scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

МАҲАЛЛАЛАРНИ КРИМИНОГЕН ВАЗИЯТ БЎЙИЧА ТАСНИФЛАШ АСОСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ТИЗИМИНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРУРЛИГИ

Жасур Шарипов

Abstract

Мақолада маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини криминоген вазият бўйича тоифалашнинг илмий-назарий ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинган. Тоифалаш мезонлари, уни амалга ошириш механизмлари ва самарадорлигини ошириш йўллари ўрганилган. Шунингдек, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича тавсиялар берилган.

Full text

ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 8 МАҲАЛЛАЛАРНИ КРИМИНОГЕН ВАЗИЯТ БЎЙИЧА ТАСНИФЛАШ АСОСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ТИЗИМИНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРУРЛИГИ Жасур Шарипов Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети мустақил изланувчиси. https://doi.org/10.5281/zenodo.17801672 Аннотация. Мақолада маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини криминоген вазият бўйича тоифалашнинг илмий-назарий ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинган. Тоифалаш мезонлари, уни амалга ошириш механизмлари ва самарадорлигини ошириш йўллари ўрганилган. Шунингдек, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича тавсиялар берилган. Калит сўзлар: маҳалла, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, криминоген вазият, тоифалаш мезонлари, жамоат тартиби, профилактика инспектори, фуқаролар йиғини. Аннотация. В статье анализируются научно-теоретические и практические аспекты классификации профилактики правонарушений в махаллях по криминогенной ситуации. Изучены критерии классификации, механизмы ее реализации и пути повышения эффективности. Также даны рекомендации по существующим проблемам и их решениям. Ключевые слова: махалля, профилактика правонарушений, криминогенная ситуация, критерии категоризации, общественный порядок, инспектор профилактики, сход граждан. Abstract. The article analyzes the scientific-theoretical and practical aspects of classifying crime prevention in mahallas according to the criminogenic situation. The criteria for classification, mechanisms for its implementation, and ways to increase its effectiveness have been studied. Recommendations on existing problems and their solutions are also given. Keywords: mahalla, crime prevention, criminogenic situation, classification criteria, public order, prevention inspector, citizens' assembly. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамиятда хавфсиз муҳитни таъминлаш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Республикамизда жиноятчилик даражасини камайтириш, фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу борада 2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар ҳақидаги президент қарори қабул қилинганлиги муҳим аҳамият касб этади. Маҳалла – Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш тизимининг муҳим бўғини бўлиб, у фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи сифатида ҳуқуқтартиботни таъминлаш ва жамиятда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштиришда асосий ўрин тутади. Маҳаллаларни криминоген вазият бўйича таснифлаш ва шу асосда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 9 Ушбу мақолада маҳаллаларни криминоген вазият бўйича таснифлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва бу тизимнинг ижтимоий зарурлиги ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, маҳаллаларда криминоген вазиятни баҳолаш мезонлари, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлигини ошириш йўллари ва бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилади. Криминоген вазият – бу муайян ҳудуд ёки маъмурий бирликда жиноятчилик даражаси, ҳуқуқбузарликлар сони, уларнинг оғирлик даражаси ва ижтимоий хавфлилиги билан боғлиқ вазиятни баҳолаш тизимидир. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонунчиликка асосан, мамлакатдаги, айрим минтақалардаги, туманлар ва шаҳарлардаги криминоген вазиятни ўрганиш, мавжуд кучлар ва воситалардан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этишда фойдаланилиши самарадорлиги таҳлилини амалга ошириш давлат органларининг муҳим вазифаларидан биридир. Маҳаллаларни криминоген вазият бўйича таснифлаш – бу маҳаллаларни қатор мезонлар асосида криминоген вазиятининг оғирлик даражасига кўра гуруҳларга ажратиш ва шу асосда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича табақалаштирилган чоратадбирлар тизимини ишлаб чиқиш жараёнидир. Бундай таснифлаш профилактика ишларини илмий асосда ташкил этиш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини беради. Республикамизда маҳаллаларни криминоген вазият бўйича таснифлашнинг қуйидаги мезонлари қўлланилади:  маҳаллада содир этилган жиноятларнинг умумий сони ва аҳоли жон бошига нисбати;  жиноятларнинг турлари ва ижтимоий хавфлилик даражаси;  такроран содир этилган жиноятлар нисбати;  вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар сони;  оилавий-маиший муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳолати;  ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар (ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, тунги вақтларда жамоат тартибини бузиш ва ҳ.к.) сони;  маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати (ишсизлик даражаси, аҳолининг турмуш даражаси, инфратузилма ривожланганлиги). Ушбу мезонлар асосида маҳаллалар шартли равишда қуйидаги тоифаларга ажратилади:  Криминоген вазияти барқарор маҳаллалар (яшил) – бу маҳаллаларда жиноятчилик даражаси паст, асосан маъмурий ҳуқуқбузарликлар кузатилади;  Криминоген вазияти ўртача маҳаллалар (сариқ) – бунда жиноятчилик даражаси ўртача, баъзан оғир жиноятлар ҳам учрайди;  Криминоген вазияти оғир маҳаллалар (қизил) – бу ерда жиноятчилик даражаси юқори, оғир ва ўта оғир жиноятлар тез-тез содир этилади, ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар сони кўп. ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 10 Республикамизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини атрофлича муҳокама қилиш учун жойларда, биринчи навбатда криминоген вазият номақбул бўлган ҳудудларда фуқароларнинг сайёр қабулларини ҳамда давлат идоралари ва ташкилотлари вакилларининг аҳоли билан учрашувларини ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилган. Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимининг ижтимоий зарурлиги бир қатор омиллар билан белгиланади: Биринчидан, ҳар қандай жамиятнинг барқарор ривожланиши учун хавфсизлик ва қонун устуворлигини таъминлаш зарур. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси деганда ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлари тизими тушунилади. Бу тизим фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлайди. Иккинчидан, жиноятнинг олдини олиш, уни содир этилгандан кейин жазолашдан кўра самаралироқ ва иқтисодий жиҳатдан тежамлироқдир. Жиноятларнинг оқибатларини бартараф этиш (жабрланувчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш, моддий зарарни қоплаш, маҳкумларни сақлаш харажатлари ва ҳ.к.) давлат бюджетига катта юк бўлади. Профилактика тизими эса бу харажатларни сезиларли даражада камайтиради. Учинчидан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, уларда қонунга ҳурмат ҳиссини шакллантиришга хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида жамиятда ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муҳитини яратишга ёрдам беради. Тўртинчидан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими ижтимоий адолатни таъминлашга, жамиятда тенглик ва тотувликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Криминоген вазият бўйича таснифлаш эса ҳар бир маҳалланинг ўзига хос муаммоларини аниқлаш ва уларга мақсадли ёндашиш имконини беради. Бешинчидан, маҳаллаларни криминоген вазият бўйича таснифлаш асосида ишлаб чиқилган профилактика тизими жамоатчилик назоратини кучайтиришга ёрдам беради. Бу эса давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасида муҳим аҳамият касб этади. Таъкидлаш жоизки, охирги йилларида республикада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, мамлакатда ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда ижобий натижаларга ҳамда криминоген вазиятни сезиларли даражада яхшилашга эришилди. Лекин шу билан бирга, амалиётда маҳаллаларни криминоген вазият бўйича таснифлаш ва шу асосда профилактика тизимининг самарадорлигини ошириш борасида ҳал қилиниши лозим бўлган қатор муаммолар мавжуд. ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 11 Бу муаммоларни ҳал қилиш учун қуйидаги такомиллаштириш таклиф этилади: Республика миқёсида маҳаллаларни криминоген вазият бўйича таснифлашнинг ягона методологиясини ишлаб чиқиш зарур. Бунда қуйидаги тамойилларга амал қилиш лозим: объективлик – баҳолаш мезонлари холис ва ҳаққоний бўлиши керак; комплекслик – баҳолаш тизимида криминоген вазиятга таъсир этувчи барча муҳим омиллар ҳисобга олиниши лозим; ошкоралик – таснифлаш натижалари жамоатчиликка очиқ бўлиши керак; динамиклик – таснифлаш тизими вазиятнинг ўзгаришини тезкор акс эттириши лозим. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасига ваколатли органлар ва бошқа ташкилотлар ўртасида маълумотлар ва материалларнинг самарали алмашинувини таъминлайдиган ягона ахборот тизимини босқичма-босқич жорий этиш зарур. Бу тизим қуйидаги имкониятларни таъминлаши лозим: маҳаллаларда содир этилган ҳуқуқбузарликларни реал вақт режимида мониторинг қилиш; криминоген вазиятнинг ўзгариш динамикасини таҳлил қилиш; ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича қарорлар қабул қилишда ахбороттаҳлилий қўллаб-қувватлаш; профилактика тадбирларининг самарадорлигини баҳолаш. Ҳар бир тоифадаги маҳаллалар учун мақсадли ва табақалаштирилган профилактика чораларини ишлаб чиқиш зарур: криминоген вазияти барқарор маҳаллаларда (умумий профилактика тадбирларини кучайтириш, маҳалла фаолларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, маҳаллада хайрли анъаналарни тарғиб қилиш). криминоген вазияти ўртача маҳаллаларда махсус профилактика тадбирларини амалга ошириш, "хавфсиз маҳалла" тамойилларини жорий этиш, профилактика кичик инспектори фаолиятини йўлга қўйиш). криминоген вазияти оғир маҳаллаларда (миллий гвардия бошқармалари раҳмбарлари ва ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарларига криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном бириктириш, "намунали хавфсиз кўча" ва "намунали хавфсиз йўлак"ларни ташкил қилиш, жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан илмий ёндашувлар асосида ўрганишлар ўтказиш). Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш учун барча субъектлар (давлат органлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролар) фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш зарур. Маҳаллалардаги криминоген вазиятга таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий омилларни бартараф этиш, яъни ишсизлик даражасини камайтириш бўйича чоратадбирларни амалга ошириш, ёшларни бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш имкониятларини кенгайтириш, маҳаллаларда ижтимоий ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 12 инфратузилмани яхшилаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўрсатиш зарур. Маҳаллаларни криминоген вазият бўйича таснифлаш асосида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш Ўзбекистонда жамоат тартибини таъминлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги устувор вазифалардан биридир. Бу тизимнинг ижтимоий зарурлиги жамиятнинг барқарор ривожланиши, аҳоли фаровонлиги ва мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим аҳамият касб этади. Юқорида кўриб чиқилган масалалар асосида қуйидаги таклифлар илгари сурилади: маҳаллаларни криминоген вазият бўйича таснифлашнинг ягона методологиясини ишлаб чиқиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлаш. маҳаллаларда криминоген вазиятни мониторинг қилиш ва таҳлил этишнинг замонавий ахборот тизимларини жорий этиш. ҳар бир тоифадаги маҳаллалар учун табақалаштирилган профилактика чораларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектлари ўртасидаги ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш. маҳалла институтининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасидаги ўрни ва ролини кучайтириш. халқаро тажрибани ўрганиш ва инновацион усулларни жорий этиш. ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш. Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши Ўзбекистонда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада оширишга, фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлашга хизмат қилади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2021. 2. "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 3. "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори. 5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори. 6. "Эндиликда жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий ёндашув асосида ўрганишлар ўтказилади" // https://www.gazeta.uz/uz/2025/01/22/mahalla/ ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 13 7. "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги Қонунининг мазмуни ва моҳияти. // https://jizzax.adliya.uz/main/uz/publikatsii/detail.php?ID=13412 8. "Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш: назария ва амалиёт". – Тошкент: ИИВ Академияси нашриёти, 2024. 9. "Криминология". Дарслик. Муаллифлар жамоаси. – Тошкент: ЖХУ, 2024. 10. "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси: халқаро тажриба". Монография. – Тошкент, 2023.