ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ РОЛИ
Abstract
Ўзбекистон Республикасида узлуксиз таълим тизимининг олдида турган энг мухим ва энг долзарб вазифалардан бири – бу ўқитишда замонавий, инновацион таълим технологиялари ва методларидан кенг фойдаланиш, уларни ўқув жараёнига тадбиқ этишдан иборат. Ушбу мақолада олий таълим тизимида иннавацион таълим технологиялари ва методларининг турлари ва шакллари кўриб чиқилган.
Full text
THE VI INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE “SCIENTIFIC FOUNDATIONS FOR THE USE OF INFORMATION TECHNOLOGIES OF A NEW LEVEL AND MODERN PROBLEMS OF AUTOMATION”, NOVEMBER 20, 2025 144 ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ РОЛИ 1Кочкарова Д.А., 2Маҳкамбоева Н.Б., 3Зоирова Ш.А. 1,2,3 Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти, Тошкент, Ўзбекистон https://doi.org/10.5281/zenodo.17725767 Аннoтация. Ўзбекистон Республикасида узлуксиз таълим тизимининг олдида турган энг мухим ва энг долзарб вазифалардан бири – бу ўқитишда замонавий, инновацион таълим технологиялари ва методларидан кенг фойдаланиш, уларни ўқув жараёнига тадбиқ этишдан иборат. Ушбу мақолада олий таълим тизимида иннавацион таълим технологиялари ва методларининг турлари ва шакллари кўриб чиқилган. Калит сўзлар: билим, таълим технологиялари, инновация, таълим методи, илмфан, замонавий таълим, интерфаол таълим, педагогик технология. Аннотация. Одной из важнейших и наиболее актуальных задач, стоящих перед системой непрерывного образования в Республике Узбекистан, является широкое использование современных, инновационных образовательных технологии и методов в обучении, их внедрение в образовательный процесс. В данной статье рассматриваются виды и формы инновационных образовательных технологий и методов в системе высшего образования. Ключевые слова: знания, образовательные технологии, инновация, образовательные методы, наука, современное образование, интерактивное образование, педагогические технологии. Кириш. Мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳатлар узлуксиз таълим тизими олдида кадрлар тайёрлаш сифатини таъминлаш таълим самарадорлигини оширишга қаратилган бир қанча вазифаларни қўйди. Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев ўз маърузаларида “...Мамлакатимиз аҳолисининг ярмидан кўпи ёшлар эканини инобатга олсак, бу борадаги сиёсат мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касбларни пухта эгаллаган баркамол авлодни тарбиялаш ишлари “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида қатъий давом эттирилади” 1 деб таъкидлаганлар. Таълимнинг самарадорлигини ошириш ва таълим олувчиларни билимларни тўла эгаллашларига эришиш, шахснинг таълим марказида бўлиши ва уларда мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантириш учун таълим жараёнида инновацион таълим технологияларини қўллаш орқали амалга оширилади. Бугунги кунда бизнинг энг катта ва олий мақсадимиз ёшларимизни келажакда билим, кўникма ва малакага эга бўлган салоҳиятли кадр қилиб етишишига 1 Sh.M.Mirziyoev. Tanqidiy tahlil, qat’iy tartib-intizom va shaxsiy javobgarlik-har bir rahbar faoliyatining kundalik qoidasi bo‘lishi kerak. O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2016 yil yakunlari va 2017 yil istiqbollariiga bag‘ishlangan majlisdagi O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining nutqi// Xalq so‘zi gazetasi. 2017 yil 16 yanvar, №11
THE VI INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE “SCIENTIFIC FOUNDATIONS FOR THE USE OF INFORMATION TECHNOLOGIES OF A NEW LEVEL AND MODERN PROBLEMS OF AUTOMATION”, NOVEMBER 20, 2025 145 сабабчи бўлишимиздир. Шунингдек, таълим жараёнларида албатта, ҳар бир педагог инновацион педагогик технологиялардан фойдаланмаслигининг иложи йўқ. Аввало, инновация сўзига тўхталадиган бўлсак, “Инновация” тушунчаси инглиз тилидан таржима қилинганда “innovation” – “янгилик киритаман” деган маънони англатади. Мазмунан ва маъно жиҳатидан олиб қарайдиган бўлсак, тушунча негизида муайян тизимнинг ички тузилишини ўзгартиришга қаратилган фаолиятни ифодалайди. Инновацияларнинг асосий кўринишлари қуйидагилар саналади: - янги ғоялар; - тизим ёки фаолият йўналишини ўзгартиришга қаратилган аниқ мақсадлар; - ноанъанавий ёндашувлар; - одатий бўлмаган ташаббуслар; - илғор иш услублари. Таълим инновациялари – таълим соҳаси ёки ўқув жараёнида мавжуд муаммони янгича ёндашув асосида ечиш мақсадида қўлланилиб, аввалгидан анча самарали натижани кафолатлай оладиган шакл ва метод технологиялар мажмуи. Таълим инновациялари “Инновацион таълим” деб ҳам номланади. Инновацион таълим тушунчаси илк бор 1979-йилда “Рим клуби”да қўлланилган. Таълим инновациялари бир неча турга ажратилади. Фаолият йўналишига кўра: педагогик жараёнда ва таълим тизимини бошқаришда қўлланиладиган инновациялар, киритилган ўзгаришларнинг тавсифига кўра: радикал модификацияланган ҳамда комбинацияланган инновациялар; узгаришларнинг кўламига кўра: тармоқ (локал) модул ва тизим инновациялари; келиб чиқиш манбаига кўра: жамоа томонидан бевосита яратилган ёки ўзлаштирилган инновациялар киради. Инновацияларнинг ҳар қандай янгиликдан фарқи шундаки, у бошқариш ва назорат қилишга имкон берадиган ўзгарувчан механизмга эга бўлиши зарур. Инновацион педагогик технологиялар деганда албатта, “Педагогик технология” деган жумлага ҳам назар солишимиз зарур. Ҳозирги кунда таълим-тарбия жараёнига эътибор қаратадиган бўлсак, бир қатор қонун ҳужжатларининг имзоланиши, жумладан “Таълим тўғрисида”ги қонун (23.09.2020), “Узлуксиз маънавий тарбия консепсияси” (31.12.1993) таълим тизимини ислоҳ қилиш, уни янада такомиллаштириш борасидаги ишларнинг мантиқий давоми саналади. Дастлаб педагогик технология тушунчаси техникавий тараққиёт билан боғлиқ ҳолда фанга 1872-йилда кириб келди ва юнонча “технос” – санъат, маҳорат ва ҳунар, “логос” – фан сўзларидан ташкил топиб “ҳунар фани” деган маънони ифодалайди. Педагогик технология эса маълумот технологиясини жорий этиш тактикасини ифодалайди ва “Таълим берувчи – моддий муҳит, таълим олувчи – ўқувчи, талаба” фунционал тизим қонуниятларига тегишли билимлар асосида қурилади. Педагогик технологиянинг тузилмаси: консептуал асос, таълим жараёнининг мазмуни, технологик жараёндан иборат бўлади. Ҳар бир педагогик технология муайян илмий консепсияга асосланади. Педагогик технологиянинг илмий консепсияси таълим мақсадларига эришишнинг: фалсафий, психологик, ижтимоий-педагогик, дидактик асосланишларни қамраб олади. Таълим жараёни мазмуни таълим жараёнининг: умумий ва аниқ мақсадлари, ўқув материали мазмунидан иборат бўлади. Технологик жараён: ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим берувчи фаолияти, талаба фаолияти, ўқув жараёнини бошқариш усуллари, ўқув жараёни диагностикасини қамраб олади, педагогик технология шундай билимлар соҳасики, унда ўқитувчи ва ўқувчида ҳурфикрлилик, садоқат,
THE VI INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE “SCIENTIFIC FOUNDATIONS FOR THE USE OF INFORMATION TECHNOLOGIES OF A NEW LEVEL AND MODERN PROBLEMS OF AUTOMATION”, NOVEMBER 20, 2025 146 инсонпарварлик ва Ватанга бўлган муҳаббат туйғулари тизими шаклланади. Албатта, янгиланган таълимда ўқувчининг юрагида чўғни аланга олдириш, уларнинг билими, салоҳиятини ҳар томонлама босқичма-босқич юксалтириб, ривожлантириш учун замонавий дарслар зарур. Бунинг учун эса замонавий педагогик технология ўзининг педагогика ва бошқа фан ютуқлари билан боғлиқ хусусий назариясига эга. Таълим жараёнида замонавий пeдагогик тeхнологиялардан фойдаланиш орқали таълим-тарбия жараёнининг бир тизимга солинган, мeтодик асосланган янги шакл, усул ва воситаларини қўллаш орқали янги мазмун, шакл, усул ва восита уйғунлигида мақсад, вазифа, фаолият ва пeдагогик натижа яхлитлиги таъминланади ҳамда ўқув мақсадларига эришишни кафолатлайдиган ўқув жараёни лойиҳалаштирилади ва амалга оширилади. Таълим бериш усули, таълимий мақсадни амалга ошириш бўйича таълим берувчи ва таълим олувчи билан ҳамкорлик фаолиятининг мураккаб жараёнининг асоси ҳисобланади. Усуллар: ушбу таълим бериш давридан чиққанда таълим олувчи билиши, уддал аши ва қадрлаши лозим бўлган кўзланаётган натижаларга эришишни таъминлайди. Таълим бериш усулини танлашда профессор-ўқитувчи қайси мезонларга асосланади: усулни қўллашдан сўнг натижалар қайси соҳаларда билиши керак, билимлар соҳасидами, кўникмалардами, малакалардами? Шунингдек, кейинги фаолият учун ўқитувчи ўз ўзига кейинги саволни бериши керак, таълим беришнинг бажариладаган ишлар тартибига таалуқли, “Талабаларнинг фаоллиги (ташаббус) қандай бўлиши керак?”. Таълим усулларининг натижавийлигини қайси мезонлар аниқлайди? Яхши ёки ёмон усуллар мавжуд эмас. Усулнинг натижавийлигини бажарилган ёки бажарилмаган вазифа бўйича хулоса чиқариш мумкин. Тажрибаларнинг кўрсатишича, таълим усулларини танлашда усулнинг асосий натижавийлик мезонлари қуйидагилардир: - белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун уни қўллашнинг мослиги ва иқтисодийлиги; - уни қўллашда соддаллик ва осонлик; - нафақат энг яхши натижаларни таъминлаши, балки уларга эришишнинг юқори ишончлилигини таъминлай олиши. Замонавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган муҳим талаблардан бири ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарф этмай, қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришишдир. Қисқа вақт орасида муайян назарий билимларни талабаларга етказиб бериш, уларда маълум фаолият юзасидан кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, шунингдек, талабалар фаолиятини назорат қилиш, улар томонидан эгалланган билим, кўникма ҳамда малакалар даражасини баҳолаш ўқитувчидан юксак педагогик маҳорат ҳамда таълим жараёнига нисбатан янгича ёндошувни талаб этади. Бугунги кунда бир қатор ривожланган мамлакатларда бу борада катта тажриба тўпланган бўлиб, ушбу тажриба асосини ташкил этувчи методлар интерфаол методлар номи билан юритилмоқда. Интерфаол таълим методлари “Ўқитувчи”, “Талаба”, “Гуруҳ” ўртасидаги ўзаро фаол ҳаракатни таъминлайди. Билим уларни амалиётга тадбиқ этишга қаратилган фаолият натижасидагина шаклланади. Таълим олувчининг руҳий ҳусусиятлари ўрганиш, ўзлаштирилаётган билимларнинг талабага шахсан қизиқарли ва керакли бўлиши зарурлиги, акс ҳолда улар шубхасиз рад этилишини кўрсатади. Бу ҳолат образли ифодаланса, индивидуал тафаккурда билимлар субъективлашади, ўзига хос индивидуал тасаввур ва шахсий фикрлар объектив
THE VI INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE “SCIENTIFIC FOUNDATIONS FOR THE USE OF INFORMATION TECHNOLOGIES OF A NEW LEVEL AND MODERN PROBLEMS OF AUTOMATION”, NOVEMBER 20, 2025 147 аҳамият касб этар экан, билимлар турли нуқтаи назарларнинг тўқнашуви, баҳс-мунозара, ўзаро ҳамкорликдаги фаолият натижасида ўзлаштирилади, бу эса ўқув жараёнини ноанъанавий усулда ташкил этишнинг муҳим шакллари (баҳс-мунозара, ўзаро ҳамкорлик)ни талаб этади. Профессор-ўқитувчи ўз дарсида шундай шарт-шароитлар яратиш лозимки, натижада талаба учун дастлаб нейтрал бўлган объект кутилмаганда субъектив хусусият касб этсин. Бунинг натижасида талаба ўқитувчи билан ҳамкорликда ишлайди, изланади ва ўқитувчи ўқув мақсадларига эриша боради. Шахсга йўналтирилган ўқув вазиятлари таълим олувчи билим фаолиятини ташкил этиши учун интерфаол таълим методлари билан узвий боғлиқ. Бу усуллар: муаммоли изланиш, тадқиқот, диалогик, муносабат методлари (диалог, эврестик суҳбат, мунозара, гуруҳли иш турлари ва бошқалар). Таълимни шахсга йўналтирилган технологияси анъанавий таълим технологияларидан қуйидагиларга кўра фарқ қилади: таълим бериш усули, таълимий мақсадни амалга ошириш бўйича таълим берувчи ва таълим олувчи билан ҳамкорлик фаолиятининг мураккаб жараёнининг асоси ҳисобланади. Усуллар эса ушбу таълим бериш давридан чиққанда таълим олувчи билиши, уддалаши ва қадрлаши лозим бўлган кўзланаётган натижаларга эришишни таъминлайди. Натижалар ва муҳокама Хозирда республика таълим муассасаларида интерфаол таълимни ташкил этишда қуйидаги энг оммавий таълим методларидан фойдаланилмоқда, жумладан: “Кейс-стади”, “Блиц-сўров”, “Моделлаштириш”, “Ижодий иш”, “Муносабат”, “Веб-квест”, “Суҳбат”, “Чархпалак”, “Шарли синов” ва бошқалар. Мазкур методларнинг айримларидан наъмуналар келтирамиз. Чархпалак методи тингловчиларга ўтилган мавзу бўйича билимларини мустахкамлаш ёки текшириш хамда бир бирини баҳолаш имконини берувчи метод бўлиб, унинг тузилмаси гурухларга ажратиш ва жойлаштириш, саволларни ишлаб чиқиш, талабага савол бериш ва жавобини баҳолаш, талабанинг ўқитувчи ролига ўтиши кейинги талабанинг саволига жавоб бериши баҳоларни умумлаштириш ва эълон қилишдан иборат. Шарли синов методининг мақсади: талабаларда жамоа билан ишлаш кўникмасини ривожлантириш, тезкорлик, эътибор ва мувофиқликни оширишдир. Қизиқарли рақобат орқали иштирокчиларда ижобий кайфият яратиш. Фанга оид ҳар бир талабага 10 тадан савол берилади. Ҳар бир саволга бир дақиқа вақт ажратилади. Талаба шарни ҳавода ушаб турган ҳолда ўқитувчи томонидан берилган саволларга жавоб бериши лозим бўлади. Жараёнда шар ерга тушмаслиги лозим. Бу метод талабадан чаққонлик, диққатни жамлаш, тезлик, юқори кайфият, фикирлаш қобилятни мувозанатини сақлашини талаб этади. Веб-квест методи – талабаларда профессор-ўқитувчи томонидан тайёрланган Интернет ресурсларидан фойдаланган ҳолда ташкилотчиликка оид муаммони ҳал қилиш учун талабаларнинг индивидуал ёки гуруҳ ҳолда ишлашини ташкил этади”. Веб-квестда талабалар маълумотни оддий қидирмасдан, балки топшириқ устида ишлаган ҳолда, маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади, умумлаштиради, хулосалар чиқаради, ўз нуқтаи назарини шакллантиради ва ҳимоя қилади. Турли манбалардан олинган маълумотларни ўзгартиришнинг ижодий жараёни фикрлашни ривожлантиришга ёрдам беради ва мустаҳкам билимлар учун асос яратади. Педагогик ўйинлар – талабаларнинг ўрганилаётган тизимни тақлидан моделлаштириш жараёнида фаол, кўп жиҳатдан эркин, ўрганиш фаолияти ҳисобланади. Шунингдек, талаба касбий фаолиятининг ўйин моделини реал шароитга яқинлаштирилган
THE VI INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE “SCIENTIFIC FOUNDATIONS FOR THE USE OF INFORMATION TECHNOLOGIES OF A NEW LEVEL AND MODERN PROBLEMS OF AUTOMATION”, NOVEMBER 20, 2025 148 вазиятини яратиш жараёни ҳамдир. Педагогик ўйин машғулотлари ўқитишнинг фаол, самарали методи ҳисобланиб, машғулот қатнашувчиларининг нафақат касбий билим ва малакаларини, балки шахснинг айрим касбий ва аҳлоқий хусусиятлари (тайёргарлик, бажарувчанлик, ижро этувчанлиги, ижодий фаоллик, интилувчанлик, асосланганлик, жамоатчилик ва бошқалар)ни шакллантиради. Педагогик ўйин методини қўлллашда талабада қуйидаги кўнима ва малакалар шаклланади: - маълумотлар тўплаш ва таҳлил қилиш; - ишончли маълумотлар етарли бўлмаган шароитларда ечимлар қабул қилиш ва унинг самарасини баҳолаш; - муайян турдаги касбий амалий масалаларни таҳлил қилиш; - касбий фаолият соҳалари ўртасидаги боғланишларни ўрганиш; - жамоада ишлаш, масалалар ечимларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш; - касбий фаолиятдаги жараён ва ҳодисаларни тадқиқ этишда тизимли ёндашувдан фойдаланиш ва бошқалар. Таълим жараёнида қўлланиладиган ҳар қандай таълим технологиялари ёки ўқитиш методалари таҳсил олувчиларнинг интеллектуал, эркин фиклаш қобилиятларини ривожлантириш, ўз фикрини асослаб беришга интилиши, ўзгалар фикрини тинглай олиши, муаммолар ечимини топишга ҳаракат қилиши, ижодий ва ахлоқий тараққиёти жараёнларига самарали таъсир этади. Шунингдек, инновацион технология асосида ўтказилган машғулотлар талабаларнинг муҳим касбий фаолият учун зарур кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат қилади, уларни фикрлашга, ўз нуқтаи назарларини асослашга имконият яратади. Хулоса Моҳиятига кўра инновацион, ҳамкорлик, интерфаол, муаммоли, масофавий, компьютер, лойиҳа, индивидуал, дастурий, ва мустақил таълим, шунингдек, ўйин технологиялари таълим тизимида ўқитиш жараѐнининг бир хил, зерикарли бўлишини олдини олиш, унинг қизиқарли, фаол, жўшқин бўлиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш учун хизмат қилади. Олий таълим муассасалари педагогларининг ушбу таълим технологиялари моҳиятидан хабар бўлишлари, уларни ўз фаолиятларидан самарали қўллай олишлари таълим жараёнида ҳар бир таълим олувчининг ички имкониятларини тўла рўёбга чиқаришга ёрдам беради. Шу сабабли педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида тингловчиларни ушбу технологиялар билан яқиндан таништириш мақсадга мувофиқдир. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: 1. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. –Т.: Ўзбекистон, 2016. – 56 б. 2. Доклад Шавката Мирзиеева с руководителями вузов, учеными и академиками, 6 апреля 2018 года в Ташкенте. Пресс-служба Президента 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарори. www.lex.uz. 4. Анорқулова Г.М. Парпиев О.Т. Касб-ҳунар таълимида педагогик ўйинлардан фойдаланиш. Услубий қўлланма. Т.ЎМКҲТТКМО ва УҚТИ 2011 й. – 44 б.
THE VI INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE “SCIENTIFIC FOUNDATIONS FOR THE USE OF INFORMATION TECHNOLOGIES OF A NEW LEVEL AND MODERN PROBLEMS OF AUTOMATION”, NOVEMBER 20, 2025 149 5. Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. – Тошкент: 2015 й. – 208 бет. 6. Уразова М.Б. Бўлажак касбий таълим педагогини лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш: Пед.фан.докт. ... дисс. –Т., 2016 й. – 260 б.