno asion exnologiyala ni
qo‘llash” –Respublika ilmiy-amaliy semena maqolala o‘plami.-2018-66-68b.