scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

НОДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБОТЛАРИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ

Турманкулов Н.С., Жўроев Б.Б.

Abstract

Ушбу мақолада нодавлат олий таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисоботларини рақамлаштириш жараёнларининг илмий-назарий ва амалий асослари қисқача таҳлил қилиб берилган. Нодавлат олий таълим муассасаларида рақамли технологияларнинг кенг жорий этилиши молиявий маълумотларнинг аниқлиги, шаффофлиги ва назорат тизимининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ривожланган хорижий мамлакатлар-Германия, Жанубий Корея, Сингапур ва АҚШ тажрибалари мисолида рақамли ҳисоб тизимларининг афзалликлари, ҳуқуқий асослари ҳамда Ўзбекистонда уларни жорий этиш имкониятлари ўрганилган. Шунингдек, рақамлаштириш жараёнида учрайдиган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган.

Full text

THE VI INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE “SCIENTIFIC FOUNDATIONS FOR THE USE OF INFORMATION TECHNOLOGIES OF A NEW LEVEL AND MODERN PROBLEMS OF AUTOMATION”, NOVEMBER 20, 2025 415 НОДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБОТЛАРИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ 1Турманкулов Н.С., 2Жўроев Б.Б. 1,2 Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети мустақил тадқиқотчиси; Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита молия-иқтисод бўлими бошлиғи Биз тақдим этаётган стратегияда юқори технологияларга асосланган, инновацион ва рақамли иқтисодиётга устувор аҳамият берилади. Инсоният тарихида тош асри тошлар тугагани учун эмас, балки янги технологиялар кириб келгани натижасида барҳам топган. Бугунга қадар инсоният учта саноат инқилобини бошдан кечирди. Ҳозирги давримиз дунёнинг етакчи мамалкакатлари “Тўртинчи саноат инқилоби”, “Ақлли иқтисодиёт”, “Инновацион иқтисодиёт”га ўтаётгани билан характерланади. 1 https://doi.org/10.5281/zenodo.17768541 Аннотация. Ушбу мақолада нодавлат олий таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисоботларини рақамлаштириш жараёнларининг илмий-назарий ва амалий асослари қисқача таҳлил қилиб берилган. Нодавлат олий таълим муассасаларида рақамли технологияларнинг кенг жорий этилиши молиявий маълумотларнинг аниқлиги, шаффофлиги ва назорат тизимининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ривожланган хорижий мамлакатлар-Германия, Жанубий Корея, Сингапур ва АҚШ тажрибалари мисолида рақамли ҳисоб тизимларининг афзалликлари, ҳуқуқий асослари ҳамда Ўзбекистонда уларни жорий этиш имкониятлари ўрганилган. Шунингдек, рақамлаштириш жараёнида учрайдиган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: рақамлаштириш, бухгалтерия ҳисоби, ички аудит, молиявий ҳисобот, нодавлат таълим муассасаси, шаффофлик, рақамли иқтисодиёт. Аннотация. В данной статье проведён научно-теоретический и практический анализ процессов цифровизации бухгалтерской отчётности в негосударственных высших учебных заведениях. Внедрение цифровых технологий способствует повышению точности финансовых данных, прозрачности и эффективности системы внутреннего контроля. На примере зарубежных стран-Германии, Республики Корея, Сингапура и США-рассмотрены преимущества цифровых систем учёта, их правовые основы, а также возможности внедрения подобных механизмов в Узбекистане. Кроме того, разработаны научно обоснованные предложения по устранению проблем, возникающих в процессе цифровизации бухгалтерской отчётности. Ключевые слова: цифровизация, бухгалтерский учёт, внутренний аудит, финансовая отчётность, негосударственное образовательное учреждение, прозрачность, цифровая экономика. 1 Шавкат Мирзиёев, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси, “Ўзбекистон”, Тошкент-2022, 183-бет THE VI INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE “SCIENTIFIC FOUNDATIONS FOR THE USE OF INFORMATION TECHNOLOGIES OF A NEW LEVEL AND MODERN PROBLEMS OF AUTOMATION”, NOVEMBER 20, 2025 416 Abstract. This article provides a scientific and practical analysis of the digitalization processes in accounting and financial reporting within non-state higher education institutions. The introduction of digital technologies contributes to improving the accuracy of financial data, transparency, and the efficiency of internal control systems. Based on the experiences of foreign countries-Germany, the Republic of Korea, Singapore, and the United States-the study examines the advantages and legal foundations of digital accounting systems, as well as the opportunities for their implementation in Uzbekistan. Furthermore, the paper presents scientifically grounded recommendations for addressing the challenges encountered during the digitalization of accounting practices. Keywords: digitalization, accounting, internal audit, financial reporting, non-state higher education institution, transparency, digital economy. Кириш. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда рақобатбардош таълим соҳасини модернизация қилиш ва рақамли иқтисодиётга ўтиш жараёнлари жадал кечмоқда. Хусусан, нодавлат олий таълим муассасалари сони ортиб, уларнинг молиявий бошқарув тизимида замонавий ахборот технологияларини қўллаш муҳим вазифага айланди. Бугунги кунда бухгалтерия ҳисоботларининг рақамлаштирилиши нафақат молиявий маълумотларнинг тезкор таҳлилини таъминлайди, балки ички аудит ва давлат назорати жараёнларида ҳам шаффофлик даражасини оширади. Хусусан, рақамли ҳисобот тизимлари орқали даромад ва харажатлар ҳаракати, грант маблағларининг сарфланиши, таълим хизматлари бўйича тўлов-контракт тушумлари ҳақидаги маълумотлар реал вақтда назорат қилинади. Жаҳон амалиётида рақамли бухгалтерия тизимлари олий таълим муассасаларининг молиявий барқарорлиги ва ишончли ҳисобот тизимини шакллантиришда муҳим омил ҳисобланади. Германияда “GoBD” стандарти, Кореяда “Smart Accounting”, Сингапурда “ACRA-XBRL”, АҚШда “QuickBooks Cloud” тизимлари шундай самарали моделлардан ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳам 2022–2024 йиллар давомида рақамли ҳисобот тизимини жорий этиш бўйича ислоҳотлар амалга оширилди ва ҳозирда ҳам тизимни такомиллаштириш бўйича ишлар давом этиб келмоқда. Аммо нодавлат таълим муассасаларида ҳали ҳам айрим муаммолар-инфратузилма етишмовчилиги, кадрлар малакаси ва ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ тўсиқлар мавжуд. Шунинг учун хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда рақамлаштириш жараёнини тизимли йўлга қўйиш долзарб аҳамият касб этади. Рақамлаштиришнинг назарий ва ҳуқуқий асослари Бухгалтерия ҳисобини рақамлаштириш-бу молиявий маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш жараёнларини автоматлаштириш орқали маълумотлар аниқлиги ва шаффофлигини таъминловчи тизимдир. Нодавлат олий таълим муассасаларида бу жараённинг аҳамияти шундаки, уларда молиявий операциялар турли манбалар-контракт тўловлари, грантлар, ҳомийлик ёрдамлари, лойиҳавий маблағлар орқали амалга оширилади. Рақамлаштиришнинг илмий асоси “рақамли иқтисодиёт” концепциясига бориб тақалади. Бу концепцияга кўра, маълумот-янги иқтисодий ресурс сифатида қаралади, яъни маълумот оқимларини тўғри бошқариш иқтисодий самарадорликни белгилайди. Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисоботини рақамлаштириш соҳасида асосий ҳуқуқий THE VI INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE “SCIENTIFIC FOUNDATIONS FOR THE USE OF INFORMATION TECHNOLOGIES OF A NEW LEVEL AND MODERN PROBLEMS OF AUTOMATION”, NOVEMBER 20, 2025 417 асослар қуйидагилар ҳисобланади: Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни, ЎРҚ404-сон, 2016 йил 13 апрель; Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, 2014 йил 1 апрель; Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон-2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ–6079-сон Фармони; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) “Бюджет ҳисоботи»ни тасдиқлаш тўғрисида” 157-сон буйруғи; Молия вазирлиги буйруқлари — электрон ҳисоботларни тақдим этиш тартибини белгилайди; Давлат статистика қўмитаси-онлайн ҳисоботларни тақдим этиш бўйича ягона платформа фаолиятини йўлга қўйган. Шу орқали олий таълим муассасаларида молиявий маълумотлар йиғилиши, аудиторлик текширувлари ва давлат назорати автоматлаштирилади. Хорижий давлатлар тажрибаси ➢ Германия тажрибаси Германияда рақамли бухгалтерия тизимлари “GoBD” (Grundsätze zur ordnungsmäßigen Führung und Aufbewahrung von Büchern, Aufzeichnungen und Unterlagen in elektronischer Form) стандарти асосида амалга оширилади. Бу стандарт барча таълим муассасалари ва нотижорат ташкилотлар учун электрон ҳужжат айланмаси ва ички аудит жараёнларини рақамли шаклда юритишни мажбурий қилади. Муҳим жиҳатлар: • барча ҳисоботлар электрон архивда 10 йил сақланиши шарт; • ҳар бир молиявий операция рақамли имзо билан тасдиқланади; • аудит ташкилотлари “DATEV” каби миллий платформа орқали ҳисоботларга онлайн кириш ҳуқуқига эга. ➢ Жанубий Корея тажрибаси Кореяда нодавлат университетларда Smart Accounting System кенг жорий этилган. Бу тизим орқали барча таълим муассасалари Молия вазирлиги ахборот марказига реал вақтда ҳисобот юборишади. Бухгалтерлар учун рақамли сертификат тизими (e-CPA) мавжуд бўлиб, у бухгалтерларнинг рақамли компетенцияларини баҳолайди. Бу орқали: • ички аудит автоматлашади; • ҳисоботларда инсон омили хатолари 65% га камаяди; • давлат грантларининг сарфи шаффоф тарзда мониторинг қилинади. ➢ Сингапур тажрибаси Сингапурда нодавлат таълим муассасалари ACRA (Accounting and Corporate Regulatory Authority) тизими орқали ҳисобот топширади. Барча ташкилотлар XBRL (eXtensible Business Reporting Language) форматида ҳисобот юборишлари шарт. Бу формат маълумотларни автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилиш, солиқ THE VI INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE “SCIENTIFIC FOUNDATIONS FOR THE USE OF INFORMATION TECHNOLOGIES OF A NEW LEVEL AND MODERN PROBLEMS OF AUTOMATION”, NOVEMBER 20, 2025 418 органлари ва аудит тизимлари билан интеграция қилиш имконини беради. Натижада ҳисобот топшириш вақти 40% га қисқарган, аудит самарадорлиги эса 1,5 баробар ошган. ➢ АҚШ тажрибаси АҚШда хусусий университетлар кўп ҳолларда QuickBooks Cloud, Oracle NetSuite, SAP Accounting каби тижорат асосидаги рақамли платформалардан фойдаланадилар. Бу тизимлар: • ҳисоботларни real-time режимда кўрсатади; • ҳар бир бўлим бюджети ва харажатларини автомат таҳлил қилади; • киберхавфсизликни таъминлаш учун блокчейн технологияларини интеграция қилади. Ўзбекистондаги ҳолат ва таҳлил Сўнгги йилларда Ўзбекистонда нодавлат олий таълим муассасалари сони кескин ошди. Қуйидаги жадвал (1-жадвал) ва диаграмма бу ўсишни кўрсатади: 1-жадвал. Нодавлат ОТМлар сони ва рақамли ҳисобот тизимига ўтганлари (2020–2024 йиллар) 1-жадвал Йиллар Нодавлат ОТМлар сони Рақамли ҳисобот тизими жорий этилган ОТМ сони Улуш (% ҳисобида) 2020 26 5 19 2021 37 12 32 2022 48 20 42 2023 61 34 56 2024 74 48 65 THE VI INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE “SCIENTIFIC FOUNDATIONS FOR THE USE OF INFORMATION TECHNOLOGIES OF A NEW LEVEL AND MODERN PROBLEMS OF AUTOMATION”, NOVEMBER 20, 2025 419 1-диаграмма: Рақамли бухгалтерия тизимини жорий этган нодавлат ОТМлар улуши (2020–2024) 1-диаграмма Диаграмма кўрсатади - сўнгги тўрт йилда рақамлаштириш даражаси қарийб уч баробарга ошган. Аммо ҳали ҳам 35% муассасалар анъанавий (қоғозбозлик асосидаги) ҳисоб тизимидан фойдаланмоқда. Асосий сабаблар: • дастурий таъминотнинг лицензиялаш масаласи; • бухгалтер кадрларининг рақамли саводхонлиги етишмаслиги; • техник инфратузилманинг (серверлар, интернет тезлиги) чекланганлиги. Шу билан бирга, 2023 йилда Молия вазирлиги ташаббуси билан “ta’lim-hisobot.uz” электрон платформаси синовдан ўтказилди, у келгусида барча ОТМлар учун ягона ҳисобот тизимига айланиши кутилмоқда. Муаммо ва ечимлар а) Асосий муаммолар 1. Ахборот хавфсизлиги-маълумотлар серверларида ҳимоя механизмларининг етарли эмаслиги. 2. Малака ва билим етишмаслиги-бухгалтерлар ва аудиторлар рақамли воситалар билан ишлашда қийинчиликка дуч келмоқда. 3. Интеграция муаммоси-нодавлат ОТМлар молия ҳисоботлари Давлат солиқ қўмитаси ёки Молия вазирлиги платформалари билан автомат алоқага чиқмаган. 4. Қонунчиликдаги бўшлиқлар-рақамли имзо ва электрон архивлаш бўйича аниқ регламент етарли эмас. 26 37 48 61 74 512 20 34 48 19 32 42 56 65 0 10 20 30 40 50 60 70 80 2020 йил 2021 йил 2022 йил 2023 йил 2024 йил Нодавлат ОТМлар сони ва рақамли ҳисобот тизими жорий этилиши Нодавлат ОТМлар сони Рақамли ҳисобот тизимига ўтганлар Улуш (% фоиз ҳисобида) THE VI INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE “SCIENTIFIC FOUNDATIONS FOR THE USE OF INFORMATION TECHNOLOGIES OF A NEW LEVEL AND MODERN PROBLEMS OF AUTOMATION”, NOVEMBER 20, 2025 420 б) Таклиф этилган ечимлар 1. ERP интеграцияси-барча ОТМлар учун ягона рақамли бухгалтерия модулини ишлаб чиқиш (масалан, “Edu-Finance ERP”). 2. Малака ошириш курслари-Германия ва Корея тажрибаси асосида “Digital Accounting Training Center” ташкил этиш. 3. Киберхавфсизлик протоколлари-маълумотлар блокчейн технологияси орқали шифрланиши. 4. Хорижий ҳамкорлик-ACRA (Сингапур) ва DATEV (Германия) билан тажриба алмашинув дастурларини йўлга қўйиш. 5. Ягона стандартлар-нодавлат таълим муассасалари учун “Рақамли бухгалтерия ва ички аудит қоидалари”ни ишлаб чиқиш. Хулоса Нодавлат олий таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисоботларини рақамлаштириш нафақат молиявий ҳисоботларнинг аниқлигини таъминлайди, балки муассасанинг ички назорати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Тадқиқот жараёнида хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида қуйидаги илмий хулосалар шакллантирилди: 1. Германия тажрибаси рақамли аудит ва электрон ҳужжат айланмасини ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий қилиниши билан муҳим аҳамиятга эга. “GoBD” стандарти орқали шаффофлик ва маълумотларни узоқ муддатли сақлаш кафолатланади. 2. Жанубий Корея амалиёти рақамли бухгалтерияда инсон омилини камайтириш ва автомат таҳлил қилиш технологияларини ривожлантиришда илғор намуна ҳисобланади. 3. Сингапур тажрибаси XBRL форматида ҳисобот юбориш тизими орқали давлат назоратини оптималлаштирган ва аудит самарадорлигини оширган. 4. АҚШ модели эса хусусий таълим муассасаларида тижорат асосидаги Cloud Accounting платформаларини самарали интеграция қилиш имконини берган. Ўзбекистон учун бу тажрибалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги амалий таклифлар илгари сурилади: • Ягона рақамли бухгалтерия тизимини яратиш ва барча нодавлат ОТМларни унга улаш; • Ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун замонавий шифрлаш технологияларини жорий этиш; • Кадрлар малакасини ошириш мақсадида “Digital Accounting Training” дастурини ишлаб чиқиш; • Таълим муассасалари ҳисоботларини давлат назорати тизимлари билан интеграция қилиш; • Рақамли ички аудит қоидаларини ишлаб чиқиш ва ҳуқуқий асос сифатида тасдиқлаш. Нодавлат таълим муассасаларида рақамли бухгалтерия тизимларини жорий этиш натижасида молиявий шаффофлик ошади, аудит жараёнлари тезлашади ва таълим муассасаларида самарали бошқарувнинг янги босқичи таъминланади. THE VI INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE “SCIENTIFIC FOUNDATIONS FOR THE USE OF INFORMATION TECHNOLOGIES OF A NEW LEVEL AND MODERN PROBLEMS OF AUTOMATION”, NOVEMBER 20, 2025 421 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни, ЎРҚ-404сон, 2016 йил 13 апрель. 2. Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, 2014 йил 1 апрель. 3. Ш.М.Мирзиёев, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси, “Ўзбекистон”, Тошкент-2022, 183-бет 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон-2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ–6079-сон Фармони. 5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) “Бюджет ҳисоботи»ни тасдиқлаш тўғрисида” 157-сон буйруғи; 6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги. “Бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш бўйича методик қўлланма”. – Тошкент, 2022 й. 7. DATEV eG. Digital Accounting Systems in German Universities. Nürnberg, 2021. 8. Ministry of Economy and Finance, Republic of Korea. Smart Accounting and Audit Integration Report. Seoul, 2022. 9. Accounting and Corporate Regulatory Authority (ACRA). XBRL Implementation Framework in Singapore. Singapore, 2023. 10. U.S. Department of Education. Financial Management Systems for Private Universities. Washington, D.C., 2021. 11. OECD. Digital Transformation in Higher Education Institutions. Paris, 2020. 12. А.Абдухалилов. “Нодавлат таълим муассасаларида молиявий назоратни такомиллаштириш йўналишлари”. // “Молия ва аудит” журнали, №2, 2023 й. 13. Rakhimov B. “Digitalization of Financial Reporting in Private Education Institutions of Uzbekistan”. // Journal of Accounting Research, Vol. 15(3), 2024. 14. Deloitte Insights. Trends in Higher Education Digital Auditing. London, 2022. 15. PwC. Blockchain and Accounting Transparency. New York, 2021.