scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

СУҒОРИЛАДИГАН ТУПРОҚЛАРИНИНГ МЕХАНИК ТАРКИБИ ВА АГРОКИМЁВИЙ ХОССАЛАРИ

Бобоноров Бекзод Боймирзаевич

Full text

302 СУҒОРИЛАДИГАН ТУПРОҚЛАРИНИНГ МЕХАНИК ТАРКИБИ ВА АГРОКИМЁВИЙ ХОССАЛАРИ Бобоноров Бекзод Боймирзаевич b.f.f.d (PhD), kichik ilmiy xodim е-mail:[email protected] Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17752202 Аннатация. Мақолада суғориладиган типик бўз ва тўқ тусли бўз тупроқларини даврий суғоришлар таъсирида шаклланган механик таркиби, озиқа элементларининг таъминланганлик хусусиятлари баён этилган. Унда механик таркиби оғир қумоқлардан иборат. Озиқа элементларидан эса гумус, ҳаракатчан фосфор, алмашинувчи калий миқдорлари кам, ўртача, юқори таъминланганлиги аниқланди. Хулосада унумдорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган. Калит сўзлари: Механик таркиби, унумдорлик, озиқа элементлари, ил заррачалари, гипс миқдори, ҳаракатчан фосфор, алмашунувчи калий. Аннатация. В статье описан механический состав орошаемых типично серозёмных, тёмно-серозёмных почв, формирующихся под влиянием периодического орошения, обеспеченности питательными элементами. В этих почвах механический состав состоит из тяжелого песок. Установлено, что количество гумуса, подвижного фосфора, обменного калия низкое, среднее и высокое. В заключение описаны предложения и рекомендации по повышению плодородности данных почв. Ключевые слова: механический состав, продуктивность, питательные элементы, частицы ила, количество гипса, подвижный фосфор, чередующийся калий. Установлено, что количество гумуса, подвижного фосфора, обменного калия низкое и средневысокое. Annotation. The article describes the mechanical composition of typical serozem, dark serozem soils formed under the influence of periodic irrigation, and the characteristics of nutrient supply. Its mechanical composition consists of heavy sand. It was found that the amount of humus, mobile phosphorus, exchangeable potassium is low, moderately, high. In the conclusion, suggestions and recommendations for increasing productivity are given. Key words: mechanical composition, productivity, nutrients, clay particles, gypsum content. mobile phosphorus, exchangeable potassium. Кириш. Республикамизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш турли табиий-экологик минтақаларида ер фондидан самарали ва тежамли фойдаланишни тўғри ташкил этиш ҳамда суғориладиган ерларни тупроқ мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини тиклаш, муҳофаза қилиш, сақлаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини асоси бўлган тупроқ ресурсларидан оқилона фойдаланиш муҳимдир. Суғорма деҳқончилик минтақаларида турли табиий ва антропоген таъсирлар натижасида тупроқ деградацияси жараёнларининг вужудга келиши ва уни кучайиб бориши аграр соҳадаги долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Ўз навбатида 303 суғориладиган майдонларни механик таркиби, озиқа элементларига қаратилган илмий асосланган чоратадбирлар ишлаб чиқиши тақозо этади. Тадқиқот жойи ва амалга ошириш услублари. Тадқиқот объекти сифатида Тошкент вилояти Бўстонлиқ Сойлиқ, А.Темур массивлари суғориладиган тўқ тусли бўз ва типик бўз тупроқлар тупроқлар танлаб олинди. Тадқиқотларни бажаришда генетик-географик, профил - геокимёвий [1], стационар-дала ва кимёвий-аналитик услублардан фойдаланди. Тупроқнинг механик таркиби - Качинский Н.А бўйича пепитка усулида [2], кимёвий таҳлиллари бўйича Е.В.Аринушкина [3] қўлланмалари асосида бажарилди. Тадқиқот ҳудудининг ўрганилганлик даражаси. Тошкент вилояти гидроморф тупроқларини механик таркиби ва кимёвий хоссаларини суғорма деҳқончиликдаги ҳолати бўйича ҳамда террасаларда тупроқ типчалари фарқланишини аниқланган. Унда унумдорлик механик таркибига мос бўлиб, ўрта қумоқли, озиқа элементлари эса яхши таъминланганилиги кузатган. [4]. Ўрганилаётган тадқиқот ҳудудининг ер майдонларини комплекс тупроқ тадқиқотларни ўтказиш орқали ўрганиш, тупроқлар қопламида ва профилида кечаётган ўзгаришларни чуқур таҳлил этиш орқали улардаги аниқланган салбий ҳолатларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўришни тақозо этади. Тадқиқот натижалари ва уларнинг таҳлили. Ўрганилган суғориладиган типик бўз тупроқлар (кесма-1) таҳлил натижаларига кўра, тупроқ қатламларида оғир қумоқ механик таркибли бўлиб, физик лой заррачалар миқдори 48,1 фоиздан 50,9 фоизга ошиб борган. Йирик чанг 41,343,7% бўлиб, майда чанг заррачалари 18,3-20,7% ни, қум заррачалари юқори қатламларида устунлик қилиб, 0,7-5,0% ни, ил заррачалари юза қатламларида юқори бўлиб 12,3-13,5 % га тенг. (1-жадвал). Суғориладиган тўқ тусли бўз (15-кесма) профил бўйлаб ҳайдов, ҳайдов ости ва кейинги қатламларида оғир қумоқ механик таркибли ҳисобланиб, физик лой заррачалари мос равишда 56,4-59,6% ни, кичик қум катта қумга нисбатан устун 0,8-5,8% бўлиб, қўйи қатламга томон ошиб боради. Йирик чанг 31,841,3% ни, ил заррачалари 15,9 дан 20,7 % тенг. 1-жадвал. Ўрганилган тупроқларнинг механик таркиби кўрсаткичлари, 2023й. Кесма № Қатлам чуқурлиги, Заррачалари ўлчами мм да, миқдори % да Физи к лой <0,01 Механик таркибига Қум Чанг Ил 304 см >0,25 0,250,1 0,10,05 0,050,01 0,010,005 0,0050,001 <0,001 кўра тупроқ номи 1 Бўстонлиқ тумани А.Темур массиви типик бўз тупроқлар 0-26 1,5 3,0 4,9 42,1 17,5 18,3 12,7 48,5 Оғир қумоқ 26-43 0,9 1,9 5,0 41,3 17,9 20,3 12,7 50,9 Оғир қумоқ 43-77 0,8 1,8 4,4 42,9 17,5 19,1 13,5 50,1 Оғир қумоқ 77-114 0,7 0,7 4,0 43,7 17,9 20,7 12,3 50,9 Оғир қумоқ 15 Бўстонлиқ тумани Сойлиқ массиви тўқ тусли бўз тупроқлар 0-24 0,2 0,5 0,8 39,0 15,1 23,9 20,7 59,6 Оғир қумоқ 24-45 0,3 0,4 1,6 39,0 15,1 23,5 20,3 58,8 Оғир қумоқ 45-80 0,3 0,6 1,4 41,3 18,3 20,7 17,5 56,4 Оғир қумоқ 80-110 2,6 3,4 5,8 31,8 19,9 20,7 15,9 56,4 Оғир қумоқ Олиб борилган ҳудуддаги тўқ тусли бўз (15-кесма) тупроқларнинг ҳайдалма қатламида гумус миқдори 1,751% бўлиб, кесманинг ҳайдов остки ва қўйи қатламлари томон 0,502-1,604% камайган бўлиб, кам, ўртача (0,5-1; 1,01,5; 1,5-2,0) кўрсатгичга тўғри келади. Ҳаракатчан фосфор ҳайдов ва ҳайдов остки қатламларда 36-41мг/кг (31-41) кўрсатгични, алмашунувчи калий 361,2438,3 мг/кг ни (301-400; >401) кўрсатгични ташкил этади. Ҳудуддаги типик бўз тупроқлар (кесма-1) тупроқларнинг ҳайдалма қатламида гумус миқдори 1,055 % бўлиб, кесманинг профил бўйлаб пастига яъни она жинсга томон маълум бир қонуният асосида ҳайдов ости қатламида камайиб бориши 0,865 % ва кейинги қатламларда ҳам 0,506-0,625 % бўлиб, кам, кўрсатгичга тўғри келади. Ўсимликлар ўзлаштира оладиган ҳаракатчан фосфор 14,0-16,0 мг/кг жуда кам, кам (>15; 15-30) кўрсатгичга эга. Алмашинувчи калий эса 252,8-313,0 мг/кг (201-300; 301-400) кам, ўртача кўрсатгични ташкил этади. Хулоса. Ўрганилган ҳудуд тўқ тусли бўз ва типик бўз тупроқларида механик таркибининг физик лой миқдори профилни қўйи қатламига томон оғир қумоқ ташкил этади. Тўқ тусли бўз тупроқлар типик бўз тупроқлардан озиқа элементлари кўпроқ эканлиги аниқланди Озиқа элементлар унумдорлиги ошириш учун маҳаллий ва ноанаънавий ўғитлардан унумли фойдаланиш, седратли экинлар билан алмашлаб экиш, минерал ўғитларни илмий асосланган ҳолда фойдаланиш орқали юқори ҳосил олинади. 305 Фойдаланган адабиётлар. 1. Қўзиев Р ва бошқалар. Давлат ер кадастрини юритиш учун тупроқ тадқиқотларини бажариш ва тупроқ карталарини тузиш бўйича йўриқнома. Меъёрий ҳужжат, Тошкент, 2013. 4-52 бет. 2. Качинский Н.А. Физика почв. М. “ Высшая школа” 1970,ч,II.-C357. 3. Аринушкина. Е.В.Руководство по химическому анализу почв.1962 г. -С-480. 4. Гижиген дарёсининг I-III қайир усти террасаларида шакланган гидроморф тупроқларни механик таркиби ва кимёвий хоссаларини суғорма деҳқончиликда ҳолати // Тупроқшунослик ва агрокимё илмий журнал 3/2023.-Б – 59-65.